📜 Инструкция по применению Котрокс
💊 Состав препарата Котрокс
✅ Применение препарата Котрокс
📅 Условия хранения Котрокс
⏳ Срок годности Котрокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОТРОКС

COTROXUM

 

Препаратнинг савдо номи: Котрокс

Таъсир этувчи модда (ХПН): сульфаметоксазол ва триметоприм (5:1).

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: cульфаметоксазол – 400 мг, триметаприм – 80 мг.

ёрдамчи моддалар: крахмал – 136,25 мг, тальк – 7,0 мг, магний стеарати – 6,0 мг, метилпарабен – 0,5 мг, пропилпарабен – 0,25 мг, натрий крахмал гликоляти -5,0 мг.

Таърифи: капсуласимон, икки томони қавариқ, бир томонида рискали оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар (сульфаниламидлар).

АТХ коди: J01ЕЕ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Сулфаниламидлар компонентидан  бўлган сульфаметоксазол ва триметопримдан ташкил топган, кенг таъсир доираси бўлган  микробга қарши восита. Бактерицид таъсирга эга. Бактерицид самараси бактерияларнинг метаболизмига икки ёқлама блокловчи таъсири билан боғлиқ: сульфаметоксазол бактериал ҳужайраларда дигидрофолик кислотанинг синтезини бузади, триметоприм эса дигидрофолик кислотанинг тетрогидрофолик кислотага айланишига тўсқинлик қилади, бу бактерияларнинг ДНК ва РНК синтезини сусайтиришга олиб келади. Препаратнинг юқори концентрацияси ўпка, буйрак, простата бези, орқа мия суюқлиги, ўт-сафро, суяклар тўқималарида хосил бўлади. Препарат граммусбат микроорганизмлар: кокклар – Staphyloccus spp. (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чикарувчи), Streptococcus spp., шу жумладан Staphyloccus pneumoniae; бактериялар – Corynebacterium diphtheriae; грамманфий микроорганизлар: кокклар – Neisseria gonorrhoeae; бактериялар – E.coli, Shigella spp., Proteus spp., Enterobacter spp., Klebsilla spp., Yersinia spp., Vibrio cholerae, Haemophilus influenzae; спора ҳосил қилмайдиган анаэроб бактериялар – Bacteroides spp. ларга нисбатан фаол. Шунингдек препарат Chlamydia spp., малярия плазмодияси, токсоплазма, лейшманияларга нисбатан ҳам фаол.

 

Қўлланилиши

Триметоприм/сульфаметоксазол комбинациясига таъсирчан қўзғатувчилар чақирган инфекцион касалликларни даволашда қўлланилади. Нафас йўллари инфекциялари (бронхит, эмпиема, бронхоэктазия, ўпка абсцесси, пневмония); ЛОР–инфекциялари; сийдик йўллари инфекциялари (уретрит, цистит, пиелит, сурункали пиелонефрит, простатит); аёллар ва эркаклар жинсий аъзоларидаги инфекциялар, қисман, асоратсиз гонорея; ўт пуфаги йўллари инфекцияси; меъда-ичак йўли инфекцияси (ич терлама, А ва В паратиф ва улар билан боглик бўлган энтеритлар, сурункали салмонелла ташувчанлик); жаррохлик инфекциялари; препаратга сезгир бўлган бактериялар чақирган септицемия; юмшоқ тўқима ва тери инфекциялари (пиодермия, фурункулез, абсцеслар) да қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин 1 стакан сув билан ичилади. Ўткир инфекцияларда препаратни камида 5 кун ва клиник кўриниши мўътадиллашгандан кейин хам камида 2-3 кун қабул қилиш зарур. Даволаш мобайнида етарли даражада суюқлик қабул қилишга эътибор қилиш керак. Катталарга ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга овқатдан кейин 1 стакан сув билан 960 мг дан эрталаб ва кечқурун ичиш тавсия этилади. 6-12 ёш бўлган болаларга 480 мг дан эрталаб ва кечқурун буюрилади. Оғир инфекцияларда катталарга суткасига 4 марта 960 мг дан – рухсат этилган максимал дозагача оширилиши мумкин. Катталар учун сийдик йўллари инфекцияларининг рецидивларини узоқ профилактика қилиш учун суткасига 720-960 мг, 6-12 ёш бўлган болаларга хар куни 240–480 мг тавсия килинади. Буйрак фаолияти пасайгандаги дозалар: креатинин клиренси 30 мл/мин дан ошиқ бўлганда – стандарт доза; креатинин клиренсида 15-30 мл/мин бўлганда – стандарт дозанинг ярми; креатинин клиренси 10 мл/мин кам бўлса – қўлланилиши мумкин эмас. Буйрак етишмовчилигида препаратнинг қон плазмасидаги концентрациясини аниқлаш зарур. Даволанишнинг хар уч кунидан кейин сульфаметаксазол концентрацияси тахлили зарур. Тахлил учун қон олиш препаратни охирги марта ичганида 12 соатдан кейин амалга ошириш керак. Агар сульфаметоксазол концентрацияси 150 мг/мл дан юқори бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур. Агар гемодиализдан кейин сульфаметоксазол концентрацияси 150 мг/мл дан пасайгандан кейинги холларда даволаш курсини давом эттириш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда сохасида оғриқ, иштаханинг йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, кучайиб борувчи ичак яллиғланиши, сохтамембраноз энтероколит; милкларнинг яллиғланиши, оғизда нохуш таъмнинг пайдо бўлиши ; турли хилдаги аллергик реакциялар; кайтадиган атаксия, ўткир психоз; узоқни кўролмаслик; гепатит (шу жумладан холестатик),  дисдиадохокинез; панкреатит; гипогликемия, кристаллурия; метаболик ацидоз; нефрит; тромбоцитопения, агронулоцитоз, апластик анемия, ўткир гемолитик анемия; ўткир мегалобластик анемия, асептик менингит, ўпкада инфильтратларга ўхшаган ўпка аллергик реакциялари, интерстициал ва эозинофил пневмония, хамда нафаснинг етишмовчилиги.

Препаратни кўллаш натижасида фотосенсибилизация бўлиши мумкин. ОИТС бўлган пациентларда ножўя таъсири эхтимоли жуда юқори. Уларнинг плазмасидаги препаратнинг миқдорини мунтазам назорат қилиб туриш зарур. Жиддий ва хаёт учун хавфли ножўя таъсирлар кекса ёшдаги (60 ёшдан юқори) пациентларда тез-тез учрайди.     

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳоллатлар

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, чақалоқлар (8 ҳафтагача бўлган), чала тўғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас. Ўткир порфирия, буйрак (10 мл/мин дан кам креатинин клиренси) ва жигар фаолиятининг яққол бузилишларида. Сульфаниламид препаратларига гиперсезувчанлик (шу жумладан диуретик ва антидиабетик сульфаниламидларга), триметоприм ёки унинг аналоглари (масалан тетракспорим) ларга. Эксудатив эритемаларнинг турли шакллари (шу жумладан анамнезда), қон касалликлари (тромбоцитопения, гранулоцитопения, гемолитик анемия, апластик анемия, мегалобластик анемия, лейкопения, метгемоглабинемия), эритроцитар глюкозо–6-фосфатдигидрогеназаларнинг туғма етишмовчилиги , патологик гемоглобин (гемоглобин – Кельн, гемоглобин – Цюрих).

Даун касаллиги ва фолик кислота танкислигида. Препарат ўсмаларга қарши даволанаётган, хамда Стивенс-Джонсон синдроми билан касалланган ёки анамнезда, у хақда маълумотга эга бўлган пациентларга буюрилмайди. Қалқонсимон безнинг фаолияти бузилганда препарат ўта эҳтиётлик билан қабул қилинади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат антикаогулянтларнинг, сульфанилмочевина гурухидан орал антидиабетик воситаларнинг, дифенилгидантоин, фенитоин, метотрексат, дигоксин, қисқа таъсирга эга бўлган вена ичига юбориладиган барбитуратларнинг таъсирини кучайтиради. Пробеницид, фенилбутазон, салицилатлар, сульфинпиразонлар препаратнинг таъсирини кучайтиради. Антацидлар, парааминобензой кислота хосилалари, бензокаин, прокаин, тетракаин, паральдегид унинг таъсирини камайтиради. Миндал кислотаси, гексамидин, гексаметилентетрамин билан бирга қабул қилинса, кристаллургияни чақириши мумкин. 

Препарат пириметамин сақловчи медикаментлар билан бирга курслик дозаси хафтасига 25 мг дан юкори дозада кабул килинганда хатто мегалопластик анемиягача қон кўрсаткичлар ўзгаришини чақириши мумкин.

Кекса ёшдаги беморларда, диуретиклар, айникса тиазидлар билан бирга қабул қилинса тромбоцитопеник пурпура тез-тезлиги ортади. Препарат кумарин антикоагулянтларнинг гипопротромбин таъсирини кучайтиради. ПАСК ва барбитуратлар препаратнинг токсиклигини оширади. 6 – меркаптопурин абсорбцияси бузилиши ва бу билан боғлик бўлган антилейкемик таъсири сусайиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар билан биргаликда қабул қилиш уларнинг самарасини камайтиради. Циклоспорин олаётган, буйраги трансплантация килинган пациентларда препарат билан бир вақтда даволаганда, синергик таъсир  натижасида юқори нефротоксиклик келиб чиқади. Шунинг учун хам бундай пциентларга сийдик йўли инфекцияларида препаратни бирламчи восита сифатида қабул қилиш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин дархол оғир ва узоқ ич кетишнинг пайдо бўлиши сохтамембраноз энтероколит  ривожланишидан дарак бериши мумкин; бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, апатия, жахлдорлик, паришонхотирлик, бош айланиши, эт жунжикиши ва юқори харорат пайдо бўлиши, асоратли асептик менингит натижаси бўлиши мумкин; гриппга ва ўпка яллигланишига характерли бўлган симптомлари ҳам кузатилиши мумкин. Кам холларда кандли диабети бўлмаган беморларда препаратни қабул қилганда бир неча кундан кейин одатда гипогликемия чақиради. Гипогликемия ривожланиш хавфи буйрак етишмовчилиги, жигар касалликлари, етарли овқатланмаслик, препаратни юқори дозада қабул қилувчи пациентларда юқорироқ. Барча кўрсатилган холатларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан врачга мурожаат қилиш керак.

Узоқ муддат (14 кундан ортик) даволанганда қоннинг мунтазам тахлили, айникса тромбоцитлар сонини аниқлаш зарур. Кекса ёшдаги беморларга, ножўя самараларни камайтириш учун, даволаш муддати иложи борича максимал қисқартирилиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик  муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, депрессия, иситма, гематурия, кристаллурия, тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт камқонлик кузатилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, суюқликларни ичга қабул қилиш, гемодиализ, фолат кислотасини мушак ичига юбориш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

480 мг дан таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.