📜 Инструкция по применению Флуконазол табл
💊 Состав препарата Флуконазол табл
✅ Применение препарата Флуконазол табл
📅 Условия хранения Флуконазол табл
⏳ Срок годности Флуконазол табл

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛУКОНАЗОЛ

FLUCONAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Флуконазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби

1 таблетка ыуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (авицел), натрий крахмал гликоляти, кальций фосфат гидрати, повидон, магний стеарати, қизил бўёвчи (Е-124).

Таърифи: думалоқ, ясси, пушти рангли оқ ва тўқ пушти рангли кичик доғлари бўлган, бир томони рискали ва иккинчи томони фаскали хидсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши препарат.

АТХ коди: J02AC01

 

Фармакологик хусусиятлари

Флуконазол – триазол замбуруғларга қарши воситаларнинг янги синфининг вакили бўлиб, замбуруғларнинг ҳужайрасида стеролларнинг синтезини кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасида 14а-деметилаза ферментининг яққол ингибирланиши ва бунинг натижасида замбуруғ ва моғор хужайра деворининг асосий компоненти, эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ.

Blastomyces dermatitidis, Candida spp., Coccidioides immitis, Cryptococcus neoformans, Epidermophyton spp., Histoplasma capsulatum, Microsporum spp., ва  Trichophyton spp. чақирган, микозларнинг қўзғатувчиларига нисбатан фаол. Узоқ вақт қўлланиши оқибатида флуконазол Candida spp., нинг баъзи штаммларига таъсир қилмайди.

Бошқа азол замбуруғларга қарши препаратлар билан қарама-қарши чидамлилик кузатилган.

Микробиологик ўзаро таъсири: in vitro тажрибаларда Candida albicans га нисбатан тербинафил ва флуконазолнинг синергик замбуруғларга қарши самараси аниқланган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг Флуконазол яхши сўрилади. Биокираолишлиги камида 90% ни ташкил қилади. Максимал концентрациясига (Сmax) флуконазол қабул қилинганидан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазмадаги концентрацияси тахминан 50-400 мг чегараларида дозага пропорционал. Препарат такроран қабул қилинганида плазмадаги чўққи концентрацияси ошади. Мувозанатли концентрацияга 5-10 кун давомида эришилади, аммо зарб доза буюрилганида 2 кундан сўнг эришиши мумкин.

Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (тахминан 12%). Флуконазол организмнинг барча суюқликларига яхши ўтади. Кўкрак сути, сўлак, балғам, синовиал, вагинал ва перитонеал суюқликларда флуконазолнинг даражаси плазмадаги унинг концентрацияси билан ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг даражаси, унинг плазмадаги даражасини, тахминан 50-90% ташкил қилади.

Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; қабул қилинган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган кўринишда сийдикда аниқланади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Флуконазолнинг клиренси креатининнинг клиренсига пропорционалдир. Флуконазол диализ билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Флуконазол шиллиқ қаватларининг, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқум, қизилўнгач кандидозини; вагинал кандидоз ва терининг микозларини даволаш учун қўлланади.

Флуконазол шунингдек тизимли замбуруғли касалликлар, шу жумладан кандидамикозлар, кокцидозлар, криптококкозлар, шунингдек иммунитети пасайган беморларни даволаш учун ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни экиш ва бошқа лаборатор текширишларнинг натижалари олингунича бошлаш мумкин. Бироқ даволашни бу текширишвларнинг натижалари маълум бўлганида тегишли тарзда ўзгартириш мумкин. 

Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ.

Катталарга

Шиллиқ қаватлар кандидозини даволаш учун (генитал инфекциялардан ташқари) флуконазолнинг одатдаги дозаси суткада 50 мг ёки 100 мг ни ташкил қилади.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг шиллиқ қаватларининг кандидози бўлган беморларда даволашнинг давомийлиги, иммунитети пасайган беморлардан ташқари, 7-14 кунни ташкил қилади; тиш протезларини қўллаш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози бўлган беморларда – 14 кун; шиллиқ қаватларининг бошқа кандидозлари (масалан, кандидурия, ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари) бўлган беморларда – 14-30 кун.

Вагинал кандидоз ёки кандидозли баланитда 150 мг бир марта буюрилади.

Дерматофитозлар, ранг-баранг темиратки ва Candida чақирган терининг микозларини даволаш учун суткада 50 мг дан 2-4 ҳафта давомида буюрилади.

Тизимли кандидоз, криптококкли менингит ва бошқа криптококк инфекцияларни дааволаш учун суткада 200-400 мг буюрилади. Даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик жавобга боғлиқ ва криптококкли менингитда камида 8 ҳафтани, оёқ панжаларининг товонлар эпидермофитиясида эса (Tinea pedis) – камида 6 ҳафтани ташкил қилади. ОИТС бўлган беморларда ўткир криптококкли менингит асосий замбуруғларга қарши даволашдан сўнг унинг қайталанишини олдини олиш учун суткада 100-200 мг дан буюрилади.

Иммунологик етишмовчилиги бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларнинг ривожланишини олдини олиш мақсадида хавф даражасини ҳисобга олиб суткада 50-400 мг дан буюрилади.

Болаларга

4 ҳафтадан катта бўлган болаларга юзаки инфекцияларни даволаш учун суткада 3 мг/кг (даволашни биринчи кунда суткада 6 мг/кг зарб дозадан бошлаш мумкин) ва тизимли инфекцияни даволаш учун суткада 6-12 мг/кг дан буюрилади.

Иммунологик етишмовчилиги бўлган болаларда замбуруғли инфекцияларнинг ривожланишини олдини олиш мақсадида хавф даражасини ҳисобга олиб суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

2 ҳафтадан кичик янги туғилган чақалоқлар учун доза ҳар 72 соатда, 2 дан 4 ҳафталиккача бўлган янги туғилган чақалоқлар учун ҳар 48 соатда буюрилади.

Болалар учун максимал суткалик доза суткада 400 мг дан ёки мувофиқ интервал билан суткада 12 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорин оғриғи, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, жуда кам – гепатотоксиклик (ОИТС ёки хавфли ўсмалари бўлган беморларда).

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, гипокалемия.

Аллергик реакциялар: якка ҳолларда – анафилактик реакция; жуда кам – қичишиш, тери тошмаси, аммо айниқса ОИТС бўлган беморларда эксфолиатив тери реакциялари, шу жумладан токсик эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми кузатилиши мумкин; ангионевротик шиш, Лайелл синдроми (бундай ҳолларда даволаш дарҳол тўхтатилади).

Моддалар алмашинуви томонидан: плазмада холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошиши.

Бошқалар: алопеция.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

–  Препаратга ёки кимёвий тузилиши бўйича унга яқин бўлган азол моддаларга юқори сезувчанлик.

–  Ҳомиладорлик, эмизиш даври.

–  16 ёшгача бўлган болалар.

–  Цизаприд, терфенадин ва астемизолни бир вақтда қўллаш.

–  Ўткир порфирия.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида плазмада флуконазолнинг концентрацияси пасаяди.

Гидрохлортиазид ва флуконазолни бир вақтда қўллаш плазмада охиргисининг концентрациясини клиник аҳамиятсиз ошишига олиб келади.

Флуконазол цитохром Р450 (CYP3A4 ва CYP2C9) ферментини ингибирлайди, шунинг учун баъзи дори воситаларнинг метаболизмига таъсир қилиш мумкин, шу билан плазмада бозентам, циклоспорин, мидазолам, нортриптилин, фенитоин, рифабутин, гипогликемик препаратлар (сульфонилмочевинанинг ҳосилалари), натеглинид, селектив циклооксигеназа-2-ингибирлари (целекоксиб, парекоксиб), такролимус, триазолам, варфарин ва зидовудиннинг концентрациясини оширади.

Флуконазол сульфаметоксазолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлишини ингибирлаши мумкин.

Флуконазол цизаприд, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўлланганида плазмада уларнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу QT интервални узайишига ва жиддий аритмиялар ривожланишига олиб келиши мумкин.

Флуконазол қабул қилаётган пациентларга цизаприд, терфенадин ва астемизолни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Бир вақтда қабул қилинганида Флуконазол теофиллиннинг клиренсини пасайтиради.

Бир вақтда қўлланганида флуконазол қабул қилаётган беморларда контрацептив стероидларнинг концентрациялари пасайиши ёки ошиши кузатилиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади. Флуконазол курсли қўлланганида дозалаш тартиби креатинин клиренсини ҳисобга олиб белгиланади.

Жигар фаолияти бузилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаш вақтида мумкин бўлган токсик самараларини аниқлаш мақсадида жигар ферментларининг даражасини ва пациентнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш керак. Флуконазолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган жигарни шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Беморда тошма пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Буллёз шикастланишлари ёки кўпшаклли эритма пайдо бўлганида Флуконазолни бекор қилиш керак.

Препарат қўлланганида кам ҳолларда анафилактик реакция кузатилганлигини кўзда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғирроқ ҳолларда – тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия қилинади. Флуконазолни сийдик билан чиқарилиши туфайли жадаллаштирилган диурез унинг чиқарилишини оширади. 3 соат давомида гемодиализ ўтказиш, плазмада флуконазолнинг концентрациясини тенг яримига пасайтиради.

 

Чиқарилиш шакли

50 мг дан таблеткалар, 12 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити 

150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.