📜 Инструкция по применению Расилез НСТ
💊 Состав препарата Расилез НСТ
✅ Применение препарата Расилез НСТ
📅 Условия хранения Расилез НСТ
⏳ Срок годности Расилез НСТ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАСИЛЕЗ НСТ

RASILEZ HCT®

 

Препаратнинг савдо номи: Расилез НСТ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): алискирена гемифумарат, гидрохлоротиазид

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

150 мг/12,5 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 150 мг алискиренга эквивалент дозада 165,75 мг алискирен гемифумарати ва 12,5 мг гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, лактоза моногидрати, буғдой крахмали, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк;

қобиғи: титан диоксиди (Е171), макрогол 4000, тальк, гипромеллоза.

150 мг/25 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 150 мг алискиренга эквивалент дозада 165,75 мг алискирен гемифумарати ва 25 мг гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, лактоза моногидрати, буғдой крахмали, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк;

қобиғи: титан диоксиди (Е171), макрогол 4000, тальк, гипромеллоза, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172).

300 мг/12,5 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 300 мг алискиренга эквивалент дозада 331,50 мг алискирен гемифумарати ва 12,5 мг гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, лактоза моногидрати, буғдой крахмали, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк;

қобиғи: титан диоксиди (Е171), макрогол 4000, тальк, гипромеллоза, темир (II, III) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172).

300 мг/25 мг ли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 300 мг алискиренга эквивалент дозада 331,50 мг алискирен гемифумарати ва 25 мг гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, лактоза моногидрати, буғдой крахмали, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк;

қобиғи: титан диоксиди (Е171), макрогол 4000, тальк, гипромеллоза, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172).

Таърифи:

150 мг/12,5 мг ли таблеткалар: бир томонига “LCI” ва бошқа томонига “NVR” бўртиб туширилган, овал, икки томонлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

150 мг/25 мг ли таблеткалар: бир томонига “CLL” ва бошқа томонига “NVR” бўртиб туширилган, овал, икки томонлама қавариқ, оч сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

300 мг/12,5 мг ли таблеткалар: бир томонига “CVI” ва бошқа томонига “NVR” бўртиб туширилган, овал, икки томонлама қавариқ, бинафша-оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

300 мг/25 мг ли таблеткалар: бир томонига “CVV” ва бошқа томонига “NVR” бўртиб туширилган, овал, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ренин-ангиотензин тизимига таъсир этувчи воситалар. Гидрохлоротиазид билан мажмуаси.

АТХ коди: С09Х А52.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Расилез НСТ препаратининг таркибига эссенциал гипертензияси бўлган пациентларда АБ даражасига таъсир қилувчи 2 компонент киради. Алискирен рениннинг бевосита ингибиторлари синфига, гидрохлоротиазид эса – тиазид диуретиклар синфига мансубдир. Бир-бирининг таъсирини тўлдирувчи ушбу препаратларнинг комбинацияси ҳар бир препарат алоҳида қўллангандагига нисбатан артериал босимни кўпроқ пасайтириб, қўшимча антигипертензив самарани таъминлайди.

Алискирен

Алискирен – перорал қўлланганида фаол, одамдаги рениннинг кучли ва бевосита селектив ингибиторидир. Ренинни фермент даражасида ингибиция қилиб, алискирен ренин-ангиотензин тизимини фаоллашув нуқтасида ингибиция қилади, ангиотензинни ангиотензин I га айланишини блоклаб, ангиотензин I ва ангиотензин II нинг даражасини пасайтиради. Ренин-ангиотензин тизимини ингибиция қиладиган бошқа дори воситалари (ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари) каби, қон плазмасида рениннинг фаоллигини компенсатор ошишини чақиради, алискирен артериал гипертензия бўлган пациентларда қон плазмасидаги рениннинг фаоллигини 50-80% га пасайтиради. Бундай пасайиш алискирен бошқа антигипертензив препаратлари билан мажмуада қўлланганида кузатилган. Ҳозирги вақтда қон плазмасидаги рениннинг фаоллигига таъсир қилишини клиник аҳамияти маълум эмас.

Гидрохлоротиазид

Тиазид диуретикларнинг бирламчи таъсир қилиш соҳаси – буйракнинг дистал эгри-бугри найчалари ҳисобланади. Буйракнинг пўстлоқ қаватида тиазид диуретикларни таъсир қилиши учун бирламчи боғланиш соҳаси ва Cl жойлашган соҳа учун рақобатлашиши орқали Na+Cl ташувчиларни бирламчи ингибиция соҳаси ҳисобланган рецепторларнинг юқори яқинлиги кузатилади. Электролитларни қайта сўрилиш механизмига шундай таъсир кўрсатади: натрий ва хлор ионлари экскрециясини тахминан бир хил даражада бевосита ошиши ва шу орқали (диуретик таъсири орқали) плазмада қон ҳажмини камайиши, кейинчалик қон плазмасида рениннинг фаоллигини, альдостеронни секрециясини ошиши ва сийдик билан калийни йўқотилиши, шунингдек қон зардобида калийнинг даражасини пасайиши кузатилади.

Фармакокинетикаси

Алискирен

Сўрилиши. Ичга қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида алискирен максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Алискиреннинг мутлоқ биокираолишлиги 2-3% ни ташкил этади. Таркибида ёғ миқдори кўп бўлган овқат Cmax ни 85% га, AUC ни 70% га пасайтиради. Қон плазмасида мувозанатли концентрациясига суткада 1 марта қабул қилинганидан сўнг 5-7 кун давомида эришилади, мувозанатли ҳолатдаги даражаси эса, бошланғич дозаси қабул қилингандан кейинги даражасига нисбатан 2 марта юқоридир.

Тақсимланиши. Алискирен экстраваскуляр (қон томиридан ташқаридаги) бўшлиқда яхши тақсимланади. Алискиренни плазма оқсиллари билан боғланиши ўртача даражада (47-51%) ва концентрациясига боғлиқ эмас.

Метаболизми ва чиқарилиши. Ярим чиқарилиш даври тахминан 40 соат (34-41 соатлар диапазонида) ни ташкил этади. Алискирен ахлат билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Умумий дозасининг тахминан 1,4% CYP3A4 ферменти иштирокида метаболизмга учрайди. Дозанинг тахминан 0,6% сийдик билан чиқарилади. Вена ичига юборилганидан сўнг плазмадаги ўртача клиренси соатига тахминан 9 л ни ташкил этади.

Пропорционаллиги. Алискиренни экспозицияси дозани пропорционал равишда ошишига нисбатан бироз кўпроқ ошади. 75 мг дан 600 мг гача бўлган дозада бир марта қўлланганидан сўнг ёки дозани 2 марта ошиши AUC ва Cmax қийматини мувофиқ тахминан 2,3 ва 2,6 марта ошиши кузатилади. Дозанинг пропорционаллигидан бундай силжитиш учун жавоб берадиган механизмлар маълум эмас. Тахминий механизм бўлиб, сўрилиш жойидаги ташувчиларни сатурацияси ёки гепатобилиар чиқарилиш йўли ҳисобланади.

Гидрохлоротиазид

Сўрилиши. Гидрохлоротиазид ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади (Тmax тахминан 2 соат). Овқат билан бир вақтда қабул қилинганида гидрохлоротиазиднинг тизимли биокираолишлигини препарат оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан ҳам ошиши, ҳам камайиши кузатилган. Ушбу таъсирининг катталиги катта эмас ва катта клиник аҳамиятга эга эмас. Ичга қабул қилинганидан сўнг гидрохлоротиазиднинг мутлоқ биокираолишлиги 70% ни ташкил этади.

Тақсимланиши. Тахминий тақсимланиш ҳажми – 4-8 л/кг. Қонда айланиб юрган гидрохлоротиазид қон зардобидаги оқсиллар, асосан альбуминлар билан (40-70%) боғланади, шунингдек эритроцитларда тўпланади, у ердаги даражаси плазмадагига нисбатан 3 марта юқори. Тақсимланиш ва чиқарилиш кинетикаси одатда биэкспотенциал парчаланиш фаолияти билан характерланади.

Метаболизми ва чиқарилиши. Гидрохлоротиазид асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Гидрохлоротиазидни қон плазмасидан якуний элиминацион ярим чиқарилиш даври ўртача 6 дан 15 соатгача вақтни ташкил этади. Такроран қабул қилинганида гидрохлоротиазиднинг кинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмайди, ва суткада бир марта қўлланганида минимал даражада тўпланади. Сўрилган дозанинг 95% дан кўпроқ қисми сийдик билан ўзгармаган модда кўринишида чиқарилади.

Пропорционаллиги. AUC ни ошиши бир текис характерга эга ва терапевтик диапазонда препаратнинг дозасига пропорционалдир.

Алискирен/гидрохлоротиазид

Расилез НСТ таблеткалари ичга қабул қилинганидан сўнг плазмада ўртача максимал концентрациясига алискирен 1 соат давомида ва гидрохлоротиазид 2,5 соат давомида эришилади. Расилез НСТ препаратини сўрилиш тезлиги ва ҳажми алискирен ва гидрохлоротиазид алоҳида монопрепаратлар сифатида буюрилганида уларнинг биокираолишлиги эквивалентдир. Овқатни таъсири препаратлар билан монотерапия ўтказилганда кузатилган кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

Алоҳида пациентлар гуруҳи

Болалар

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган, артериал гипертензия билан хасталанган 39 нафар болаларда алискиреннинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда алискирен мини-таблеткалар кўринишида 2 мг/кг ёки 6 мг/кг кундалик дозаларда
(3,125 мг/мини-таблетка) қўлланганида, фармакокинетик кўрсаткичлари катталардаги кўрсаткичлар билан бир хил бўлган. Ушбу тадқиқот натижалари, ёш, тана вазни ёки жинсни алискиреннинг тизимли экспозициясига аҳамиятли даражада таъсир қилишини тахмин қилмайди.

MDR1 (P-gp) in vitro шароитларида одам организми тўқималарида ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларида, пациентнинг ёши ва тўқиманинг намунаси MDR1 етуклигига боғлиқ деб тахмин қилинади.

мРНК экспрессиясида индивидлараро юқори вариабеллик (600 мартагача) кузатилган. MDR1 мРНК жигар экспрессияси ҳомила, янги туғилган чақалоқлар ва 23 ойликкача бўлган гўдакларнинг тўқималарини намуналарида статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада паст бўлган.

MDR1 (P-gp) етук ҳисобланган ёш, аниқланиши мумкин эмас. MDR1 етилмаган болаларда алискиреннинг ҳаддан ташқари экспозицияси учун потенциал мавжуд.

Қўлланилиши

Катталарда алискирен ёки гидрохлоротиазид билан монотерапия ўтказилганида артериал босимни (АБ) етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган ёки мажмуавий препаратнинг таркибига кирувчи дозаларда бир вақтда буюрилган алискирен ва гидрохлоротиазид билан АБ ни адекват назорат қилиш мумкин бўлган эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Расилез НСТ нинг тавсия этилган дозаси – кунига 1 таблеткани ташкил этади. Расилез НСТ препаратини енгил овқат билан бирга, бир марта, куннинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал. Препаратни қабул қилишда грейпфрут шарбатини ичиш мумкин эмас. Антигипертензив самараси 1-ҳафта давомида аҳамиятли даражада намоён бўлади, максимал самараси эса одатда 4 ҳафта давомида кузатилади.

Қандли диабетнинг II типи билан хасталанган пациентларга препаратни ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари (ААФ ингибиторлари) ёки ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Алискирен ёки гидрохлоротиазид билан монотерапия ўтказилганида етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган АБ бўлган пациентларда препаратнинг дозаси. Мажмуавий препаратни қўллашдан олдин ҳар бир адоҳида компонентининг дозасини титрлаш тавсия этилади. Агар клиник жиҳатдан зарур бўлса, у ҳолда монотерапияни фиксацияланган мажмуани қўллашга бевосита ўзгартириш хақидаги масала кўриб чиқилади.

Расилез НСТ 150 мг/12,5 мг, монопрепаратлар: алискирен 150 мг дозада ёки гидрохлоротиазид 12,5 мг, дозада қўлланганида АБ ни етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган пациентларга буюрилади.

Расилез НСТ 150 мг/25 мг, монопрепаратлар: алискирен 150 мг дозада ёки гидрохлоротиазид 25 мг дозада қўлланганида ёки Расилез НСТ 150 мг/12,5 мг мажмуавий препарат қўлланганида АБ ни етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган пациентларга буюрилади.

Расилез НСТ 300 мг/12,5 мг, монопрепаратлар: алискирен 300 мг дозада ёки гидрохлоротиазид 12,5 мг дозада қўлланганида ёки Расилез НСТ 150 мг/12,5 мг мажмуавий препарат қўлланганида АБ ни етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган пациентларга буюрилади.

Расилез НСТ 300 мг/25 мг монопрепаратлар: алискирен 300 мг дозада ёки гидрохлоротиазид 25 мг дозада қўлланганида ёки Расилез НСТ 300 мг/12,5 мг ёки
150 мг/12,5 мг мажмуавий препарат қўлланганида АБ етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган пациентларга буюрилади.

Агар АБ 2-4 ҳафта давомида даволангандан сўнг АБ назорат қилина олмаса, Расилез НСТ 300 мг/25 мг препаратининг дозаси максимал дозагача титрланади, суткада бир марта қабул қилинади. Доза индивидуал равишда бўлиши ва клиник самарадорлигига мувофиқ танланиши керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши. Препарат буйрак фаолиятини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бузилиши бўлган пациентларга буюрилганида бошланғич дозасига тузатиш киритишнинг зарурати йўқ. Препаратнинг таркибига гидрохлоротиазид кирганлиги сабабли, Расилез НСТ буйрак фаолиятини бузилишининг оғир шакли (калавалар фильтрацияси тезлиги (КФТ) < 30 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга тиазид диуретикларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препарат жигар фаолиятини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бузилиши бўлган пациентларга буюрилганида бошланғич дозасига тузатиш киритишга зарурат йўқ. Препаратнинг таркибида гидрохлоротиазид борлиги сабабли, Расилез НСТ препаратини оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар. Препарат 65 ёш ва ундан ошган пациентларга буюрилганида препаратнинг бошланғич дозасига тузатиш киритишга зарурат йўқ.

Болалар (18 ёшгача). Расилез НСТни 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Алискиренни ҳаддан зиёд экспозицияси бўлиши мумкинлиги туфайли, Расилез НСТ препаратини 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун Расилез НСТ препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Ушбу пациентлар популяциясида Расилез НСТ препаратини қўллаш тавсия этилмаган.

Ножўя таъсирлари

Алискирен/гидрохлоротиазид мажмуаси

Ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги пациентнинг жинси, ёши, тана вазни индекси, ирқий ва этник белгиларига боғлиқ эмас. Ножўя реакциялар одатда енгил даражада ва вақтинчалик бўлади ва кам ҳолларда препаратни бекор қилишни талаб этади. Энг кўп тарқалган ножўя реакция диарея бўлган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Диарея: алискирен қўлланганида ривожланадиган дозага боғлиқ ножўя реакция диарея ҳисобланади.

Қон зардобидаги калий: алискирен (150 мг ёки 300 мг) ва гидрохлоротиазид (12,5 мг ва
25 мг) нинг қон зардобидаги калийнинг даражасига қарама-қарши таъсири мувозанатланган. Баъзи пациентларда бир ёки бошқа таъсири устун бўлган. Электролитлар мувозанатини бузилиши мумкинлигини аниқлаш учун, хавф гуруҳидаги пациентларда қон зардобидаги калийнинг даражасини мониторингини ўтказиш керак.

Алоҳида компонентларига нисбатан қўшимча маълумот

Препаратнинг алоҳида компонентлари қўлланганида хабар берилган ножўя реакциялар Расилез НСТ препарати қўлланганида ҳам ривожланиши мумкин.

Алискирен

Аъзолар тизимининг ҳар бир синфида дори воситасининг нохуш реакциялари тез-тезлиги бўйича уни пасайиши бўйича тартибга солинган. Ҳар бир частота гуруҳида нохуш реакциялар жиддийлигини пасайиш тартибида келтирилган. Бундан ташқари, ҳар бир ножўя реакция учун мувофиқ тез-тезлик мезонлари қуйидаги мезонларга (CIOMS III) асосланган: жуда кенг тарқалган (≥ 1/10), кенг тарқалган (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), кенг тарқалмаган (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам тарқалган (> 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам тарқалган (< 1/10000).

Меъда-ичак бузилишлари:

кенг тарқалган: диарея.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар:

кенг тарқалмаган: тошма.

Лаборатория тадқиқотлари:

кенг тарқалган: гиперкалиемия.

Гемоглобин ва гематокрит: гемоглобин ва гематокритни аҳамиятсиз даражада камайиши (ўртача камайиши – мувофиқ 0,05 ммоль/л ва 0,16 ҳ.%) кузатилган.

Қон зардобидаги калий: қон зардобидаги калийни ошиши аҳамиятсиз даражада бўлган ва алискирен билан монотерапия ўтказилганида эссенциал гипертензияси бўлган пациентларда кам ривожланган. Бироқ қон зардобида калийнинг даражасини ошиши диабет билан хасталанган пациентларда алискирен ААФ ингибиторлари билан мажмуада қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда кўпроқ (5,5%) ривожланган.

Расилез НСТ препаратини қабул қилаётган пациентларда электролитлар ва буйрак фаолиятининг ҳолатини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Препарат савдога чиқарилгандан сўнг ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида аниқланган нохуш реакциялар (тез-тезлиги маълум эмас):

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлари:

Анафилактик реакциялар, кучли толиқиш, эшакеми.

Юрак томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Бош айланиши, периферик шишлар.

Қон томирлари томонидан:

Гипотензия.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Кўнгил айниши, қусиш.

Жигар томонидан:

Жигар фаолиятини бузилиши (жигар фаолияти бузилиши айрим ҳоллари ва уни энг аҳамиятли кечишини лаборатор тасдиғи).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар

Теридаги жиддий ножўя реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, қичишиш, эритема.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан:

Буйрак фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги.

Лаборатория тадқиқотлари:

Қонда креатинин даражасини ошиши, жигар ферментлари даражасини ошиши.

Болалар

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган артериал гипертензияси билан хасталанган 39 болада алискиреннинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг хавфсизлиги бўйича чекланган маълумотлар асосида, болаларда ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги, тури ва оғирлиги артериал гипертензияси бўлган катта ёшдаги пациентлардаги билан бир хил бўлади.

Гидрохлоротиазид

Гидрохлоротиазид билан монотерапия ўтказилганида хабар берилган ножўя реакциялар (препаратни қўллаш билан боғлиқлигига нисбатан) қуйидагилардан иборат:

Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум: апластик анемия, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, нейтропения/агранулоцитоз, гемолитик анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Руҳият томонидан: тез-тезлиги номаълум – депрессия, уйқуни бузилиши.

Нерв тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – безовталик, пресинкопе, вертиго, парестезия, бош айланиши.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тезлиги номаълум – кўришни вақтинчалик ноаниқлиги, ксантопсия.

Юрак томонидан: тез-тезлиги номаълум – юрак аритмияси.

Қон-томирлар тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – постурал гипотензия.

Респиратор тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тезлиги номаълум – респиратор дистресс-синдром (шу жумладан, пневмония ва ўпка шиши).

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) ва гепатобилиар тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – панкреатит, анорексия, диарея, қабзият, меъдани таъсирланиши, сиаладенит, иштаҳани йўқолиши; тез-тезлиги номаълум – сариқлик (жигардан ташқари холестатик сариқлик).

Тери ва тери ости ёғ тўқимаси томонидан: тез-тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар, токсик эпидермал некролиз, некролизланувчи ангиит (васкулит, теридаги томирлар васкулити), терида қизил югурикка ўхшаш реакциялар, теридаги қизил югурикни файта фаоллашиши, фотосенсибилизация, тошма, эшакеми.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тезлиги номаълум – ҳолсизлик, мушак спазмлари.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тезлиги номаълум – интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши.

Бошқалар: тез-тезлиги номаълум – тана ҳароратини ошиши.

Лаборатория тадыиыотлари: тез-тезлиги номаълум – электролитлар дисбаланси, жумладан гипокалиемия ва гипонатриемия, гиперурикемия, глюкозурия, гипергликемия, холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошиши.

Препарат савдога чиқарилгандан сўнг ўтказилган тадқиқотлар вақтида аниқланган нохуш реакциялар

Препарат савдога чиқарилгандан сўнг ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган. Ножўя реакциялар хақида номаълум миқдордаги одамлар ихтиёрий равишда хабар берганлиги сабабли, уларнинг ривожланиш тез-тезлигини ишончли равишда баҳолаш мумкин эмас. Шундай қилиб, ривожланиш тез-тезлиги “номаълум” сифатида белгиланган.

Ривожланиш тез-тезлиги “номаълум”: ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак фаолиятини бузилиши, апластик анемия, кўп шаклли эритема, иситма, мушак спазмлари, астения, ўткир ёпиқ бурчакли глаукома.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига, ҳар қандай бошқа компонентига ёки сульфонамидларнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик, ҳомиладорликни режалаштириш.

Анурия.

Қандли диабетнинг II типи бўлган пациентларда алискиренни ангиотензин рецепторларининг блокаторлари (АРБ) ва ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро қўлланиши

Ностеоид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари (СОХ-2 ингибиторлари)

Кекса ёшдаги пациентлар, гиповолемияси (шу жумладан, диуретиклар билан даволаниш натижасида ривожланган) ёки буйрак фаолияти сусайган пациентларга НЯҚВни ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи препаратлар, ва тиазид диуретиклар билан бир вақтда қабул қилиш буйрак фаолиятини, одатда қайтувчан ёмонлашишига, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. НЯҚП бир вақтда қабул қилиш ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи препаратлар, шу жумладан алискиреннинг антигипертензив самарасини сусайтириши мумкин. Расилез НСТ препаратини қабул қилиш вақтида НЯҚП бир вақтда қабул қилиш препаратдаги тиазид компонентининг сийдик ҳайдовчи ва антигипертензив таъсирини сусайтириши мумкин. Ёндош гиповолемия ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Алискирен

Калий ва калийни тежовчи диуретиклар

Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи бошқа препаратларни қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб, алискиренни қуйида кўрсатилган препаратлар: калийни тежовчи диуретиклар, калийли қўшимчалар ёки таркибида калий сақловчи тузлар билан бир вақтда қўллаш қон зардобида калийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Агар барибир шундай, бирга қўллаш зарур бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизими (РААТ) иккиламчи блокадаси

Алискиренни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг блокаторлари каби РААТ га таъсир қилувчи агентлар билан бир вақтда қўллаш, ушбу препарат билан монотерапияга нисбатан гипотензия, гиперкалиемия ва буйрак фаолиятини ўзгаришлари (шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги) хавфини юқорилиги билан боғлиқ бўлади. Алискирен ва РААТ га таъсир қилувчи бошқа агентларни қабул қилаётган пациентларда қон босими, буйрак фаолияти ва электролитларни мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Қандли диабетнинг II типи бўлган пациентларда алискиренни ААФ ингибиторлари ёки АР блокаторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, буйрак фаолиятини жиддий бузилишлари бўлган пациентларда уларни қўллашдан сақланиш керак.

Фуросемид

Алискиренни фуросемид билан бир вақтда қўллаш алискиреннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди, бироқ фуросемидга нисбатан экспозицияни пасайтиради. Алискиренни оғиз орқали қабул қилинадиган фуросемид билан қабул қилаётган пациентларда даволашни бошланишида ёки алискирен ёки фуросемиднинг дозасига тузатиш киритилганида фуросемиднинг самарасини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Р-гликопротеин билан боғлиқ ўзаро таъсирлар

Р-гликопротеин (P-gp) га нисбатан 1/1а/1b (MDR1/Mdr1a/1b) генини кўпчилик дориларга резистентлиги клиникагача бўлган тадқиқотларда алискиренни сўрилиши ва диспозициясида асосий жалб қилинган тизим сифатида аниқланган. Субстанцияни P-gp билан ўзаро таъсир қилиши учун потенциал ушбу транспортерни ингибиция бўлиш даражасига боғлиқ бўлиши мумкин.

Р-гликопротеиннинг кучли ингибиторлари

Ягона дозасининг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар соғлом кўнгиллиларда ўтказилган бўлиб, унда циклоспорин (200 мг ва 600 мг) алискиреннинг Сmax кўрсаткичини тахминан 2,5 марта ва AUC тахминан 5 марта ошириши кўрсатилган. Соғлом субъектларда итраконазол (100 мг) алискиреннинг (150 мг) Сmax ва AUC мувофиқ 6,5 ва 8 марта оширади. Шунинг учун ушбу препаратларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Р-гликопротеннинг ўртача ингибиторлари

Кетоконазол (200 мг) ва алискиренни (300 мг) бирга қўллаш, плазмада алискиреннинг даражасини (Сmax ва AUC) 80% га ошишига олиб келган. Клиника олди тадқиқотлари, кетоконазол (200 мг) ва алискирен бирга юборилганида, алискиренни меъда-ичак йўллари орқали сўрилишини ошишини ва уни сафро билан чиқарилишини пасайишини кўрсатди. Алискиреннинг оғиз орқали қабул қилинадиган 300 мг ягона дозасини 240 мг верапамил билан бирга юбориш, алискиреннинг Сmax ва AUC кўрсаткичини тахминан 2 марта оширади. Кетоконазол ва верапамил қўлланганида плазмада алискиреннинг даражасини ўзгариши, алискиреннинг дозаси икки марта оширилганида эришилиши мумкин бўлган чегараларда бўлишини кутиш мумкин. Назоратли клиник тадқиқотларда алискиреннинг 600 мг гача бўлган дозалари (яъни тавсия этилган терапевтик дозалардан икки марта юқори) юқори толерант эканлиги аниқланган. Шундай қилиб, алискиреннинг дозасини йўлга солишга зарурат йўқ.

Р-гликопротеиннинг субстратлари ва кучсиз ингибиторлари

Атенолол, дигоксин, амлодипин ва циметидин билан аҳамиятли ўзаро кузатилмаган. Аторвастатин (80 мг) билан юборилганида алискиреннинг (80 мг) Сmax ва AUC мувозанатли қийматлари 50% га ошган.

CYP 450 ни билан боғлиқ ўзаро таъсирлари

Алискирен CYP 450 (CYP1A2, 2C8, 2C9, 2C29, 2D6, 2E1 ва CYP3A) изоферментларини ингибиция қилмайди. Алискирен CYP3А4 ни индукция қилмайди. Алискирен цитохром Р450 ферментлари томонидан минимал даражада метаболизмга учрайди, шунинг учун ушбу ферментлар томонидан ингибиция, индукция бўладиган ёки метаболизмга учрайдиган моддалар билан ўзаро таъсирга киришиши тахмин қилинмайди.

Гидрохлоротиазид

Қуйида кўрсатилган препаратлар бир вақтда буюрилганида тиазид диуретиклар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.

Литий: тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганида литийнинг буйрак клиренси пасаяди, шунинг учун гидрохлоротиазид билан бирга буюрилганида литийнинг токсик таъсирини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Литий ва гидрохлоротиазидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмаган. Агар шундай мажмуани қўллаш зарур ҳисобланса, у ҳолда бир вақтда қўллаш давомида қон зардобида литийнинг даражасини доимий мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Бошқа антигипертензив препаратлар: тиазид диуретиклар бошқа гипотензив препаратлар (масалан, гуанетидин, метилдопа, бета-адреноблокаторлар, вазодилататорлар, кальций каналларининг блокаторлари, ААФ ингибиторлари, ангиотензин рецепторларининг блокаторлари (АРБ) ва ренинни бевосита ингибиторлари (РБИ)) нинг антигипертензив таъсирини кучайтиради.

Скелет миорелаксантлари: тиазид диуретиклар, шу жумладан гидрохлоротиазид кураренинг ҳосилалари каби миорелаксантларнинг самарасини кучайтиради.

Қон зардобидаги натрийнинг даражасига таъсир қилувчи дори препаратлари: диуретикларнинг гипонатриемик самараси антидепрессантлар, нейролептиклар, тутқаноққа қарши воситалар, ва бошқалар каби препаратларни бири вақтда қабул қилиш оқибатида кучайиши мумкин. Ушбу препаратлар узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Диабетга қарши препаратлар: тиазид диуретиклар глюкозага толерантликни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун оғиз орқали қабул қилинадиган диабетга қарши препаратлар ва инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилиши мумкин.

Юрак гликозидлари: тиазид диуретиклар гипокалиемия ёки гипомагниемия каби нохуш самараларни чақириши мумкин; ушбу ҳолатлар ангишвонагул препаратлари билан бир вақтда қўлланганида юрак аритмияларини ривожланиш хавфини оширади.

Аллопуринол: тиазид диуретиклар (шу жумладан, гидрохлоротиазид) ни бир вақтда буюриш аллопуринолга ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг ривожланиш тез-тезлигини ошириши мумкин.

Амантадин: тиазид диуретиклар (шу жумладан, гидрохлоротиазид) ни бир вақтда буюриш амантадин чақирган ножўя самараларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Ўсмаларга қарши препаратлар (масалан, циклофосфамид, метотрексат): тиазид диуретикларни бир вақтда қўллаш цитотоксик воситаларнинг буйрак экскрециясини пасайтириши ва уларнинг миелосупрессив таъсирини кучайтириши мумкин.

Ион алмашинуви қатронлари: холестирамин ёки холестипол тиазид диуретиклар, шу жумладан гидрохлоротиазидни сўрилишини пасайтиради. Шундай бўлсада, гидрохлоротиазид ва қатронларнинг дозасини бошқариш, масалан, гидрохлоротиазидни қатронни юборишдан камида 4 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қўлланиши, эҳтимол ўзаро таъсирини минимал даражага олиб келса керак.

Метилдопа: гидрохлоротиазид ва метилдопа бир вақтда қўлланганида ривожланадиган гемолитик ҳолатлар адабиётда келтирилган.

Алкоголь, барбитуратлар ёки наркотиклар: тиазид диуретиклар алкоголь, барбитуратлар ёки ухлатувчи воситалари билан бир вақтда қўлланганида ортостатик гипотензия кучайиши мумкин.

Прессор аминлар: гидрохлортиазид норадреналин каби прессор аминларга жавоб реакциясининг яққоллигини пасайтириши мумкин, аммо ушбу самарасининг клиник аҳамияти уларни қўллашни тўхтатиш учун етарли ҳисобланмайди.

Подаграга қарши препаратлар: подаграга қарши препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин, чунки гидрохлоротиазид қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошириши мумкин. Пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин. Тиазид диуретикларни бир вақтда буюриш аллопуринолга аллергик реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини ошириши мумкин.

Кальций тузлари: тиазид диуретиклар экскреция сусайганлиги сабабли, қон зардобида кальцийнинг даражасини ошириши мумкин. Агар таркибида кальций сақловчи қўшимчаларни буюриш ёки кальцийни тежовчи дори воситалар (масалан, D витаминини) буюриш зарурати бўлса, қон зардобида кальцийнинг даражасини назорат қилиш ва кальцийнинг дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.

Бошқа ўзаро таъсирлари: тиазид диуретиклар бета-блокаторлар ва диазоксиднинг гипергликемик самарасини кучайтириши мумкин. Антихолинергик препаратлар (атропин, бипериден) меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг ҳаракатини секинлаштириши ва меъданинг ичидагисини эвакуация тезлигини пасайтириши орқали тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини ёмонлаштириши мумкин. Тиазид диуретиклар амантадиннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Тиазид диуретиклар шунингдек цитотоксик дори воситалар (циклофосфамид, метотрексат) нинг буйрак экскрециясини пасайтириши ва уларнинг миелосупрессор таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак фаолиятини бузилиши/қон зардобида электролитлар мувозанатини ўзгариш хавфи

Ренин-ангиотензин тизимига (РААТ) таъсир қилувчи бошқа препаратларни қўллаш тажрибасига асосан, алискирен калий, зардобдаги креатинин ва қондаги мочевина азотининг даражасини ошириши мумкин. Қон зардобидаги калийнинг даражаси РААТ га таъсир қилувчи бошқа препаратлар, ёки НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари (СОХ-2 ингибиторлари) бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин.

Буйрак фаолиятини ёмонлашиши алискирен ва РААТ га таъсир қилувчи препаратлар ёки НЯҚП бир вақтда қабул қилган пациентларда, ёки аллақачон мавжуд бўлган буйрак касалликлари, қандли диабет ёки гиповолемия, юрак етишмовчилиги ёки жигар касалликлари каби буйрак фаолиятини бузилишига олиб келувчи бошқа клиник ҳолатлари бўлган пациентларда ривожланиши мумкин.

Стандарт тиббий амалиётга мувофиқ, Расилез препаратини гидрохлоротиазид билан мажмуада қўллашни бошида, кузатилиши мумкин бўлган электролит (калий) дисбалансини аниқлаш мақсадида қон зардобидаги электролитларнинг концентрациясини синчиков мониторингини ўтказиш ва кейинчалик вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади.

Тиазид диуретиклар гипокалиемияни ривожланишини қўзғатишлари ёки мавжуд бўлган гипокалиемияни оғирлаштириши мумкин. Организмдан калийни кучли йўқотилиши билан кечувчи клиник ҳолатлар, масалан, тузларни йўқотилиши ва буйрак фаолиятини преренал (кардиоген) бузилишлари билан кечувчи нефропатияси бўлган пациентларга тиазид диуретикларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Агар гипокалиемия клиник кўринишлар (масалан, мушакларни сустлиги, фалаж ёки ЭКГ даги ўзгаришлар) билан намоён бўлса, Расилез НСТ препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Тиазидларни қабул қилишни бошлашдан олдин гипокалиемияни ва унга ёндош бўлган ҳар қандай этиологияли гипомагниемияни мувофиқлаштириш тавсия этилади. Қон зардобидаги калий ва магнийнинг концентрациясини вақти-вақти билан аниқлаш керак. Тиазид диуретикларни қабул қилаётган пациентларда электролитлар дисбалансини (айниқса калийни дисбалансини) аниқлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Тиазид диуретиклар гипонатриемия ва гипохлоремик алкалозни ривожланишини қўзғатиши ёки мавжуд бўлган гипонатриемияни оғирлаштириши мумкин. Якка ҳолларда неврологик симптомлар (кўнгил айниши, прогрессив дезориентация, апатия) билан кечувчи гипонатриемия кузатилган.

Буйрак фаолиятини бузилишлари аввалдан мавжуд бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (КФТ ≥ 30 мл/мин) бўлган пациентларга препаратнинг бошланғич дозасига тузатиш киритиш талаб эилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Расилез НСТ препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КФТ < 30 мл/мин) бўлган пациентларга Расилез НСТ препаратини РААТ га таъсир қилувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Буйрак артериясини стенози бўлган пациентлар

Буйрак артериясини бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларга Расилез препаратини гидрохлоротиазид билан мажмуада қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

РААТ га таъсир этувчи бошқа препаратлар буйрак артериясини икки томонлама ёки бир томонлама стенози бўлган пациентларнинг қон зардобида мочевина ва креатининнинг даражасини ошириши мумкин бўлганлиги сабабли, уларга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Симптоматик гипотензия хавфи

Расилез НСТ препаратини қўллашни бошлашдан олдин қуйидаги ҳолатларда:

  • натрийнинг миқдори паст бўлган пациентларда ва/ёки;
  • қон-томирлар ичидаги қон ҳажми кам бўлган пациентларда;
  • ренин-ангиотензин-альдостерон тизими (РААТ) га таъсир қилувчи бошқа препаратлар билан мажмуада қўлланган пациентларда симптоматик гипотензия кузатилиши мумкин.

Гипонатриемия ва/ёки гиповолемия аниқланган пациентлар

Оғир даражадаги гипонатриемия ва/ёки гиповолемияда, масалан диуретикларни юқори дозаларда олаётган пациентларда Расилез НСТ препарати билан даволаш бошланганидан сўнг, кам ҳолларда симптоматик гипотония ривожланиши мумкин. Расилез НСТ препаратини гипонатриемия ва/ёки гиповолемиянинг ҳар қандай мавжуд бўлган ҳолатлари мувофиқлаштирилгандан кейин қўллаш керак. Акс ҳолда даволашни синчков тиббий кузатув остида бошлаш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг бошланғич дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препаратнинг таркибида гидрохлоротиазид борлиги сабабли, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Расилез НСТ препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Юрак етишмовчилиги. Оғир даражадаги юрак етишмовчилиги (NYHA бўйича III-IV функционал синф) бўлган пациентларга алискирен эҳтиёткорлик билан буюрилади. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Расилез НСТ препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки унинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигига нисбатан етарли маълумотлар йўқ.

Р-гликопротеиннинг ўртача фаол ингибиторлари. 300 мг алискирен ва 200 мг кетоконазолни бир вақтда буюриш алискиреннинг AUC ни 76% га ошишига олиб келади, аммо кетоконазол каби р-гликопротен ингибиторлари тўқималардаги препаратнинг концентрациясини, қон плазмасидаги концентрациясига нисбатан аҳамиятли даражадаги ошириши мумкин. Шунинг учун алискирен ва р-гликопротеиннинг ўртача-фаол кетоконазол каби ингибиторларини бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Аортал ва митрал клапан стенози, обструктив гипертрофик кардиомиопатия. Бошқа вазодилататорлар қўлланганида бўлгани каби, препарат аортал ёки митрал клапан стенози ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатия бўлган пациентларга жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Метаболизм ва эндокрин тизимига таъсири. Тиазид диуретикларни қўллаш глюкозага толерантликни ёмонлаштириши, шунингдек қон зардобида холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Қандли диабети бўлган пациентларда инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Тиазид диуретиклар билан даволаниш давомида яширин қандли диабет ривожланиши мумкин.

Бошқа сийдик ҳайдовчи воситалар каби, гидрохлоротиазид қон зардобида сийдик кислотаси даражасини ошириши мумкин, бу сийдик кислотасининг клиренсини пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бунга мойил пациентларда гиперурикемияни чақириши ёки оғирлаштириши ва подаграни ривожланишини қўзғатиши мумкин.

Тиазидлар кальцийни сийдик билан экскрециясини пасайтирадилар ва кальций ионининг метаболизмини маълум бузилишлари бўлмаганида қон зардобида кальцийнинг даражасини аҳамиятсиз даражада ошириши мумкин. Гидрохлоротиазид кальцийнинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, уни гиперкальциемияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тиазид диуретикларни бекор қилишга реакция кўрсатмаган ёки кальцийнинг даражаси ≥ 12 мг/дл бўлган яққол гиперкальциемия, тиазид гуруҳига мансуб диуретикларни қабул қилишдан қатъий назар, беморда гиперкальциемияни борлигидан далолат бериши мумкин.

Тиазид диуретиклар билан узоқ вақт давомида даволанаётган, гиперкальциемия ва гипофосфатемияси бўлган баъзи пациентларда қалқонсимон без олди безларининг патологик ўзгаришлари кузатилган. Гиперкальциемия юз берганида кейинчалик диагностик аниқлаш чораларини кўриш керак.

Умумий эҳтиёткорлик чоралари

Оғир даражадаги ва давомли диарея ривожланганида Расилез НСТ препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Бошқа антигипертензив препаратлар қўлланганида бўлгани каби, ишемик кардиомиопатия ёки ЮИК бўлган пациентларда АБ аҳамиятли даражада пасайиши миокард инфаркти ва инсультни ривожланишига олиб келиши мумкин. Гидрохлоротиазидга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари анамнезида аллергия ёки бронхиал атстмаси бўлган/бўлмаган пациентларда ривожланиши мумкин, аммо анамнезида шундай ҳолатлари бўлган пациентларда уларни ривожланиш эҳтимоли юқоридир. Тиазид диуретиклари қўлланганида тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашиши тўғрисида хабар берилган.

Анафилактик реакциялар ва ангионевротик шиш

Алискирен билан даволаниш вақтида анафилактик реакциялар ва ангионевротик шиш каби юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган. Назоратли клиник тадқиқотларда алискирен билан даволанганда ангионевротик шиш кам ҳолларда, плацебо ёки гидрохлоротиазид билан даволанишдаги билан қиёслаб бўладиган даражада ривожланган. Препарат ўта юқори сезувчанликка мойиллиги бўлган пациентларга буюрилганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Аллергик реакцияни ривожланишидан далолат берувчи ҳар қандай белгилар (айниқса, нафас олиш ёки ютишни қийинлашиши, юз, қўл-оёқлар, кўз, лаб ёки тилни шиши) ривожланганида зудлик билан даволашни тўхтатиш ва симптомлар ҳақида шифокорга хабар бериш кераклиги юзасидан пациентларни огоҳлантириш керак.

Агар ангионевротик шиш ёки анафилактик реакция ривожланса, Расилез НСТ препаратини зудлик билан бекор қилиш, мувофиқ даволашни буюриш ва барча белгилар ва симптомлар йўқолмагунича пациентларнинг ҳолатини мониторингини ўтказиш керак.

Ёпиқ бурчакли глаукома

Гидрохлоротиазид-сульфонамид – қабул қилиш идиосинкратик реакцияни чақириши мумкин, натижада ўткир транзитор миопатия ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукома ривожланади. Унинг симптомлари кўриш ўткирлигини кескин пасайиши ёки кўзларда оғриқ ўз ичига олади ва одатда препаратни қабул қилиш бошланганидан сўнг бир неча соат ёки ҳафта давомида ривожланади. Ўткир глаукомани даволамаслик кўришни бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин.

Бирламчи даволаш гидрохлоротиазидни қабул қилишни иложи борича тезроқ тўхтатишдан иборат. Агар кўз ички босими назорат қилиб бўлмайдиган даражада қолса, эҳтимол, дарҳол тиббий ёки жарроҳлик йўли билан даволашни ўтказишни кўриб чиқишга тўғри келар. Ўткир ёпиқ бурчакли глаукомани ривожланишининг хавф омили сульфонамид ёки пенициллинга аллергияни борлигини ўз ичига олиши мумкин.

Циклоспорин А ёки итраконазол билан бир вақтда қўллаш

Алискиренни циклоспорин А ёки итраконазол каби гликопротеин А нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Ёрдамчи моддалар. Расилез НСТ препаратнинг таркибида лактоза мавжуд. Ушбу препаратни кам учрайдиган наслий касалликлар: галактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Расилез НСТ препаратининг таркибида буғдой крахмали мавжуд, шунинг учун целиакия билан хасталанган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин. Буғдойга аллергик реакцияси (целиакиядан фарқланадиган ҳолат) бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Болалар (18 ёшгача)

Алискирен Р-гликопротеин (P-gp) нинг субстрати ҳисобланади. P-gp транспорт тизими шаклланмаган болаларда алискиреннинг ҳаддан ташқари экспозицияси хавфи мавжуд. P-gp транспорт тизими шаклланадиган ёшни аниқлаш мумкин эмас, демак, Расилез НСТ препаратини 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас ва уни 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда ҳам қўлламаслик керак.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда алискиреннинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг хавфсизлиги юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу тоифадаги ёшларда Расилез НСТ препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда алискиренни қўллаш юзасидан адекват маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ангитензин-ренин тизимига бевосита таъсир кўрсатувчи препаратларни қўллаш ҳомила ва янги туғилган чақалоқда патологияни ривожланишини чақириши, шунингдек ўлимга олиб келиши мумкин. Тиазид диуретиклар, шу жумладан гидрохлоротиазидни она қорнидаги ҳомилага таъсири ҳомила ёки янги туғилган чақалоқда сариқлик ва тромбоцитопенияни ривожланиш ҳоллари билан боғлиқ.

Расилез НСТ препаратини ҳомиладор аёлларга ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш мумкин эмас. Расилез НСТ препарати билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик ривожланса, препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Эмизиш даври

Гидрохлоротиазид кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Алискиренни одам сути билан ажралиб чиқиши аниқланмаган. Расилез НСТ препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Одамда алискирен ва гидрохлоротиазидни фертилликка таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Болалар

Қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар чекланганлиги сабабли, Расилез НСТ препаратини болаларга буюриш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Расилез НСТ препаратини автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш эҳтимоли кам. Бироқ, бундай воситаларни бошқариш вақтида, антигипертензив препаратларни қабул қилишда вақти-вақти билан бош айланиши ва уйқучанлик ривожланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Расилез НСТ препарати билан даволанганда дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилишини тахминий белгиси артериал гипотензия ҳисобланади, бу алискиреннинг антигипертензив самараси билан боғлиқ.

Гидрохлоротиазиднинг дозасини ошириб юборилиши диурезни ҳаддан ташқари кучайиши оқибатида организмда электролитлар заҳирасини камайиши (гипокалиемия, гипохлоремия, гипонатриемия) ва дегидратация билан ассоциацияланади. Дозани ошириб юборилишини энг характерли белгилари бўлиб кўнгил айниши, ва уйқучанлик ҳисобланади. Гипокалиемия мушак спазмларини ривожланишига ва/ёки юрак аритмияларини зўрайишига олиб келади, бу ангишвонагул гликозидлари ёки маълум антиаритмик препаратларни бир вақтда қўллаш билан боғлиқ.

Даволаш. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Гемодиализ муолажасини оладиган, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар вақтида, алискиреннинг диализ клиренси паст (препарат перорал қабул қилинганида клиренси < 2%) бўлган. Шунинг учун диализ алискиреннинг дозасини ошириб юборилишини даволаш учун самарали ҳисобланмайди.

Чиқарилиш шакли

14 таблеткадан блистерда; 1 ёки 2 блистер картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.