ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
- ДОРИ ВОСИТАСИНИНГ НОМИ
Эпирубицин Эбеве® , инъекция ва инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат
- МИҚДОРИЙ ВА СИФАТ ТАРКИБИ
1 мл 2 мг эпирубицин гидрохлоридини сақлайди.
5 мл эритмали 1 флакон 10 мг эпирубицин гидрохлориди сақлайди.
25 мл эритмали 1 флакон 50 мг эпирубицин гидрохлориди сақлайди.
50 мл эритмали 1 флакон 100 мг эпирубицин гидрохлориди сақлайди.
Самараси маълум бўлган ёрдамчи моддалар: 1 мл эритма 3,54 мг натрий сақлайди.
Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйхатини 6.1-бўлимдан қаранг.
- ДОРИ ШАКЛИ
Инъекция ва инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.
Кўзга кўринадиган заррачалар бўлмаган қизил рангли тиниқ эритма.
- КЛИНИК МАЪЛУМОТЛАР
4.1 Қўлланилиши
Эпирубицин катталарда турли хавфли ўсмаларни даволаш учун қўлланади, шу жумладан:
- сут безининг раки.
- тухумдонларнинг тарқалган раки,
- меъда раки;
- ўпканинг майда хужайрали ракида қўлланади.
Қовуқ ичига юборилганида эпирубицин қуйидагиларни даволашда самарали:
- қовуқнинг папилляр ўтувчи-хужайрали раки;
- in situ қовуқ раки;
- қовуқнинг юзаки ракини трансуретрал резекциядан кейинги қайталанишларини олдини олиш.
4.2 Қўллаш усули ва дозалари
Фақат вена ичига ёки қовуқ ичига юбориш учун мўлжалланган.
Даволашни цитостатиклар билан кимёвий даволаш ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида ўтказиш керак.
Вена ичига юбориш
Эпирубицинни системанинг ён порти орқали юбориш тавсия этилади, игнани венада тўғри жойлашгани текширилганидан сўнг, у орқали физиологик эритмани вена ичига инфузияси ўтказилади. Экстравазациядан сақланиш учун, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (4.4-бўлимга қаранг). Экстравазация кузатилганида инфузия дархол тўхтатилади.
Стандарт доза
Катталар учун монотерапияда тавсия этиладиган доза тана юзасининг майдонига
60-90 мг/м2 ни ташкил қилади ва вена ичига 3-5 минут давомида юборилади. Юборишни суяк кўмигининг функционал ҳолатини гематологик кўрсатгичларига қараб 21 кунлик интерваллар билан такрорлаш керак.
Токсиклик белгилари бўлганида, шу жумладан оғир нейтропения/фебрил нейтропения ва тромбоцитопенияда (улар 21-куни сақланишлари мумкин), дозага тузатиш киритиш ёки навбатдаги дозани юборишни кечиктириш талаб этилиши мумкин.
Юқори дозалари
Ўпка ракини юқори дозалар билан даволашда эпирубицинни монотерапияда қуйидаги схемаларга мувофиқ равишда юбориш керак:
- ўпканинг майда хужайрали раки (илгари ўсмага қарши даволаш олмаган пациентларда): 1-куни 120 мг/м2, ҳар 3 ҳафтада 1 марта.
Юқори дозалари билан даволашда эпирубицин вена ичига болюс холида 3-5 минут давомида ёки 30 минутгача давом этадиган инфузия кўринишида юборилади.
Сут безининг раки
Регионар лимфа тугунларда метастазлари бўлган сут безининг эрта ракини адъювант даволашда, эпирубицинни вена ичига 100 мг/м2 дан (курснинг 1-кунида бир марта)
120 мг/м2 гача (циклнинг 1- ва 8- кунлари икки марта юборишга бўлинган), вена ичига юбориладиган циклофосфамид ва 5-фторурацил билан ва перорал қабул қилинадиган тамоксифен билан бирга юбориш тавсия этилади; даволаш цикллари ҳар 3-4 ҳафтада такрорланади.
Илгари кимёвий даволаш ёки нур билан даволаш, ёшга боғлиқ бўлган ўзгаришлар ёки суяк кўмигини ўсмали инфильтрацияси оқибатида суяк кўмигининг фаолияти пасайган пациентлар учун пастроқ дозалар (60-75 мг/м2 – стандарт даволаш учун ва 105-120 мг/м2 – юқори дозалар билан даволаш учун)ни қўллаш тавсия этилади. 1- цикл учун умумий дозани бўлиш ва навбатдаги 2-3 кун давомида юбориш мумкин.
Турли ўсмаларда монотерапияда ва мажмуавий кимётерапияда эпирубициннинг қуйидаги дозалари ишлатилади:
Онкологик
касаллик |
Эпирубициннинг дозаси (мг/м2)а | |
Монотерапия
|
Мажмуавий терапия | |
Тухумдонларнинг
тарқалган раки |
60-90
|
50-100 |
Меъда раки | 60-90 | 50 |
Ўпканинг майда ху-
жайрали раки |
120
|
120 |
Сут безининг раки | 50 мг/50 мл ёки 80 мг/50 мл (in situ рак)
Қайталанишни олдини олиш: 50 мг/50 мл ҳафтада 1 марта 4 ҳафта давомида, сўнгра – ойда 1 марта 11 ой давомида |
а Дозалар одатда 1- куни ёки 1-, 2- ва 3- кунлари 21-кунлик интерваллар билан юборилади.
Мажмуавий даволаш
Агар эпирубицин бошқа цитостатиклар билан мажмуада ишлатилса, дозаси мувофиқ равишда камайтирилган бўлиши керак. Одатдаги ишлатиладиган дозалар юқоридаги жадвалда келтирилган.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Эпирубицин асосан гепатобилиар тизими томонидан чиқарилади. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда билирубиннинг зардобдаги концентрациясига қараб, дозани қуйидаги тарзда камайтириш керак:
Билирубиннинг зардобдаги концентрацияси | Дозани пасайтириш |
24-51 мкмоль/л | 50% га |
> 51 мкмоль/л | 75% га |
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги дозани пасайтиришни талаб қилмайди, чунки эпирубициннинг фақат чекланган миқдори буйраклар орқали чиқарилади. Шунга қарамасдан, зардобдаги креатининнинг концентрацияси > 5 мг/дл бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Қовуқ ичига юбориш
Қовуқнинг юзаки ракини ва қовуқнинг ракини даволаш учун in situ эпирубицин қовуқ ичига юборилиши мумкин. Уни қовуқ деворига ўсиб кирувчи инвазив ўсмаларни даволаш учун қовуқ ичига юбориш керак эмас; бундай вазиятларда тизимли даволаш ёки жарроҳлик аралашуви мақсадга мувофиқ ҳисобланади (4.3-бўлимга қаранг). Эпирубицин шунингдек юзаки ўсмаларни трансуретрал резекциясидан кейинги қайталанишини олдини олиш учун қовуқ ичига муваффақиятли ишлатилади.
Қовуқнинг юзаки ракини даволаш учун қуйидаги жадвалда келтирилган схемалар ва суюлтириш тавсия этилади.
Ҳар 8 ҳафталик инстилляциялар 50 мг/50 мл дан (препарат физиологик эритма ёки стерил дистиллинган сувда суюлтирилади).
Маҳаллий токсиклик пайдо бўлганида дозани 30 мг/50 мл гача пасайтириш тавсия этилади.
Қовуқ раки in situ: 80 мг/50 мл гача (шахсий ўзлаштира олинишига қараб).
Қайталанишни олдини олиш учун: ҳафтада 50 мг/50 мл дан 4 ҳафта давомида, сўнгра худда шу дозада 11 инстилляциялар ойда 1 марта амалга оширилади.
Қовуқни инстилляцияси учун эритмаларни суюлтириш жадвали
Эпирубициннинг
талаб қилинган дозаси |
Эпирубицин гидро-
хлоридининг 2 мг/мл эритмасини ҳажми |
Суюлтирувчининг
ҳажми (инъекция учун стерил сув ёки стерил 0,9% ли физиологик эритма) |
Қовуққа инстилля-
ция учун умумий ҳажми |
30 мг | 15 мл | 35 мл | 50 мл |
50 мг | 25 мг | 25 мл | 50 мг |
80 мг | 40 мл | 10 мл | 50 мл |
Эритма қовуқ бўшлигида 1 ёки 2 соат давомида тутиб турилиши керак. Сийдик билан ҳаддан ташқари суюлиб кетишидан сақланиш учун, пациентни инстилляциядан олдин 12 соат давомида у суюқлик истеъмол қилмаслиги ҳақида огоҳлантириб қўйиш керак. Инстилляция вақтида пациент вақти-вақти билан тана ҳолатини ўзгартириши (айланиши) керак; инстилляциядан сўнг маълум вақт ўтганидан кейин сийиши мумкинлиги ҳақида кўрсатма бериш керак.
Болалар ва ўсмирларда эпирубицинни хавфсизлиги ва самарадорлиги номаълум.
4.3 Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Эпирубицинга ёки 6.1-бўлимда санаб ўтилган ёрдамчи моддалардан бирортасига, бошқа антрациклинларга ёки антрацендионларга юқори сезувчанлик.
- Лактация.
Парентерал қўлланганда
- Олдинги химиотерапия ва (ёки) нур билан даволаш натижасида ривожланган яққол миелосупрессия
- Илгари эпирубициннинг ва (ёки) бошқа антрациклинларнинг (доксорубицин ёки даунорубицин) ва антрацендионларнинг максимал йиғинди дозаларини олган пациентларга юбориш (4.4-бўлимга қаранг).
- Ўткир тизимли инфекциялар.
- Оғиз бўшлиғи ва (ёки) меъда-ичак йўллари аъзоларининг шиллиқ қаватларини яққол яллиғланиши.
- Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари.
- Ҳозирги вақтда ёки анамнезда мавжуд бўлган кардиологик касалликлар, масалан, авж олиб борувчи юрак етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги IV функционал синфи (тинч ҳолатдаги етишмовчилик), оғир даражадаги аритмиялар ва гемодинамикани оғир даражадаги бузилишлари билан кечувчи ўтказувчанликни бузилишлари, миокардни ўткир яллиғланиш касалликлари, ностабил стенокардия, ўткир миокард инфаркти ёки III ва IV функционал синфи юрак етишмовчилигига олиб келган, илгари ўтказилган миокард инфаркти, кардиомиопатия.
- Сариқ иситмага қарши вакцина билан бирга қўллаш.
Қовуқ ичига юборишда
- Эпирубицин қовуқ деворига ўсиб кирган инвазив ўсмаларни даволаш мақсадида қовуқ ичига юборилмайди.
- Сийдик йўлларини инфекциялари.
- Қовуқни яллиғланиши.
- Сийдикни қолдиқ ҳажмини катта бўлиши.
- Қисқарган қовуқ.
- Қовуқни катетеризация қилишдаги қийинчиликлар.
- Гематурия.
4.4 Махсус огоҳлантиришлар ва ишлатишдаги эҳтиёткорлик
Умумий маълумотлар
Даволашни фақат онкологик касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар ўтказишлари керак. Препаратни юбориш қатъий тартибларга мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
Эпирубицин билан даволашни бошлашдан олдин пациентларда илгари цитостатикларни юборилгандан сўнг ривожланган ўткир токсикликнинг (стоматит, нейтропения, тромбоцитопения ва тарқалган инфекциялар каби) кўринишлари йўқотилиши керак.
Эпирубициннинг юқори дозалари (масалан, ≥90 мг/м2 3-4 ҳафтада 1 марта) билан даволаш, умуман стандарт дозаларда (<90 мг/м2 3-4 ҳафтада 1 марта) кузатиладиган ножўя кўринишларга ўхшаш ножўя кўринишларни чақиради, лекин нейтропения ва стоматит/мукозитнинг оғирлиги юқори бўлиши мумкин.
Эпирубициннинг юқори дозалари билан даволаш, оғир даражадаги миелосупрессия билан боғлиқ бўлган клиник асоратлар туфайли алоҳида эътиборни талаб қилади.
Эпирубицин билан контаминацияланган жисмларни тозалаш учун, 10% ли гипохлорит натрий эритмасини қўллаш мумкин. Рангсизланиш эпирубицинни оксидланишли фаолсизланишини кўрсатади. Тери ёки шиллиқ қаватлар билан контактда бўлганида шикастланган жойни совунли сувда яхшилаб ювиш керак.
Юрак фаолияти
Кардиотоксиклик антрациклинлар билан даволашга хос бўлган хавф ҳисобланади. Унинг кўринишлари эрта ҳам (ўткир кардиотоксиклик), кечиктирилган ҳам бўлиши мумкин.
Кардиотоксикликни эрта кўринишлари
ЭКГ даги кўрсаткичларини ўзгаришлари (дозадан қатъий назар)
Эпирубициннинг кардиотоксиклиги асосан синусли тахикардия кўринишида ва (ёки) электрокардиограммадаги (ЭКГ) ST-T тишларни носпецифик ўзгаришлари каби ўзгаришлар кўринишида номоён бўлади. Адабиётларда тахиаритмиялар, шу жумладан қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар тахикардияси ва брадикардияси, шунингдек атриовентрикуляр блокада ва Гипс тутами оёқчаларини блокадаси келтирилган. Бу кўринишлар одатда кейинчалик кечиктирилган кардиотоксиклик ривожланиши мумкинлигидан далолат бермайди. Самаралар кам ҳолларда клиник ахамиятга эга сифатида қаралади ва, одатда, эпирубицин билан даволашни тўхтатиш кераклигига кўрсатма ҳисобланмайди.
Кардиотоксикликни кечиктирилган кўринишлари
Кардиомиопатия кўринишидаги дозага боғлиқ кумулятив токсиклик
Бу реакция одатда эпирубицин билан даволаш курсининг охирида ёки даволаш тўхтатилганидан сўнг 2-3 ойлар давомида ривожланади.
Лекин бундай кўринишларни бундан ҳам кечроқ муддатларда (даволаш тугагандан сўнг бир неча ойдан бир неча йилгача) ривожланганлиги ҳақида ҳам хабарлар берилган.
Кардиомиопатия одатда чап томонлама юрак етишмовчилиги ва (ёки) хансираш, ўпка шиши, тананинг юракдан пастда жойлашган қисмларини шиши, кардиомегалия ва гепатомегалия, олигурия, асцит, плевра бўшлиғида экссудат ва галоп ритмидан иборат бўлган димланган юрак етишмовчилиги (ДЮЕ) билан бирга кечади. Ҳаёт учун ҳавфли бўлган ДЮЕ антрациклинлар чақирган кардиомиопатиянинг энг оғир шакли ҳисобланади ва препаратнинг йиғинди дозани чекловчи токсиклигини ифодалайди.
ДЮЕ ни ривожланиш хавфи эпирубициннинг юқорироқ йиғинди дозаларини – 900 мг/м2 олган пациентларда ошади. Кардиомиопатияни ривожланиши хавфини ҳисобга олиб, бу йиғинди дозани фақат алоҳида эҳтиёткорлик билан ошириш керак (5.1 бўлимга қаранг).
Юрак фаолиятини эпирубицин билан даволашни ўтказишдан олдин бахолаш ва оғир даражадаги юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини минималлаштириш учун, даволаш курси вақтида доимо назорат қилиш керак. Даволаш курси вақтида чап қоринчанинг зарб ҳажмини мунтазам назорат қилиш ва юрак фаолияти бузилишини биринчи белгилари пайдо бўлганида эпирубицинни тез бекор қилиш орқали, хавф камайтирилиши мумкин.
Антрациклин чақирган кардиомиопатияга ташхис қўйиш ва кейинги кузатиш учун қуйидаги усуллар тавсия этилади:
а) эхокардиография (ЭхоКГ);
- b) систола даврлари давомийлигини аниқлаш;
с) радионуклид ангиография.
Антрациклинлар томонидан чақирилган димланган юрак етишмовчилиги ёки кардиомиопатияни прогнозлаш учун ишончли усул мавжуд эмас, лекин бу кўринишлар одатда, QRS комплекси вольтажини турғун пасайиши, систолик интервалларнинг патологик узайиши (зўриқиш ва хайдаш) ва даволашгача бўлган бошланғич кўрсатгичларга нисбатан зарб ҳажмини пасайиши билан кечади.
Шунинг учун Эпирубицин Эбеве билан даволашдан олдин ва даволаш давомида мунтазам равишда (яъни, яхшиси ҳар бир даволаш циклидан олдин ва кейин), айниқса юрак токсиклиги хавфи омиллари бўлган пациентларда, ЭКГ ни қайд қилиш ва чап қоринчанинг зарб ҳажмини (ЭхоКГ/радионуклиди ангиография усули билан) аниқлаш керак. Бу айниқса антрациклинларнинг юқорироқ йиғинди дозалари қўлланганида муҳим. Юрак фракциясини бахолаш учун ишлатиладиган усул, навбатдаги бутун кузатиш даври давомида ўзгармаслиги керак.
Кардиомиопатияни ривожланиш хавфини ҳисобга олиб, эпирубициннинг 900 мг/м2 дан ортиқ бўлган йиғинди дозасини алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Бу айниқса эпирубицин гидрохлоридиннинг дозаси тана юзаси майдонига 600-700 мг/м2 дан ортиқ йиғинди дозаларини юборишга ёки кўкс оралиғи сохасига нур билан даволаш олаётган пациентларни даволашда, ва (ёки) потенциал жиҳатдан кардиотоксик дори воситаларини қабул қилаётган пациентларга тааллуқлидир.
Кардиотоксикликни хавф омиллари бўлиб аниқ ёки яширин юрак-қон томир касалликлари, кўкс оралиғи сохаси/перикардиал сохани илгариги ёки ёндош нур билан даволаш, илгари антроациклинлар ёки антрацендионлар билан ўтказилган даволаш ва юрак қисқарувчанлигини пасайтириш қобилиятига эга бўлган воситалар, ёки кардиотоксик воситаларни (маслан, трастизумаб) юбориш ҳисобланади (4.5 бўлимга қаранг). Кекса пациентларда хавф юқори бўлади.
Юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиология ассоциациясининг (NYHA) таснифи бўйича II-IV синф) трастузумабни монотерапияда ҳам, антрациклинлар, шу жумладан эпирубицин билан мажмуада ҳам олаётган пациентларда кузатилган. Бу юрак етишмовчилиги ўртача ёки оғир даражада бўлиши мумкин; шунингдек ўлим билан якунланган ҳоллар ҳам аниқланган.
Трастузумаб ва эпирубицин каби антрациклинларни, улар юрак фаолиятини мониторинги амалга ошириладиган яхши назоратли клиник тадқиқотлар чегараларида қўлланадиган ҳоллардан ташқари мажмуада қўллаш мумкин эмас. Илгари антрациклинлар билан даволанган пациентларда, трастизумаб билан даволанганда кардиотоксиклик хавфи мавжуд, гарчи бу хавф, трастузумаб ва антрациклинларни ёндош юборилгандагига нисбатан паст бўлади.
Трастузумабнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 4-5 ҳафтани ташкил этганлиги туфайли, трастузумаб даволаш тўхтатилганидан кейин хатто 20-25 ҳафтагача тизимли қон оқимида сақланиши мумкин. Эпирубицин каби антрациклинларни олаётган пациентлар, трастузумабни қўллаш тўхтатилгандан сўнг, кардиотоксикликнинг юқори хавфига дучор бўлишлари мумкин. Шифокорлар трастузумабни қўллаш тўхтатилганидан сўнг камида 25 ҳафта давомида иложи борича антрациклинлар асосидаги даволашни буюришдан сақланишлари керак. Эпирубицин каби антрациклинлар қўлланганида, пациентнинг юрак фаолияти синчиклаб назорат қилиниши керак.
Агар эпирубицин билан даволашдан сўнг трастузумаб билан даволаш вақтида юрак етишмовчилиги симптомлари ривожланса, уни стандарт керак.
Препаратнинг юқори умумий дозаларини олган ва хавф омиллари бўлган пациентларда, юрак фаолияти айниқса синчиклаб назорат қилиниши керак. Лекин кардиотоксиклик эпирубициннинг кичикроқ умумий дозалари юборилганидан кейин хам, шунингдек хавф омиллари бўлмаганида ҳам ривожланиши мумкин.
Эпирубицин ва бошқа антрациклинлар ёки антрацендионларнинг токсиклиги аддитив характерга эга бўлиши мумкин.
Гематологик токсиклик
Бошқа цитотоксик воситаларга ўхшаб, эпирубицин суяк кўмиги фаолиятини сусайишини чақириши мумкин.
Қон манзарасини (хусусан, қондаги лейкоцитлар, нейтрофиллар, тромбоцитлар, эритроцитлар миқдори) эпирубицин билан ҳар бир даволаш циклигача ва даволаш цикли вақтида бахолаш керак. Дозага боғлиқ, қайтувчи лейкопения ва (ёки) гранулоцитопения (нейтропения) эпирубициннинг гематологик токсиклигини асосий кўриниши ва бу препаратнинг энг тарқалган ўткир дозани чекловчи токсиклиги ҳисобланади. Лейкопения ва нейтропения, одатда, юқори дозали схемалар қўлланганида оғирроқ характерга эга бўлади, бунда лейкоцитлар ва нейтрофилларнинг минимал миқдори кўпчилик ҳолларда препарат юборилганидан кейинги 10 ва 14- кунлар орасига тўғри келади. Лекин, одатда, бу кўринишлар ўткинчи бўлади ва лейкоцитлар/нейтрофилларнинг миқдори нормал қийматларга кўпчилик ҳолларда 21- куни қайтади. Шунингдек тромбоцитопения ёки анемия ривожланиши ҳам мумкин. Оғир даражадаги миелосупрессиянинг клиник оқибатларига тана ҳароратини ошиши, инфекциялар, сепсис/септицемия, септик шок, қон кетиши, тўқима гипоксияси ва ўлим киради.
Иккиламчи лейкоз
Антрациклинлар, шу жумладан эпирубицин олаётган пациентларда, иккиламчи лейкоцитозни ривожланиши ҳоллари аниқланган, улар лейкоз олди босқичи билан ҳам, усиз ҳам кечиши мумкин.
Иккиламчи лейкоз, бундай препаратлар ДНК ни шикастлайдиган ўсмага қарши препаратлар билан мажмуада қўлланганида ёки нур терапияси билан бирга қўллансада қўшилганида кўпроқ учрайди. У шунингдек илгари цитотоксик препаратлар билан жадал даволанган, ёки антрациклинларнинг дозаси оширилган пациентларда кузатилиши мумкин. Лейкозни бу тури 1 йилдан 3 йилгача бўлган яширин даврга эга бўлиши мумкин (5.1 бўлимга қаранг).
Меъда-ичак йўллари томонидан нохуш кўринишлар
Эпирубицин эматоген таъсирга эга. Шиллиқ қаватларни яллиғланиши, стоматит одатда препарат юборилгандан сўнг эрта муддатларда номоён бўлади ва оғир ҳолларда бир неча кун давомида шиллиқ қаватларда яраларни ҳосил бўлиши билан зўрайиши мумкин. Кўпчилик пациентларда бу нохуш кўринишлар даволашнинг учинчи ҳафтасида йўқолади.
Жигар фаолияти
Эпирубицин асосан гепатобилиар тизими орқали чиқарилади. Даволаш курсидан олдин ва даволаш курси вақтида ва жигар етишмовчилигини истисно қилиш мақсадида жигар фаолиятини (АСТ, АЛТ, ишқорий фосфотаза, билирубиннинг даражасини) назорат қилиш керак. Жигарнинг функционал синамаларини (АСТ, билирубин) қийматлари юқори бўлган пациентларда препаратнинг клиренси паст бўлиши мумкин, у эпирубициннинг токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай пациентлар учун кичикроқ дозани қўллаш тавсия этилади. (4.2 ва 5.2-бўлимларга қаранг) Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларга эпирубицин буюрилмайди (4.3-бўлимга қаранг).
Буйрак фаолияти
Буйрак фаолияти паст бўлган пациентларда даволашдан олдин ва даволаш вақтида зардобда креатининнинг концентрациясини назорат қилиш керак. Зардобда креатининнинг концентрацияси юқори (>5 мг/дл) бўлган пациентларга препаратнинг дозасини камайтириш керак (4.2-бўлимга қаранг).
Инъекция жойидаги тери реакциялари
Катта бўлмаган томирга инъекция қилиш ёки бир венага такроран инъекция қилиш натижасида флебосклероз ривожланиши мумкин. Тавсия этилган юборишнинг усулларига амал қилиб, инъекция жойида флебит/тромбофлебит ривожланиши хавфини минимумга келтириш мумкин (4.2-бўлимга қаранг).
Экстравазация
Эпирубицинни қатъий вена ичига юбориш керак; Вена қон томирини атрофига юбориш тўқималарнинг маҳаллий некрози ва тромбофлебитни чақиради. Вена ичига юборилганда эпирубицинни экстравазацияси локал оғриқ, тўқималарни жиддий шикастланиши (пуфаклар ҳосил бўлиши, оғир гиподермит) ва некрозни чақириши мумкин.
Эпирубицинни вена ичига юбориш вақтида экстравазация белгилари пайдо бўлганида, препаратнинг инфузиясини дарҳол тўхтатиш керак.
Специфик даволашни, масалан, дексразосанни дарҳол қўллаш йўли билан антрациклинларнинг экстравазациясини нохуш самараларидан сақланиш ёки уларни пайдо бўлиш хавфини пасайтириш мумкин (қўллаш бўйича мувофиқ йўриқномага қаранг).
Препарат юборилга игна, бошидан жойида қолдирилиши ва қисқа аспирациядан кейин олиниши керак. Шундан сўнг оғриқни енгиллаштириш учун экстравазат жойи, яхшиси тез-тез ва мунтазам алмаштириладиган совуқ компресслар ёрдамида, совутилиши керак. Совутишни тахминан 24 соат давомида ўтказиш керак. Бундан ташқари, қўлни кўтарилган ҳолатда тутиш керак. Бу чораларни тахминан 2 кун давомида бажариш, сўнгра тўқималарни шишиш даражасига қараб давом эттириш керак.
Ҳозирги вақтгача 1% ли гидрокортизон креми, гиалурон кислотаси, юқори концентрацияланган диметилсульфоксидни (ДМСО) ёки натрий карбонатини, маҳаллий қўллаш шунингдек бундай вазиятда вена ичига кортикостероидларни юбориш самарадорлиги юзасидан аниқ далиллар йўқ.
Тўқималарни маҳаллий инфильтрацияси (масалан, кортизон, гепарин эритмалари билан) тавсия этилмайди.
Кейинчалик пациент синчков назорат остида бўлиши керак, чунки некроз экстравазациядан сўнг бир неча ҳафта ўтгач ҳам ривожланиши мумкин.
Шикастланган тўқималарни олиб ташлаш мумкинлиги юзасидан пластик жарроҳ билан маслаҳатлашиши керак.
Бошқалар
Бошқа цитостатик воситалар каби эпирубицин, ишлатилгандан сўнг тромбофлебит ва тромбоэмболиялар, шу жумладан ўпка артерияси тромбоэмболиясини (айрим ҳолларда, ўлим билан якунланувчи) ривожланганлиги юзасидан якка хабарлар бор.
Ўсма лизиси синдроми
Ўсма хужайраларининг дори воситалари таъсирида индукцияланган лизиси (ўсма лизиси синдроми) билан кечувчи пуринларнинг яққол ифодаланган катаболизми туфайли, эпирубицин гиперурикемияни чақириши мумкин. Шунинг учун даволаш бошланганидан сўнг қонда сийдик кислотаси, калий, фосфат, кальций ва креатининнинг концентрацияларини назорат қилиш керак. Гиперурикемияни олдини олиш мақсадида йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдириш, сийдикни ишқорий муҳитга ўзгартириш ва аллопуринол билан профилактик терапия, ўсма лизиси синдромини потенциал асоратлари ривожланишини минималлаштириш хусусиятига эга.
Иммуносупрессия/инфекцияларга юқори берилувчанлик
Химиотерапевтик препаратлар, шу жумладан эпирубицин, даволаш фонида ривожланган иммунтанқислиги бўлган беморларга тирик ёки кучсизлантирилган тирик вакциналарни юбориш, жиддий ёки ҳалокатли инфекцияга олиб келиши мумкин (4.5-бўлимга қаранг).
Эпирубицин билан даволанаётган пациентлар, тирик вакциналар билан эмланишдан сақланишлари керак. Ўлдирилган ёки фаолсизлантирилган вакциналарни юбориш мумкин, лекин бундай вакциналарга нисбатан реакция паст бўлади.
Репродуктив тизими
Эпирубицин генотоксикликка олиб келиши мумкин. Эпирубицин олаётган эркаклар ва аёллар, даволаниш давомида ва у тугаганидан сўнг камида 6 ой давомида контрацепциянинг мувофиқ усулларини қўллашлари керак. Даволаш тугаганидан сўнг бола туғишни хохловчи пациентларга, қатъий генетик маслаҳатдан ўтишни тавсия этиш керак. (4.6-бўлимга қаранг).
Қўшимча огоҳлантиришлар ва бошқа юбориш йўлларига нисбатан эҳтиёткорлик чоралари
Қовуқ ичига юбориш
Эпирубицинни юбориш кимёвий цистит симптомларини (дизурия, полиурия, никтурия, странгурия, гематурия, қовуқ сохасида дискомфорт, қовуқнинг деворини некрози каби) ва қовуқ стриктурасини чақириши мумкин. Катетеризация қилишда қийинчиликлар туғилганида (масалан, қовуқ ўсмалари туфайли уретра обструкцияси) алоҳида эътибор талаб этилади.
Артерия ичига юбориш
Эпирубицинни артерия ичига юбориш (бирламчи жигар-хужайрали ракини ёки жигардаги метастазларни локализацияланган ёки регионар даволаш учун катетер орқали артериал эмболизацияси), меъда/ўн икки бармоқ яраси (эътимол, препаратни меъда артериясига рефлюкси туфайли) ва дори воситалари таъсирида склерозланувчи холангит оқибатида сафро йўлларини торайишини ўз ичига олувчи маҳаллий ёки регионар белгиларга олиб келиши мумкин (сифат жихатдан, эпирубицин вена ичига юборилганидан кейин кузатиладиган токсикликка ўхшаш бўлган тизимли токсиклигига қўшимча).
Ушбу юбориш йўлини қўллаш, перфузия бўлган тўқимани некрозини кенг тарқалишига олиб келиши мумкин.
Ёрдамчи моддалар
Ушбу дори воситаси 1 мл да 0,154 ммоль (3,54 мг) натрий сақлайди. Натрийнинг миқдори назоратда бўлган парҳезга риоя қилувчи пациентларни даволашда буни ҳисобга олиш керак.
Юборилганидан сўнг бир ёки икки кун давомида эпирубицин сийдикка қизил ранг бериши мумкин.
4.5 Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари.
Эпирубицин бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан бирга қўлланиши мумкин, аммо пациентларни аддитив токсикликка, айниқса суяк кўмики периферик қон ва меъда-ичак йўллари томонидан, токсикликни аниқлаш учун назорат қилиш керак (4.4-бўлимга қаранг). Эпирубицин бошқа потенциал кардиотоксик воситалар билан мажмуавий кимётерапия таркибида қўлланганида, шунингдек бошқа кардиологик воситалар (масалан, кальций каналларининг блокаторлари) ишлатилганида, бутун даволаш давомида юрак фаолиятини назорат қилиш керак.
Эпирубицин жигарда фаол метаболизмга учрайди. Жигар фаолиятини ёндош даволаш чақирган ўзгариши, эпирубициннинг метаболизми, фармакокинетикаси, терапевтик самарадорлиги ва (ёки) токсиклигига таъсир қилиши мумкин (4.4-бўлимга қаранг).
Агар пациентнинг юрак фаолияти синчков кузатув остида бўлмаса, антрациклинлар, шу жумладан эпирубицин, бошқа кардиотоксик препаратлар билан мажмуада буюриш мумкин эмас. Бошқа кардиотоксик, препаратлар айниқса трастузумаб каби давомли ярим чиқарилиш даврига эга бўлган препаратлар билан даволаш тўхтатилганидан сўнг антрациклинларни олаётган пациентлар ҳам, кардиотоксиклик ривожланишини юқори хавф гуруҳида бўлиб қолишлари мумкин.
Трасузумабнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 28,5 суткани ташкил этади, ва у 25 ҳафтагача қон оқимида сақланиши мумкин. Шунинг учун шифокорлар трастузумабни қўллаш тўхтатилганидан сўнг камида 25 ҳафта давомида антрациклинлар асосидаги воситалар билан даволашни буюришдан сақланишлари керак. Агар антрациклинлар шу вақт тугагунича ишлатиладиган бўлса, юрак фаолиятини синчков мониторинги ўтказиш тавсия этилади.
Суяк кўмикига таъсир кўрсатувчи препаратлар (яъни цитостатиклар, сульфаниламидлар, хлорамфеникол, дифенилгидантоин, амидопирин ҳосилалари ава антиретровирус препаратлар) билан даволашда (шунингдек олдин ҳам) қон ҳосил бўлишини яққол бузилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Циметидин, дексерапамил, дексразоксан, доцетаксел, интерферон а2b, паклитаксел ва хинин қўлланганида, эпирубицин билан қуйидаги ўзаро таъсирлар кузатилган:
- Перорал циметидин эпирубициннинг AUC ни (50% га) ва эпирубицинолнинг AUC ни (41% га) оширади, демак, эпирубицин билан даволаниш вақтида уни қўллаш тўхтатилиши керак.
- Дексверапамил эпирубициннинг фармакокинетикасини ўзгартириши ва, эҳтимол, унинг суяк кўмиги фаолиятини сусайтирилиши билан боғлиқ бўлган самараларини кучайтириши мумкин.
- Дексразоксанни юқорироқ дозаларда (900 мг/м2 ва 1200 мг/м2) олдиндан юбориш, эпирубициннинг тизимли клиренсини ошириши ва AUC ни камайтириши мумкин. Антрациклинлар ва дексразоксан билан мажмуавий даволаш олаётган пациентларда, миелосупрессия кўпроқ ривожланиши мумкин.
- Бир тадқиқот, эпирубициндан кейин дархол юборилган доцетаксел, плазмада эпирубициннинг метаболитлари концентрациясини ошириши мумкинлигини кўрсатган.
- Интерферон а2b билан бир вақтда юбориш, эпирубициннинг терминал ярим чиқарилиши даврини хам, умумий клиренсини ҳам пасайишига олиб келиши мумкин.
- Таксанлар антрациклинларнинг сафро билан р-гликопротеинга боғлиқ чиқарилишини камайтиради. Қўллашни кетма-кетлигига қараб, қон плазмасида, айниқса, на токсик, на фаол ҳисобланмаган эпирубицинолнинг максимал концентрациялар ошади. Агар паклитаксел антрациклинларни юборилгандан олдин юборилса, бу ўзаро таъсирнинг эҳтимоли айниқса юқори бўлади. Демак, антрациклин ва таксан сақловчи даволаш схемаларда, антрациклин таксандан олдин юборилиши керак. Паклитаксел ёки доцетакселни бирга юбориш, агар эпирубицин таксандан олдин юборилса, эпирубициннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Бундай ўзаро таъсирлар чақирган ножўя самаралар тез-тезлигини чеклаш учун, паклитакселни эпирубицин юборилганидан сўнг 24-48 соат ўтгач қўллаш мумкин.
- Хинин эпирубицинни қондан тўқимага бошланғич тақсимланишини тезлаштириши ва эпирубицинни эритроцитларда тақсимланишига таъсир қилиши мумкин.
Эпирубицин жигарда фаол метаболизмга учрайди. Жигар фаолиятини ёндош даволаш чақирган ўзгаришлари эпирубициннинг метаболизми, фармакокинетикаси, терапевтик самарадорлиги ва (ёки) токсиклигига таъсир қилиши мумкин.
Сийдик кислотасини чиқарилишини секинлаштирадиган дори воситалари (масалан, сульфаниламидлар, айрим диуретиклар) эпирубицин билан бирга юборилганида, гиперурикемияни кучайишини чақириши мумкин.
4.6 Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик:
Бола туғиш ёшидаги аёллар даволаниш вақтида ҳомиладорлик юз беришидан сақланишлари ва контрацепциянинг самарали усулларидан фойдаланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал маълумотлар, эпирубицин ҳомиладор аёлга юборилганда ҳомилага зарар етказиши мумкинлигини кўрсатади. (5.3-бўлимга қаранг). Агар эпирубицин ҳомиладорлик вақтида ишлатилса, ёки агар даволаниш вақтида пациентка ҳомиладор бўлиб қолса, у ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфни аниқлашга текширишдан ўтиши керак.
Ҳомиладор аёллар иштирокида тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик вақтида эпирубицинни она учун потенциал фойда, ҳомила учун хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш керак.
Фертилликни бузилиши
Эпирубицин одам сперматозоидларида хромосомаларни шикастланишини чақириши мумкин. Эркак пациентларга даволаниш вақтида ва эпирубицин билан даволаш тугаганидан сўнг камида 6 ой давомида ҳомиладор қилиш тавсия этилмайди ва ушбу даволаш келтириб чиқарадиган қайтмас бепуштликни ривожланиши билан боғлиқ бўлган спермани сақлаш масаласи бўйича маслаҳатга мурожаат тавсия этилади.
Эпирубицин аменореяга ёки менопаузадаги аёлларда муддатидан олдинги менопаузага олиб келиши мумкин.
Лактация
Эпирубицинни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Кўпчилик препаратлар, шу жумладан бошқа антрациклинлар кўкрак сути билан ажралиб чиқиши туфайли, ва гўдакларда эпирубициннинг оғир ножўя реакцияларини ривожланиш мумкинлигини учун, ушбу препарат билан даволашни бошлашдан олдин болани эмизишни тўхтатиш керак.
4.7 Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилятига таъсири юзасидан хабарлар йўқ. Эпирубицин кўнгил айниши ва қусиш хуружларини чақириши ва шу сабабли транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилятини вақтинчалик чеклаши мумкин.
4.8 Ножўя таъсири
Эпирубицин билан даволаниш вақтида қуйидаги тезлик билан учрайдиган ножўя самаралари қайд этилган:
жуда тез-тез (≥1/10);
тез-тез (≥1/100, <1/10);
тез-тез эмас (≥1/1000, -<1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас). Ножўя самараларни ривожланиши 10% дан ортиқ пациентларда кутилиши мумкин. Энг тарқалганлари миелосупрессия, меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралари, анорексия, алопеция ва инфекция ҳисобланади.
Аъзолар тизими | Тез-тезлиги | Ножўя самаралари |
Инфекциялар ва инвазиялар | Тез-тез | Инфекция |
Тез-тезлиги номаълум | Септик шок (миелосупрессиянинг натижаси бўлиши мумкин), сепсис, пневмония | |
Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар (шу жумладан кисталар ва полиплар) | Кам ҳолларда | Ўткир миелолейкоз, ДНК ни шикастлайдиган ўсма-ларга қарши воситалар билан бир вақтда эпируби-цинни олаётган пациентларда лейкоз олди босқичи ёки усиз кечувчи иккиламчи ўткир миелоид лейкоз. Бу лейкозлар қисқа латент даврга (1-3 йил) эга. |
Қон ва лимфатик тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар | Жуда тез-тез | Миелосупрессия (лейкопения, гранулоцитопения, анемия ва фебрил нейтропения).
Юқори дозаларда оғир қайтувчи нейтропения (<7 кун давомида <500 нейтрофиллар/мм3) ривожланиши мумкин. |
Тез-тез эмас | Тромбоцитопения | |
Тез-тезлиги номаълум | Миелосупрессия натижасида қон кетиши ва тўқима гипоксияси | |
Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар | Тез-тез | Қовуқ ичига юборилганидан сўнг кузатиладиган аллергик реакциялар |
Тез-тез эмас | Анафилактик шок (шок билан бирга ёки шоксиз, кечувчи анафилактик/анафилактоид реакция, шу жумладан тошма, қичишиш, тана ҳароратини ошиши ва этни увишиши) | |
Метаболизм ва овқат-
ланишни бузилишлари |
Тез-тез | Анорексия, сувсизланиш |
Кам ҳолларда | Гиперурикемия (4.4-бўлимга қаранг) | |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Кам ҳолларда | Бош айланиши |
Тез-тезлиги номаълум | Бош оғриғи | |
Кўриш аъзолари томони-дан кузатиладиган бузилишлар | Тез-тезлиги номаълум | Конъюнктивит, кератит |
Юрак томонидан кузатиладиган бузилишлар | Кам ҳолларда | Сурункали юрак етишмовчилиги (ҳансираш, шишлар, жигарни катталашиши, асцит, ўпка шиши, плевра бўшлиғида экссудат, галоп ритми), кардиотоксиклик (ЭКГ да ўзгаришлар, аритмиялар, кардиомиопатиялар), қоринчалар тахикардияси, брадикардия, АВ-блокада, Гис тутами оёқчасини блокадаси, артериал гипотензия |
Қон томирлар томонидан кузатиладиган бузилишлар | Тез-тез | Қизиб кетишлар, флебосклероз |
Тез-тез эмас | Флебит, тромбофлебит | |
Тез-тезлиги номаълум | Шок, тромбоэмболия, шу жумладан ўпка артериясини эмболияси (айрим ҳолларда ўлим билан тугайди) | |
Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар | Тез-тез | Шиллиқ қаватини яллиғланиши (даволаш бошлан-ганидан сўнг 5-10 кундан кейин ривожланиши мумкин), эзофагит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини гиперпигментацияси, стоматит, кўнгил айниши, қусиш, диарея (сувсизланишга олиб келиши мумкин), қоринда оғриқ. |
Тез-тезлиги номаълум | Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини эрозиялари, яралари, оғриқ ва ачишиши, қон кетиши, гиперпигментацияси | |
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан кузатиладиган ўзгаришлар | Жуда тез-тез | Алопеция (60-90% ҳолларда; эркакларда юзда тукларни ўсишини пасайиши билан бирга кечади). Алопеция дозага боғлиқ ва кўпчилик ҳолларда қайтувчан бўлади. |
Кам ҳолларда | Эшакеми, препарат юборилган вена бўйлаб маҳаллий эритематоз реакциялар. | |
Тез-тезлиги номаълум | Маҳаллий токсиклик, тошма, қичишиш, эритема, гиперемия, тери ва тирноқларни ўзгаришлари (гиперпигментация), ёруғликка сезувчанлик, нурлантирилган терини ўта юқори сезувчанлиги (илгари нурлантирилган сохада маҳаллий нур таъсиридаги реакцияларни қайталаниши) | |
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар | Жуда тез-тез | Юборилгандан сўнг 1-2 кун давомида сийдикни қизил рангга бўялиши |
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар | Кам ҳолларда | Аменорея, азооспермия |
Умумий бузилишлар ва юбрилган жойдаги бузилишлар | Тез-тез | Инфузия қилинган жойда эритема |
Кам ҳолларда | Лоҳаслик, ҳолсизлик, иситма, этни увишиши, гипертермия | |
Тез-тезлиги номаълум | Флебосклероз, маҳаллий оғриқ, оғир гиподермит, тасодифан вена қон томири атрофига инъекция қилингандан сўнг тўқималар некрози | |
Лаборатория ва инстру-
ментал маълумотлар |
Кам ҳолларда | Трансаминазалар фаоллигини ўзгариши |
Тез-тезлиги номаълум | ЧҚЗХ ни симптомсиз пасайиши | |
Жароҳатлар, заҳарла-нишлар ва муолажали асоратлар | Тез-тез | Қовуқ ичига юборилганидан сўнг кимёвий цистит, баъзан геморрагик цистит аниқланган (4.4-бўлимга қаранг) |
Қовуқ ичига юборилганидан сўнг
Қовуқ ичига инстилляция қилингандан сўнг таъсир қилувчи модданинг фақат катта бўлмаган миқдори қайта сўрилганлиги туфайли, препаратга нисбатан оғир даражадаги тизимли ножўя реакциялар, шунингдек аллергик реакциялар бу холда кам ривожланади.
Ачишиш ва тез-тез сийиш .(поллакиурия) каби маҳаллий реакциялар кўпроқ кузатилади. Баъзан бактериал ёки кимёвий цистит кузатилган (4.4-бўлимга қаранг). Бу ножўя реакциялар, одатда, қайтувчи бўлган.
4.9 Дозани ошириб юборилиши
Эпирубициннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши 10-14 кун давомида оғир даражадаги миелосупрессияга (асосан лейкопения ва тромбоцитопения кўринишидаги), меъда-ичак тизими томонидан токсик самараларга (асосан шиллиқ қаватини яллиғланиши) ва юрак-қон томир асоратларга (24 соат давомида миокардни ўткир дегенерацияси) олиб келади. Антрациклинлар қўлланганида юрак етишмовчилиги даволаш тугаганидан сўнг бир неча ойлар (6 ойгача) ёки хатто бир неча йиллар ўтгандан кейин ҳам кузатилган (4.4-бўлимга қаранг). Пациентлар синчков назорат остида бўлишлари керак. Юрак етишмовчилигининг белгилари пайдо бўлганида, пациентлар қабул қилинган тавсияларга мувофиқ даволанишлари керак.
Даволаш
Симптоматик: жиддий миелосупрессияда, қон қуйиш, антибиотикларни буюриш ва пациентни стерил палатага ёткизиш каби умумий чоралар талаб этилиши мумкин.
Эпирубицинни гемодиализ йўли билан организмдан чиқариш мумкин эмас.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5.1 Фармакодинамик хусусиятлари
Фармакотерапевтик гуруҳи: антрациклинлар ва яқин моддалар.
АТХ коди: L01D B03.
Эпирубицин антрациклинлар гуруҳига мансуб бўлган фаол модда ҳисобланади. Фармакодинамик хусусиятлари бошқа антрациклин-цитостатикларнинг хусусиятларига ўхшаш. Препарат шунингдек антимикроб таъсирга эга, лекин бу мақсадда ишлатилмайди. Эпирубицин хужайра циклининг барча фазаларига таъсир қилади ва S ва G2 фазаларда энг самарали ҳисобланади. ДНК асосларининг жуфтлари орасига жойлашганидан сўнг эпирубицин ДНК ни-“парчаловчи мажмуа” топоизомераза II ни барқарорлаштиради ва ДНК занжирини қайтмас узилишига олиб келади.
5.2 Фармакокинетик хусусиятлари
Вена ичига юборилганидан сўнг (40-100 мг/м2) эпирубицин плазмадан уч фазада чиқарилади: t1/2a – 3-4,8 мин.; t1/2β – 1,1-2,6 соат; t1/2γ (якуний фазадаги ярим чиқарилиш даври) – 18-45 соатни ташкил этади.
Эпирубицин кенг тақсимланиш ҳажмига эга (32-46 л/кг). Плазма клиренси 40-75 л/соатни ташкил этади. Жигар фаолияти бузилганида плазма клиренси пасаяди.
Эпирубицин жигарда фаол эпирубицинолгача (13-ОН-эпирубицин), эпирубицин ва эпирубицинол глюкуронидлари, шунингдек аглюконларгача метаболизмга учрайди. Эпирубицин ва эпирубицинолни парчаланиши 4-О-глюкуронни тирилиши билан фарқланади, бу эпирубицинни нисбатан тезроқ чиқарилиши ва уни токсиклигини камлиги билан тушунтириш мумкин. Асосий метаболити – эпирубицинолнинг (эпирубицинни 13-ОН ҳосиласи) плазмадаги концентрацияси – одатда, паст ва ўзгармаган препаратнинг концентрациясига деярли параллел равишда ўзгаради.
Эпирубицин ва унинг метаболитларини сафро билан чиқарилиши қабул қилинган дозанинг тахминан 35% ни ташкил этади. Эпирубицин ва унинг метаболитларини буйрак орқали чиқарилиши 11-15% ни ташкил этади; тахминан 5-7% организмдан буйраклар орқали чиқарилади ва метаболик ўзгаришларга учрамайди.
Қовуқнинг юзаки ракида эпирубицин қовуқ ичига юборилганида ўсма тўқимаси соғлом тўқимага нисбатан, эпирубицинни 2-10 марта кўп ютади.
- Хавфсизлиги бўйича клиникагача бўлган маълумотлар
Эпирубицин кўп марта юборилганида каламушлар, қуёнлар ва итларнинг нишон-аъзолари бўлиб гемолимфопоэтик тизим, меъда-ичак йўллари, буйраклар, жигар ва репродуктив аъзолар бўлган. Бундан ташқари, эпирубицин каламушлар, қуёнлар ва итлар учун кардиотоксикдир.
Эпирубицин, бошқа антрациклинлар каби, каламушлар учун генотоксик, эмбриотоксик ва канцерогендир.
Каламушлар ва қуёнларда туғма ривожланиш нуқсонлари кузатилмаган, лекин, бошқа антрациклинлар ва цитотоксик препаратлар каби, эпирубицинни ҳам потенциал тератоген препарат ҳисоблаш керак.
Каламушлар ва сичқонларда маҳаллий ўзлаштирилиши ўрганиш юзасидан ўтказилган текширишлар, эпирубицинни экстравазацияси тўқималар некрозини чақиришини кўрсатди.
Токсикологик тадқиқотларда эпирубицин, доксорубицинга нисбатан яхши терапевтик индекс ва пастроқ тизимли токсиклик ва кардиотоксикликни кўрсатган.
- ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР
6.1 Ёрдамчи моддаларнинг рўйхати
Натрий хлориди
Хлорид кислота эритмаси
Инъекция учун сув.
6.2 Номутаносиблиги
Кимёвий жиҳатдан номутаносиб бўлганлиги туфайли Эпирубицин Эбевени гепарин билан аралаштириш мумкин эмас. Эпирубицин бошқа цитостатик препаратлар билан мажмуада юборилганида, препаратларни бевосита аралаштириш мумкин эмас. Бундан ташқари, эпирубицин ишқорий эритмалар билан контактда бўлмаслиги керак (гидролиз).
6.3 Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Суюлтирилгандан кейинги барқарорлиги
5% ли глюкоза ва 0,9% ли натрий хлорид билан 0,1 мг/мл ва 1,0 мг/мл концентрациягача суюлтирилган эритмаларнинг кимёвий ва физик барқарорлиги, ёруғликдан химояланган совутгичда сақланганида 28 кунни ташкил этади. Эритмалар хона ҳароратида (20оС – 25оС) 4 кун давомида етарли барқарорлиги билан характерланади.
Микробиологик ифлосланишдан сақланиш учун препарат дархол ишлатилиши керак. Акс холда сақлаш давомийлиги ва шароитига жавобгарлик фойдаланувчига тушади. Суюлтирилганидан сўнг хона ҳароратида 24 соатдан ортиқ сақланмасин.
Эритмани флакондан фақат бевосита юборишдан олдин тартиб олиш керак.
Қовуқ ичига юбориш учун 30-80 мг эпирубицин ва 50 мл физиологик эритма сақловчи эритмани қўллаш тавсия этилади (4.2-бўлимга қаранг).
6.4 Эритмани сақлашда махсус эҳтиёткорлик чоралари
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Совутгичда (2оС – 8оС) ҳароратда сақлансин.
Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.
Флаконда қолган препаратни утилизация қилиш керак.
Фақат тиниқ эритмалар ишлатилсин.
Юборишдан олдин хона ҳароратигача ишлатилсин.
Изоҳ: Совутгичда сақланганида препарат гелсимон ҳолатга ўтиши мумкин. Хона ҳароратида 2-4 соат давомида ушлаб турилганида препарат гелсимон ҳолатдан бироз қовушқоқ ёки суюқ эритмага айланади.
6.5 Ўрамнинг кўриниши ва ичидагиси
Тиниқ рангсиз шиши флакон. Флаконлар кулранг хлорбутилкаучукли тиқинлар билан бекитилган ва алюмин қалпоқчалар билан сиқиб ёпилган.
Бир флакон илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.
Ўрамларнинг ўлчамлари:
1 флакон 10 мг/5 мл;
1 флакон 50 мг/25 мл;
1 флакон 100 мг/50 мл.
6.6 Утилизация ва ишлов беришдаги махсус эҳтиёткорлик чоралари
Инфузия учун эритмани ўргатилган ходим қатъий асептик шароитларда тайёрлаши керак.
Ходим цитостатиклар билан ишлашга ўргатилган бўлиши керак.
Ҳомиладор аёллар эпирубицин билан контактда бўлишдан сақланишлари керак.
Препарат токсик ва муомала қилиш ва утилизацияда алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб қилади.
Эритмани тайёрлаш вақтида бу иш учун белгиланган жойда вентиляция бўлгани афзал, бир марталик қўлқоплар, химоя кўзойнаги, халат ва ниқоб тақиш керак.
Ишчи юза асбест ва бир марта ишлатиш учун пластикланган қоғоз билан ёпилган бўлиши керак.
Препаратнинг барча қолдиқлари утилизация қилиниши керак. Юбориш ёки тозалаш учун ишлатиладиган барча жисмлар, шу жумладан қўлқоплар, цитостатиклар учун маҳаллий меъёрий талабларга мувофиқ равишда хавфли чиқиндиларни утилизацияси каби утилизация қилиниши керак.
Эҳтиёткорлик билан муомала қилиш тери билан контактда бўлишдан сақланиш керак.
Тери билан контактда бўлганида дархол терининг шикастланган сохасини совунли сув ёки бикорбонат натрий эритмаси билан яхшилаб ювиш керак. Бунда терини дағал четка билан ишқалаш мумкин эмас. Қўлқоплар ечилгандан сўнг қўлларни ювиш керак.
Дори воситаси кўзларга тасодифан тушишидан сақланиш учун эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак. Кўзларга тушганида катта миқдордаги сув ва (ёки) натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси билан ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Эритма тўкилган ёки оқиб кетганида препарат таъсир қилган сохалар ёки материалларни, натрий гипохлорит суюлтирилган эритмаси (1% фаол хлор) билан ишлов бериш (яхшиси уларни хўллаш ёки ишлов бериш йўли билан, сўнгра сув билан ювиб ташлаш) керак.
- ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ
Шифокор рецепти бўйича берилади. Фақат стационар шароитларда қўллансин