ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРАВАПРЕСС ДУО
TRAVAPRESS DUO
Препаратнинг савдо номи: Травапресс Дуо
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): травопрост ва тимолол
Дори шаклди: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: травопрост 0,04 мг/мл, тимолол 5 мг (6,8 мг тимолол малеати шаклида);
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий хлориди, маннитол, макрогола глицерил гидрокси стеарат, пропиленгликоль, рН ни 6,8±0,1 гача келтириш учун 1 М натрий гидроксиди эритмаси / 1 М хлорид кислотаси эритмаси, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: глаукомага қарши восита.
АТХ коди: S01ED51.
Фармакологик хусусиятлари
Травапресс Дуо, кўз томчилари, эритма катталар учун очиқ бурчакли глаукома ёки кўз гипертензияси бўлган, махаллий қўлланган бета-блокаторлар ёки простагландинларнинг аналоглари етарли самара бермаган пациентларда, ошган кўз ички босимини пасайтириш учун кўрсатилган.
Травопрост – простагландин F2-альфа аналоги, простагландинлар FP-рецепторларининг юқориселектив агонисти бўлиб, кўз суюқлигининг оқиб чиқишини ошириш йўли билан кўз ички босимини пасайтиради. Препаратнинг таъсир механизми увеосклерал оқиб чиқишни ошиши билан боғлиқ. Кўз ички босими қўлланганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач пасаяди, максимал самарага эса 12 соат ўтгач эришилади. Препарат бир марта қўлланганидан кейин кўз ички босимининг ахамиятли пасайиши 24 соат давомида сақланиши мумкин.
Тимолол – бета-адренорецепторларнинг симпатомиметик фаолликсиз носелектив блокатори, миокардга бевосита депрессив таъсир кўрсатмайди, мембраналарни барқарорлаштирувчи фаолликка эга эмас. Препаратнинг таъсир механизми кўз суюқлигининг ҳосил бўлишини камайиши ва унинг оқиб чиқишини бироз ошиши билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Травопрост олддори препарат ҳисобланади, у шох пардада фаол шакли – травопрост кислотасигача тез мураккаб эфирли гидролизга дучор бўлади. Препарат кунига бир марта 5 кун давомида қўлланганида, соғлом кўнгилликларда, травопрост кислотаси эркин шаклда плазма намуналарида (94%) аниқланмаган ва умуман, препарат қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач аниқланмаган. Травопростнинг концентрацияси эркин кислота шаклида ўлчаш мумкин бўлган қийматларга (≥0,01 нг/мл, тест квантификациясини пастки чегараси) эришганида, у 0,01-0,03 нг/мл чегараларида бўлган. Травапресс Дуо кўз томчилари ҳар куни бир марта қўлланганидан кейин тимололнинг ўртаса стационар Сmax 1,34 нг/мл га тенг, Tmax эса тахминан 0,60 соатга тенг бўлган. Травопрост эркин кислота кўринишида ҳайвонларнинг кўз суюқлигига бир неча биринчи соатларда, одам қон плазмасида эса Травапресс Дуо кўз томчилари томизилганидан кейин фақат биринчи соат давомида чиқарилади. Травапресс Дуо кўз томчилари томизилганидан кейин тимолол одамнинг кўз суюқлигида ва қон плазмасида 12 соатгача давр давомида аниқланади.
Метаболизми
Метаболизм травопростни хам, фаол эркин кислотасини ҳам асосий чиқарилиш йўли ҳисобланади. Препаратанинг тизимли метаболик йўли эндоген простагландин F2ά учун йўлни қайтаради, у 13-14 иккиланган боғни тикланиши, 15-гидроксилни оксидланиши ва юқори занжарни β-оксидланишли парчаланиши билан характерланади.
Чиқарилиши
Травопрост, эркин кислота ва унинг метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. Сийдикда травопростнинг юборилган дозасининг 2% дан камроғи эркин кислота кўринишида аниқланади. Юборилган тимололнинг тахминан 20% сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қолган миқдори метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
Маҳаллий қўлланган бета-блокаторлар ёки простагландинларнинг аналоглари етарлича самара бермаган очиқ бурчакли глаукомаси ёки кўз гипертензияси бўлган катталарда юқори кўз ички босимини (КИБ) пасайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалар
Катталар ва кексаларда қўлланиши
Травапресс Дуо кўз томчилари бир томчидан шикастланган кўзнинг конъюнктива қопчасига кунига бира марта эрталаб ёки кечқурун томизилади. Препаратни ҳар куни, куннинг бир вақтида қўллаш керак. Доза ўтказиб юборилганида даволаш курси, режалаштирилганидек навбатдаги доза билан давом эттирилиши керак. Ҳар кунги юборилаётган доза шикастланган кўзга 1 томчидан ошмаслиги керак.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Жигар ва буйрак етишмовчилигида қўлланиши
Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пацинтларда Травапресс Дуо кўз томчилари
5 мг/мл тимолол кўз томчиларини қўллашни тадқиқотлари ўтказилмаган.
Енгилдан ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги, ва енгилдан ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 14 мл юқори бўлмаган) бўлган пациентларда травопростни тадқиқотлари ўтказилган. Бу гуруҳ пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Травапресс Дуо кўз томчиларининг дозасига тузатиш киритиш эҳтимоли, талаб этилмайди.
Болаларда қўлланиши
Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда Травапресс Дуо кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар йўқ.
Қўллаш усули ва давомийлиги:
Махаллий қўллаш учун буюрилади.
Ташқи ҳимоя ўров бевосита биринчи ишлатиш олдидан олиниши керак.
Учлик-дозатор ва эритманинг ифлосланишини олдини олиш учун, учлик-дозатор билан қовоқларга, атроф соҳаларига ёки бошқа юзаларга тегмаслик учун, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Томизилгандан кейин кўз ёши йўлини беркитиш ёки 2 минут давомида ёпилган қоқоқни бироз босиш тавсия этилади. Бу кўзга маҳаллий қўлланганда препаратнинг тизимли сўрилишини пасайтириш ва тизимли ножўя реакциялар ривожланиши эҳтимолини камайтириш имкониятини беради.
Агар биттадан кўпроқ маҳаллий офтальмологик дори воситаси ишлатилса, дориларни томизиш орасида энг камида 5 минутлик танаффусга риоя қилиш керак.
Бошқа глаукомага қарши препарат билан даволаш схемасидан Травапресс Дуо кўз томчиларига ўтишда, бошқа препаратни қўллашни тўхтатиш, Травапресс Дуо кўз томчиларини эса кейинги кундан буюриш керак.
Травапресс Дуо кўз томчиларини томизишдан олдин юмшоқ контакт линзаларни ечиб олиш ва ундан кейин 15 минут давомида уларни тақмаслик кераклиги ҳақида пациентни хабардор қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Клиник тадқиқотлар давомида ёки препарат савдога чиқарилганидан кейинги тадқиқотларда жадвалда санаб ўтилган қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган (қуйига қаранг). Улар аъзолар тизими синфи бўйича берилган ва қуйдаги мезонларга мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/1000 гача), номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир гуруҳда нохуш самараларининг тез-тезлигини баҳолаш жиддийлигининг камайиши тартибида берилган.
Аъзолар тизими синфи | Тез-тезлиги | Ножўя таъсирлари |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | тез-тез эмас | ўта юқори сезувчанлик |
Руҳиятни бузилиши | кам ҳолларда | асабийлик |
номаълум | депрессия | |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | тез-тез эмас | бош айланиши, ёруғликдан қўрқиш |
номаълум | инсульт, хушдан кетиш, парестезия | |
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар | жуда тез-тез | кўзларнинг гиперемияси |
тез-тез | нуқтали кератит, кўзларда оғриқ, кўришни бузилиши, кўришни ёйилиши, кўзларни қуруқлиги, кўзларда қичишиш, кўзларда дискомфорт, кўзларни таъсирланиши | |
тез-тез эмас | кератит, ирит, конъюнктивит, олдинги камерани яллиғланиши, блефарит, фотофобия, кўриш ўткирлигини пасайиши, бўшашиш, кўзларни шиши, кўз ёши оқишини кўпайиши, қовоқлар эритемаси, кўз киприклари аллергиясини кўпайиши, конъюнктива шиши, қовоқларни шиши | |
кам ҳолларда | шох парда эрозияси, мейбомий безларининг яллиғланиши, конъюнктивадан қон кетиши, қовоқлар четида қасмоқлар ҳосил бўлиши, трихиаз, дистрихиаз | |
номаълум | макуляр шиш, птоз, шох парданинг касалликлари | |
Юрак томонидан бузилишлар | тез-тез эмас
кам
номаълум |
брадикардия
аритмия, юракни номунтазам ритми, юрак етишмовчилиги, тахикардия, кўкракда оғриқ юрак уришини тезлашиши |
Қон томирлар томонидан бузилишлар | тез-тез эмас
номаълум |
гипертония, гипотония
периферик шишлар |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | тез-тез эмас | хансираш, бурунхалқумдан шиллиқ оқиши |
кам ҳолларда | дисфония, бронхоспазм, йўтал, томоқни таъсирланиши, оғизхалқумда оғриқ, назал дискомфорт | |
номаълум | Астма
|
|
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | номаълум | дисгвезия |
Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар | кам ҳолларда | аланинаминотрансферазани ошиши, аспартатаминотрансферазани ошиши |
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар | номаълум | контакт дерматит, гипертрихоз |
кам ҳолларда | эшакеми, терининг рангини ўзгариши, алопеция, терининг гиперпигментацияси (периокуляр) | |
номаълум | тошма | |
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | кам ҳолларда | оёқ-қўлларда оғриқ |
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар | кам ҳолларда | хроматурия |
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар | кам ҳолларда | чанқоқлик, чарчоқлик |
Травапресс Дуо кўз томчиларининг фаол моддаларини ҳар бири алохида ишлатилганида кузатилган ножўя реакциялар хақидаги қўшимча маълумот, эҳтимол Травапресс Дуо кўз томичилари қўлланганида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Травопрост
Офтальмологик бузилишлар: увеит, конъюнктиванинг, конъюнктива фолликулаларининг касалликлари, рангдор парданинг гиперпигментацияси.
Тери ва тери ости тўқималарини бузилишлари: терини кепакланиши.
Тимолол
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, локал ва умумий тошма, қичишиш, анафилаксия.
Моддалар алмашинувини бузилишлари ва овқатланишни бузилиши: гипогликемия.
Руҳиятни бузилиши: уйқусизлик, тунги дахшатлар, хотирани йўқолиши.
Нерв тизимини бузилишлари: бош миянинг ишемияси, хавфли миастения симптомлари ва белгиларини кўпайиши.
Офтальмологик бузилишлар: кўзларни таъсирланиш белгилари ва симптомлари (масалан, ачишиш, санчилиш, қичишиш, кўз ёшини оқиши, қизариш), шох парданинг сезувчанлигини пасайиши, диплопия.
Юрак-қон томир бузилишлари: кўкракда оғриқ, юрак уришини тезлашиши, шишлар, димланган юрак етишмовчилиги, атреовентрикуляр блокада, юракни тўхташи.
Нафас йўлларини бузилишлари, кўкрак ва медиастинал бузилишлар: бронхоспазм (асосан бронхоспастик касалликлари мавжуд бўлган пациентларда).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари: дисгвезия, диарея, кўнгил айниши, диспепсия, оғизни қуриши, қорин оғриқлари, қусиш.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқимани бузилишлари: миалгия.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар: жинсий дисфункция, либидони пасайиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойининг ҳолати: астения.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фаол моддаларга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
Бошқа бета-блокаторларга юқори сезувчанлик.
Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги бронхиал астма, ўпканинг оғир даражали сурункали обструктив касаллиги.
Синусли брадикардия, шу жумладан иккинчи ёки учинчи даражали атриовентрикуляр блокада, кардиостимулятор билан бошқариб бўлмайдиган атриовентрикуляр блокада, синус тугунининг кучсизлиги синдроми.
Юрак етишмовчилигининг аниқ белгилари, кардиоген шок.
Аллергик ринитнинг оғир даражаси ва шох парданинг дистрофияси.
Эҳтиёткорлик билан
Тизимли самаралари
Бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар каби, травопрост ва тимолол тизимли қон оқимига сўрилади. Фаол модда – тимололнинг бета-адреноблокловчи таъсири туфайли, тизимли бета-адреноблокаторларни қўллашдаги каби, юрак-қон томир ва нафас тизими томонидан худди шундай ножўя реакциялар кузатилиши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар
Анамнезида оғир кардиологик патологияси (масалан, юракнинг коронар касаллиги, Принцметалл стенокардияси, юрак етишмовчилиги) ва гипотонияси бўлган пациентларда, бета-блокаторлар билан даволашни танқидий баҳолаш ва бошқа фаол воситалар билан баҳолашни кўриб чиқиш керак. Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар, бу касалликнинг симптомларини ёмонлашиши ва ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли кузатилишлари керак.
Ўтказилиш вақтида салбий таъсир қилиши туфайли, биринчи даражали юрак блокадаси бўлган пациентларга бета-адреноблокаторлар алоҳида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Қон-томирлар томонидан бузилишлар
Қон айланишининг ўткир периферик бузилиши (яъни Рейно касаллигининг оғир шакли ёки Рейно синдроми) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Нафас тизими томонидан бузилишлар
Айрим офтальмологик бета-блокаторлар буюрилганидан кейин астмаси бўлган беморларда респиратор реакциялар, шу жумладан бронхоспазм туфайли ўлим кузатилган.
Травапресс Дуо ўпканинг енгил/ўртача сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) бўлган пациентларда, фақат агар мумкин бўлган ижобий самара потенциал хавфдан юқори бўлганида, эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак.
Гипогликемия/қандли диабет
Бета-блокаторларни спонтан гипогликемияга мойил бўлган пациентларга ёки турғун қантли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-блокаторлар гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин.
Мушак кучсизлиги
Бета-адреноблокатор дори воситалари айрим миастеник симптомларда (масалан, диплопия, птоз ва умумий кучсизлик) мувофиқ мушак кучсизлигини кучайтирадилар.
Шох парданинг касалликлари
Офтальмологик бета-блокаторлар кўзларнинг қуруқлигини чақириши мумкин. Шох парданинг касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Хориоидал кўчиш
Хориодиал кўчиш фильтрация муолажасидан кейин бостириш учун (масалан, тимолол, ацетолзоламид) сувли препарат қўлланганида кузатилган.
Бошқа бета-блокаторлар
Тизимли бета-блокаданинг кўз ички босимига таъсири ёки тизимли самаралари, тимолол тизимли бета-блокловчи препаратни қабул қилаётган пациентларда қўлланганида кучайиши мумкин. Бу пациентларнинг реакциясини диққат билан кузатиш керак. Икки актуал бета-адренергик блокаторларни ишлатиш тавсия этилмайди.
Жарроҳлик анестезияси
Бета-блокатор офтальмологик препаратлар бета-агонистларнинг, масалан, адреналиннинг тизимли самарасини ингибиция қилиш мумкин. Агар пациент тимолол қабул қилаётган бўлса, анестезиолог огоҳлантирилган бўлиши керак.
Гипертиреоидизм
Бета-блокаторлар гипертиреознинг симптомларини ниқоблаши мумкин.
Терига тушиши
Простагландинлар, простагландинларнинг аналоглари биологик фаол моддалар ҳисобланади, улар тери орқали сўрилишлари мумкин. Ҳомиладор ёки ҳомиладор бўлишга уринаётган аёллар, флакон ичидагиси билан бевосита контактдан сақланиш учун, эхтиёткорлик чораларини кўришлари керак. Флакон ичидагисининг аҳамиятли миқдори билан контактга киришилган ҳолда, дарҳол шикастланган соҳани яхшилаб тозалаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг тадқиқотлари ўтказилмаган.
Тимолол сақловчи кўз томчилари перорал кальций каналларининг блокаторлари, гуанетдин, бета-блокаторлар, аритмияга қарши воситалар, парасимпатомиметиклар ва юрак гликозидлари билан бирга қўлланганида, гипотензия ва (ёки) яққол брадикардия ривожланиши кўринишида аддитив самаралар номоён бўлишини имконияти бор.
Бета-блокаторла клонидинни кескин бекор қилишга гипертензив реакцияни кучайтириши мумкин.
Бета-блокаторлар CYP2D6 ингибиторлари (масалан, хинидин, флуоксетин, параксетин) ва тимолол билан бирга даволаш давомида брадикардия, депрессияни кучайтириши мумкин.
Офтальмологик бета-блокаторлар ва адреналинни (эпинефрин) бирга қўллаш оқибатида мидриаз пайдо бўлиши мумкин.
Бета-блокаторлар диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик самарасини кучайтириши мумкин.
Бета-блокаторларни ишлатиш гипогликемиянинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Анафилактик реакциялар
Атопик касалликлари ёки анамнезида қатор аллергенларга анафилактик реакциялари бўлган пациентларда ва бета-адренергик блокаторларни қабул қилиш фонида анафилактик реакцияларни даволаш учун адреналиннинг одатдаги дозаларини қўллаш самарасиз бўлиши мумкин.
Ёндош даволаш
Тимолол бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.
Икки маҳаллий бета-адренергик блокаторлар ёки простагландинларнинг икки маҳаллий препаратларини бирга ишлатиш тавсия этилмайди.
Офтальмологик самаралар
Травапрост ишлатилганида меланоцитларда меланомомалар (пигмент гранулалари) сонини ошиши туфайли, аста-секин кўзларнинг рангини ўзгариши аниқланиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин пациентни кўзларнинг рангини қайтмас ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш керак. Препаратни бир томонлама ишлатиш қайтмас гетерохромияга олиб келиши мумкин. Меланоцитларга таъсирини узоқ вақтдан кейинги таъсири хозирги вақтда номаълум. Рангдор парданинг рангини ўзгариши аста-секин юз беради ва ойлар ёки хатто йиллар давомида билинмаслиги мумкин. Рангни ўзгариши кўпроқ кўзларнинг рангдор пардаси бошидан аралаш, масалан, ҳаворанг-жигарранг, кулранг-жигарранг, сариқ-жигарранг ва кўк-жигаррангли пациентларда кузатилади; лекин бу кўриниш тиниқ жигарранг пациентларда ҳам учраши мумкин. Одатда жигарранг пигментация қорачиқ атрофида периферияга концентрик тарқалади, бунда рангдор парда умуман ёки унинг қисмлари тўқ жигаррангга ўтишлари мумкин. Даволаш тўхтатилганида, жигарранг пигментнинг миқдорини янада ошиши юз бермайди.
Назоратли клиник тадқиқотларда травопрост ишлатилганида кўз косаси атрофи ва (ёки) қовоқлар терисини қорайиши аниқланган. Ўхшаш простагландинлар ишлатилганида кўз косаси ва қовоқларни, шу жумладан қовоқлар эгати чуқурчасини, ўзгаришлари кузатилган.
Травопростни қўллаш билан даволанаётган кўз(лар)нинг киприклари томонидан ўзгаришларга олиб келиши мумкин; бу самара клиник тадқиқотларда тахминан пациентларнинг ярмида кузатилган ва ўз ичига қуйидагиларни олган: киприкларни узунлиги, қалинлиги, пигментацияси ва (ёки) миқдорини ошиши. Бу самаранинг механизми ва унинг узоқ вақтдан кейинги таъсири ҳозирги вақтда номаълум. Маймунлардаги тадқиқотларда травопростни ишлатиш кўз ёриғини катта бўлмаган кенгайишини чақирган. Лекин клиник тадқиқотларда бундай самара бўлмаган, шунинг учун у турспецифик сифатида қаралади.
Кўзларнинг яллиғланиш касалликларида, неоваскуляр, ёпиқ бурчакли, торбурчакли ёки туғма глаукомада Травапресс Дуо кўз томчиларини қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратни тиреоидли орбитопатияда, сохтафакик пациентлардаги очиқ бурчакли глаукомада, пигментар ёки эксфолиатив глаукомада қўллашни фақат чекланган тажрибаси бор.
Травапресс Дуони афакияси аниқланган пациентларда, орқа капсулани ёрилиши ёки олдинги камерага имплантантланган линзалари бўлган сохтаафакияси аниқланган пациентларда, шунингдек кистасимон макуляр шишни маълум хавфи бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Агар пациентда ирит ёки увеитнинг ривожланишини хавфи бўлса, Травапресс Дуо кўз томчиларини эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Ёрдамчи моддалар
Травапресс Дуо кўз томчилари пропиленгликоль сақлайди, у терининг таъсирланишини чақириши мумкин.
Травапресс Дуо кўз томчилари полиоксиэтилен-гидрогенланган канакунжиут мойи 40 сақлайди, у тери реакцияларининг ривожланишини чақириши мумкин.
Пациентни Травапресс Дуо кўз томчиларини томизиш олдидан контакт линзаларни ечиб олиш ва бундан кейин уларни 15 минут давомида тақиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Туғруқ ёшидаги аёллар/контрацепция
Травапресс Дуо кўз томчилари, агар уларда адекват контрацепция таъминланмаса, туғруқ ёшидаги аёлларда қўлланмаслиги керак.
Ҳомиладорлик
Травопрост ҳомиладорликни кечишига ва (ёки) ҳомилага (янги туғилган чақалоққа) нохуш таъсир кўрсатади. Ҳомиладор аёлларда Травапресс Дуо препаратини ёки унинг компонентларини алоҳида ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган. Тимололни ҳомиладорлик вақтида, ўта зарур ҳоллардан ташқари, ишлатиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик вақтида бета-блокаторларни тизимли қўллашнинг адекват назоратли эпидемиологик тадқиқотлари туғма нуқсонлар ривожланиши хавфидан далолат бермайди, лекин агар бета-блокаторлар орал йўли билан қўлланса она қорнидаги ривожланишни кечикиши хавфи борлигини кўрсатади. Бундан ташқари, бета-блокаданинг белгилари ва симптомлар (масалан, брадикардия, гипотония, нафас етишмовчилиги ва гипогликемия), бета-бокаторлар туғуруққача қўлланганида, янги туғилган чақалоқларда аниқланган. Агар Травапресс Дуо препарати туғруққача қўлланган бўлса, янги туғилган чақалоқ ҳаётининг биринчи куниданоқ синчиклаб кузатилиши керак.
Травапресс Дуо кўз томчиларини ўта зарур ҳоллардан ташқари, ҳомиладорлик вақтида ишлатиш мумкин эмас.
Фертиллик
Травапресс Дуо кўз томчиларини одамдаги фертилликка таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар, одамда маҳаллий офтальмологик қўллаш учун тавсия этилгандан 250 мартадан ортиқроқ дозаларда травапрост ва тимололни фертилликка таъсири йўқлигини кўрсатади.
Эмизиш
Кўз томчилари сифатида юборилган травопростни кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда травопрост ва унинг метаболитларини сут билан чиқарилиши кўрсатилган. Тимололни кўкрак сути билан чиқарилиши маълум. Лекин, кўз томчиларидаги тимололнинг терапевтик дозасини ҳисоби билан, бола организмига тушаётган унинг ҳисобланган дозаси шундай кам бўладики, у клиник ахамиятли бета-блокада чақирмайди. Шунга қарамасдан эмизикчи оналарда Травапресс Дуо кўз томчиларини қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилиувчи ишларни бажариш қобилятига таъсири
Травапресс Дуо транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига ахамиятли таъсир қилмайди.
Бошқа кўз томчилари каби, кўришни вақтинчалик ёйилиши ёки бошқа визуал бузилишлар автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилятига таъсир қилиши мумкин. Агар томизгандан кейин кўришни ёйилиши кузатилса, унда пациент автомобилни ҳайдашни ёки механизмлар билан ишлашни бошлашни, кўриш тиниқлашгунича кутиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Травапресс Дуо препарати маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилишини пайдо бўлиши ва уни токсиклик билан боғлиқлигини эҳтимоли кам. Тасодифан ютиб юборилганида, тимололнинг дозасини ошириб юборилишини энг кўп учрайдиган симптомлари брадикардия, гипотония, бронхоспазм ва юрак етишмовчилиги ҳисобланади.
Травапресс Дуо кўз томчиларининг дозасини ошириб юборилиши пайдо бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак. Тимолол диализга ёмон берилади.
Препаратнинг ютиб юборилиши тахмин қилинганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари, эритма.
2,5 мл дан препарат тиқин-томизгич ва полиэтилен қопқоқли сиғими 5 мл полимер флакон-томизгичга жойланади.
Биттадан флакон-томизгич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган хароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Флакон очилганидан кейин томчиларни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.