Йўриқнома:пациентлар учун маълумот
Аескувен
қобиқ билан қопланган таблеткалар
Катталарда қўллаш учун.
Оддий каштан уруғининг қуруқ экстракти
Сиз бу дорини қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
Доим бу воситани ушбу йўриқномада таърифланганидек ёки шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қабул қилинг.
- Бу йўриқномани сақлаб қўйинг, эҳтимол Сизга яна бир марта ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
- Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслахат керак бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сиз 4 ҳафтадан кейин ўзингизни яхши хис қилмасангиз ёки агар Сиз ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсирлари пайдо бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни ўз ичига олади. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу йўриқномада нима сақланади
- Аескувен ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Аескувенни қабул қилишдан олдин нимани билиш керак
- Аескувенни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- Аескувенни қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Аескувен ўзи нима ва у нима учун қўлланади
Аескувен – бу оёқлар шиши, веналарни варикоз кенгайиши, оғирлик хисси, оғриқ, чарчоқлик, қичишиш, болдирларда зўриқиш ва тиришишлар билан характерланувчи сурункали веноз етишмовчилигини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган, дори воситадир.
- Аескувенни қабул қилишдан олдин нимани билиш керак
Аескувенни қабул қилманг
агар Сизда оддий каштан уруғининг қуруқ экстрактига ёки препаратнинг бошқа ингредиентларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса (6-бўлимда санаб ўтилган).
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Аескувен препаратини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Аескувенни қабул қилаётганда алоҳида эҳтиёткорлик керак.
- терини қизариши яллиғланиш белгилари билан ёки усиз.
Бу юза веналарнинг яллиғланиш белгилари бўлиши мумкин (тромбофлебит),
- агар Сизда оёқларда кучли оғриқ бўлса, ёки агар сизда оёқларнинг пастки қисмида ёки товонда очиқ жароҳатлар (шунингдек оёқларда яралар), ёки унинг кўринишлари бўлса ёки пайдо бўлаётган бўлса,
- агар сиз тўсатдан бир ёки иккала оёқда шишни сезган бўлсангиз,
- агар юрак оғриғига тўсатдан шикоятлар пайдо бўлса, масалан, агар нафасни қийинлашиши ёки кўкракда оғриқ ёки буйракда оғриқ пайдо бўлса. Бундай ҳолларда Аескувенни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.
Болалар ва ўсмирлар
Дори препарати болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирлар учун мўлжалланмаган.
Бошқа дорилар ва Аескувен
Агар сиз охирги вақтда ҳар қандай бошқа дориларни қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлсангиз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Аескувенни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладор ва эмизаётган аёлларда оддий каштан уруғининг қуруқ экстракти Аескувен препаратини қўллаш бўйича етарлича маълумотлар йўқ.
Шунинг учун Аескувен ҳомиладорлик ва эмизиш даврида тавсия қилинмайди.
Механизмларни ҳайдаш ва бошқариш
Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Аескувен лактоза ва сахароза сақлайди
Агар айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингиз Сизга маълум бўлса, Аескувенни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилинг.
- Аескувенни қандай қабул қилиш керак
Доимо бу дори ушбу йўриқномасида таърифланганидек, ёки шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катталар учун тавсия этиладиган доза қуйидагича:
2 қобиқ билан қопланган таблеткалар эрталаб ва кечқурун (бу 60 мг кунига 2 мартага тўғри келади). Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари ҳолларида дозалаш тартиби бўйича маълумотлар йўқ.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Дори препарати болалар ва18 ёшдан кичик ўсмирлар учун мўлжалланмаган.
Қўллаш усули
Аескувен, қобиқ билан қопланган таблеткаларини чайнамасдан ва оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Меъда ёки ичак томонидан бузилишларда овқат вақтида қабул қилиш тавсия этилади.
Қўллаш давомийлиги
Давомлий самара камида 4 ҳафта даволанганда кузатилади. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин узоқ вақт қўллаш мумкин. «огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари» ва «бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари» бўлимида кўрсатилганларга амал қилинг.
Агар Сиз Аескувеннинг таъсири жуда кучли ёки жуда кучсизлигини хис қилсангиз, илтимос шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Агар Сиз Аескувенни сизга буюрилган дозасидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз
Доза ошириб юборилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Аескувенни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз олдинги дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар Сиз Аескувенни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Даволаш истаган вақтда хеч қандай зарарли таъсирларсиз тўхтатилиши мумкин.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
Барча дорилар каби, бу дори ҳам, барчада бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
Оддий каштан уруғининг қуруқ экстрактидан тайёрланган препаратларни қўллаганда меъда-ичак йўллари томонидан, шунингдек бош оғриғи, бош айланиши, ёки юқори сезувчанлик реакцияларига шикоятлар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги номаълум.
Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар
Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай мумкин бўлган ножўя таъсирларга тааллуқли. Ножўя таъсирлари ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида мукаммалроқ маълумотларни тақдим қилишга ёрдам берган бўласиз.
- Аескувенни қандай сақлаш керак
Бу дорини болалар кўрмайдиган ва ололмайдиган жойда сақланг.
Препаратни ўрамида ва блистеридаги кўрсатилган яроқлилик муддати (EXP) ўтгач қабул қилманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тааллуқли.
30°С дан юқори ҳароратда сақламанг.
Ҳар қандай ишлатилмаган дори препаратини ёки чиқиндиларни маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиш керак.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Аескувен нима сақлайди
Фаол модда:
Оддий каштан уруғининг қуруқ экстракти
1 қобиқ билан қопланган таблетка сувсиз β-Aescin га қайта ҳисобланганда мувофиқ 30 мг тритерпен гликозидига тўғри келувчи AesculushippocastanumL., уруғининг (оддий каштан уруғи): 93.3–162.1 мг экстракти (қуруқ экстракт) сақлайди.
Эритувчили экстракция: 50% ли этанол.
Бошқа ингредиентлар:
Лактоза моногидрати, целлюлоза кукуни, сахароза (saccharose), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, метакрил кислотаси-метил метакрилат сополимери (1:1), тальк, аравий камеди, титан диоксиди (Е 171), макрогол 6000, повидон 25, кросповидон А тури кальций карбонати, асалари муми, карнауб муми, шеллак, темир (III) гидроксиди оксид х Н2О (Е 172), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II, III) оксиди (Е 172).
Аескувен ўрами ичидагиси қандай кўринишга эга
Думалоқ, икки томонлама қавариқ, жигарранг-тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Аескувен ўрамда қобиқ билан қопланган 40 таблеткадан чиқарилади.