📜 Инструкция по применению Винриг
💊 Состав препарата Винриг
✅ Применение препарата Винриг
📅 Условия хранения Винриг
⏳ Срок годности Винриг

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНРИГ

VINRIG

 

Препаратнинг савдо номи: Винриг

Дори шакли: инъекция учун эритма 1500 ХБ/5 мл

Таркиби:

1 мл эритма қуйдагиларни сақлайди:

фаол модда: от зардобидан олинган қутуришга қарши иммуноглобулин фрагментлари – 300 ХБ/мл дан кам эмас;

ёрдамчи моддалар: м-крезол – 0,25% дан кам; глицин – 0,0225 г/мл; натрий хлориди – 0,009 г/мл; инъекция учун сув 1мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган, кўринарли муаллақ заррачаларсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: зардоб (қутуришга қарши)

АТХ коди: J06AA06.

 

Иммунологик хусусиятлари

Винриг қутуришга қарши вакцина билан иммунизация қилинган соғлом отларнинг қон зардобидан олинган, қутуриш вирусига қарши тайёр антителоларни сақловчи стерил апироген эритмадир.  Антителолар қутуриш билан касалланган ҳайвон билан контактдан кейин одамларга юборилганда қутуриш вируси ва унинг компонентларини нейтраллайди. Зардоб шунингдек антимикроб модда – крезол сақлайди. Тайёр антителолари бўлган антирабик зардоб пассив иммунизация учун хизмат қилади, лекин хусусий антителаларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантирмайди, балки антирабик вакцина юборилганидан кейин антителалар синтез қилина бошлангунга қадар инфекцияланган одамни ҳимоя қилади холос. Зардобнинг ўзи тўлиқ даволашни таъминламайди ва доимо вакцина билан бирга буюрилади.

Қўлланилиши

Одамни қутуришга қарши даволаш-профилактик ёки профилактик иммунизацияси учун қўлланилади.

Қутуришга гумон қилинаётган ёки тасдиқланган ҳайвонлар билан контактда бўлган ёки улар томонидан тишланган (терини шикастланишисиз тишлашлар, юза жойлашган шилинишлар, шикастланган тўқима ёки шиллиқ қаватларга ҳайвон сўлаги тушган, терининг якка ёки кўп сонли кирувчи шикастланишлари бўлган) одамни қутуришга қарши шошилинч пассив иммунизацияси учун қўлланилади.

Антирабик зардоб ҳар доим қутуришга қарши вакцина билан мажмуада ишлатилиши керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Антирабик ёрдам кўрсатиш

Антирабик ёрдам жароҳат, тирналиш, шилиниш, сўлак теккан жойларга маҳаллий ишлов бериш ва кейинчалик антирабик вакцинани юбориш ёки кўрсатмалар бўлганида антирабик иммуноглобулин (АИГ) ва антирабик вакцинани мажмуада юборишдан иборат. АИГ ва антирабик вакцинани юбориш орасидаги интервал – 30 минутдан ошмаслиги керак.

Зардобни маҳаллий юборишни кафолатлаш учун жароҳатни тикишни кейинга қолдириш керак.

Антирабик иммун зардобнинг ҳисобланган дозасини иложи борича катта қисми жароҳат атрофидаги тўқималарга ва хатто агар жароҳат бита бошлаган бўлса хам, жароҳатнинг ўзига юборилиши керак. Агар шикастланган соҳанинг анатомик жойлашиши (бармоқларнинг учи ва хоказо) антирабик зардобнинг бутун дозасини жароҳат атрофидаги тўқималарга юборишга имкон бермаса, унда унинг қолдиғини мушак ичига (думба мушакларига, сон, елканинг юқори қисмига) юборилади. Зардоб юбориладиган соҳа вакцинани юбориладиган жойдан фарқ қилиши керак.

Агар зардобнинг ҳисобланган дозаси барча жароҳатларни инфильтрация қилиш учун етарли бўлмаса, жароҳатларни яхшилаб инфильтрация қилиш мақсадида зардобни 2 ёки 3 марта суюлтириш учун физиологик эритмани ишлатиш мумкин.

Жароҳатга  маҳаллий  ишлов  бериш

Жароҳат (тишланган, тирналган, шилинган) ва сўлак теккан жойларга маҳаллий ишлов бериш тишлаш ёки жароҳатлангандан кейин дарҳол ёки иложи борича тезроқ бошланишини керак. У бир неча минут (15 минутгача) давомида жароҳат юзасини совунли ёки бошқа ювувчи воситалар (детергентлар) билан яхшилаб ювишдан иборат ёки совун ёки детергентлар йўқлигида жароҳат соҳаси сув билан ювилади. Бундан кейин жароҳатнинг четлари 70% спирт ёки 5%  ли йоднинг сув-спиртли эритмаси билан ишлов берилади.

Иложи борича жароҳатни тикишдан сақланиш керак.

Фақат қуйидаги ҳолларда жароҳатни тикиш кўрсатилган:

  • катта ҳажмдаги жароҳатлар – жароҳатга дастлаб ишлов берилганидан кейин сийрак чок билан тикилади;
  • косметик кўрсатмалар бўйича (юз жароҳатини тикиш);
  • ташқи қон кетишини олдини олиш учун қонаб турган қон томирларини тикиш.

Антирабик иммуноглобулинни қўллаш зарурати бўлганида, уни жароҳатни тикишдан бевосита олдин қўлланади (Тавсия этилган доза бўлимига қаранг).

Сезувчанликка синама қўйиш

Антирабик зардобни юборишдан олдин пациентни от зардобига шахсий сезувчанлигини текшириш лозим. 0,1 мл зардобни 1:10 нисбатда суюлтирилган ҳолда (0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан суюлтирилади) чап елкага тери ичига шундай тарзда юбориладики, 3 мм диаметрли лимон пўстлоғи ҳосил бўлсин. Ўнг елкага назорат учун
0,1 мл физиологик эритма юборилади. Пациент 15 минут давомида кузатилади. Назорат учун қилинган инъекция тери реакциясини кўрсатмаган бир вақтда, агар эритема (>6 мм), маҳаллий шиш ёки тизимли реакция кузатилса, тест ижобий ҳисобланади. Тозаланган от иммуноглобулини (иммун зардобнинг фаол компоненти) одам иммуноглобулинига нисбатан хавфсиз муқобили ҳисобланади. Ижобий натижа серотерапияни қўллаш учун расмий қарши кўрсатма ҳисобланмайди, лекин уни огоҳлантириш сифатида қабул қилиш керак. Бундай ҳолларда зардоб фақат анафилактик шок ривожланганда ёрдам кўрсатиш учун барча воситалар тайёр бўлганидан кейингина буюрилади. Салбий тест анафилактик реакцияни ривожланишини истисно этиш учун мутлоқ кафолат ҳисобланмайди. Кўпчилик реакциялар комплемент тизимини фаоллашуви натижасида юз беради ва тери тест синамаси ёрдамида олдиндан билиш мумкин эмас.

Жароҳатга маҳаллий ишлов берилганидан кейин дарҳол даволаш-профилактик иммунизация бошланади.

Антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобулин (АИГ) билан даволаш-профилактик эмлаш схемаси

Шикастла-ниш тоифаси Контакт характери Ҳайвон ҳақида маълумот Даволаш
1 Тери қопламалари шикастлан-маган, тери қопламаларига сўлак тегмаган, шиллиқ қаватларга сўлак тегмаган

 

Қутирган Буюрилмайди
2 Уй ёки қишлоқ-хўжалик ҳайвонлари томонидан шикастланмаган тери қопламаларига сўлак тегиши, тирналиш, шилиниш, тана, қўл ва оёқни юза тишланиши (бош, юз, бўйин, кафт, қўл ва оёқ бармоқларидан ташқари) Агар 10 сутка давомида кузатишда ҳайвон соғлом бўлса, даволаш тўхтатилади (яъни 3 инъекциядан кейин)

 

Агар ҳайвонда қутуриш йўқлиги лаборатор таҳлил асосида тасдиқланса, қутуриш йўқлиги тасдқланган вақтдан бошлаб даволаш тўхтатилади.

 

Ҳайвонни 10 кун давомида кузатиш имконияти бўлмаган (ўлдирилган, ўлган, қочиб кетган, йўқолган ва бошқа) барча бошқа ҳолларда, даволаш кўрсатилган схема бўйича давом эттирилади

Вакцинани дарҳол юбориш. Иммунодеп-рессив пациентларга антирабик зардобни юбориш керак.

 

3 Шиллиқ қаватларга сўлак тегиши, бош, юз, бўйин, кафт, қўл ва оёқ бармоқлари, гениталийларнинг барча тишланишлари; уй ва қишлоқ-хўжалик ҳайвонлари томонидан якка ёки кўплаб чуқур йиртилган жароҳатлар. Ёввойи йиртқич ҳайвонлар, кўршапалак ва кемирувчилар томонидан ҳар қандай сўлак тегиши ва жароҳатлар Агар 10 сутка давомида кузатиш имкони бўлса ва ҳайвон соғлом бўлса, даволаш тўхтатилади (яъни 3 инъекциядан кейин)

 

Агар ҳайвонда қутуриш йўқлиги лаборатор тасдиқланса, қутуриш йўқлиги тасдиқланган вақтдан бошлаб даволаш тўхтатилади.

 

Кузатиш имконияти бўлмаган барча бошқа ҳолларда, даволаш кўрсатилган схема бўйича давом эттирилади

Антирабик  иммуногло-булин ва антирабик вакцина билан дарҳол мажмуавий даволашни бошлаш керак

 

 

Тавсия этилган доза

Иммун зардоби зазарланишдан кейин иложи борича энг эрта муддатларда – тишлангандан кейин 3 суткадан кечиктирмай буюрилади. Агар биринчи вакцинация вақтида зардоб бўлмаса, уни 7 кун давомида буюриш мумкин.

Винриг якка дозада – тана вазнига 40 ХБ/кг дозада қутуришга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан бир вақтда буюрилади. Болалар ва катталар бир хил дозаларни – тана вазнига 40 ХБ/кг дозани қабул қилишади. Зардобнинг дозасини зинҳор оширмаслик керак, чунки бу хусусий антителоларни ишлаб чиқарилишини қисман сусайишига олиб келиши мумкин.

Кўрсатмалар бўлса, тиришишга қарши даволашни ва иккиламчи микроб инфекциясини олдини олиш учун антимикроб препаратларни қўллашни бошлаш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар қутуриш билан касалланишнинг юқори хавф гуруҳини ташкил этади, чунки улар ҳайвонлар билан кўпроқ контактда бўладилар ва ҳайвон тишлагани тўғрисида катталарни ҳар доим ҳам хабардор қилмайдилар. Болаларга зардоб катталар билан бир хил дозада – тана вазнига 40 ХБ/кг дозада буюрилади.

Ножўя таъсирлари

  • тез авж олувчи аллергик реакциялар (анафилаксия) ва секин авж олувчи аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми);
  • иситма;
  • артериал гипотензия;
  • ҳансираш;
  • инъекция жойида бироз шиш, қизариш, оғриқлик;
  • аденопатия (регионар лимфатик тугунларни катталашиши);
  • артралгия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Даволаш-профилактик иммунизацияси учун қарши кўрсатма йўқ, чунки иммунизация ҳаётий кўрсатмаларга мувофиқ ўтказилади.

Винриг аллергик симптомлари бўлган ёки анамнезида от зардобига аллергияси бўлган беморларда ўта эҳтиёткорлик билан ишлатилиши лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қутуриш билан касалланишни олдини олиш учун зарарланишдан кейин иммун зардобни ва вакцинани бир вақтда буюриш керак. Вакцина тананинг бошқа соҳаларига, агар иложи бўлса – контрлатерал равишда юборилади. Зардоб вакцина билан бирга бир шприцда буюрилмайди.

Даволаш-профилактика вакцинацияси курсини ўтказиш вақтида бошқа препаратлар билан вакцинация ўтказиш ман этилади. Қутуришга қарши вакцинация тугаганидан сўнг камида 2 ойдан кейин бошқа вакциналар билан эмлашни ўтказишга рухсат берилади.

Махсус кўрсатмалар

Ихтиосослаштирилган тиббиёт муассасалари учун. Анамнезида аллергик реакциялари бўлган ёки от зардоби компонетларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга ўзига хос эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Зардобни юқори тозаланганлик даражасига қарамай, қўллашдан олдин мажбурий тери тест синамасини ўтказиш тавсия этилади.

Умумий ва аллергик реакциялар ривожланган ҳолларда симптоматик даволаш, гипосенсибилизацияловчи ва антигистамин препаратлар буюрилади.

Эмлашларни ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Анафилактик шок юз берган ҳолларда шошилинч чоралар

Адреналинни дарҳол қўллаш тавсия қилинади, уни катталарга 0,1% ли (1:1000, 1мг/мл) эритмасини 0,5 мл дан ва болаларга тана вазнига 0,01 мл/кг дозада тери остига ёки мушак ичига юборилади. Қўллашдан олдин артериал босимни ва пульсни ўлчаш керак. Тахикардияни ривожланиш хавфи тафайли, инъекция аста секин амалга оширилади.

Кейинчалик глюкокортикостероид препаратлар (масалан, метилпреднизолон  0,25 г дан 1 г гача дозада) вена ичига юборилади. Ушбу дозалар катталар учун қўлланади. Шундан сўнг айланаётган қон ҳажмини ошириш учун электролитли эритма ёки плазма юборилади. Инъекциядан кейин пациентни 1 соат давомида кузатиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактация даври зардобни қўллаш учун қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган от антирабик иммуноглобулинлари юқори тозаланган воситалар бўлганлиги туфайли, ҳомиладорларда қўллаш учун хавфсиз ҳисобланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

5 мл эритма резина тиқин билан беркитилган ва пластмасс қопқоқли алюмин қалпоқча билан қисилган нейтрал шиша флаконга жойланган.

1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

10  картон қутини картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити ва ташилиши

Вакцина 2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақланади ва ташилади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.