📜 Инструкция по применению Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»
💊 Состав препарата Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»
✅ Применение препарата Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»
📅 Условия хранения Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»
⏳ Срок годности Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАКТЕРИОФАГ СТАФИЛОКОККОВЫЙ ЖИДКИЙ «MediPhag»

BACTERIOPHAGE STAPHYLOCOCCAL LIQUIOL “MediPhag”

 

Препаратнинг савдо номи: Бактериофаг стафилококковый жидкий «MediPhag»

Таъсир этувчи модда (ХПН): стафилококк бактериофаги

Дори шакли: препарат турли жадалликдаги сариқ рангли, тиниқ эритмадир. 10 мл дан 5 флакон, 20 мл дан 4 флакон ва 100 мл дан 1 флакон ёки дозатор-пуркагичли қопқоқли 20 мл дан 1 флакон (спрей) картон қутида.

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Staphylococcus aureus бактериялари фаголизатларининг стерил тозаланган фильтрати, камида 1х106 КОЕ/мл.

ёрдамчи моддалар: консервант, хинозол 0,00001 г/мл ёки суюқ фаг хажмининг 0,0001%. Тозаланган сув.

Таърифи: турли жадалликдаги сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: стафилококк бактериофаги – иммунобиологик препарат. Staphylococcus ни танлаб лизисга учратадиган специфик вирус.

 

Фармакологик хусусиятлари

Стафилококк бактериофаги – йирингли ва яллиғланиш касалликларининг этиологиясида энг муҳим аҳамиятга эга бўлган стафилококкларнинг штаммларига нисбатан специфик бактерицид таъсирга эга бўлган дори препаратидир. Бактериофаг Staphylococcus бактерияларини специфик лизисга учратади. Фаг заррачалари сезгир бактерияларнинг мембранасига ёпишади, хужайра ичига киради ва унинг ресурслари ҳисобига кўпаяди. Бунинг оқибатида хужайра нобуд бўлади ва бошқа сезгир бактериал хужайраларни зарарлаш қобилиятига эга етилган вирулент фаг қисмларини ажралиб чиқиши кузатилади. Стафилококк бактериофаги бошқа хужайраларга таъсир кўрсатмайди, хусусан табиий микрофлорани бузмайди.

Қўлланилиши

Препарат барча ёшдаги ва юқори хавф гуруҳдагиларда Staphylococcus aureus томонидан чақирилган бактериал йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Қуйидгиларни даволаш:

  • жаррохлик инфекциялари: йирингли яра, куйиш, абсцесс, флегмона, фурункул, карбонкул, гидраденит, панариций, парапроктит, мастит, бурсит, остеомиелит.
  • урогенитал инфекциялар: уретрит, цистит, пиелонефрит, кольпит, эндометрит ва сальпингоофарит.
  • гастроэнтерологик касалликлар: энтероколит, холецистит, таъсирланган ичак синдроми (ТИС), дисбактериоз.
  • юқори нафас йўлларининг бактериал инфекциялари: бурун бўшлиқлари ва ўрта қулоқни яллиғланиши, ангина, фарингит, ларингит, трахеит, бронхит, пневмония ва плевритни даволаш учун қўлланилади.

Профилактика:

  • янги жароҳатларга ишлов бериш.
  • жаррохлик муолажалари ва операциялардаги йирингли асоратлар.
  • ўткир респиратор-вирусли касалликларда бактериал асоратлар.
  • она қорнида инфекцияланган янги туғилган чақалоқларда сепсис ва энтероколит.
  • даволаш муассасаларида бактериал ифлосланиш ва касалхона ички инфекцияларини профилактикасида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Самарали фаготерапиянинг муҳим шарти бўлиб, дастлаб касаллик қўзғатувчисининг фагосезувчанлигини аниқлаш (бемордан ажратиб олинган штаммларнинг стафилококк бактериофагига сезувчанлигини аниқлаш) ҳисобланади. Стафилококк бактериофагини қўллаш касалликнинг илк босқичида, шунингдек уни инфекция ўчоғига юбориш энг самарали ҳисобланади. Инфекция ўчоғини жойлашишига қараб, Стафилококковый бактериофаг жидкий:

маҳаллий – чайиш, ювиш, томизиш, аппликациялар, тампонлар, турундалар кўринишида. Карилляр дренаж, катетер орқали бўшлиқлар (қорин, плевра, бўғим, қовуқ) ичига юбориш йўли орқали; ичга қабул қилиш (per os) йўли орқали; клизма ёрдамида тўғри ичакка (per rectum) юбориш мумкин.

Маҳаллий шикастланиш билан кечувчи йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш учун Стафилококковый бактериофаг жидкий ҳам маҳаллий, ҳам ичга қабул қилиш (per os) учун буюрилади. Препарат билан даволаш курси давомийлиги 5 кундан 10 кунгача. Препаратнинг дозаси инфекция ўчоғининг характери билан белгиланади ва қуйидагиларни ташкил этади; 200 мл гача (шикастланган ўчоқнинг ўлчамини ҳисобга олиб) – чайиш, намлаш, тампонлар; 100 мл гача – бўшлиқлар (плеврал, бўғим ва бошқа чегараланган бўшлиқлар) ичига юбориш учун капилляр дренаж орқали юборилади. Сўнгра бўшлиқ тўлиқ тикилади ёки капилляр дренаж қолдирилади, у орқали бир неча кун давомида бактериофаг такроран юборилади.

  1. Абсцессларда пункция ёрдамида йиринг олиб ташлангандан кейин препарат ўчоқ бўшлиғига юборилади. Юборилаётган препаратнинг миқдори олиб ташланган йирингнинг хажмидан бироз кам бўлиши керак. Йиринг абсцессни очиш йўли билан олиб ташланиши мумкин, кейинчалик бактериофаг билан намланган тампон бўшлиққа юборилади.

10-20 мл – остеомиелитда яраларга юбориш учун (тегишли жаррохлик ишловидан кейин) қўлланилади.

2-10 мл – қулоқ, томоқ, буруннинг йирингли-яллиғланиш касалликларида чайиш, ювиш, томизиш, турундаларни намлаш учун қўлланилади. Муолажа кунига 1-3 марта ўтказилади (турунда 1 соатга қолдирилади). 11 ёшгача бўлган болаларда бодомсимон безларга шприц (ёки груша) ёрдамида ишлов бериш ва ҳалқумнинг орқа соҳасига ишлов бериш учун препаратни бурунга томизган афзал; катта ёшдаги болалар томоқни чайишлари ва препаратнинг оз миқдорини (2 мл) бурунга томизишлари мумкин.

  1. Цистит, пиелонефрит, уретритларда препарат ичга қабул қилинади. Агар қовуқ ёки буйрак жоми дренажланган бўлса, бактериофаг катетер ёки зонд орқали 20-30 мл дан қовуққа ва 10 мл дан буйрак жомига кунига 2 мата юборилади.
  2. Staphylococcus aureus микроорганизм томонидан чақирилган энтерал патологияда, ТИС (дисбактериоз) да Стафилококковый бактериофаг жидкий ичга ва клизма кўринишида қўлланади. Препарат овқатдан 1-1,5 соат олдин оч қоринга қабул қилинади. Клизма кўринишида кунига 1 марта, кечқурун, уйқудан олдин, ичак бўшаганидан кейин буюрилади.

Препаратнинг тавсия этилган дозалари:

  Ёш Ичга (per os) Клизма (per rectum)
1 6 ойликкагача 5 мл бир марта қабул қилиш учун, кунига 1 марта, 5-7 кун давомида буюрилади 10 мл кунига бир марта, 5-7 кун давомида буюрилади
2 6 ойликдан 12 ойликкагача 5 мл бир марта қабул қилиш учун, кунига 2 марта, 5-7 кун давомида буюрилади 10 мл кунига бир марта, 5-7 кун давомида буюрилади
3 1 ёшдан 3 ёшгача 5 мл бир марта қабул қилиш учун, кунига 3 марта, 5-7 кун давомида буюрилади 20 мл кунига бир марта, 5-7 кун давомида буюрилади
4 3 ёшдан 8 ёшгача 10 мл бир марта қабул қилиш учун, кунига 2-3 марта, 5-7 кун давомида буюрилади 30 мл кунига бир марта, 5-7 кун давомида буюрилади
5 8 ёшдан ошганлар 20 мл бир марта қабул қилиш учун, кунига 2-3 марта, 5-7 кун давомида буюрилади 40-50 мл кунига бир марта, 5-7 кун давомида буюрилади

Стафилококк бактериофаги спрей кўринишида куйишлар, йиринли-яллиғланиш касалликлари, инфекцияланган яралар, ангинада стафилококк билан инфекцияланган тери қопламалари ва шиллиқ қаватларни чайиш кўринишида даволаш ва профилактика мақсадида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат заҳарли эмас. Бирон-бир ножўя кўринишлари аниқланмаган.

Сезувчан пациентларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни ҳар қандай гуруҳдаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Бактериофаг билан даволашни иложи борича эрта бошлаш керак. Препаратни қўллашдан олдин чайқатиш керак. Хира препаратни ишлатиш мумкин эмас. Агар бакриофагни қўллашдан олдин ярага ишлов бериш учун кимёвий антисептиклар ишлатилган бўлса, ярани 0,9% ли натрий хлоридининг стериал эритмаси билан яхшилаб ювиш керак. Чунки препарат атроф муҳитдаги бактериялар ривожланиши мумкин бўлган озуқа муҳитини сақлайди, флакон очилганда, танлаб олганда ва сақлаганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак;

  • Қўлларни яхшилаб ювиш керак
  • Флакон қалпоқчасини очишдан олдин уни спирт эритмаси билан ишлов бериш керак;
  • Қалпоқчани тиқинни олмасдан очиш керак;
  • Очилган флакондаги препаратни стерил шприц ёрдамида (тиқинни тешиш орқали) олиш керак;
  • Агар флаконни очишда қалпоқча билан бирга тиқин ҳам чиққан бўлса, флаконни очиқ қолдириш мумкин эмас;
  • Очилган флаконни совутгичда сақлаш керак. Тегишли шароитларда сақлаганда флакон очилгандан кейин 24 соат давомида препаратни ишлатишга йўл қўйилади.
  • Спрейдан фойдаланилганда флаконни қалпоқчаси билан юқорига қаратилган вертикал ҳолатда ва пуркагич ишлов берилаётган юзага қаратилган ҳолатда ушлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Бактериофагни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

Препарат дозатор-пуркагич бўлган қалпоқча (спрей) 10 мл дан 5 флаконда, 20 мл дан 4 флаконда ва 100 мл дан 1 флаконда ёки 20 мл дан 1 флаконда, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, қоронғи жойда, +2°С дан +15°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.