📜 Инструкция по применению Эсзол ®
💊 Состав препарата Эсзол ®
✅ Применение препарата Эсзол ®
📅 Условия хранения Эсзол ®
⏳ Срок годности Эсзол ®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭСЗОЛ ®

ESZOL

 

Препаратнинг савдо номи: Эсзол ®

Таъсир этувчи модда (ХПН): итраконазол

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100 мг итраконазол;

ёрдамчи моддалар: қандли пеллетлар, гидроксипропилметилцеллюлоза, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллозаси, К30 повидон, қуйи алмашинган гидроксипропилцеллюлоза, натрий крахмалгликоляти (А типи), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, пушти Opadry II 85G54039 қобиғи.

Таърифи: пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, ҳар бир таблетканинг бир томонида «ITR 100» ўйма ёзуви бўлган, капсуласимон шаклдаги таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.

АТХ коди: J02AC02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Итраконазол – кенг таъсир диорасига эга бўлган триазол қатори препарати ҳисобланади.

In vitro шароитдаги тадқиқотларда итраконазол замбуруғлар ҳужайраларида эргостерол синтезини издан чиқариши намойиш этилган. Эргостерол замбуруғлар ҳужайра мембранасининг ҳаётий муҳим компоненти бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли бу моддани ишлаб чиқарилишини бузилиши замбуруғларга қарши таъсирга олиб келади.

Итраконазол учун сезувчанликнинг назорат нуқталари фақат юзаки микозларда ажратиб олинган Candida замбуруғлари штаммлари учун аниқланган (CLSI M27-A2 усули бўйича, EUCAST мезонлари бўйича баҳолаш ўтказилмаган). Ундан кейин CLSI мезонлари бўйича микроорганизмлар сезгирлигининг назорат нуқталари белгиланган: сезгир ≤ 0,125; сезувчан, сезгирлик 0,25–0,5 дозага боғлиқ ва резистентлиги ≥ 1 мкг/мл бўлади. Мицелиал замбуруғлар учун интерпретация қилинадиган назорат нуқталари аниқланмаган.

In vitro шароитдаги тадқиқотларда итраконазол одатда ≤ 1 мкг/мл концентрацияларда одам учун патоген бўлган кенг доирадаги замбуруғларнинг ўсишини ингибиция қилиши намойиш этилган. Улар орасида: дерматофитлар (Trichophyton spp., Microsporum spp., Epidermophyton floccosum); ачитқилар (Candida spp., шу жумладан C. albicans, C. tropicalis, C. parapsilosis ва C. krusei, Cryptococcus neoformans, Malassezia spp., Trichosporon spp., Geotrichum spp); Aspergillus spp.; Histoplasma spp., шу жумладан H. capsulatum; Paracoccidioides brasiliensis; Sporothrix schenckii; Fonsecaea spp.; Cladosporium spp.; Blastomyces dermatitidis; Coccidiodes immitis; Pseudallescheria boydii; Penicillium marneffei; ва ачитқи ҳамда замбуруғларнинг бошқа турлари бор.

Candida krusei, Candida glabrata ва Candida tropicalis одатда турли Candida штаммларидан итраконазолга нисбатан энг кам сезгирлик билан тавсифланади, уларнинг айрим изолятлари in vitro шароитларида итраконазолга нисбатан турли даражадаги резистентликни намоён қилади.

Итраконазол билан ингибиция қилинмайдиган замбуруғларнинг асосий турларига зигомицетларни (масалан, Rhizopus spp., Rhizomucor spp., Mucor spp. ва Absidia spp.), Fusarium spp., Scedosporium proliferans ва Scopulariopsis spp. ни киритиш мумкин.

Азол қатори замбуруғларга қарши препаратларга резистентлик секин ривожланади, кўпинча бир нечта генетик мутациялар оқибати бўлиб ҳисобланади. Ривожланишнинг аниқланган механизмлари препаратни нишонга ўхшашлигини пасайтиришга ва/ёки тарқатувчининг юқори даражада ҳаддан ортиқ синтезига олиб келадиган 14α-деметилаза мақсадли ферментини кодловчи ERG11 генини ҳаддан ортиқ синтезини, ERG11 генининг нуқтали мутацияларини ичига олади, бу эса эффлюкснинг ошишига олиб келади. Candida spp. учун, гарчи синфнинг битта вакилига резистентликнинг мавжудлиги бошқа препаратларга резистентликни билдирмаса ҳам, азол қатори препаратлари айрим вакиллари орасида кесишган резистентлик аниқланган. Итраконазолга резистент бўлган Aspergillus fumigatus штаммлари ҳақида хабар берилган.

Фармакокинетикаси

Итраконазолнинг плазмадаги максимал концентрациясига перорал қабул қилинганидан кейин 2–5 соат давомида эришилади. Пропорционал бўлмаган фармакокинетикаси оқибатида итраконазол кўп марта қабул қилинганида қон плазмасида тўпланиб боради. Итраконазолнинг мувозанат концентрациясига, одатда, тахминан 15 кун давомида эришилади, бунда итраконазолнинг максимал концентрацияси (Cmax) кўрсаткичлари кунига 1 марта 100 мг, кунига 1 марта 200 мг ва кунига 2 марта 200 мг дан қабул қилинганда мувофиқ равишда 0,5 мкг/мл, 1,1 мкг/мл ва 2,0 мкг/мл га тенг бўлади. Ярим чиқарилишининг якуний даври одатда бир марта қабул қилинганида 16–28 соатни, кўп марта қабул қилинганида 34–42 соатни ташкил этади. Қон плазмасида итраконазол концентрацияси даволаш тўхтатилганидан кейин буюрилган дозага ва даволаш давомийлигига боғлиқ равишда 7–14 кун давомида деярли аниқланмайдиган кўрсаткичгача пасаяди. Итраконазолнинг умумий клиренси вена ичига юборилганидан кейин минутига 278 мл ни ташкил этади. Итраконазол клиренси унинг жигарда метаболизмга учраши йўллари тўйиниши муносабати билан анча юқори дозаларда камаяди.

Сўрилиши

Итраконазол ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. Қон плазмасида ўзгармаган итраконазолнинг максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин 2–5 соат давомида эришилади. Итраконазолнинг мутлоқ биокираолишлиги препарат қабул қилинганида тахминан 55% ни ташкил этади. Таблеткалар перорал юборилганида биокираолишлигининг максимал даражасига тўйиб овқатлангандан кейин эришилади.

Эсзол® препаратининг сўрилиши меъда ширасининг кислоталилиги, масалан, меъдада хлорид кислотаси секрециясини сусайтирувчи препаратларни (H2-гистамин рецепторлари антагонистлари, протон помпаси ингибиторлари каби препаратларни) қабул қилиш фонида пасайган пациентларда ёки турли касалликлар фонида ахлоргидрияли пациентларда паст бўлади («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг). Бундай пациентларда Эсзол® таблеткалари препаратини нордон ичимликлар (нопарҳез кола каби) билан бир вақтда қабул қилинганида оч қоринга итраконазолнинг сўрилиши ошади. H2-гистамин рецепторлари антагонисти бўлган ранитидинни дастлаб қабул қилинганидан кейин Эсзол® таблеткалари препарати 200 мг дозада бир марта оч қоринга нопарҳез кола билан бир вақтда қабул қилинганида итраконазолнинг сўрилиши фақат Эсзол® таблеткалари препаратининг ўзи қабул қилинганида унинг сўрилиши билан бир хил даржада бўлган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Итраконазол таблеткалар кўринишида қабул қилинганида итраконазолнинг экспозицияси айнан шу дозани ичга қабул қилиш учун эритма кўринишида қабул қилинганидаги итраконазолнинг экспозициясига нисбатан паст бўлган («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Тақсимланиши

Плазмада итраконазолнинг катта қисми оқсиллар билан (99,8%), асосан альбумин билан (гидроксиитраконазол учун 99,6%) боғланади. Шунингдек итраконазолни липидларга яқинлиги қайд этилган. Плазмада итраконазолнинг фақат 0,2% боғланмаган кўринишда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми > 700 л, бу унинг тўқималарда сезиларли равишда кенг тарқалганидан далолат беради: қон плазмасидаги тегишли концентрацияларига қараганда ўпка, буйраклар, жигар, суяклар, меъда, талоқ ва мушаклардаги концентрациялари икки–уч марта юқори бўлади, бунда кератинни сақлайдиган тўқималарда, айниқса терида препаратнинг концентрацияси қон плазмасидаги концентрациясидан тахминан 4 марта юқори бўлади. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан сезиларли даражада паст бўлади, аммо шунга қарамай, орқа мия суюқликда мавжуд бўлган инфекцияларнинг қўзғатувчиларига қарши итраконазолнинг самарадорлиги намоён бўлган.

Метаболизми

Итраконазол кўп сонли метаболитларни ҳосил қилиб, жигарда жадал метаболизмга учрайди. Итраконазол энг аввало СYP3А4 изоферменти иштирокида метаболизмга учраши in vitro шароитдаги тадқиқотларда намойиш этилган. Гидроксиитраконазол асосий метаболити бўлиб, у in vitro шароитда итраконазол таъсири билан бир хил замбуруғларга қарши таъсирга эга. Плазмада мазкур метаболитнинг концентрациялари итраконазолнинг тегишли концентрацияларига қараганда икки марта юқори бўлади.

Чиқарилиши

Итраконазол ичга қабул қилиш учун эритма қабул қилинганидан кейин бир ҳафта давомида кўпроқ фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида сийдик билан (35%) ва ахлат билан (54%) чиқарилади. Итраконазол ва унинг фаол метаболити бўлган гидроксиитраконазолнинг буйрак экскрецияси вена ичига юборилган препарат дозасидан 1% дан камроқни ташкил этади. Радиофаол изотоп билан нишонланган дозани ичга юборилиши натижаларига асосланган ҳолда ўзгармаган итраконазолнинг ахлат билан чиқарилиши қабул қилинган дозадан 3% дан 18% гача оралиғида ўзгариб туради.

 

Қўлланилиши

Итраконазолга сезгир патогенлар чақирадиган микозлар: вульвовагинал кандидамикоз; дерматология ва офтальмологияда микоз касалликлари: дерматомикоз, кепаксимон темиратки, келиб чиқиши замбуруғли бўлган кератит, оғиз бўшлиғининг кандидозли шикастланиши; дерматофитлар ва/ёки ачитқилар чақирадиган онихомикозлар; тизимли микозлар: тизимли аспергиллёзлар, криптококкозлар (шу жумладан криптококкли менингит): иммун тизими сусайган пациентлар ва марказий нерв тизими криптококкли шикастланган барча пациентлар. Эсзол® препаратидан фақат замбуруғларга қарши бошқа препаратлар билан даволаш самара бермаган ҳоллардагина фойдаланилади; гистоплазмоз, споротрихоз, паракокцидиоидоз, бластомикоз ва бошқа кам учрайдиган замбуруғли зарарланишлар, шунингдек тропик микозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эсзол® ичга қабул қилинади. Оптимал сўрилиши учун Эсзол® таблеткаларини овқатлангандан кейин дарҳол қабул қилиш зарур.

Таблеткаларни бутунлигича ютиш лозим.

Таблеткаларни чайнамасдан ютиш лозим.

Катталар учун ҳар бир кўрсатмага мувофиқ даволаш схемаси қуйида тақдим этилган:

Кўрсатма Дозалари Изоҳ
Вульвовагинал кандидоз 1 кун давомида кунига икки марта 200 мг дан  
Кепакланувчи темиратки 7 кун давомида кунига бир марта 200 мг дан  
Силлиқ тери дерматомикози,

чов дерматомикози

15 кун давомида кунига бир марта 100 мг дан ёки 7 кун давомида кунига бир марта 200 мг дан  
Оёқ кафти, қўл панжасининг замбуруғли касаллиги 30 кун давомида кунига бир марта 100 мг дан  
Орофарингеал кандидоз 15 кун давомида кунига бир марта 100 мг дан ОИТС га чалинган беморлар ёки нейтропенияли пациентлар учун уларда сўрилишнинг бузилиши туфайли, дозани 15 кун давомида кунига бир марта 200 мг гача оширилади
Онихомикоз

(Оёқ кафти бармоқларининг тирноқлари қўлдаги тирноқларни қамраб олган ёки қамраб олмаган ҳолда)

3 ой давомида кунига бир марта 200 мг дан  

Оптимал клиник ва микологик самараларга тери инфекциялари, вульвовагинал ва оғиз-бўғиз инфекцияларини даволаш курси якунланганидан кейин 1–4 ҳафта ўтгач ҳамда тирноқ пластиналари инфекцияларини даволаш курси якунланганидан кейин 6–9 ой ўтгач эришилади. Ушбу ҳолат итраконазол қон плазмасига нисбатан тери, тирноқлар ва шиллиқ қаватлардан секинроқ чиқарилиши билан изоҳланади.

Тизимли замбуруғли инфекцияларни даволаш курси давомийлиги клиник ва микологик самаралар билан аниқланиши керак:

Кўрсатма Дозалари1 Изоҳ
Аспергиллёз суткада 1 марта 200 мг Инвазив ёки тарқалган касаллик ҳолатида дозани суткада 2 марта

200 мг гача ошириш

Кандидоз суткада 1 марта 100–200 мг Инвазив ёки тарқалган касаллик ҳолатида дозани суткада 2 марта

200 мг гача ошириш

Криптококкоз

(менингит белгиларисиз)

суткада 1 марта 200 мг
Криптококкли менингит суткада 2 марта 200 мг «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг
Гистоплазмоз суткада 1 марта 200 мг дан

суткада 2 марта 200 мг гача

ОИТС да қўллаб-қувватловчи даволаш суткада 1 марта 200 мг Сўрилишни

назорат қилиш

Нейтропенияни

олдини олиш

суткада 1 марта 200 мг Сўрилишни

назорат қилиш

1 Даволаш давомийлигига клиник самараларга қараб тузатиш киритиш керак.

ОИТС ва нейтропенияли беморларда сўрилишини бузилиши қонда итраконазолнинг паст концентрацияларига ва паст самарадорликка олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда қонда препарат даражаси мониторингини ўтказиш ва зарурат бўлганида дозани кунига икки марта 200 мг гача ошириш тавсия этилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Болалар

Эсзол® таблеткаларини болаларда қўлланилишига доир клиник маълумотлар чекланган. Эсзол® таблеткаларини болаларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди, даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун препарат дозаси танланганида жигар, буйрак ва юрак функциясини пасайишини, шунингдек ёндош касалликларнинг мавжудлиги ёки бошқа дори воситаларининг қабул қилинишини инобатга олиш тавсия этилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шаклларини қўллашга оид маълумотлар чекланган. Итраконазолнинг экспозицияси буйрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларда пасайган бўлиши мумкин. Препаратни пациентларнинг мазкур тоифасига эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, айрим ҳолларда дори препарати дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда итраконазолнинг перорал дори шаклларини қўллашга оид маълумотлар чекланган. Препаратни пациентларнинг мазкур тоифасига эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар аъзолар тизимининг ҳар бирига нисбатан учраш тез-тезлигига боғлиқ ҳолда қуйидаги таснифдан фойдаланган ҳолда таснифланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (1/10000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Нохуш реакциялар
Инфекцион ва паразитар касалликлар:
Тез-тез эмас ринит, синусит, юқори нафас йўллари инфекциялари
Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда лейкопения
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас юқори сезувчанлик*
Кам ҳолларда зардоб касаллиги, ангионевротик шиш, анафилактик реакция
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда гипертриглицеридемия
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез бош оғриғи
Кам ҳолларда гипестезия, парестезия, дисгевзия
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда кўришни бузилиши (шу жумладан диплопия ва кўришни хиралашиши)
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари
Кам ҳолларда эшитишни вақтинча ёки доимий йўқотилиши*, қулоқларда жаранглаш
Юрак томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда димланган юрак етишмовчилиги*
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез қоринда оғриқ, кўнгил айниши
Тез-тез эмас диспепсия, қабзият, метеоризм, диарея, қусиш
Кам ҳолларда панкреатит
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас жигар функциясини бузилиши
Кам ҳолларда оғир гепатотоксиклик (шу жумладан ўлим билан якунланадиган ўткир жигар етишмовчилиги ҳоллари)*, гипербилирубинемия
Тери қопламалари ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас тошма, қичишиш, эшакеми
Кам ҳолларда токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, лейкоцитопластик васкулит, алопеция, ёруғликка сезувчанлик
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда поллакиурия
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас ҳайз циклининг бузилиши
Кам ҳолларда эректил дисфункция
Умумий характердаги асоратлар ва юбориш жойидаги реакциялар
Кам ҳолларда шиш
Лаборатория ва инструментал текширувлар натижалари
Кам ҳолларда Қонда креатинфосфокиназанинг ошиши

*«Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Итраконазолга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

CYP3A4 изоферменти субстратлари препатларини Эсзол® таблеткалари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Итраконазол билан бир вақтда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган ушбу препаратлардан айримларининг концентрацияларини ошиши терапевтик самараларини ҳам, ножўя самараларини ҳам шундай даражагача кучайтириши ёки узайтириши мумкинки, бу потенциал жиддий вазиятга олиб келиши мумкин. Қон плазмасида ушбу препаратлардан айримларининг концентрацияларини ошиши QT интервалини узайишига ва юрак қоринчалари тахиаритмиясига, шу жумладан «пируэт» типидаги юрак қоринчалари тахикардияси хуружларига, ҳаёт учун потенциал хавфли аритмияга олиб келиши мумкин. Аниқ мисоллар «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимида келтирилган.

Эсзол® таблеткалари димланган юрак етишмовчилиги ёки анамнезда димланган юрак етишмовчилиги каби юрак қоринчалари дисфункцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавф солувчи инфекциялар ёки бошқа оғир инфекцияларни даволаш бундан мустасно («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Эсзол® таблеткаларини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавф солувчи ҳолатлар бундан мустасно («Ҳомиладорлик ва эмизиш» бўлимига қаранг).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Итраконазол кўпроқ CYP3A4 изоферменти билан метаболизмга учрайди. Мазкур изофермент иштирокида шунингдек метаболизмга учрайдиган ёки унинг фаоллигини ўзгартирадиган бошқа субстанциялар итраконазол фармакокинетикасига таъсир кўрсатиши мумкин. Итраконазол мазкур изофермент иштирокида шунингдек метаболизмга учрайдиган дори воситалари фармакокинетикасига шунга ўхшаш тарзда таъсир кўрсатиши мумкин. Итраконазол CYP3A4 изоферменти ва P-гликопротеиннинг кучли ингибиторларига тааллуқлидир. Итраконазолни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланилганида препаратнинг метаболизмга учраши усулини аниқлаш ва унинг дозасини ўзгартириш зарурати ҳақидаги масалани ҳал қилиш лозим.

Қон плазмасида итраконазол концентрациясини пасайтириши мумкин бўлган дори препаратлари

Меъда шираси кислоталигини пасайтирувчи дори препаратлари (масалан, алюминий гидроксиди каби антацид воситалари ёки H2-гистамин рецепторлари антагонистлари ва протон помпаси ингибиторлари каби хлорид кислотаси секрециясини сусайтирувчи воситалар) Эсзол® таблеткалари препаратининг сўрилишини бузади. Мазкур дори препаратларини Эсзол® таблеткалари препарати билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Итраконазолни меъда шираси кислоталигини пасайтирувчи дори воситалари билан бирга қўлланилганида нордон (нопарҳез кола каби) ичимликлар билан қабул қилиш тавсия этилади.

Хлорид кислотасини нейтралловчи дори препаратларини (масалан, алюминий гидроксидини) Эсзол® таблеткалари препарати қабул қилинишидан энг камида 1 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.

Дори воситалари бирга қўлланилганида итраконазолнинг замбуруғларга қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарурат юзага келганида препарат дозасини ошириш тавсия этилади.

Итраконазолни CYP3A4 изоферментининг кучли индукторлари билан бирга қўлланилиши итраконазол ва гидроксиитраконазолнинг биокираолишлигини шундай даражагача пасайишига олиб келиши мумкинки, бунда дори воситасининг самарадорлиги сезиларли равишда пасайиб боради. Қуйидаги препаратлар бунга мисол бўла олади:

Антибактериал воситалар: изониазид, рифабутин («Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори препаратлари» бўлимига қаранг), рифампицин.

Тиришишга қарши препаратлар: карбамазепин («Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори препаратлари» бўлимига қаранг) фенобарбитал, фенитоин.

Вирусларга қарши препаратлар: эфавиренз, невирапин.

Шундай қилиб, итраконазолни CYP3A4 изоферментининг кучли индукторлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Итраконазолни қабул қилиш бошланишига қадар икки ҳафта давомида ва препарат билан даволаш вақтида мазкур дори препаратларини буюришдан сақланиш тавсия этилади, кутиладиган фойда итраконазол самарадорлиги пасайиши билан боғлиқ потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллар бундан мустасно. Дори воситаларини бирга қабул қилинганида итраконазолнинг замбуруғларга қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарурат юзага келганида препарат дозасини ошириш тавсия этилади.

Қон плазмасида итраконазол концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори препаратлари

Итраконазол ва CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларини бир вақтда қабул қилиниши итраконазол биокираолишлигини ошишига олиб келиши мумкин. CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторларига мисоллар:

Антибактериал препаратлар: ципрофлоксацин, кларитромицин, эритромицин.

Вирусларга қарши воситалар: ритонавир билан кучайтирилган дарунавир, ритонавир билан кучайтирилган фосампренавир, индинавир («Итраконазол билан биргаликда қўлланилганида қон плазмасида концентрацияси ошиши мумкин бўлган дори воситалари» бўлимига қаранг), ритонавир («Итраконазол билан бирга қўлланилганида қон плазмасида концентрацияси ошиши мумкин бўлган дори воситалари» бўлимига қаранг).

Мазкур дори препаратларини Эсзол® таблеткалари препарати билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Итраконазолнинг фармакологик самаралари кучайиши ёки узайиши симптомлари ва белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун итраконазолни CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади, зарурати бўлганида итраконазол дозасини пасайтириш мумкин. Имкон қадар қон плазмасида итраконазол концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади.

Итраконазол билан бирга қўлланилганида қон плазмасида концентрацияси ошиши мумкин бўлган дори воситалари

Итраконазол ва унинг асосий метаболити бўлган гидроксиитраконазол CYP3A4 изоферменти билан метаболизмга учрайдиган дори преапаратларининг метаболизмини бузиши ва P-гликопротеин таъсири остида препаратларнинг ташилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу итраконазол билан бирга қўлланилганида мазкур дори препаратлари ва/ёки уларнинг фаол метаболитларининг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрациясининг ошиши ўз навбатида мазкур дори воситаларининг терапевтик самараларини ҳам, нозуш самараларини ҳам кучайишини ёки узайишини келтириб чиқариши мумкин. Маълумки, CYP3A4 изоферменти билан метаболизмга учрайдиган дори преапаратлари QT интервалини узайишига олиб келиши мумкин, шу сабабли уларни итраконазол билан бирга қабул қилиш эҳтимол мумкин эмас бўлади, чунки бундай мажмуа юрак қоринчалари тахиаритмиясига, шу жумладан ҳаёт учун потенциал хавфли аритмияга тааллуқли бўлган «пируэт» типидаги юрак қоринчалари тахикардияси ҳолларига олиб келиши мумкин. Даволаш тўхтатилганидан кейин итраконазолнинг плазмадаги концентрацияси препарат дозаси ва даволаш давомийлигига боғлиқ ҳолда 7 кундан 14 кунгача давомида деярли аниқлаб бўлмайдиган даражагача пасаяди. Жигар циррози бўлган пациентларда ёки CYP3A4 изоферменти ингибиторларини бир вақтда қабул қилаётган шахсларда препарат концентрациясининг пасайиши ҳатто анча секинроқ кечади. Бу метаболизмига итраконазол таъсир кўрсатадиган дори препаратларидан фойдаланган ҳолда даволаш ўтказишни бошлаш вақтида айниқса муҳим бўлиб ҳисобланади.

Ўзаро таъсирлашадиган дори воситалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • «Қўллаш мумкин бўлмаган дори преапарати»: мазкур дори препаратини итраконазол билан ҳеч қандай ҳолатда ва итраконазолни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин икки ҳафта давомида қўллаш мумкин эмас.
  • «Тавсия этилмайдиган дори препарати»: мазкур дори воситасини итраконазол билан даволаш вақтида ва итраконазолни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин икки ҳафта давомида қўллашдан сақланиш тавсия этилади, кутиладиган фойда даволаш билан боғлиқ потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар дори воситаларининг мазкур мажмуасидан фойдаланишдан сақланиш имкони бўлмаса, препаратлар таъсирларининг кучайиши ёки узайиши симптомлари ва белгиларини ёки ножўя самаралар ривожланишини ўз вақтида аниқлаш учун пациент ҳолатини кузатиб бориш тавсия этилади, зарурат бўлганида даволашни тўхтатиб туриш ёки дори воситаларининг дозасини камайтириш мумкин. Имконият мавжуд бўлганида препаратларнинг плазмадаги концентрацияларини назорат қилиш тавсия этилади.
  • «Эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлган дори препаратлари»: дори препаратини итраконазол билан бирга қўлланилганида синчков мониторингни олиб бориш лозим. Дори препаратлари бирга қўлланилганида препаратлар таъсирларининг кучайиши ёки узайиши симптомлари ва белгиларини ёки ножўя самаралар ривожланишини ўз вақтида аниқлаш учун пациент ҳолатини кузатиб бориш тавсия этилади, зарурати бўлганида дори воситаларининг дозасини камайтириш мумкин. Имконият мавжуд бўлганида препаратларнинг плазмадаги концентрацияларини назорат қилиш тавсия этилади.
Дори воситаларининг синфи Қўллаш мумкин бўлмаган дори препаратлари Тавсия этилмайдиган дори препаратлари Эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлган дори препаратлари
Альфа-адреноблокаторлар Тамсулозин
Анальгетиклар Левацетилметадол (левометадил), метадон Фентанил Алфентанил,

вена ичига ва сублингвал юбориш учун бупренорфин, оксикодон

Аритмияга қарши воситалар Дизопирамид, дофетилид, дронедарон, хинидин Дигоксин
Антибактериал воситалар Рифабутинa
Антикоагулянтлар ва антиагрегантлар Ривароксабан Кумаринлар, цилостазол, дабигатран
Тиришишга қарши препаратлар Карбамазепинa
Диабетга қарши препаратлар Репаглинид, саксаглиптин
Гельминтларга қарши ва протозойларга қарши воситалар Галофантрин Празиквантел
Антигистамин препаратлар Астемизол, мизоластин, терфенадин Эбастин
Мигренга қарши дори воситалари дигидроэрготамин, эргометрин (эргоновин), эрготамин, метилэргометрин (метилэргоновин) каби шохкуя алкалоидлари Элетриптан
Ўсмаларга қарши препаратлар Иринотекан Дасатиниб, нилотиниб, трабектедин Бортезомиб, бузульфан, доцетаксель, эрлотиниб, иксабепилон, лапатиниб, триметрексат, бўригул алкалоидлари
Нейролептиклар, анксиолитиклар ва ухлатувчи воситалар Луразидон, перорал қабул қилиш учун мидазолам, пимозид, сертиндол, триазолам Алпразолам, арипипразол, бротизолам, буспирон, галоперидол,

вена ичига юбориш учун мидазолам, пероспирон, кветиапин, рамелтеон, рисперидон

Вирусларга қарши препаратлар Маравирок, indinavirb, ритонавирb, саквинавир
Бета-адреноблокаторлар Надолол
Кальций каналлари блокаторлари Бепридил, фелодипин, лерканидипин, нисолдипин Бошқа дигидро-пиридинлар, шу жумладан верапамил
Юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатувчи препаратлар, бошқалар Ивабрадин, ранолазин Алискирен
Диуретиклар Эплеренон
Меъда-ичак йўллари аъзоларига таъсир кўрсатувчи препаратлар Цизаприд Апрепитант, домперидон
Иммуно-супрессантлар Эверолимус Будесонид, циклесонид, циклоспорин, дексаметазон, флутиказон, метилпреднизолон, рапамицин (шунингдек сиролимус сифатида маълум), такролимус, темсиролимус
Ёғ алмашинувини тартибга соладиган препаратлар Ловастатин, симвастатин Аторвастатин
Нафас олиш аъзолари касалликларини даволаш учун препаратлар Сальметерол
СҚҚОСИ, трициклик ва бошқа антидепрессантлар Ребоксетин
Урологияда қўлланаиган препаратлар Варденафил Фезотеродин, имидафенацин, силденафил, солифенацин, тадалафил, толтеродин
Бошқалар Жигар ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда колхицин Колхицин Алитретиноин (перорал қабул қилиш учун дори шакллари), цинакальцет, мозаваптан, толваптан
a Шунингдек «Итраконазолнинг плазмадаги концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин бўлган дори препаратлари» бўлимига қаранг.
b Шунингдек «Итраконазолнинг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган дори препаратлари» бўлимига қаранг.

Итраконазол таъсири остида плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин бўлган препаратлар уларнинг итраконазол билан бир вақтда қўлланилишига доир тавсиялар билан синфига мувофиқ тақдим этилган.

Итраконазол таъсири остида плазмадаги концентрацияси пасайиши мумкин бўлган препаратлар

Итраконазолни ностероид яллиғланишга қарши препарат мелоксикам билан бир вақтда қўлланилиши плазмада мелоксикам концентрациясини пасайтириши мумкин. Мелоксикамни итраконазол билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш, шунингдек унинг таъсирини ва ножўя самаралар юзага келишини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида мелоксикам дозасига тузатиш киритиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Кесишган ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Итраконазол ва замбуруғларга қарши азол қатори бошқа препаратлари ўртасида кесишган ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши эҳтимолига доир маълумотлар мавжуд эмас. Азол қатори бошқа препаратларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга Эсзол® таблеткаларини буюриш ҳақидаги қарор пухта ўйлаб қабул қилиниши керак.

Юрак фаолиятига таъсири

Итраконазол салбий инотроп таъсирга эга, итраконазол билан даволаш фонида димланган юрак етишмовчилиги ҳоллари ҳақида хабар берилган. Препаратнинг паст умумий суткалик дозаларда даволаш ҳақидаги хабарларга қараганда 400 мг умумий суткалик дозада даволаш ҳақидаги спонтан берилган хабарларда юрак етишмовчилиги кўпроқ таърифланган, бу итраконазолнинг умумий суткалик дозаси билан юрак етишмовчилиги хавфининг ошишини тахмин қилишга имкон беради.

Эсзол® препарати димланган юрак етишмовчилиги бўлган ёки анамнезда димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия этилмайди, бундай даволашдан фойда унинг хавфидан шубҳасиз юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно. Фойда/хавф нисбатини баҳолаганда айрим пациентлар учун даволаш кўрсатилган ҳолатнинг оғирлиги, дозалаш тартиби (масалан, умумий суткалик доза) каби омилларни ва димланган юрак етишмовчилиги хавфининг хусусий омилларини ҳисобга олиш зарур.

Уларга юрак касалликлари, шу жумладан юракнинг ишемик касаллиги ва юрак клапанларининг шикастланишлари, нафас олиш аъзоларининг оғир касалликлари, шу жумладан ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, буйрак етишмовчили ва шишишларга мойиллик билан кечувчи бошқа касалликлар тааллуқлидир. Бундай пациентлар димланган юрак етишмовчилиги симптомлари тўғрисида огоҳлантирилишлари керак, уларни даволаганда алоҳида эътибор ва уни амалга ошириш вақтида димланган юрак етишмовчилиги симптомларини назорат қилиш талаб этилади. Тегишли симптомлар аниқланганида итраконазолни қабул қилиш тўхтатилиши лозим.

Кальций каналлари блокаторлари салбий инотроп таъсирга эга, бу итраконазолнинг тегишли таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, итраконазол кальций каналларининг блокаторларининг метаболизмини ингибиция қилади. Шундай қилиб, димланган юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи юқори бўлганлиги сабабли итраконазол ва кальций каналлари блокаторлари билан бир вақтда даволаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Жигар функциясига таъсири

Итраконазол қўлланилганида жуда кам ҳолларда жигарнинг оғир токсик шикастланиши ривожланган, шу жумладан ўлим билан якунланадиган ўткир жигар етишмовчилигининг бир нечта ҳоллари юз берган. Бу кўпчилик ҳолларда жигар касалликлари мавжуд бўлган пациентларда, препарат тизимли касалликларни даволаш учун буюрилган бошқа оғир касалликлари бўлган беморларда, шунингдек гепатотоксик таъсирга эга бошқа дори воситаларини қабул қилган пациентларда юз берган. Бироқ айрим пациентларда жигар шикастланишига доир хавфнинг яққол омиллари бўлмаган. Бир нечта бундай ҳоллар даволашнинг биринчи ойида, айрим ҳолларда эса даволашнинг биринчи ҳафтасида юзага келган. Шу муносабат билан Эсзол® таблеткалари билан даволанаётган пациентларда жигар функциясини мунтазам назорат қилиб бориш тавсия этилади. Гепатит ривожланиши, шу жумладан анорексия, кўнгил айниши, қусиш, холсизлик, қоринда оғриқ ёки сийдик рангининг қорайиши симптомлари пайдо бўлганида, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилиш лозим. Бундай ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш ва жигар функциясини текширишдан ўтказиш лозим.

Меъда ширасининг кислоталигини пасайиши

Меъда ширасининг кислоталиги паст бўлганида Эсзол® таблеткаларидан итраконазолнинг сўрилиши бузилади. Касаллик оқибатида (масалан, ахлоргидрияси бўлган пациентларда) ёки дори препаратларини (масалан, меъда ширасининг кислоталигини сусайтирувчи дори воситаларини) бир вақтда қабул қилиниши оқибатида меъда ширасининг кислоталиги паст бўлган пациентларга Эсзол® таблеткаларини нордон ичимликлар (масалан нопарҳез кола каби ичимликлар) билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади. Препаратнинг замбуруғларга қарши фаоллигини назорат қилиш ва зарурати бўлганида итраконазол дозасини ошириш лозим («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Болалар

Болаларда Эсзол® таблеткаларини қўллашга доир клиник тадқиқотларнинг маълумотлари чекланган. Болаларни даволаш учун Эсзол® таблеткалари препаратини қўллаш тавсия этилмайди, даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Кекса ёшдаги пациентларда

Кекса ёшдаги пациентларда Эсзол® таблеткаларини қўллашга доир клиник тадқиқотларнинг маълумотлари чекланган. Мазкур тоифадаги пациентларни даволаш учун Эсзол® таблеткалари препаратидан фойдаланиш фақат даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфлардан устун бўлган ҳоллардагина тавсия этилади. Кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун дозани танлаганда кекса ёшда кўп учрайдиган жигар, буйрак ва юрак функциясини пасайишини, шунингдек ёндош касалликлар мавжудлигини ёки бошқа дори воситаларининг қабул қилинишини ҳисобга олиш лозим.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларни даволаш учун итраконазолни қўллашга доир маълумотлар чекланган. Буйрак етишмовчилиги бўлган айрим пациентларда итраконазол экспозицияси пасайиши мумкин. Препаратни мазкур тоифадаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, айрим ҳолларда дори препарати дозасини ўзгартириш талаб этилиши мумкин.

Эшитиш қобилиятини йўқолиши

Итраконазолни қабул қилаётган пациентларда эшитиш қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотилиши ҳақида хабар берилган. Айрим ҳолларда эшитиш қобилиятини йўқотилиши хинидин билан бир вақтда қабул қилиш фонида юз берган («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Эшитиш қобилияти одатда препарат билан даволаш якунланганидан кейин тикланади, бироқ айрим пациентларда эшитиш қобилиятини йўқотилиши қайтмас бўлади.

Иммун танқислиги бўлган пациентларда

Перорал қабул қилинганида итраконазолнинг биокираолишлиги иммунитети сусайган айрим пациентларда, масалан нейтропенияли беморларда, ОИТС билан касалланган ёки аъзоларни кўчириб ўтказишга доир жарроҳлик операциясини ўтказган беморларда пасайиши мумкин.

Ҳаётга хавф солувчи тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган пациентларда

Эсзол® таблеткалари препаратининг фармакокинетик характеристиклари оқибатида («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг) пациентлар ҳаётига хавф солувчи тизимли замбуруғли инфекцияларни даволашни бошлаш учун уни қўллаш тавсия этилмайди.

ОИТС билан касалланган беморлар

Даволовчи шифокор илгари тизимли замбуруғли инфекциялар, масалан споротрихоз, бластомикоз, гистоплазмоз ёки криптококкоз (менингеал ҳам, номенингеал ҳам) юзасидан даволанган, қайталаниш хавфи мавжуд бўлган ОИТС билан касалланган беморларга тутиб турувчи даволашни буюриш заруратини баҳолаши керак.

Нейропатия

Эсзол® препарати таблеткаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган нейропатия юзага келганида даволашни тўхтатиш лозим.

Углеводлар метаболизмининг бузилиши

Кам учрайдиган наслий касалликлари (фруктоза ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактоза мальабсорбцияси синдроми, сахараза-изомальтаза ферментини етишмовчилиги) бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

Кесишган резистентлик

Флуконазолга резистент бўлган Candida штаммлари келтириб чиқарадиган тизимли кандидозларда итраконазолга сезувчанликни тахмин қилиш мумкин эмас, демак, итраконазол билан даволашни бошлашдан олдин сезувчанликни текшириш тавсия этилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Айрим дори препаратларини итраконазол билан бир вақтда қабул қилиниши итраконазолнинг ва/ёки бир вақтда қўлланилаётган дори препаратларининг самарадорлигини ўзгаришига, ҳаёт учун хавфли ножўя реакцияларнинг юзага келишига ва/ёки тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Итраконазол билан бир вақтда қабул қилиш мумкин бўлмаган, бир вақтда қабул қилиш учун тавсия этилмаган ва/ёки итраконазол билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш учун тавсия этилган препаратлар «Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари» бўлимида санаб ўтилган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Эсзол® ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак, ҳаётга хавф солувчи ҳоллар ва она учун кутиладиган ижобий самара ҳомила учун эҳтимол қилинадиган зарардан юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Эмизиш

Итраконазолнинг катта бўлмаган миқдори кўкрак сутига ўтиши мумкин. Эмизиш билан боғлиқ кутиладиган фойда/хавф нисбатини аниқлаш лозим. Шубҳа бўлганида эмизиш мумкин эмас.

Болалар

Дориларнинг ўзаро таъсири фақат катта ёшдаги одамларда ўрганилган.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида бош айланиши, кўриш қобилиятини бузилиши ва эшитиш қобилиятини йўқотилиши каби ножўя реакциялар юзага келиши имкониятини эътиборга олиш зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Доза ошириб юборилганида кузатиладиган симптомлар итраконазол қўлланилганида кузатиладиган дозага боғлиқ ножўя реакциялар билан бир хил бўлади («Ножўя таъсирлар» бўлимига қаранг).

Даволаш

Дозани ошириб юборилганида тутиб турувчи даволашни амалга ошириш, зарурати бўлганида фаоллаштирилган кўмирни бериш лозим. Итраконазол гемодиализда организмдан чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 та блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш шартлари

Рецепт бўйича.