ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА
ЙЎРИҚНОМА
КУРИОЗИН® ГЕЛЬ
CURIOSIN®
Препаратнинг савдо номи: КУРИОЗИН® (CURIOSIN®)
Халқаро патентланмаган номи (ХПН): рух гиалуронати (zinc hyaluronate)
Чиқарилиш шакли: сиртга қўллаш учун гель
Таркиби
1 г гель қуйидагиларни сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: 1,027 мг рух гиалуронати (1,00 мг натрий гиалуронатга ва 0,33 мг рух хлорид аралашмасидан ташкил топган).
Ёрдамчи моддалар:
Калий сорбати, натрий гидроксиди, карбомерлар, инъекция учун сув.
Таърифи
Рангсиз ёки деярли рангсиз, деярли ҳидсиз тиниқ гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Хуснбузар тошмаларини даволаш учун сиртга қўллаш учун бошқа воситалар.
АТХ коди: D10AX
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Хуснбузарларни ривожланишини икки асосий этиологик омиллари (ёғ безларинининг тўқималарининг пролиферацияси ва уларни чиқарувчи йўлларининг гиперкератози) дан ташқари Propionibacterium acnes бактерияси таъсири остида ишлаб чиқариладиган биологик фаол моддалар катта аҳамиятга эгадир. Бундай ўзгаришлар шикастланган тўқималарда гиалурон кислотасининг миқдори пасайтиради; гиалурон кислотасига бўлган юқори эҳтиёж Куриозин гелини маҳаллий қўллаш орқали коррекцияланиши мумкин. Гиалурон кислотаси – мукополисахарид туридаги табиий полимер бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг хужайралараро матриксининг муҳим элементидир. Бошқа молекулалар ва ҳужайралар билан физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ ўзаро таъсирлари гиалурон кислотасини кўпчилик биологик жараёнларнинг зарурий компоненти бўлишига олиб келади. Гиалурон кислотаси сув молекулалари билан дисперс матрикс ҳосил қилади ва терининг тонуси ва эластиклигини тутиб туришга ёрдам беради. Протеогликанларнинг бошқа молекулалари билан бир қаторда гиалурон кислотаси ҳам бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддасини барқарорлаштиради. Препарат таркибидаги рух P. acnes нинг липазасини фаоллигини бостиради, шунингдек антибактериал таъсир кўрсатади.
Гиалурон кислотаси сув молекулалари билан дисперсион матрикс ҳосил қилади ва тўқиманинг нуқсонини тўлдиради, ҳужайралар учун табиий таянчи бўлиб хизмат қилади, гранулоцитлар ва макрофагларнинг фаоллигини оширади, фибробластларнинг пролиферациясини ва ангиогенезни кучайтиради. Рух гиалуронати натрий тузига нисбатан бактерияларнинг кўпчилик штаммларига бактериостатик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Экзоген гиалурон кислотасининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Адабиётлардаги маълумотларига кўра, соғлом кўнгиллиларда гиалурон кислотасининг зардобдаги концентрацияси 10-100 мкг/л оралиғида бўлади. Гиалурон кислотасининг қон зардобидаги концентрацияси физиологик сабабларга кўра тонгги соатларда юқори бўлади, ёш ўтиши билан, шунингдек жигар фаолиятини бузилишларида унинг концентрацияси ошиб боради. Гиалурон кислотаси қон плазмасидан тез чиқарилади, кичик молекуляр массали компонентларга парчаланиши асосан жигарда юз беради. Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври (t1/2) 2,5-5,5 минутни ташкил қилади. Гиалурон кислотаси буйраклар орқали деярли чиқарилмайди (1%). 22 соғлом кўнгиллиларнинг маълумотларини баҳолаш бўйича 24 соатда 320 мкг ташкил қилади.
Қўлланилиши
Оғирлиги енгил ва ўртача даражадаги бўлган хуснбузар тошмаларнинг ҳамма турларини, айниқса комедонларни ва папуло-пустулез хуснбузарларни маҳаллий даволаш учун қўлланади .
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
“Таркиби” бўлимидаги таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалари
Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Гель юпқа қават қилиб кунига икки марта суртилади.
Қўллаш усули
Олдиндан яхшилаб тозаланган сўнг терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб кунига икки марта суртилади. Препарат бир неча минут давомида сўрилади, шунинг учун боғлов қўйишнинг ҳожати йўқ.
Ножўя самаралари
Даволашни бошида енгил ачишиш ҳисси ёки қизариш аниқланиши мумкин, бироқ даволаш давом эттирилганида улар аста-секин ўтиб кетади. Териси қуруқ бўлган шахсларда “тортишиш” ҳисси бўлиши мумкин.
Ножўя самара
(MedDRA – SOC [тизимлар ва аъзолар бўйича таснифи бўйича тибий луғат] |
Тез-тез
(>1/100-<1/10) |
Тери ва тери ости тўқимлари томонидан бузилишлар |
Терини ачишиши ҳисси |
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.
Бошқа дори препаратлар билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
Номаълум.
Эҳтиёткорлик чоралари
Куриозин гели фотосенсибилизацияловчи хусусиятларга эга эмас. Тери ва кийимнинг рангини ўзгартирмайди.
Транспорт воситасини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Куриозин гели транспорт воситасини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ўрами
15 г гель тешувчи учликга эга оқ полиэтилен қалпоқли ёпиқ алюминий тубаларда.
Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади