📜 Инструкция по применению Опефера
💊 Состав препарата Опефера
✅ Применение препарата Опефера
📅 Условия хранения Опефера
⏳ Срок годности Опефера

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОПЕФЕРА

OPEFERA

Препаратнинг савдо номи: Опефера

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): лиофилизация қилинган бактериялар, доривор мойчечакнинг қуруқ экстракти, инулин.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

лиофилизация қилинган бактериялар      1,94 × 109 КҲБ:

Lactobacillus rhamnosus                               0,5×109 КҲБ;

Lactobacillus plantarum                                0,2×109 КҲБ;

Streptococcus thermophilus                           0,5×109 КҲБ;

Lactobacillus acidophilus                              0,5×109 КҲБ;

Bifidobacterium spp.                                      0,24×109 КҲБ;

Saccharomyces boulardii                              65 мг;

Доривор мойчечакнинг қуруқ экстракти             50 мг;

Инулин                                                         200 мг;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди, желатин.

Таърифи: оқ рангли, №00 ўлчамли, таркибида жигарранг доғлари бўлган кулранг-сариқ рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ичак микрофлорасидаги мувозанатни бошқарувчи диареяга қарши биологик препаратлар. Сут кислотасини ишлаб чиқирувчи микроорганизмларни сақловчи препаратлар.

АТХ коди: A07FA01.

Фармакологик ҳусусиятлари

Опефера – организмнинг фаолиятини оптималлаштирадиган мажмуавий пробиотик бўлиб, ичак микрофлорасидаги мувозанатни бошқаради ва унинг таркибини нормаллаштиради.

Опефера препаратининг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади. Улар ҳосил қилган кислоталик муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасини 85-95% ташкил этувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради. Lactobacillus plantarum нинг культураси ва бифидобактериялар биргаликда ичак эпителийсининг ҳимоя фаолиятини кучайтиради ва унинг ўтказувчанлигини пасайтирадилар, ферментация йўли билан аллергенларни модификация қиладилар, шу билан маҳаллий иммун жавобни шакллантирадилар ва овқат аллергиясини ривожланиш тез-тезлигини пасайтирадилар. Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus rhamnosus, Lactobacillus plantarum ва Streptococcus thermophilus бевосита кучли антимикроб ва антитоксик тасъирларга эга. Streptococcus thermophilus максимал лактаза фаоллигига эга ва лактобактериялар учун озуқа муҳити ҳисобланган полисахаридларни синтезлайди, бунинг оқибатида ушбу бактерияларнинг турлари симбиоз намоён қиладилар, бир-бирининг метаболизмини компенсация қилади ва ўзаро кўпайишни рағбатлантиради.

Saccharomyces boulardii патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кўпчилик турларига нисбатан бевосита антагонистик таъсирга эга, антитоксик таъсир кўрсатади (айниқса бактериал цито- ва энтеротоксинларга нисбатан). Saccharomyces boulardii ичакнинг ферментатив фаолиятини яхшилайди ва антибиотикларга нисбатан табиий чидамлиликка эга.

Доривор мойчечак экстракти яллиғланишга қарши ва гастропротектор таъсир кўрсатади, тўқималар регенерацияси жараёнларини яхшилайди, метеоризмнинг симптомларини бартараф қилади.

Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимеридир, кальций ва магнийни сўрилишини кучайтиради, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради, қонда холестерин ва глюкозанинг концентрациясини камайтиради. Инулин ичак флорасига ижобий таъсир қилади ва бифидобактерияларни кўпайишини рағбатлантиради.

Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши юқори антагонистик фаолликка эга, тилларанг стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёқчалари, баъзи ачитқисимон замбуруғларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтирадилар, уларни ичак шиллиқ қаватига адгезия бўлишига тўсқинлик қиладилар. Лакто- ва бифидобактериялар ичакда фойдали микрофлора ривожланиши учун қулай шароит яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини тутиб туради ва бошқаради, меъда-ичак йўлларида (МИЙ) микробиоценозни нормаллашишига ёрдам беради. Лакто-ва бифидобактериялар организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодуляция қилувчи таъсирга эга.

Опеферанинг таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари овқатни ичак деворида ҳазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестеринни метаболизми жараёнларида иштирок этади (гипохолестеринемик таъсир кўрсатади). Лакто- ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотенат кислотаси, К витамини ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций D витаминини сўрилишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

  • ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқат ҳазм бўлишини яхшилаш;
  • гастроэнтерит, диспепсияни даволаш;
  • антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган диарея, касалхона ичидаги диареяни олдини олиш ва даволаш;
  • ичак фаолиятини, овқат рационини ўзгариши, саёҳатлар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган транзитор бузилиши (диарея каби қабзият ҳам) ни даволаш;
  • лактаза етишмовчилигини даволаш;
  • атопик касалликлар (аллергик ринит, астма ёки экзема) ни олдини олиш ва уларни мажмуавий даволаш таркибида даволаш;
  • организмнинг иммунитетини ва турли касалликларга нисбатан қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Опефера ичга овқатдан сўнг кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

3 ёшгача бўлган болаларга ва капсулани бутун ҳолда юта олмайдиган пациентларга капсулани очиш, ичидагисини қошиққа тўкиш ва кўп бўлмаган суюқлик билан аралаштириш керак.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 2 марта қабул қилинади;

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади;

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади.

Даволаш давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Компонентларидан биронтасига нисбатан сезувчанликни ошиши оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Компонентларидан бирортасига маълум бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганида нохуш реакциялар ёки ножўя самаралар юзасидан маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Пробиотик даволаш қуйидаги пациентлар гуруҳи учун фақат шифокорнинг назорати остида ўтказилади:

  • иммун тизими бузилган ёки сусайган пациентлар, айниқса ОИТС нинг кечки босқичлари бўлган пациентлар ёки аллотрансплантантлари бўлган, шунингдек кимётерапия оладиган пациентлар;
  • эндо- ёки миокардит билан хасталанган, йўғон ичакда ёки оғиз бўшлиғи ва тишларда операция ўтказган пациентлар;
  • меъда ости бези фаолиятини ўткир бузилиши бўлган пациентлар, шу жумладан инсулинга қарам диабетиклар. Пробиотиклар қандни ўзлаштириш жараёнини яхшилаш ҳусусиятига эга, шу сабабли пациентларда инсулинли шокни чақиради. Пробиотикларни қабул қилганда қондаги глюкозанинг даражаси доимо ўлчаниши, ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши керак.
  • қисқа ичак синдроми бўлган, D-лактат ацидоз билан хасталанган болалар. Бактерияларнинг штаммлари томонидан D-лактат ишлаб чиқарилишини олдини олиш учун чораларни кўриш керак.
  • қонли диарея билан хасталанган пациентлар.

Қуйидаги санаб ўтилган барча ҳолатларда пробиотикларнинг ижобий таъсири кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун туради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг препаратни ҳомиладор ва эмизувчи аёлларда қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

1 ёшдан бошлаб болаларда шахсий ичак микрофлорасини ривожлантириш мақсадида, пробиотик препаратларни ушбу тоифадаги беморларда шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Опефера автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда Опефера препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

28 капсула флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда 18оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг совутгичда сақлансин ва бир ой давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.