ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМОКСИКЛАВÒ 2х
AMOXIKLAVÒ 2х
Препаратнинг савдо номи: Амоксиклав® 2х
400 + 57 мг/5 мл, ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амоксициллин, клавуланат кислотаси (amoxicillin, clavulanic acid)
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
Ичга қабул қилиш учун суспензиянинг ҳар 5 мл (1 дозаловчи пипеткаси) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: тригидрат шаклида 400 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклида 57 мг клавуланат кислотаси. Таъсир этувчи моддаларнинг нисбати 7:1 ни ташкил қилади.
Ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, микрокристалл целлюлоза, карбоксиметилцеллюлоза, ксантин елими, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кремний диоксиди, “ёввойи олча” ароматизатори, “лимон” ароматизатори, натрий сахаринати, маннитол.
Таърифи: оқ ёки сарғиш-оқ ранглигача бўлган кристалл кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: пенициллинларнинг бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуаси.
АТХ коди: J01CR02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амоксициллин бактерияларнинг ҳужайра деворини интеграл структур компоненти ҳисобланган пептидогликан биосинтези жараёнида иштирок этувчи бир ёки ундан ортиқ ферментларни (кўпинча пенициллинни боғловчи деб номланувчи оқсилларни) ингибиция қилувчи ярим синтетик пенициллиндир (бета-лактам антибиотикдир). Пептидогликаннинг синтезини ингибиция қилиниши ҳужайра деворининг мустаҳкамлигини бузилишига олиб келади, бу одатда ҳужайрани лизиси ва нобуд бўлишига олиб келади.
Клавуланат кислотаси тузилиши жиҳатидан пенициллинларга ўхшаш бета-лактам ҳисобланади. У айрим бета-лактамазаларни фаолсизлантиради, шу билан амоксициллинни фаолсизланишини олдини олади. Клавуланат кислотасининг ўзи клиник жиҳатдан фойдали антибактериал самара кўрсатмайди.
Минимал бостирувчи концентрация (МБК) дан юқори концентрацияда тутиб туриш вақти (Т>МБК) амоксициллиннинг асосий детерминант самарадорлиги сифатида қабул қилинган.
Микроорганизмларнинг айрим турлари учун резистентликни тарқалиши географик ва вақт боғлиқлиги билан характерланади, шу сабабли даволашни бошлашдан олдин, айниқса оғир инфекцияларда антибиотикка резистентлик бўйича маҳаллий маълумотларни олиш мақсадга мувофиқдир. Антибиотикларга резистентлик хусусидаги маҳаллий кўрсаткичлар хеч бўлмаганда баъзи турдаги инфекцияларда препаратнинг фойдаси шубҳа остида бўлган ҳолларда ёрдам учун тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш керак.
Одатдаги сезгир турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Staphylococcus aureus (метициллинга чидамли штаммлари)£, Streptococcus agalactiсae, Streptococcus pneumonia1, Streptococcus pyogenes ва бошқа бета-гемолитик стрептококклар, Streptococcus viridans гуруҳи.
Грамманфий аэроблар: Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Haemophilus influenza2, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae§, Pasteurella multocida.
Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp.
Орттирилган резистентлик ривожланиши мумкин бўлган турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecium$
Грамманфий аэроблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris
Табиий чидамлилиги бўлган турлар
Грамманфий аэроблар: Acinetobacter spp. Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumopnila, Morganella morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomas maltophilia
Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumonia, Chlamydia psittaci, Caxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae.
$ Орттирилган резистентлик механизми йўқлигида, табиий оралиқ сезувчанлик.
£ Метициллинга чидамли барча стафилококклар амоксициллин/клавуланат кислотасига ҳам чидамлидир.
1 Streptococcus pneumonia нинг пенициллинга чидамли штаммлари чақирган инфекцияларни, препаратнинг ушбу дори шакли билан даволаш мумкин эмас.
2 Европа Ҳамжиятининг айрим мамлакатларида 10% дан юқори частотада учрайдиган, сезувчанлиги паст штаммлари аниқланган.
Фармакокинетикаси
Амоксициллин ва клавуланат кислотаси рН нинг физиологик кўрсаткичида сувда тўлиқ эрийди. Препаратнинг иккала компоненти ҳам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади. Иккала компонентнинг хам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тmax) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади.
Соғлом кўнгиллилар гуруҳида 875 мг/175 мг таблеткалари кўринишида мажмуавий препаратни оч қоринга кунига икки марта қабул қилганларида, зардобда максимал концентрациялар (Сmax) мувофиқ равишда амоксициллин учун 11,64±2,78 мкг/мл ни ва клавуланат кислотаси учун 2,18±0,99 мкг/мл ни ташкил қилган. Зардобда максимал концентрацияларга эришиш вақти (Тmax) амоксициллин учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,5) ва клавуланат кислотаси учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,0) ташкил қилган. AUC(0-24) кўрсаткичининг қийматлари амоксициллин учун 53,52±12,31 мкг.соат/мл ни ва клавуланат кислотаси учун 10,16±3,04 мкг.соат/мл ни ташкил қилган. Ярим чиқарилиш даври эса (T1/2) нинг ўртача кўрсаткичлари амоксициллин учун 1,19±0,21 соатни ва клавуланат кислотаси учун 0,96±0,12 соатни ташкил қилган. Плазмадаги клавуланат кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавуланат кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавулан кислотаси ўт пуфаги, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига етарли миқдорда кирмайди. Амоксициллин кўкрак сутига ўтади. Клавуланат кислотасининг жуда оз миқдори ҳам кўкрак сутида аниқланади. Амоксициллин ва клавуланат кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Амоксициллин (дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда) нофаол пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади. Клавуланат кислотаси жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади.
Амоксициллинни асосан буйраклар орқали чиқарилади, айни пайтда клавуланат кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.
Ёш
Уч ойликдан икки ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил. Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас. Кекса ёшдаги шахсларда буйрак фаолиятини пасайиш эҳтимоли юқори эканлиги туфайли, бу популяцияда дозаларни танлашга эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак, шунингдек буйрак фаолиятини мониторинги ҳам талаб қилиниши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйрак фаолиятини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Клиренсини пасайиши клавуланат кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кузатилади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида дозалар шундай танланадики, унда клавуланат кислотасининг адекват даражаларини тутиб туриш билан бирга, амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига йўл қўймаслик керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг).
Жигар етишмовчилиги
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар фаолиятини мунтазам назорат қилинади.
Қўлланилиши
Амоксиклав катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- ўткир бактериал синусит (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
- ўткир ўрта отит;
- сурункали бронхитни зўрайиши (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
- касалхонадан ташқари пневмония;
- цистит;
- пиелонефрит;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳашоротларни чақиши, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцесслари;
- суяк ва бўғимлар инфекциялари, хусусан остеомиелит.
Қўллаш усули ва дозалари
Агар дозаси алоҳида компонентининг миқдорига мос келиши кўрсатилмаган бўлса, дозалар амоксициллин/клавуланат кислотасининг миқдорини акс эттиради.
Алоҳида инфекцияларни даволаш учун дозалар танланганида қуйидагиларни:
- тахмин қилинган қўзғатувчилар ва уларни антибактериал препаратларга сезувчанлиги;
- инфекциянинг оғирлиги ва локализацияси;
- пациентнинг ёши, оғирлиги ва буйраклар фаолияти, қуйида кўрсатилгани каби омиллар ҳисобга олиниши керак.
Амоксиклавнинг бошқа дори шаклларини (масалан, амоксициллиннинг юқорироқ дозалари ва/ёки амоксициллин/клавуланат кислотасининг бошқача нисбати) қўллаш мумкинлиги заруратга қараб кўриб чиқилади.
Катталар ва тана вазни ³40 кг бўлган болалар учун Амоксиклавнинг ушбу дори шакли қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ суткада икки марта қабул қилинганда 1750 мг амоксициллин/250 мг клавуланат кислотасига тенг бўлган умумий суткалик дозани таъминлайди, препаратни суткада уч марта қабул қилинганда эса – 2625 мг амоксициллин/375 мг клавуланат кислотасини таъминлайди. Тана вазни 40 кг дан кам бўлган болалар учун эса, Амоксиклавнинг ушбу дори шакли қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ қабул қилинганда 1000-2800 мг амоксициллин/143-400 мг клавуланат кислотасига тенг бўлган умумий суткалик дозани таъминлайди. Амоксициллиннинг юқори суткалик дозаларини қўллаш зарурати туғилганида, клавуланат кислотасининг кўзда тутилмаган юқори суткалик дозаларини юборишни олдини олиш мақсадида, препаратнинг бошқа дори шаклини ишлатиш тавсия қилинади.
Даволаш давомийлиги препаратнинг дозасини қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ошмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги узоқ муддатли даволаш ҳақидаги маълумотга қаранг).
Тана вазни < 40 кг бўлган болалар
Болалар препаратни суспензия ёки таблетка қўринишида қабул қилишлари мумкин.
Тавсия қилинган дозалар:
- тана вазнига 25 мг/3,6 мг/кг дан 45 мг/6,4 мг/кг гача дозалар, икки марта қабул қилишга бўлинган ҳолда;
- айрим инфекцияларни даволашда суткада тана вазнига 70 мг/10 мг/кг гача бўлган дозани икки марта қабул қилишга бўлинган ҳолда (масалан, ўрта отитда, синуситда ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида) қўллаш мумкин;
Икки ёшгача бўлган болаларни даволаш учун суткада 45 мг/6,4 мг/кг дан юқори дозалардаги препаратнинг фаол компонентларни 7:1 нисбатидаги дори шаклларини қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ.
Икки ойликдан кичик болаларда препаратни қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Шунинг учун ушбу пациентлар гуруҳи учун препаратни дозалаш бўйича тавсияларни келтиришнинг иложи йўқ.
Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болалар
Ушбу суспензия катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болаларни даволаш учун одатда тавсия қилинмайди. Зарурат туғилганда тавсия қилинган доза қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
- стандарт доза (барча кўрсатмалар учун) – 875 мг/125 мг суткада икки марта;
- юқорироқ доза (айниқса ўрта отит, синусит, қуйи нафас йўллари ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари каби инфекцияларни даволаш учун) – 875 мг/125 мг суткада уч марта буюрилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан юқори бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Ушбу (амоксициллинни клавуланат кислотасига нисбати 7:1 бўлган) дори препаратини креатинин клиренси минутига 30 мл (секундига 0,5 мл) дан кам бўлган пациентларни даволаш учун қўллаш тавсия қилинмайди, чунки дозага тузатиш киритиш бўйича тавсиялар йўқ.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Меъда-ичак йўллари томонидан ўзлаштираолмаслик кўринишларини минимумга етказиш ва амоксициллин/клавуланат кислотасини сўрилишини уйғунлаштириш учун бевосита овқатдан олдин қабул қилиш керак.
Даволашни препаратнинг парентерал шаклидан, унга илова қилинган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда бошлаш ва ичга қабул қилинадиган дори шакли билан давом эттириш керак.
Суспензияни тайёрлаш усули
Одатда суспензияни фармацевт дорихонада тайёрлайди.
Қўллашдан олдин қопқоқнинг пломбаси бузилмаганини текширинг. Кукунни сийраклаштириб, бироз ёйиш учун флаконни чайқатинг. Керакли миқдорда сувни (қуйида кўрсатилганидек) икки порцияда (аввал 2/3 гача, сўнгра белгигача) қўшинг ва ҳар гал суспензияни яхшилаб чайқатинг. Ҳар гал қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак!
Флаконнинг ўлчами | Суспензияни тайёрлаш учун флаконга қўшиладиган сувнинг ҳажми (мл) |
35 мл | 29,5 |
70 мл | 59 |
Препаратнинг ишлатилмаган қисми маҳаллий талабларга мувофиқ йўқотилиши керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларни ривожланиш частотасини таснифлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).
Энг кўп кузатиладиган ножўя ножўя реакцияларига диарея, кўнгил айниши ва қусиш киради.
Инфекцион ва паразитар касалликлар:
Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози.
Тез-тезлиги номаълум: сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши.
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда: қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения.
Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз, гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини узайиши.
Иммун тизим томонидан бузилишлар.
Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилаксия, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, ўта юқори сезувчанлик фонида аллергик васкулит.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи.
Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан гиперреактивлик, тиришишлар, асептик менингит.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда тез-тез: диарея (кўпинча препаратнинг юқори дозаларини ичга қабул қилганда кузатилади; меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, агар препаратни овқатланишдан олдин қабул қилинса уларни минимумга етказиш мумкин);
Тез-тез: кўнгил айниши (кўпинча бу юқори дозаларни ичга қабул қилиш билан боғлиқ; меъда-ичак реакцияларини, препаратни овқатни қабул қилишни бошида қабул қилиб минимумга етказиш мумкин), қусиш, диарея.
Тез-тез эмас: овқат ҳазм қилишни бузилиши.
Тез-тезлиги номаълум: антибиотикларни қўлланиши оқибатидаги қўзғатган колит (шу жумладан, сохта мембраноз колит ва геморрагик колит, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг), “қора тукли” тил, тишларнинг рангини ўзгариши. Жуда кам ҳолларда болаларда тиш рангини юзаки ўзгариши таърифланган. Оғиз бўшлиғини яхши гигиенаси тиш рангини ўзгаришини олдини олишга ёрдам беради, чунки тиш қатламини одатда тиш чўткаси ёрдамида олиб ташлаш мумкин.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражаларини ошиши (ўртача ошиши бета-лактам синфи антибиотиклари билан даволанган пациентларда кузатилган, бироқ бу кузатишларнинг аҳамияти номаълум);
Тез-тезлиги номаълум: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя кўринишлар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг);
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Ҳар қандай тери аллергик реакциялари ривожланганида даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Тез-тез эмас: тери тошмалари, қичишиши, эшакеми.
Кам ҳолларда: кўп шаклли эритема.
Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллез эксфолиатив дерматит, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулез (ЎТЭП) (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига, шунингдек ҳар қандай пенициллинларга юқори сезувчанлик.
Анамнезда бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Сариқлик ёки анамнезида амоксициллин/клавуланат кислотасини қўллаш фонида жигарни бошқа шикастланишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Орал антикоагулянтлар
Амоксициллиннинг даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан тутиб турувчи даволанаётган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиш ҳоллари таърифланган. Препаратларни бир вақтда буюриш зарурати туғилганда даволашни бошлаш вақтида ва амоксициллин билан даволаш тўхтатилганидан кейин протромбин вақти ёки халқаро меъёрлаштирилган нисбатни синчковлаб назорат қилинади. Орал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Метотрексат
Пенициллинлар метотрексатнинг чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу токсикликни кучайишига олиб келиши мумкин.
Пробенецид
Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. У буйрак каналчаларида амоксициллинни секрециясини пасайтиради. Пробенецидни Амоксиклав билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг даражасини ошишига (аммо клавулан кислотасини эмас) ва уларни узоқ вақт ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.
Микофенолат мофетили
Микофенолат мофетилини қабул қилаётган пациентларда амоксициллин ва клавуланат кислотаси препаратини перорал қабул қилингандан кейин фаол метаболит микофенол кислотаси (МФК) концентрациясини микофенолат мофетилининг кейинги дозасини қабул қилишдан олдин тахминан 50% га пасайиши аниқланган. Навбатдаги дозани қабул қилишдан олдин МФК концентрациясини бундай ўзгариши МФК нинг умумий экспозициясини ўзгаришларидан тўлиқ далолат бермаслиги мумкин. Шунинг учун трансплантат дисфункциясининг клиник белгилари бўлмаганида микофенолат мофетилининг дозасини ўзгаришга одатда зарурат йўқ. Шунга қарамасдан, бундай мажмуавий даволаш вақтида антибиотикотерапия тугаганидан кейин бир мунча вақт давомида синчковлик билан тиббий кузатув амалга ошириш керак.
Махсус кўрсатмалар
Антибактериал препаратларни тегишли қўллаш бўйича расмий тавсияларга амал қилиш керак. Амоксиклав билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларини борлиги юзасидан анамнезни синчковлик билан йиғиш керак. Пенициллинлар билан даволаш фонида жиддий ва гоҳида ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилган. Улар кўпроқ анамнезида атопияси ва пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганида Амоксиклав билан даволашни тўхтатиш ва бошқа мувофиқ келувчи антибактериал препаратларни буюриш керак. Амоксициллинга инфекция қўзғатувчиларнинг сезувчанлиги исботланган ҳолларда расмий қўлланмаларга мувофиқ Амоксиклавдан амоксициллинга ўтиш вариантини кўриб чиқиш керак.
Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавулан кислотасининг ингибиция қилувчи таъсирига сезгир бўлган, бета-лактамазалар билан боғлиқ бўлмаган, бета-лактам препаратларга резистентлик ҳавфи юқори бўлса, Амоксиклавнинг ушбу дори шакли қўллаш учун яроқсиздир. Ушбу дори шакли S.pneumoniae нинг пенициллинга резистент штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлламаслик керак. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган ёки препаратнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” га қаранг).
Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолларда, Амоксиклав билан даволашга йўл қўймаслик керак, чунки касалланиш вақтида амоксициллин қўллангандан сўнг қизамиққа ўхшаш тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган. Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош қўлланиши терида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини потенциал оширади. Препаратни узоқ вақт қўллаш баъзан сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволашни бошланишида пустулали инфекцион тарқоқ эритемани ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулезнинг потенциал симптоми ҳисобланади. Бундай реакция Амоксиклав билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва кейинчалик амоксициллинни юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат билан даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Жигар томонидан кузатиладиган нохуш кўринишлар асосан эркаклар ва кекса ёшдаги пациентларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган. Барча гуруҳ пациентларда белгилар ва симптомлар одатда даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг қисқа муддатда кузатилади, бироқ айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида намоён бўлмайди. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳоллари кузатилган. Улар деярли ҳамиша жиддий асосий касалликлари бўлган ёки жигарни шикастлаш қобилиятига эга ёндош дори препаратларни қабул қилган пациентлар орасида кузатилган. Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотикни қўлланиши билан боғлиқ колит, оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин.
Шунинг учун, бу ташхисни антибиотиклар билан даволаш вақтида ёки ҳар қандай даволаш курси тугаганидан сўнг диарея бўлган пациентларда бўлишига тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотикларни қўлланиши билан боғлиқ колит ривожланганда Амоксиклав билан даволашни зудлик билан тўхтатиш керак; шифокорнинг маслаҳати олинади ва тегишли даволаш чоралари буюрилади. Ушбу вазиятларда ичак перистальтикасини сусайтирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин эмас. Узоқ муддат даволаш вақтида турли аъзолар тизимини, шу жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш аъзолари фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаш тавсия қилинади. Кам ҳолларда амоксициллин/клавуланат кислотасини қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайиши кузатилган. Антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда албатта яхши мониторинг ўтказилиши шарт. Антикоагуляциянинг исталган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, етишмовчилик даражасига мувофиқ равишда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда, асосан парентерал даволаш фонида кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллинни қўлланиши билан боғлиқ кристаллурияни ривожланиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида етарли миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинган. Қовуғига катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Амоксициллин билан даволаниш вақтида глюкозанинг сийдикдаги даражасини баҳолаш зарурати туғилганда, глюкозооксидаза билан ўтказилган ферментатив усуллардан фойдаланиш керак, чунки ноферментатив усуллар баъзан сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Амоксиклавда клавуланат кислотасини бўлиши IgG ва альбуминни эритроцитларнинг мембраналари билан носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилган пациентларда Aspergillus ни аниқлашда иммунофермент анализ (ИФА) синамаларида мусбат натижалар кузатилган, кейинчалик пациентларда Aspergillus чақирган инфекцияни йўқлиги аниқланган. Aspergillus ни аниқлаш учун ИФА синамалари доирасида аспергилез бўлмаган полисахаридлар ва полифуранозлар билан кесишган реакциялар кузатилган. Амоксиклав билан даволанаётган пациентларда мусбат натижалар эҳтиёткорлик билан тахлил қилиниши ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ошганини қайд этмаганлар. Ҳомила пардаларини муддатидан олдин ёрилиши қайд қилинган аёллар иштирокидаги ягона тадқиқот доирасида амоксициллин/клавуланат кислотаси билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколитнинг юқори ҳавфи билан потенциал боғлиқлик аниқланмаган. Агар шифокор ҳомиладорлик даврида препаратни қўллашни зарур деб ҳисобламаса, уни қўллашдан сақланиш керак.
Ҳар иккала фаол моддаси кўкрак сутига ажралади (эмизикли болаларга клавуланат кислотасининг таъсири бўйича маълумотлар йўқ). Шундай қилиб, эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватларни замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида шифокор томонидан фойда/ҳавф нисбатини баҳолангандан сўнгина препарат билан даволаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича текширилмаган. Бироқ ушбу фаолиятларни бажариш қобилиятига потенциал таъсир қилувчи ножўя самаралар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, тиришишлар) ривожланиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Баъзан буйрак етишмовчилигига олиб келувчи, амоксициллин қўлланиши билан боғлиқ кристаллурия кузатилган.
Тиришишлар буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки юқори дозаларда даволанган пациентларда кузатилиши мумкин.
Асосан вена ичига юқори дозаларда юборилганидан сўнг амоксициллинн сийдик катетерларида чўкмалар ҳосил қилади. Катетерларнинг ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш керак.
Меъда-ичак йўлларини бузилиш симптомлари юзасидан сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бирга симптоматик даволаш ўтказиш мумкин.
Амоксициллин ва клавуланат калий организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Бураладиган полимер қопқоқчали флаконлар (қаҳрабо рангли фасонли шиша, III гидролитик синф) жойланган қутилар, флаконда ичга қабул қилиш учун 35 мл ёки 70 мл суспензия тайёрлаш учун кукун бор. Флаконга 5 мл ли дозаловчи пипетка илова қилинади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Тайёр суспензияни зич беркитилган флаконда 2 дан 8оС ҳароратда кўпи билан 7 кун сақлансин.
Препаратни қабул қилингандан кейин флаконни дарҳол зич ёпиш керак.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.