ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГОЗАЛИДОН
GOSALIDONUM
Препаратнинг савдо номи: Гозалидон
Таъсир этувчи модда: госсиполнинг имин ҳосиласи ва N-поливинилпирролидонни комплекс бирикмаси .
Дори шакли: таблетка
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: гозалидон – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза “Интроцел-Т”, кальций стеарат ёки магний стеарат, картошка крахмали ёки жўхори крахмали.
Таърифи: тўқ сариқдан оч жигарранггача ранггача бўлган, нуқта-нуқтали, думалоқ, юзаси текис, бир томонида рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Хламидийларга қарши таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсир механизмида гозалидонни α – ва γ–интерферон ҳосил бўлишини индукция қилиш қобилияти муҳим роль ўйнайди.
Қўлланилиши
Хламидиялар билан чақирилган касалликларни даволаш – бирламчи ва иккиламчи бепуштлик, одат бўлиб қолган чала туғиш, хламидия хасталиги фонида герпесга қарши дори восита сифатида; кичик чаноқ аъзоларининг қайталувчи яллиғланиш жараёнлари (кольпит, цервицит, бачадон бўйнини эрозияси, метроэндометрит, сальпингит, сальпингофорит, эпидидимит), простатит, келиб чиқиши урогенитал бўлган реактив артрит, Рейтер касаллигида (окуло-уретро-артрологик синдроми) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат бир кунда 3 марта 2 таблеткадан схема бўйича буюрилади: препарат 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус-3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади. Даволаш курсининг умумий давомийлиги – 21 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Айрим ҳолларда, хламидия инфекциялари билан бирга кузатиладиган яллиғланиш синдромларини йўқотиш учун, препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва тетрациклин қатори антибиотиклар билан бирга қўллаш тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 0,1 г дан.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Яроқлилик муддати
2 йил.