📜 Инструкция по применению Флуконазол Ультра
💊 Состав препарата Флуконазол Ультра
✅ Применение препарата Флуконазол Ультра
📅 Условия хранения Флуконазол Ультра
⏳ Срок годности Флуконазол Ультра

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

ФЛУКОНАЗОЛ УЛЬТРА 

FLUKONAZOL ULTRA 

 

Препаратнинг савдо номи: Флуконазол Ультра 

Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол – 150 мг; 

ёрдамчи моддалар: крахмал, икки асосли кальций фосфати, аэросил, натрий метил парабен, натрий пропил парабен, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, желатин, тозаланган сув.

Описание: икки томони қабариқ, овал шаклли, оқ рангли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: J02AC01

 

Фармакологик хусусиятлари

Флуконазол яққол замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади, цитохром Р450 га боғлиқ замбуруг ферментларига специфик таъсир қилади, замбуруғ хужайраларида стероллар синтезини сусайтиради. Candida spp., Microsporum spp., Trichophyton spp., Cryptococcus neoformans, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum нисбатан юқори фаол.

 

Фармакодинамикаси

Препаратнинг замбуруғларга қарши таъсир механизми уни замбуруғларнинг хужайра мембранасини тузиш учун зарур эргостеролларнинг биосинтезини специфик тормозланишини чақиришидир.

Флуконазол Candida ва Cryptococcus neoformans замбуруғ турлари чақирган тизимли инфекцияларда самарали. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, шунинг учун калла суяги ички инфекцияларида муваффақиятли қўлланади. Histoplasma capsulatum, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis чақирган инфекцияларда (шу жумладан калла суяги ички зарарланишларида), ҳамда Microsporum ва Trichophyton замбуруғ турлари чақирган инфекцияларда самарали.

 

Фармакокинетикаси

Флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади, бу даволаш курсини ўтказишда уни суткада 1 марта қўллаш имконини беради ва терапевтик самарасини таъминлайди. Қон плазмасидаги фаол модданинг концентрацияси юборилган дозага тўғри пропорционал. Флуконазолнининг 11-12% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Флуконазол ҳар куни бир марта юборилганида 4-5-чи суткада пациентларнинг 90% да плазмадаги турғун концентрациясига эришилади. Флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларида кенг тақсимланади. Унинг кўкрак сутидаги, бўғим суюқлигидаги, сўлакдаги, балғамдаги, қин секретидаги ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрацияси билан ўхшаш. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси, мия қобиқларининг яллиғланишини борлигидан қатъий назар қон плазмасидаги даражасини 50-90% ни ташкил қилади. Шох пардада, эпидермисда, дерма ва тер суюқлигидаги концентрациялари қон плазмасидаги концентрациясидан юқори қийматларга эришади. Чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради, юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда, 11% – сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Флуконазол кўпчилик замбуруғ инфекцияларини даволаш учун қўлланади:

  1. Криптококкоз, шу жумладан криптокококкли менингит ва бошқа локализацияли инфекциялар (масалан, ўпка, тери). Даволашни меъёрий иммун жавоби бўлган беморларда ва ОИТС ли беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ва иммунотанқисликнинг бошқа шакллари бўлган беморларда ўтказилиши мумкин. Флуконазолни ОИТС ли беморларда криптококкознинг қайталанишларини олдини олиш мақсадида тутиб турувчи даволаш учун ишлатиш мумкин.
  2. Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари. Уларга қорин, эндокард, кўзларнинг, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари киради. Даволашни хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадаллаштирилган даволаш бўлими беморларида, цитотоксик ёки иммуносупрессив воситаларини олаётган, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омиллари бўлган беморларда ўтказиш мумкин.
  3. Шиллиқ қаватнинг кандидози, шу жумладан оғиз ва ҳалқумнинг, қизилўнгачнинг, ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари, кандидурия, тери-шиллиқ ва сурункали орал атрофик кандидози (тиш протезини тақиш билан боғлиқ). Даволашни меъёрий ва бостирилган иммун функциясиили беморларда ўтказиш мумкин. ОИТСли беморларда орофарингеал кандидозни қайталанишларини олдини олиш.
  4. Генитал кандидоз. Қин кандидози, ўткир ёки қайталанувчи. Қин кандидозининг қайталанишлари тез-тезлигини (бир йилда 3 ва ундан кўп) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш. Кандидозли баланит.
  5. Цитотоксик кимёдаволаш ёки нур билан даволаш натижасида уларнинг ривожланишига мойил хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияни олдини олиш.
  6. Тери микозлари, шу жумладан оёқ панжалари, тана, чов соҳасининг микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз ва терининг кандидозли инфекциялари.
  7. Иммунитети меъёрда блган беморларда чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва гистоплазмозда қўлланади.

Тизимли кандидоз: кандидемия, ёйилган кандидоз (эндокард, қорин бўшлиғи аъзолари, нафас аъзолари, сийдик-жинсий тизими, кўзларнинг микозлари).

Cryptococcus замбуруғлари чақирган тизимли шикастланишлар, масалан, нафас аъзолари ва ташқи қопламаларнинг микозлари (тери ва шиллиқ қаватининг шикастланишлари), шунингдек криптоккли менингитда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни бутунлигича ютиш керак. Препаратни қабул қилиш овқат қабул қилишга боғлиқ эмас.

Катталарга

Препарат 150 мг дозада бир марта қўлланади.

Кекса ёшдаги пациентларга.

Буйрак функциясиини бузилиши бўлмаганда ушбу тоифадаги пациентларни даволаш учун катталар учун одатдаги доза қўлланади.

Буйрак функциясиини бузилиши

Флуконазол ўзгармаган кўринишда асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бир марталик қўлланилганда ушбу тоифадаги пациентларда дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функцияси бузилиши бўлган пациентларга флуконазолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки флуконазолни бу тоифадаги пациентларга қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Флуконазол, одатда яхши ўзлаштирилади.

Аммо ножўя самаралардан кўпинча бош оғриғи, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, жигарнинг токсик шикастланиши (лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши – ишқорий фосфатазани, билирубинни, аминотрансферазалар даражасини ошиши) ва гепатитнинг ривожланиши мумкин. Шунингдек бош айланиши, тиришишлар, алопеция, эксфолиатив тери реакциялари; қонда лейкоцитлар (нейтропения, агранулоцитоз), тромбоцитлар миқдорини ўзгариши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, юз шиши, анафилаксия), холестерин, триглицеридлар, калийнинг қондаги даражасини ошиши, таъм билиш ҳиссини ўзгариши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Флуконазол ёки тузилиши бўйича триазол бирикмаларига яқин моддаларга юқори сезувчанлик. Флуконазолни ҳомиладорларга, лактация даврида ва 16 ёшгача бўлган болаларга, инфекциянинг оғир ёки ҳаёт учун хавфли, кутиладиган фойда ҳомила ёки бемор учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари, қўллашдан сақланиш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Кумарин тури перорал антикоагулянтлар.

Протромбин вақти узайиши мумкин (ўлчаш маълумотлари бўйича – 12% га), шунинг учун перорал антикоагулянт воситаларни олаётган беморларда протромбин вақтини назорат қилиш керак.

Сульфанилмочевина тури перорал диабетга қарши препаратлар.

Соғлом кўнгиллиларда мажмуавий юборилганида флуконазол бу препаратларнинг ярим парчаланиш вақтини узайтиради. Шунинг учун гипогликемия эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Тиазид диуретиклар. Соғлом кўнгиллиларда гидрохлортиазид флуконазолнинг плазмадаги даражасини тахминан 40% га оширган. Шунинг учун тиазид тури диуретиклари билан мажмуавий юборилганида бу самарани ҳисобга олиш керак.

Фенитоин. Фенитоиннинг плазмадаги даражасини аҳамиятли даражада оширади. Флуконазол билан бирга қўлланганида фенитоиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш керак.

Рифампицин. Рифампицинни узоқ муддат олган беморларни флуконазол билан даволашда флуконазолнинг сўрилишини эгри чизиқ ости майдонининг катталиги 25% га камаяди, яримчиқарилиш даври – 20%. Бундай ҳолларда флуконазолнинг дозасини ошириши мумкинлигини кўзда тутиш керак.

Циклоспорин. Флуконазол 100 мг суткалик дозада суяк кўмиги кўчириб ўтказилган беморларда циклоспориннинг даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Айрим хабарларга мувофиқ буйраклар кўчириб ўтказилган беморларда флуконазол 200 мг суткалик дозада қўлланганида, циклоспориннинг даражаси ошган. Шунинг учун циклоспорин флуконазол билан бирга қўлланганида циклоспориннинг плазмадаги даражасининг мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.

Теофиллин. Флуконазол кунига 200 мг дан 14 кун давомида қўлланганидаги ўзаро таъсирларни плацебо-назоратли текширишларда, теофиллиннинг плазмадаги клиренси ўртача 18% га камайтирган. Шу сабабли теофиллиннинг катта дозалари билан даволанган беморларни синчиклаб кузатиш ва заҳарли таъсири аниқланганида препаратнинг дозасини камайтириш керак.

Перорал контрацептив препаратлар. Флуконазол кунига 50 мг дозада соғлом аёлларда мажмуавий перорал контрацептивларнинг даражасига таъсир қилмайди, кунига 200 мг дозада эса этинилэстрадиол ва левоноргестерелнинг эгри чизиқ ости майдонининг (AUC) кўрсаткичини мувофиқ 40% ва 24% га оширган. Бу текширишлар асосида флуконазолнинг такрорий дозаси мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсир қилмаслиги тахмин қилинади.

Терфенадин. Бошқа азол замбуруғларга қарши воситаларни терфенадин билан бирга олаётган беморларда жиддий аритмияларнинг пайдо бўлишини ҳисобга олиб, флуконазол ва терфенадин билан бир вақтда қўлланганида беморларни синчиклаб назорат қилиш керак.

Зидовудин. Зидовудиннинг қон плазмасидаги эгри чизиқ ости майдонининг кўрсаткичи (AUC) 20-70% га ошиши аниқланган. Шундай қилиб, зидовудиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш ва унинг дозаларини ўзгартириш керак.

Антипирин. Флуконазол 50 мг дозада антипириннинг метаболизмига таъсир қилмайди. Овқат қабул қилиш, циметидин, антацидлар ва бутун танани нурлантириш суяк кўмигини кўчириб ўтказилишини ўтказган беморларда, флуконазолнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Юқорида эслатилганлардан ташқари, ўзаро таъсирнинг бошқа текширишлари ўтказилмаган, шунга қарамасдан шифокор флуконазолни бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирларнинг потенциал эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Жуда кам ҳолларда флуконазолни қўллаш жигарда токсик ўзгаришлар билан, шу жумладан ўлим билан якунланувчи, айниқса жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда, бирга кечади. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралари ҳолида, умумий суткалик доза беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлик аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Флуконазол билан даволаш вақтида беморларнинг жигар функциясиининг кўрсаткичларини жигарнинг жиддий шикастланишларини аниқлаш мақсадида кузатиш керак. Жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, улар флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин, препаратни бекор қилиш керак.

Беморларда флуконазол билан даволаш вақтида кам ҳолларда Стивенс-Джонсон ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланган. ОИТСли беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юзаки замбуруғли инфекцияси бўйича даволанаётган беморларда тошмалар пайдо бўлганида, уни флуконазол билан боғлаш мумкин, препаратни бекор қилиш керак.

Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида уларни синчиклаб кузатиш ва буллез шикастланишлари ёки кўпшаклли эритемалар пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш (ёрдамчи тадбирларни қўллаш ва меъдани ювиш билан, агарда бунинг зарурати бўлса) етарли. 3 соатлик гемодиализ сеансидан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.

 

Чиқарилиш шакли

1 таблеткадан блистер ўрамда, хар бири қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.