ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR СЕЛЕСТОДЕРМ
MR SELESTODERM
Препаратнинг савдо номи: MR Селестодерм
Таъсир этувчи модда (ХПН): бетаметазон
Дори шакли: суртма
Таркиби:
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1 мг бетаметазонга қайта ҳисоблаганда бетаметазон 17-валерати;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, оқ вазелин.
Таърифи: ёт заррачаларсиз, силлиқ, оқ рангли бир хил суртма.
Фармокотерапевтик гуруҳи: дерматологияда қўллаш учун кортикостероидлар.
АТХ коди: D07AC01
Фармакологик хусусиятлари
MR Селестодерм суртмаси маҳаллий яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, антиэкссудатив ва қон томирларни торайтирувчи таъсирга эга.
Фармакокинетикаси
MR Cелестодерм препаратининг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Экзема (атопик, тангасимон), контакт дерматит, себореяли дерматит, нейродермит, қуёш таъсиридаги дерматит, эксфолиатив дерматит, радиацион дерматит, интертригиноз дерматит, псориаз (кенг тарқалган псориаздан ташқари) каби глюкокортикостероидлар билан даволашга сезгир бўлган дерматозларнинг яллиғланишли кўринишларини камайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
MR Селестодерм терининг шикастланган соҳаларига, ҳолатнинг оғирлигига қараб суткада 1-3 марта, юпқа қават қилиб суртилади. Кўпчилик ҳолларда самарага эришиш учун суткада 1-2 марта суртиш етарлидир. Препаратни суртишнинг тез-тезлиги шикастланиш даражасига мувофиқ белгиланади.
Енгил даражали шикастланишларда кунига бир марта суртиш мумкин, оғирроқ шикастланишларда эса препаратни суртиш тез-тезлигини ошириш лозим.
Окклюзион боғловлар остига қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Препаратни узлуксиз қўллаш 4 ҳафтадан ошмаслиги керак. Терапевтик самарага эришилгандан кейин MR Селестодерм препаратини қўллаш тез-тезлигини камайтириш ёки маҳаллий қўллаш учун камроқ даражада фаол бўлган кортикостероидга ўтиш ва препаратни аста-секин бекор қилиш билан тутиб турувчи даволашни давом эттириш лозим. Агар пациентнинг ҳолати 2-4 ҳафталик даволаш давомида яхшиланмаса ёки ёмонлашса, қайта кўрикдан ўтказиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида, айниқса окклюзион боғловлар остига қўлланганида ачишиш ҳисси, қичишиш, таъсирланиш, қуруқлик, фолликулит, гипертрихоз, акнесимон тошмалар, гипопигментация, периорал дерматит, тери мацерацияси, иккиламчи инфекция, тери атрофияси, стриялар, иссиқлик тошмаси пайдо бўлиши мумкин.
Айниқса юз териси, сочли қопламага эга бўлган тери юзаси ва жинсий аъзолар терилари маҳаллий ножўя реакцияларнинг ривожланишига нисбатан таъсирчандир.
Дерматозларни даволаш учун узоқ муддат қўлланилган MR Селестодерм каби кучли таъсирга эга бўлган топик кортикостероидларни бекор қилиш касаллик белгилари ва симптомларини оғирлаштириши ва топик кортикостероидларга қарамликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Тизимли таъсирга эга бўлган глюкокортикоидлар буюрилганда қайд этилган барча нохуш кўринишлар, шу жумладан гипоталамо-гипофизар тизими фаолиятини сусайиши маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган кучли таъсир қилувчи глюкокортикоидлар буюрилганда ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Терининг бактерияли инфекциялар (масалан, пиодермия, туберкулёз ва сифилитик жараёнлар), шунингдек вирусли инфекциялар (масалан, сувчечак, оддий Герпес, ўраб олувчи Герпес, вульгар сўгаллар (кондиломалар), контагиоз моллюск) чақирган терининг даволанмаган шикастланишлари; терининг замбуруғли инфекциялари, тарқалган псориаз, паразитар инфекциялар, терининг ярали шикастланишлари, жароҳатларда қўллаш мумкин эмас.
Кортикостероидлар қўлланганидан кейин ножўя реакцияларни (масалан, периорал дерматит, стриялар) мавжудлиги. Ихтиоз, балоғат ёшига етмаганларда оёқ кафти дерматози, вульгар ҳуснбузарлар, пушти ҳуснбузарлар, тери қон томирлари деворларининг юқори даражадаги ўтказувчанлиги, тери атрофияси, аногенитал қичишишда қўллаш мумкин эмас.
MR Селестодерм ни препаратнинг фаол моддасига ёки ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликка эга бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсирлар маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Эҳтиёткорлик чоралари. MR Селестодерм ни қўллаш билан боғлиқ бўлган терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш ва беморга адекват даволашни буюриш керак. Инфекция пайдо бўлган ҳолларда мувофиқ замбуруғларга қарши ёки антибактериал воситаларни буюриш керак. Агар бунда кутилган самарага тез эришилмаса, инфекция белгилари бартараф этилгунигача кортикостероидларни қўллашни тўхтатиш керак.
Топик кортикостероидларни касалликни қайталаниши, толерантликни ривожланиши, пустулёз псориазнинг тарқалиши хавфи ва бир неча ҳолларда хабар берилганидек терининг тўсиқ фаолиятини бузилиши оқибатида маҳаллий ёки тизимли токсикликни ривожланиши эҳтимолининг мавжудлиги туфайли псориази бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Топик кортикостероидлар қўлланилган ҳолларда псориази бўлган пациентларни диққат билан назорат қилиш керак.
Кучли таъсир этувчи кортикостероидларнинг узоқ муддат қўлланилиши, айниқса юз терисида ва терининг бошқа таъсирчан соҳаларида атрофик ўзгаришларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Псориаз, оғир экзема каби касалликларни даволашда ушбу ҳолатни ҳисобга олиш лозим.
Глюкокортикоидлар асосидаги бошқа кучли таъсир қилувчи препаратлар каби MR Селестодерм ни узоқ муддат давомида терининг катта соҳаларига, шунингдек юзга ва тери бурмаларига қўлламаслик керак. Препаратни яралар ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
MR Селестодерм ни офтальмологияда қўллаш, шунингдек глаукома ёки субкапсуляр катарактанинг ривожланиши хавфи туфайли қовоқларга суртиш мумкин эмас.
Глюкокортикоидлар тери хасталикларининг айрим турларининг ташқи кўринишини ўзгартириши мумкин, бу эса ташхислашни қийинлаштиради.
Глюкокортикоидларни тизимли қўлланганда учрайдиган ҳар қандай ножўя ҳолатлар, шу жумладан буйрак усти бези пўстлоғи супрессияси, улар маҳаллий қўлланганида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Маҳаллий кортикостероидларнинг тизимли сўрилиши улар узоқ муддат давомида қўлланганида, тананинг катта юзаларини даволашда ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида ошади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорларда кортикостероидларни маҳаллий қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаганлиги ту файли, бу препаратларни, фақат бўлажак она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Ушбу гуруҳ препаратларни ҳомиладорларда юқори дозаларда ва узоқ муддат қўллаш мумкин эмас.
Бугунги кунда кортикостероидларни маҳаллий қўллашда тизимли сўрилиши натижасида уларни кўкрак сутига кириши аниқланмаган, шунинг учун эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қўллашни тўхтатишда, она учун ўтказилаётган даволашнинг муҳимлигини ҳисобга олиш лозим.
Болалар. Препаратни болаларда қўллаш бўйича клиник маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун уни ушбу ёш тоифасидани пациентларда қўлламаган маъқул.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маҳаллий қўлланадиган кортикостероидларни ҳаддан ташқари кўп миқдорда ёки узоқ вақт қўллаш гипофизар-адренал тизимнинг фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин, бу буйрак усти безининг иккиламчи етишмовчилигига ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир.
Доза ошириб юборилганида тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини тўғрилаш ўтказилади. Сурункали токсик таъсири бўлган ҳолларда кортикостероидни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли
15 г ёки 30 г дан ламинацияланган полипропилен тубаларда. 1 тубадан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.