📜 Инструкция по применению Камфора 10% мойли эритма
💊 Состав препарата Камфора 10% мойли эритма
✅ Применение препарата Камфора 10% мойли эритма
📅 Условия хранения Камфора 10% мойли эритма
⏳ Срок годности Камфора 10% мойли эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА 10% МОЙЛИ ЭРИТМА

СAMPHORA SOLUTIO OLEОSA 10%

Препаратнинг савдо номи: Камфора 10% мойли эритма

Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора

Дори шакли: сиртга қўллаш учун мойли эритма.

Таркиби:

Камфора – 10 г; кунгабоқар мойи 100 мл гача.

Таърифи: тиниқ, сариқ рангли, ўзига хос камфора ҳидли, мойсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллашга ревматизмга қарши восита.

Фармакологик ҳусусиятлари

Препарат маҳаллий кўлланганда қитиқловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Артритлар, миозитлар, невралгиялар, ревматизм ва бошқа оғриқли синдромларни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади. Препарат оғриқли жойга юпқа қилиб қўйилади ва енгил  ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Камфорага нисбатан юқори сезувчанлик, суртилиши керак бўлган жойдаги тери шикастланган бўлса препаратни кўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Камфора мойи 10% мойли эритма. 25, 40, 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.