ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациент учун маълумот)
ДОКСИЦИКЛИН
Препаратнинг савдо номи: Доксициклин
Таъсир этувчи модда (ХПН): доксициклин (doxycycline)
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: доксициклин (доксициклин гиклати кўринишида) – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати.
Капсуланинг таркиби: желатин, метилпарагидроксибензоат Е218, пропилпарагидрокси-бензоат Е216, титан диоксиди Е171, сариқ хинолин Е104, сариқ қуёш шафахи Е110.
Таърифи: цилиндрик шаклли, қирралари ярим сферик, сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал восита. Тетрациклинлар.
АТХ коди: J01AA02
Қўлланилиши
Доксициклинга сезувчан қўзғатувчилар чақирган инфекцион касалликлар. Дори воситасига резистентликни ривожланишини олдини олиш ва самарадорлигини тутиб туриш учун фақат доксициклинга сезувчанлиги исботланган (ёки тахмин қилинган) қўзғатувчилар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш лозим. Ажратиб олинган қўзғатувчи ва уни антибиотикларга нисбатан сезувчанлигини борлиги тўғрисида маълумот бўлганида шифокор оптимал антибиотикни танлаш учун ундан қўлланади, бундай бўлмаганда антибактериал воситани эмпирик танлови маҳаллий эпидемиологик маълумотларга ва сезувчанлик тўғрисидаги маълумотларга асосан амалга оширилади.
Доксициклинни қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади:
- Қояли тоғлар доғли иситмаси, тошмали тиф ва тифни бошқа турлари, Q-иситмаси, Кью-гарден доғли иситмаси, риккетсиялар чақирган кана иситмаси;
- Mycoplasma pneumoniае чақирган нафас йўлларининг инфекциялари;
- Сhlamydia trachomatis чақирган венерик лимфогранулёма;
- Chlamydophila psittaci чақирган пситтакоз (орнитоз);
- Сhlamydia trachomatis чақирган трахома, инфекцион агент ҳар доим бартараф қилинса ҳам, бу эса иммунофлуоресцент текширишларда тасдиқланади;
- Сhlamydia trachomatis чақирган конъюнктивит;
- Сhlamydia trachomatis чақирган катталардаги асоратланмаган уретрит, цервикал канал инфекциялари ёки ректал инфекциялар;
- Ureplasma urealyticum чақирган ногонококк уретрит;
- Borrelia recurrentis чақирган қайтувчан тиф;
Доксициклинни шунингдек қуйидаги грамманфий микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун ҳам қўлланади:
- Haemophilus ducreyi чақирган юмшоқ шанкр;
- Yersinia pestis чақирган ўлат;
- Francisella tularensis чақирган туляремия;
- Vibrio cholerae чақирган вабо;
- Campylobacter fetus чақирган кампилобактериоз;
- Brucella бактерияси турлари чақирган бруцеллёз (стрептомицин билан бирга);
- Bartonella bacilliformis чақирган бартонеллёз;
- Klebsiella granulomatis бактериялари чақирган чов гранулёмаси.
Доксициклинга чидамли микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари тўғрисида маълумотларни борлиги туфайли, экма экиш ва антибиотикларга нисбатан сезувчанликни аниқлаш тавсия қилинади.
Агар бактериологик текширишлар қуйидаги грамманфий микроорганизмларга: препаратга нисбатан сезувчанлигини тасдиқлаган бўлса, препаратни Escherichia coli; Enterobacter aerogenes; Shigella species; Acinetobacter species; Haemophilus influenzae чақирган нафас йўлларининг инфекцияларини ва Klebsiella species чақирган сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини даволаш.
Доксициклинни агар бактериологик текширишлар қуйида келитирилган граммусбат микроорганизмларни препаратга нисбатан сезувчанлигини борлигини кўрсатса, улар чақирган инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:
- пневмококклар (Streptococcus pneumonia) чақирган юқори нафас йўлларининг инфекциялари;
- Bacillus anthacis чақирган, шу жумладан куйдиргининг ўпка шакли (тўқнашувдан кейин) Bacillus anthacis ни ҳаво-томчи экспозициясидан кейин касалланишни ёки касалланишни кучайишини камайтириш учун қўлланади.
Пенициллинни қўлланиши мумкин бўлмаганда, доксициклин қуйидаги инфекцияларни даволашда муқобил препарат ҳисобланади:
- Neisseria gonorrhoeae чақирган асоратланмаган гонорея;
- Treponema pallidum чақирган сифилис;
- Treponema pallidum, pertenue тури чақирган фрамбезия;
- Listeria monocytogenes билан боғлиқ листериоз;
- Fusobacterium fusiforme чақирган Винсента инфекцияси;
- Actinomyces israelii чақирган актиномикоз;
- Clostridium spesies чақирган инфекциялар.
Доксициклин ўткир ичак амебиози, акнени оғир шаклини даволашда қўшимча препарат сифатида фойдали. Plasmodium falciparum чақирган безгакни, унинг хлорохинга ва/ёки пириметамин-сульфадоксинга резистент штаммлари учрайдиган туманларда қисқа муддат давомида (< 4 ой) профилактика қилиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори воситасини қўллашдан аввал албатта даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Дори воситасини ичга овқатланиш вақтида ёки ундан кейин 1 стакан сув билан бирга ичган ҳолда қўлланади. Қизилўнгачни таъсирланиш ва яраланиш хавфини камайтириш учун капсулаларни ўтирган ёки тик турган ҳолатда ва уйқудан анча олдин, қўлланади. Агар меъдада таъсирланиш белгилари кузатилса, доксициклинни овқат ёки сут билан бирга қўллаш тавсия қилинади. Катталар ва 12 ёшдан катта тана вазни 45 кг дан кўп бўлган болалар учун ўткир инфекцияларни даволаш учун одатдаги доза биринчи куни 200 мг (2 капсула) ни 1 ёки 2 қабулга, иккинчи кундан – 100 мг (1 капсула) ни кунига 1 мартани ташкил қилади. Оғир инфекцияларда максимал суткалик доза суткада 200 мг дан 1-2 қабулни (айниқса сийдик-чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияларида) ташкил қилади. Даволаниш давомийлиги инфекцияни турига боғлиқ ва у одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Лайм касаллигида даволаш 3-4 ҳафтани, бруцеллёзда – 1,5-6 ойни ташкил қилади. Даволашни касаллик симптомлари йўқолгандан кейин камида 24-48 соат давомида давом эттириш керак.
Стрептококкли инфекция ҳолларида даволаниш давомийлиги ревматизм ёки гломерулонефритни профилактика қилиш учун камида 10 кун бўлиши керак.
Катталарда асоратланмаган гонококкли инфекцияда (эркакларда аноректал инфекциядан ташқари): 100 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида қўлланади. Муқобил вариант сифатида: бошланғич доза 300 мг, бир соатдан кейин қайта доза 300 мг ни ташкил қилади.
Катталарда C. trachomatis чақирган асоратланмаган уретритда, эндоцервицитда ёки тўғри ичакнинг инфекциясида: 100 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида қўлланади.
- trachomatis ёки U. urealyticum чақирган ногонококкли уретритда: 100 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида буюрилади.
Эрта сифилис: 100 мг дан кунига 2 марта 2 ҳафта давомида (пенициллинларга аллергияси бўлган ҳомиладор бўлмаган пациентлар учун) қўлланади.
Бир йилдан кўп муддат давом этаётган сифилисда: 100 мг дан кунига 2 марта 4 ҳафта давомида (пенициллинларга аллергияси бўлган ҳомиладор бўлмаган пациентлар учун) буюрилади.
- gonorrhoeae ёки C. trachomatis чақирган ўткир эпидидимоорхит: 100 мг дан кунига
2 марта камида 10 кун давомида қўлланади.
Хуснбузар тошмасини даволашда: суткада 50 мг дан 6-12 ҳафта давомида буюрилади.
Хлорхинга резистент P. falciparum чақирган безгакни даволаш: суткада 200 мг дан камида 7 кун давомида қўлланади. Инфекцияни потенциал оғирлигини ҳисобга олиб, доксициклин билан бир вақтда тез таъсир қилувчи шизонтицид дори воситаларини: масалан, хининни қўллаш лозим, уларни тавсия қиладиган дозалари турли ҳудудларда фарқ қилади.
Безгакни профилактика қилиш: катталарда суткада 100 мг, 12 ёшдан катта болаларда препаратни 2 мг/кг дозада суткада 1 мартадан буюрилади; дозани катталардаги дозагача етказиш мумкин. Профилактика қилишни безгак учрайдиган ҳудудга сафар қилишдан 1-2 кун олдин бошлаш мумкин. Уни ҳамма сафар даврида давом эттириш мумкин.
Япон дарё иситмасини профилактика қилиш: 200 мг дан ичга буюрилади.
Катталарда саёҳатчилар диареясини профилактика қилиш: катталарда сафарни биринчи куни 200 мг (бир марта ёки 100 мг дан ҳар 12 соатда), кейин эса суткада 100 мг дан ҳудудда бўлишнинг ҳамма даври давомида қўлланади. Дори воситасини профилактик 21 кундан кўп қўлланганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Лептоспирозни профилактика қилиш: 200 мг дан ичга ҳафтада 1 марта ҳудудда бўлганда бутун давр давомида ва сафар охирида 200 мг қўлланади. Дори воситасини профилактик 21 кундан кўп қўлланганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Куйдиргининг ўпка шакли (экспозициядан кейин): катталарга 100 мг дан ичга суткада 2 марта 60 кун давомида: тана вазни 45 кг дан кам бўлган болаларга ичга 2,2 мг/кг дан суткада 2 марта 60 кун давомида буюрилади. Тана вазни 45 кг дан катта бўлган болаларга катталар учун одатдаги дозада қўлланади.
Келиб чиқиши кана ва битдан бўлган қайтувчан тифида доксициклинни муваффақият билан бир марта 100 мг ёки 200 мг дозада инфекцияни оғирлигига кўра қўлланади. Келиб чиқиши канадан бўлган қайтувчан тифни доимий давом этувчи ёки қайталаниш хавфини камайтириш мақсадида доксициклинни 100 мг дан ҳар 12 соатда 7 кун давомида қўллаш тавсия қилинади.
Кекса пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Жигар функциясини бузилиши: доксициклинни жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга ёки потенциал гепатотоксик дори воситаларини қабул қилаётган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Буйрак функциясини бузилиши: ўтказилган текширишлар доксициклинларни буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда одатдаги тавсия қилинадиган дозаларда қўлланганда антибиотикни ҳаддан зиёд тўпланишига олиб келмаслигини кўрсатган. Буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Агар препарат шифокор буюрган вақтда аниқ қабул қилинмаган бўлса, уни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак (агар препаратни навбатдаги қабул вақтигача узоқ вақт бўлса) ёки препаратни мунтазам қабул қилишни давом эттириш керак. Ўтказиб юборилганни тўлдириш мақсадида икки баробар дозани қабул қилиш керак эмас.
Ножўя таъсирлари
Доксициклинни қилган пациентларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган:
- нерв тизими томонидан: бош оғриғи, хавфсиз бош мия ички гипертензияси (симптомлар кўриш ноаниқлигини, скотома ва диплопияни ўз ичига олади; кўришни доимий йўқотиш ҳоллари қайд этилган);
- эшитиш аъзолари томонидан: қулоқларни (шовқин) шанғиллаши;
- юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, шишлар, перикардит, гипотензия;
- овқат ҳазм килиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият ва диарея, қоринда оғриқ, глоссит, дисфагия, эзофагит (шу жумладан эрозив), гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакни яраланиши, диспепсия, энтероколит (резистент стафилококк штаммларини пролиферацияси ҳисобига), сохтамембраноз колит, панкреатит, қизилўнгачни яраси;
- моддалар алмашинувини бузилиши: анорексия;
- иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, анафилаксия, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, ҳансираш, тизимли қизил югурикни зўрайиши, зардоб касаллиги, периферик шишлар, эшакеми;
- тери томонидан: макулопапулёз тошма, терини қичишиши, терини қизариши, фотоонихолизис, эксфолиатив дерматит, кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, DRESS-синдроми, токсик эпидермал некролиз, фотосенсибилизация;
- қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, нейропения, эозинофилия, порфирия;
- буйрак функциясини бузилиши: қон зардобида мочевина концентрациясини ошиши;
- скелет-мушак аппарати: артралгия, миалгия;
- гепатобилиар тизими томонидан: сариқлик, гепатит, гепатотоксиклик (жигар функциал ҳолати кўрсаткичларини транзитор ошиши), жигар етишмовчилиги (якка ҳолларда);
- бошқалар: суперинфекция, тиш эмалини рангини турғун ўзгариши, аногенитал соҳада яллиғланиш, кандидоз (вагинит, глоссит, стоматит, проктит), дисбактериоз, қуйилишлар, қалқонсимон бези функциясини бузилишисиз бўлган қалқонсимон бези тўқимасини рангини микроскопик ўзгариши.
Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек илова-варақада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Доксициклинга ва бошқа тетрациклинларга ўта юқори сезувчанлик;
- препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
- лейкопения;
- порфирия;
- жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз биронта бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилинг, агар мустақил даволансангиз-дори воситасини қўллаш мумкинлиги бўйича шифокор билан маслахатлашинг.
Доксициклинни алюминий, кальций, магний сақлаган антацидлар ва бошқа таркибига бу катионлар кирган препаратлар, шунингдек рух, темир ёки висмут тузлари билан бир вақтда қабул қилганда уни сўрилиши бузилиши мумкин. Бу дори воситаларини максимал мумкин бўлган вақт оралиғида бўлиб қабул қилиш керак. Доксициклин ичак флорасини бостирилиши ва К витамини синтезини пасайиши ҳисобига билвосита антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Тетрациклинлар плазма протромбин фаоллигини пасайтиради, бирга қўлланадиган антикоагулянтларни дозасини ҳам камайтириш талаб қилиниши мумкин.
Доксициклин эстроген сақлаган орал контрацептивлар самарадорлигини камайтиради ва “шиддатли қон кетиши”ни ривожланиш тезлигини оширади. Жигар микросомал ферментларини индукция қиладиган дори воситалари (барбитуратлар, фенитоин, карбамазепин, рифампицин) доксициклинни метаболизмини кучайтиради ва уни қонда концентрациясини камайтиради. Доксициклинни суткалик дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин. Пенициллинлар ва доксициклин бир-бирини микробларга қарши таъсирини сусайтиради. Шунинг учун бу антибиотикларни бирга қўллашдан сақланиш лозим.
Колестирамин ва колестипол доксициклинни ичакда сўрилишини камайтиради. Ретиноид изотретиноин доксициклинни нейротоксик таъсирини кучайтиради ва бош мия ички гипертензиясини ривожланиш эҳтимолини оширади. Доксициклин циклоспоринни плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Бу дори воситаларини бирга буюришни фақат шифокорни назорати остида амалга ошириш керак.
Тетрациклинларни ва метоксифлуранни (ингаляцион наркоз учун восита) бирга қўллаш оғир буйрак етишмовчилигини (шу жумладан летал якунлар) ривожланишига олиб келиши мумкин. Сут доксициклинни сўрилиш даражаси ва тезлигини камайтиради.
Алкоголни мунтазам истеъмол қилиш доксициклинни ярим чиқарилиш даврини камайтиради ва уни чиқарилишини тезлаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Дори препаратини таркибига сариқ хинолин Е104 ва сариқ қуёш шафағи Е110 бўёвчилари, парабен (метилпарагидросибензоат Е218 ва пропилпарагидросибензоат Е216) киради, улар аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Дори препарати лактоза сақлайди, шунинг учун наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми ва Лапп лактаза танқислиги бўлган пациентларга бу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши.
Доксициклинни жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга ёки потенциал гепатотоксик дори воситаларини қабул қилаётган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Тетрациклинларни, шу жумладан доксициклинни перорал ёки парентерал қабул қилиш билан боғлиқ жигар функциясини бузилиши тўғрисида жуда кам хабар қилинган.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши. Буйрак функцияси нормал бўлган шахсларда доксициклинни буйраклар орқали экскрецияси 72 соатда тахминан 40% ни ташкил қилади. Бу диапазон оғир буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда (креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан кам) 72 соатда 1-5% гача пасайиши мумкин. Тадқиқотлар буйрак функцияси нормал ва бузилиши бўлган шахсларда доксициклинни қон зардобидан ярим чиқарилиш даври бўйича аҳамиятли фарқини аниқламаган. Гемодиализ дори воситасини қон зардобидан ярим чиқарилиш даврига таъсир қилмайди. Тетрациклинларни антианаболик таъсири қонда мочевинани даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда доксициклин қўлланганда антианаболик таъсир намоён бўлмаган. Доксициклин билан узоқ вақт даволанганда буйрак функциясини назорат қилиш зарур.
Суперинфекция хавфи. Бошқа антибактериал воситаларини қўллаш ҳоллари каби доксициклинни қўллаш сезувчан бўлмаган микроорганизмларни шу жумладан замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсишига ҳам, олиб келиши мумкин. Суперинфекция ривожланганда доксициклинни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак.
Антибиотик билан ассоциацияланган колит. Деярли ҳамма антибактериал воситаларни, жумладан доксициклинни ҳам қўлланганда колитни ривожланиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар қилинган. Бу асоратни оғирлиги енгилдан ҳаёт учун хавф туғдирадиган даражага қадар ўзгарган. Бу ташхисни антибактериал воситалари қўлланиши оқибатида юзага келадиган диарея бўйича мурожаат қилган пациентларда кўриб чиқиш зарур.
Clostridium difficile билан ассоциацияланган диареяни (CDAD) ривожланиш ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлиб, унинг оғирлиги енгил диареядан ўлимга олиб келадиган колитга қадар ўзгариши мумкин. Антибактериал воситалар билан даволаш ичакни нормал флорасини ўзгартиради, бу эса C. Difficille ўлимга олиб келади. C. Difficille А ва Б токсинларни ишлаб чиқаради, улар CDAD ни ривожланишига ёрдам беради. C. Difficille ни штаммлари синтез қиладиган гипертоксин касалланишни ва ўлимни ошишига олиб келади, чунки бу инфекциялар антимикроб давога чидамли бўлиши мумкин.
Эзофагит. Тетрациклинлар синфи дори воситаларини, шу жумладан доксициклинни капсула ёки таблетка шаклида қабул қилган пациентларда эзофагит ва қизилўнгач яраси ҳолатлари қайд этилган. Бу пациентларнинг кўпчилиги дори воситасини бевосита уйқудан олдин ёки етарли бўлмаган миқдорда суюқлик билан қабул қилганлар.
Порфирия. Тетрациклинларни қабул қилган пациентларда кам ҳолларда порфирияни пайдо бўлиши кузатилган.
Бош мия ички гипертензияси (БМИГ, бош миянинг сохта ўсмаси). Тетрациклинларни, шу жумладан доксициклинни қабул қилган пациентларда БМИГ ҳоллари қайд этилган. БМИГ клиник белгилари бош оғриғини, кўришни хиралашишини, диплопияни, кўришни йўқолишини ва кўрув нервини дискини шишини (кўз тубини текширилганда) ўз ичига олади. Ҳаддан зиёд тана вазнига эга ва анамнезида БМИГ бўлган туғруқ ёшидаги аёллар тетрациклинлар билан боғлиқ БМИГ ни ривожланиши бўйича бўлган хавф гуруҳига киради. Изотретиноин ва доксициклинни бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим, чунки изотретиноинни бош мияни шишини чақириши маълум. Одатда БМИГ даволаш тўхтатилгандан кейин йўқ бўлсада, кўришни доимий йўқотиш хавфи мавжуд. Агар даволаниш вақтида кўришни бузилиши юз берса, офтальмологни маслаҳати тавсия қилинади. Чунки бош миянинг ички босими препарат билан даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча ҳафта давомида ошган ҳолда қолиши мумкин. Шунинг учун ҳолат барқарорлашгунича пациентларни бир неча ҳафта кузатиш лозим.
Тизимли қизил югурик. Тетрациклинлар тизимли қизил югурик зўрайишини чақириши мумкин.
Миастения гравис. Тетрациклинлар гуруҳи дори воситалари суст нейро-мушак блокадасини чақириши мумкин, шунинг учун миастения грависи бўлган пациентларда доксициклинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Венерик касалликлар. Ёндош сифилисга шубҳа бўлган венерик касалликларни даволашда тегишли диагностик муолажалар, шу жумладан қоронғу майдонда ва бошқа таҳлиллар қўлланиши керак. Бундай ҳолатларда ҳар ойлик серологик тестлар (камида 4 ой) ўтказилиши керак.
Метоксифлуран. Доксициклин ва метоксифлуранни бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Метоксифлуранни тетрациклинлар билан бир вақтда қўллаш фатал нефротоксикликка олиб келади. Доксициклин қонда Plasmodium нинг жинссиз шакли штамларини тўлиқ бўлмасада, сезиларли даражада бостиради. Доксициклинни профилактик қабул қилган шахслар барибир эндемик соҳадан ташқарида чивинлардан олинган инфекцияларни ташувчилари бўлиши мумкин.
Қўллашдаги эҳтиёткорликлар. Фотосенсилибилизация ривожланиши мумкинлиги сабабли даволаниш вақтида ва ундан кейин 4-5 кун давомида инсоляцияни чекланиш керак. Қизилўнгачни эрозив-ярали шикастланишини ривожланишини олдини олиш учун доксициклинни кўп миқдордаги сув билан ичиш тавсия қилинади (200-300 мл).
Доксициклинни узоқ қўллаш зарурати бўлганда. Вақти-вақтида қонни периферик кўрсаткичларини, жигар ва буйрак функциясини назорат (5-7 кунда камида 1 марта) қилиш лозим.
Лаборатория кўрсаткичларига таъсири. Доксициклин билан даволашда сийдикдаги катехоламинлар миқдорини флуоресцент усули билан аниқланганда сохтамусбат натижалар пайдо бўлиши мумкин. Доксициклинни узоқ вақт олган шахсларда қалқонсимон безининг биоптати текширилганда, уларни жигаррангга бўялиши мумкин, бу патологик ҳолат эканлигини кўрсатмайди.
Педиатрияда қўлланилиши. 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди, чунки доксициклин уларда скелетни, тишларни шаклланишини бузилишига олиб келиши, тиш эмалини гипоплазиясини ва уларни сариқ-кулранг-жигарранггача қайтмас бўялишни чақириши мумкин. 12 ёшдан катта тана вазни 45 кг гача бўлган болаларда дори воситасини бошқа дори шаклида қўллаш керак.
Ҳомиладорлик. Ҳайвонлардаги экспериментларда доксициклинни ҳомилада скелетни ривожланишини кечикишини чақириши кўрсатилган. Уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.
Лактация даври. Доксициклинни кўкрак сутига тушиши сабабли даволаниш вақтида эмизишни тўхтатилади.
Автотранспортларни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Доксициклинни автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш ҳолларида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни бошлаш лозим. Диализ қон зардобидан ярим чиқарилиш даврига таъсир қилмайди ва дозани ошириб юборилиш ҳолларида самарасиз.
Чиқарилиш шакли
10 капсула ПВХ ли плёнка ва алюминий фольгали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғдан ва намдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича