ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗЕНАФЛЮ
ZENAFLYU
Препаратнинг савдо номи: ЗенаФлю
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенирамин малеати, фенилэфрин гидрохлориди, сувсиз кофеин.
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
ҳар 1 саше (5 г) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 750 мг; фенирамин малеати – 20 мг; фенилэфрин малеати – 10 мг; сувсиз кофеин – 30 мг.
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сахароза, сариқ сансет FCF бўёвчиси, апельсин таъм моддаси.
Таърифи: оч ёки тўқ-сариқ рангли доғлари бўлган, оч-тўқ сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган апельсин таъмли кукун.
Фармакотерапевтик гурухи: ОРЗ симптомларини бартараф этувчи восита.
АТХ коди: N02BE71
Фармакологик хусусиятлари
Шамоллаш касалликларида қўлланадиан мажмуавий препаратдир.
Парацетамол – анальгетик-антипиретик бўлиб, шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдроми – томоқда оғриқ, бош оғриғи, мушак ва бўғимдаги оғриқни камайтиради, юқори тана ҳароратини пасайтиради.
Фенилэфрин – симпатомиметик бўлиб, периферик қон томирларга вазоконстриктор таъсир кўрсатади, юқори нафас йўллари ва синусларнинг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини камайтиради.
Фенирамин – Н1-гистамин рецепторлари блокатори, аллергияга қарши таъсир кўрсатади; қичишиш (шу жумладан кўзлар, бурундаги), бурун, бурун-ҳалқум ва синусларнинг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини бартараф этади, экссудация кўринишларини камайтиради.
Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга, бу чарчоқни ва уйқучанликни камайиши ва ақлий ва жисмоний иш қобилиятини ошишига олиб келади.
Фармакодинамикаси
Мажмуавий восита бўлиб, иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи, альфа-адреностимуляция қилувчи, вазоконстриктор ва антигистамин таъсир кўрсатади, шамоллаш симптомларини бартараф этади.
Парацетамол – нонаркотик анальгетик; асосан марказий нерв тизимида оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир этиб, циклооксигеназа (ЦОГ) ни блоклайди; оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.
Фенилэфрин – ўртача қон томирларни торайтирувчи таъсига эга бўлган альфа-адреномиметикдир. Юқори нафас йўллари ва ёндош бўшлиқларнинг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини камайтиради.
Фенирамин – Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади; кўзлар, бурун ва томоқдаги қичишиш, бурун, бурун-ҳалқум ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясини бартараф этади, экссудатив кўринишларини камайтиради.
Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга, оғриқ қолдирувчи воситаларнинг самарасини кучайтиради, уйқучанлик ва чарчоқ ҳиссини бартараф этади, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади, толиқиш ва уйқучанликни камайтиради.
Қўлланилиши
- Қуйидагиларни симптоматик даволаш (оғриқ синдроми, иситма ва ринореяни камайтириш учун);
- Грипп;
- ЎРВИ ва бошқа шамоллаш касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 пакетчадан суткада қабул қилиш орасидаги камида 4-6 соатлик интервал билан 3-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза – 4 пакетча. Даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
Препарат овқатдан 1-2 соатдан кейин кўп миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
1 саше ичидаги кукун 1 стакан иссиқ сувда эритилади (тўлиқ эригунча аралаштирилади). Қанд ёки асал қўшиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуга кетишни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик, мидриаз, кўз ички босимини ошиши, аккомодация фалажи.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, эригастрал оғриқ, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсир.
Қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутилиши, нефротоксик таъсир (папилляр некроз).
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш.
Бошқалар: бронхообструктив синдром.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;
- ҳомиладорлик;
- лактация (эмизиш);
- болалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирлар;
- таркибида ЗенаФлю препаратининг фаол моддалари бўлган бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш;
- парацетамол ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, артериал гипертензия, тиреотоксикоз, феохромоцитомада, қандли диабети бўлган беморларда, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, қон касалликларида, наслий гипербилирубинемия (Жильбер, Дубина-Джонсон ва Ротор синдроми) бўлган пациентларда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукома, простата бези гиперплазиясида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Буйрак функциясини бузилишларида.
Препарат буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Жигар функциясини бузилишларида.
Препарат наслий гипербилирубинемия (Жильбер, Дубина-Джонсон ва Ротор синдроми) бўлган пациентлар, жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
ЗенаФлю билан бирга қўлланилганда МАО ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самаралари кучаяди.
ЗенаФлю препаратини антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик препаратлар, фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўлланилганда сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятни пайдо бўлиши хавфи ошади.
ГКС билан бирга қўлланилганда глаукомани ривожланиш хавфи ошади.
Парацетамол бир вақтда қўлланаётган диуретикларнинг самарадорлигини камайтиради.
Трициклик антидепрессантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотан билан бирга буюриш юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш хавфини оширади.
ЗенаФлюни гуанетидин билан бирга қўлланилганда антигипертензив самара камаяди, у ўз навбатида фенилэфриннинг альфа-адреностимуляция қилувчи таъсирни кучайтиради.
ЗенаФлюни барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланилганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллаш вақтида алкоголь, ухлатувчи ёки анксиолитик дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак.
Парацетамол сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Пациент, агар препаратни 3-5 кун қабул қилгандан кейин ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожаат этиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Парацетамолнинг самаралари билан боғлиқ дозани ошириб юборилиши симптомлари препаратни 10-15 г парацетамолга мос келувчи дозада қабул қилинганда намоён бўлади.
Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатонекроз, жигар етишмовчилиги (протромбин вақтини ошиши).
Даволаш: меъдани ювиш, ичга – фаоллаштирилган кўмир буюриш; симптоматик даволашни ўтказиш, дозани ошириб юборилгандан 8-9 соатдан кейин метионин ва 12 соатдан кейин N-ацетилцистеин юбориш.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун. Бирламчи ўрам: 5 г саше пакетчаларда. Иккиламчи ўрам: №1, №10, №20 саше пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, болалар ололмайдиган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.