ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭНТЕРОФЛОРИД
ENTEROFLORID
Препаратнинг савдо номи: Энтерофлорид
Таъсир этувчи модда (ХПН): нормал ичак микрофлорасининг компонентлари эубиотик микроблар комплекси: Bifidobacterium bifidum I, Bifidobacterium longum; Lactobacillus acidofillus; Lactobacillus fermentum, Lactobacillus plantarum; E-Coli M-17; Enterococcus faecium.
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар – (108) ўсиш муҳитида камида юз миллион лиофил қуритилган тирик хужайралар – нормал ичак микрофлорасининг компонентлари: бифидобактериялар 10 миллион (107) дан кам эмас, лактобактериялар – 107 дан кам эмас, ичак таёқчаси E-Coli M-17 – 107 дан кам эмас ва фециум энтерококклар – 107 дан кам эмас;
ёрдамчи моддалар: инулин, фруктоолигосахаридлар (ФОС), лактоза, крахмал.
Таърифи: «01» ўлчамли фил суяги рангидаги сарғиш капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ичак микрофлораси регулятори – эубиотик.
АТХ коди: A07FA
Фармакологик хусусиятлари
Энтерофлориднинг даволовчи самараси препаратнинг микроб ҳужайраларини ичакнинг патоген ва шартли-патоген микроорганизмларига нисбатан антагонистик таъсири билан боғлиқ. Энтерофлорид қўлланганда эришиладиган ичакнинг нормал микрофлорасининг юқори миқдорий даражаси ва уни микробиоцинозда устунлиги, меъда-ичак йўлларининг фаолиятини меъёрлаштиради, моддалар алмашинуви жараёнларини яхшилайди, ичак касалликларининг узоқ давом этадиган турларининг шаклланишига тўсқинлик қилади, организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.
Препаратнинг таркибига кирувчи биологик фаол озуқа қўшимчалари ФОС ва инулин, МИЙ нинг қуйи қисмига, хусусан йўғон ичакка ўзгармаган ҳолда ўтади, у ерда препаратнинг микроб компонентлари учун қўшимча субстратлар бўлиб, уларни ўсишини потенциялайди. Шунингдек ичак перистальтикасига ижобий самара кўрсатади.
Қўлланилиши
Энтерофлорид меъда-ичак йўлларининг қуйидаги касалликлари бўлган катталар ва уч ёшдан ошган болаларни даволаш учун мўлжалланган:
Турли этиологияли, шу жумладан антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларини қўллаш натижасида пайдо бўлган дисбактериозлар.
Ўткир ва сурункали энтероколитлар;
Ичак дисфункцияси ёки патоген ва шартли патоген микроорганизмларни ажралиб чиқиши.
Ўткир ичак касалликларини ўтказган беморлардаги реконвалесцентлик даврида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Энтерофлорид ичга, овқатдан 20-30 минут олдин, оз миқдордаги хона ҳароратида бўлган қайнатилган сув билан бирга қабул қилинади. Катталарга кунда 3-4 капсула, 3 ёшдан – 12 ёшгача бўлган болаларга кунда 2 капсула буюрилади.
Кичик ёшдаги болаларга препарат буюрилганда капсула ичидагиси 1-2 чой қошиқ хона ҳароратидаги қайнаган сувда эритилади ва яхшилаб аралаштирилади. Болалар олинган аралашмани бироз ширинлаштирилган сув ёки совуқ чой билан қабул қиладилар.
Энтерофлорид билан даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг клиник кўринишларини оғирлиги, беморнинг ёшига қараб белгиланади ва 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Олдини олиш мақсадида, ёшга қараб, кунда 1-2 капсуладан 5-10 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланилишининг биринчи кунларида аста секин йўқолиб борувчи метеоризм кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда содир бўладиган ножўя ҳолатлар мавжуд эмас.
Номутаносиблик
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Лактаза етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилсин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Қарши кўрсатмалар йўқ.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир этмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистер ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.