ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФУТАРОН
FUTARON
Препаратнинг савдо номи: Футарон
Таъсир этувчи модда (ХПН): фузидин кислотаси
Дори шакли: кўз томчилари.
Таркиби:
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: фузидин кислотаси (гемигидрат шаклида) – 10,0 мг;
Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, маннит, карбомер 940, трометамол, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли ёпишқоқ бир хил суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар.
АТХ коди: S01AA13
Фармакологик хусусиятлари
Фузидин кислотаси – полициклик структурали антибиотик бўлиб, таъсир механизми G элонгация омили билан ўзаро таъсири орқали бактериал оқсилларнинг синтезини ингибиция қилишга асосланган. Бунда гуанозинтрифосфатларнинг гидролизи бузилиши пептид занжирини узайишини тўхташига олиб келади. Фузидин кислотаси бактериостатик, жуда юқори дозаларда эса бактерицид фаолликка эга.
Фузидин кислотаси кўпроқ кўз инфекцияларини чақирувчи микроорганизмлар: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae га нисбатан фаолдир. Enterobacteriaciae ва Pseudomonas spp. фузидин кислотасининг таъсирига чидамлидир.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг дори шакли қовушқоқ кўз томчилари бўлиб, бу конъюнктивада узоқ муддатли контактни ва фузидин кислотасини кўз ёши суюқлигида етарли концентрацияда бўлишини таъминлайди.
Бир томчи Футарон препарати бир марта томизилганидан сўнг 1 ва 12 соат ўтгач фузидин кислотасининг кўз ёши суюқлигидаги концентрацияси мувофиқ 15,7-40 мкг/мл ва 1,4-5,6 мкг/мл ни ташкил этади. Кўз ички суюқлигидаги фузидин кислотасини 0,3 мкг/мл га тенг бўлган ўртача концентрацияси (бир марта қўлланганидан сўнг) камида 12 соат давомида ўзгармайди, бунда фузидин кислотаси қон зардобида аниқланмайди.
Қўлланилиши
Кўзнинг препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги бактериал инфекцияларда қўлланади:
- конъюнктивит;
- блефарит;
- кератит;
- дакриоцистит.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Қўллаш олдидан кўз томчилирини чайқатиш керак.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга Футарон иккала кўзга (конъюнктивага) 1 томчидан хар 12 соатда 7 кун давомида томизилади.
Даволаш бошланганидан сўнг 7 кун давомида самара бўлмаганида Футарон препаратини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Кўриш аъзолари томонидан: кам холларда – аллергик реакциялар (эшакеми ва конъюнктиванинг ўтувчи бурмасидаги фолликулаларини шиши кўринишида); қичишиш, ачишиш, конъюнктивани қизариши, кўз ёшини оқиши, қовоқларни шиши, конъюнктивитни зўрайиши бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фузидин кислотасига ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Кўз томчилари кўринишидаги препарат кўз ичига инъекциялар учун мўлжалланмаган.
Ўта юқори сезувчанликни хар қандай белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Хар сафар ишлатилгандан сўнг флаконни ёпиш керак. Пипетканинг учини кўзга ёки хар қандай бошқа юзаларга тегизмаслик керак.
Футарон препаратини қўллаш даврида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди, чунки унинг компонентлари линзаларни хиралашишига олиб келиши мумкин.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат томизилганидан сўнг кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар, юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишдан сақланишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Хомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида препаратни қўллашни тажрибаси етарли эмас.
Агар кутилаётган даволаш самараси ножўя самараларнинг ривожланиши мумкин бўлган хавфидан устун бўлса, препаратни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
2 ёшгача бўлган болаларда фузидин кислотасининг препаратларини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Фузидин кислотаси кўз томчилари шаклида қўлланганида дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 5 г дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи химоя қопқоқли пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
30° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Флакон очилганидан кейин препарат 30 кун давомида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.