ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМПИОБАК
AMPIOBACUM
Препаратни савдо номи: Ампиобак
Таьсир этувчи модда (ХПН): ампициллин+сульбактам (2:1 нисбатда).
Дори шакли: инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
ампициллиннинг натрийли тузи 1,0 г
сульбактамнинг натрийли тузи 0,5 г
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).
АТХ коди:
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг компонентлари ампициллин ва сульбактамдир.
Ампициллин – яримсинтетик пенициллинлар гуруҳи антибиотиги бўлиб, сезгир микроорганизмларга фаол кўпайиш фазаси вақтида, ҳужайра девори муколептидининг биосинтезини сусайтириши йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади.
Сульбактам – клиник аҳамиятли антибактериал фаолликка эга эмас (Neisseriaceae ва Acinetobacter лар бундан мустасно). Бета-лактам антибиотикларига чидамли микроорганзимлар томонидан ишлаб чиқариладиган кўпчилик асосий бета-лактамазаларни қайтмас ингибиторидир. У айрим пенициллин-боғловчи оқсиллари билан боғланади, шунинг учун айрим штаммлар бир бета-лактам антибиотикига нисбатан мажмуага кўпроқ сезгирроқдирлар.
Препарат граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан Staphylococcus aureus ва Staphylococcus epidermidis (шу жумладан пенициллинга чидамли ва айрим метициллинга чидамли штаммлари): Streptococcus pneumoniae, Streptococcus faecalis ва бошқа стрептококклар, Haemophilus influenzae ва parainfluenzae (бета-лактамазаларни ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари): Branhamella catarrhalis, Bacteroides fragilis, Escherichia coli, Klebssiella spp., Proteus spp., Morganella morganii, Citrobacter spp., Enterobacter spp., Neisseria meningitidis, Neisseria gonorrhoeae га нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига ёки вена ичига юборилганидан кейин препарат организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларига яхши киради. Гематоэнцефалик тўсиқдан суст ўтади, бироқ, у мия қобиғлари яллиғланганда яхшиланади.
Препаратнинг иккала компонентини ярим чиқарилиш даври тахминан бир соатни ташкил қилади.
Препаратнинг катта қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Препарат нафас йўлларининг инфекцияларида, шу жумладан синусит, ўрта отит ва эпиглотит, бактериал пневмониялар, сийдик йўлларининг инфекциялари ва пиелонефрит, қорин бўшлиғи инфекциялари (шу жумладан перитонит, холецистит), эндометрит ва кичик чаноқ флегмонлари; бактериал септицемия, тери, юмшоқ тўқималар, суяклар, бўғимларнинг инфекцияларида ва гонококкли инфекцияларида буюрилади.
Препаратни шунингдек операциядан олдин операциядан кейинги жароҳат инфекцияларини учраш тезлигини пасайтириш учун ҳам юбориш мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Препаратни буюриш частотаси ва дозалари касалликнинг оғирлигига ва пациентнинг буйракларини фаолиятига боғлиқ. Катталарга суткада 1,5 г дан 12 г гача 2-4 марта қабул қилиш учун буюрилади (максимал суткалик доза 12 г). Унчалик оғир бўмаган инфекцияларда препаратни ҳар 12 соатда қўллаш мумкин. Даволаш одатда тана ҳарорати меъёрлашгани ва бошқа патологик белгилари йўқолганидан кейин яна 48 соат давомида давом эттирилади. Даволаш курсининг давомийлиги 6-14 кунни ташкил қилади, аммо оғирроқ ҳолларда у узайтирилиши ёки қўшимча равишда ампициллин буюрилиши мумкин.
Жарроҳлик инфекцияларни олдини олиш учун 1,5-3 г препаратни бошланғич наркоз вақтида юбориш лозим, бу қон зардобида ва тўқималарда операция вақтида самарали концентрацияга эришиш учун етарли вақт ҳисобланади. Дозани ҳар 6-8 соатда қайта юбориш мумкин; кўпчилик жарроҳлик аралашувларида, агарда препаратни даволаш мақсадида юбориш тайинланмаган бўлса, препаратни қўллаш одатда операциядан сўнг 24 соатдан кейин тўхтатилади. Асоратланмаган гонореяни даволаш учун препаратни 1,5 г дозада бир марта юбориш мумкин. Сульбактам ва ампициллиннинг плазмадаги миқдорини сақланиб туришини ошириш мақсадида бир вақтда ичга 1,0 г дозада пробенецидни буюриш керак.
Янги туғилган чақалоқларда, гўдакларда ва болаларда қўлланиши:
Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафтасидан кейин, гўдакларда ва қолган болаларда кўпчилик инфекцияларни даволашда препаратнинг суткалик дозаси 150 мг/кг ни ташкил қилади (бу суткалик 50 мг/кг сулбактамга ва 100 мг/кг ампициллинга мувофиқ келади). Препарат одатда ҳар 6-8 соатда ампициллинни одатдаги қўллаш тажрибасига мувофиқ юборилади. Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи ҳафтасида (айниқса чала туғилганларда) препаратни суткада 75 мг/кг дозада 12 соатлик интервалга бўлинган дозаларда буюриш тавсия қилинади.
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланиши:
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кўп бўлмаган) беморларда сульбактам ва ампицилинни чиқарилиши бир хил даражада бузилади, шунинг учун уларнинг плазмадаги концентрацияларини нисбати ўзгармайди. Бундай беморларга ампициллинни одатдаги қўллаш тажрибасига мувофиқ препаратни камроқ юбориш лозим.
Вена ичига юбориш учун препаратни инъекция учун стерил сувда ёки ҳар қандай бошқа тўғри келадиган эритмада суюлтириш лозим.
Препаратнинг тўлиқ эриганига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳосил бўлган кўпикни бутунлай йўқолгунича кутиш керак.
Дозани болюс кўринишида камида 3 минут давомида юбориш мумкин. Уни шунингдек суюлтириш ва вена ичига инфузия кўринишида 15-30 минут давомида юбориш мумкин.
Мушак ичига юборишда препаратни мушак ичига чуқур юбориш керак: оғриқ пайдо бўлганида кукунни эритиш учун лидокаин гидрохлоридининг инъекция учун 0,5% стерил эритмаси ишлатилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Марказий ва периферик нерв тизими: бош оғриғи, уйқучанлик, жуда кам ҳолларда тиришишлар кузатилади.
Меъда-ичак йўллари, жигар: кам ҳолларда – энтероколит, ва сохтамембраноз колит, суперинфекция (шу жумладан замбуруғли инфекция) ривожланиши мумкин, шунингдек аланинаминотрансфераза (АЛТ) ва аспартат аминотрансфераза (АСТ) фаоллигини ўткинчи ошиши, гипербилирубинемия бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: анафилактик шок, тошма, қичишиш ва бошқа тери реакциялари, жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, эпидермис некролизи ва кўп шаклли эритема. Препаратга юқори сезувчанлик кўринишлари қайтувчан бўлиб, даволаш тўхтатилгандан кейин йўқолади.
Инъекция қилинган жойда, айниқса мушак ичига юборилганида оғриқ кузатилади. Айрим беморларда вена ичига юборилганидан кейин препаратни юбориш жойида флебит ёки гиперемия ривожланиши мумкин.
Интерстициал нефритнинг кам ҳоллари кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Анамнезда пенициллин гуруҳи препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида маълумотлар бўлганларга қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аллюпуринол олаётган подаграси бўлган беморларда: бир вақтда ампициллин қўлланганида тери реакцияларини ривожланиш хавфи сезиларли ошади.
Аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклари: ампициллин ва аминогликоздларни in vitro шароитида аралаштириш уларнинг ўзаро сезиларли фаолсизланишига олиб келган; ушбу антибиотиклар бирга буюрилганида уларни турли соҳаларга юбориш ва инъекциялар орасидаги вақтнинг фарқи камида 1 соат бўлиши керак.
Антикоагулянтлар: пенициллинлар тромбоцитлар агрегациясини ва гемокоагуляция кўрсаткичларини ўзгартириши мумкин (антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради).
Бактериостатик таъсирга эга препаратлар: (хлорамфеникол, эритромицин, сульфаниламид препаратлар, тетрациклинлар) уларни препарат билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.
Эстроген сақловчи орал контрацептивлар: ампициллин олаётган аёлларда контрацептив препаратларнинг самарасини пасайиши ҳоллари хақида хабар қилинган, у режалаштирилмаган ҳомиладорликка олиб келган. Бундай алоқанинг эхтимоли кам бўлсада, ампициллин олаётган пациент аёллар ҳомиладорликдан сақланишнинг муқобил ёки қўшимча усулларидан фойдаланишлари лозим.
Метотрексат: пенициллинларни бирга буюриш метотрексатнинг клиренсини пасайишига ва унинг заҳарлилигини ошишига олиб келган. Бундай пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Пробенецид: пробенецидни бир вақтда қабул қилиш, сульбактам ва ампициллиннинг найчалар орқали секрециясини пасайишига олиб келади, бу ампициллин ва сульбактамнинг зардобдаги даражасини ошиши ва қонда уларни узоқ сақланиши, ярим чиқарилиш даврини узайиши ва заҳарланиш хавфини ошиши билан намоён бўлади.
Лаборатория кўрсаткичларига таъсири: сийдикда қандни Бенедикт, Фелинг ёки Клинитест реактивларини ишлатиш билан ноферментатив усулда аниқлаш сохта мусбат натижаларини бериши мумкин. Ампициллинни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши қонда умумий боғланган эстриолни, эстриол-глюкоронидни, шунингдек боғланган эстрон ва эстрадиол даражасини ўткинчи пасайишига олиб келган.
Махсус кўрсатмалар
Пенициллинлар билан даволашда жиддий ва баъзида ўлим билан тугайдиган аллергик (анафилактик) реакциялар таърифланган. Анамнезида адреналин билан шошилинч даволаш оқибатида реакциялари кузатилган беморларни цефалоспоринлар билан даволашда оғир реакцияларнинг ҳоллари маълум. Зарурати бўлганида кислород, глюкокортикоид препаратлар вена ичига буюрилади ва нафас йўлларининг ўтказувчанлигини яхшилашга йўналтирилган чоралар, шу жумладан интубация буюрилади.
Натрий миқдори кам бўлган парҳездаги беморларни даволашда, 1500 мг препарат тахминан 115 мг (5 ммоль) натрий сақлашини ҳисобга олиш керак. Ҳар қандай антибиотикни қўллашда бўлгани каби, чидамли микроорганизмларни, шу жумладан замбуруғларни ортиқча ўсиш белгиларини аниқлаш мақсадида мунтазам кузатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Суперинфекция пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва/ёки адекват даволашни буюриш лозим.
Узоқ муддатли даволаш вақтида ички аъзолар фаолиятининг кўрсаткичларини, шу жумладан буйраклар, жигар ва қон яратиш тизимини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади. Бу айниқса янги туғилган чақалоқлар (энг аввало чала туғилганлар) ва кичик болалар учун муҳимдир. Чунки инфекцион мононуклеоз вирусли инфекция бўлиб, уни даволаш учун препаратни буюриш мумкин эмас.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун бундай ҳолатларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун, 1,5 г дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.