ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАМФОРА МОЙИ
OLEUM CAMPHORATUM
Препаратнинг савдо номи: Камфора мойи
Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора
Дори шакли: мойли эритма
Таркиби:
фаол модда: камфора – 10 г;
ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи – 100 мл гача.
Таърифи: сариқ рангли, камфора ҳидли тиниқ мойсимон эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қитиқловчи восита.
АТХ коди: М02АХ10
Фармакологик ҳусусиятлари
Препарат махаллий кўлланганда қитиқловчи, иккиламчи аналгетик ва қисман антисептик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Артритлар, миозитлар, невралгиялар, ревматизм ва бошқа оғриқли синдромларни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга буюрилади. Препарат оғриқли жойга юпқа қилиб қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади. Суткада 2-3 марта қўлланади. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Камфорага ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, суртилиши керак бўлган жойдаги терини шикастланишлари. Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни очиқ жароҳатларга, кўзга ва шиллиқ қаватга тушишидан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя самаралар кучайиши мумкин.
Доза ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 10% ли мойли эритма, флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.