📜 Инструкция по применению Валисед-LIK
💊 Состав препарата Валисед-LIK
✅ Применение препарата Валисед-LIK
📅 Условия хранения Валисед-LIK
⏳ Срок годности Валисед-LIK

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛИСЕД-LIK

VALISED-LIK

Препаратнинг савдо номи: Валисед-LIK

Таъсир этувчи моддалар: валериана, қалампир ялпиз, лимонўт

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

валериананинг қуруқ экстракти                125 мг,

қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти      25 мг,

лимонўтнинг қуруқ экстракти                  25 мг,

ёрдамчи моддалар: соя лецитини, кокос мойи, пальма мойи, асалари муми, тозаланган соя мойи;

қобиқнинг таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди (Е171), темир (II, III) оксиди (Е172), хлорофиллин мис комплекси (Е141), сариқ хинолин (Е104).

Таърифи: овал шаклли, силлиқ ва ялтироқ юзали, корпусли ва яшил рангли қопқоқли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби – тўқ-жигарран рангли ўзига хос ҳидли қуюқ мойсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи ва седатив воситалар.

АТХ коди: N05CM

Фармакологик ҳусусиятлари

Валисед – седатив таъсирга эга бўлган мажмуавий фитопрепарат. Унинг таркибига учта компонент – доривор ўсимликлар: валериана, қалампир ялпиз ва лимонўт экстрактлари киради.

Валериана экстракти седатив хусусиятларга эга, руҳий толиқиш ва неврастения учун хос бўлган зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради. Уйқусизликда меъёрий уйқуни тиклайди. Спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қалампир ялпиз экстракти меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, шунингдек сафро ҳайдовчи ва карминатив таъсирга эга, енгил уйқусизликда самарали.

Лимонўт экстракти таркибида эфир мойлари мавжудлиги туфайли, ўзининг ёқимли специфик ҳиди ва таъмига эга. Лимонўтнинг эфир мойлари оғриқни ва тиришишларни бартараф қилади. Мана шу ҳусусияти туфайли лимонўт санчиқларда спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида кенг қўлланади. Лимонўтнинг эфир мойлари шунингдек тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, неврастения билан хасталанган беморларда кўпинча пасайган иштаҳани оширади.

Қўлланилиши

Тинчлантирувчи восита сифатида Валисед қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

  • кучли нерв қўзғатувчанлигида;
  • нерв тизимини зўриқишида;
  • таъсирчанликда;
  • хавотирлик, тушкунлик ҳиссида;
  • уйқуни бузилиши ва уйқусизликда.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 12 ёшдаги ва ундан катта болаларга одатда 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.

Уйқусизликда препаратнинг дозаси 1-2 капсулани ташкил этади – уйқудан бир-икки соат олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳолсизлик.

Узоқ муддат қўлланганида қабзият кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганда Валисед марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир этувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Валисед препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди.

Препарат уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокорнинг буюртмаси ва кузатуви остида қўллаш мумкин.

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юкори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, қоринда спастик оғриқлар, кўкракни қисилиши, қорачиқларни кенгайиши.

Даволаш: меъдани ювиш, зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

15 та капсула алюмин фольгали ва ПВХ плёнкали контур уяли ўрамларда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича рус ва давлат тилларидаги йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

+15 дан +25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.