📜 Инструкция по применению Биолектра Магнезиум форте
💊 Состав препарата Биолектра Магнезиум форте
✅ Применение препарата Биолектра Магнезиум форте
📅 Условия хранения Биолектра Магнезиум форте
⏳ Срок годности Биолектра Магнезиум форте

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИОЛЕКТРА МАГНЕЗИУМ ФОРТЕ

BIOLECTRAÒ MAGNESIUM FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Биолектра Магнезиум форте

Таъсир этувчи модда (ХПН): магний оксиди

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар

Таркиби:

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:  403,0-435,2 мг магний оксиди (243 мг магнийга тўғри келади),

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий карбонат, калий гидрокарбонати, олма кислотаси, маннит, гуруч крахмали, лимонли «МН» Е143 ароматизатори, натрий цикламати, натрий хлориди, натрий сахарини, симетикон.

1 вишилловчи  таблетка 0,01 НБ тенг.

Таърифи: думалоқ, оқ яссицилиндрик, шикастланишларсиз силлиқ юзали, бир томонида  «Biolectra» босиб туширилган ёзуви бор таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: магний препаратлари.

АТХ коди: А12С С10.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Моддалар алмашинувидаги ўзининг марказий роли туфайли магний организм учун муҳим элемент ҳисобланади. Кўпчилик генерация қилиш ёки энергияни сарфлаш фаолиятлари (масалан, оксидланиш фосфорланиш ёки ионли насоси, мушакларни қисқариши каби) магнийга боғлиқ ва организмни магний билан таъминланишини бузилишида етарли бўлмаган даражада амалга оширилиши ёки издан чиқиши мумкин. Катта организмни магнийга бўлган эҳтиёжи тахминан 20-30 г ташкил қилади. Тахминан 50% суякларда, 45% хужайраларда ва фақат умумий сонидан 5% қон плазмасида аниқлаш мумкин. Магнийнинг хужайра ичидаги концентрацияси 10 дан 60 ммоль/л гача ўзгариб туради, қон плазмасида магнийни аҳамиятли нормал концентрацияси тахминан 0,7 дан 1,1 ммоль/л гача мавжуд. Қон плазмасида тахминан 2/3 магний ионлари суюлтирилган ҳолатда ва тахминан 1/3 протеинлар билан боғланади.

Фармакокинетикаси

Магний ичга қабул қилинганида магнийни организмда дастлабки миқдорига боғлиқ равишда сўрилади. Организмда магний танқислигида кўпроқ сўрилади, магний билан тўйинганида эса – камроқ сўрилади. Резорбция нисбати физиологик фаол моддалар учун характерли бўлган гемостатик бошқариладиган резорбция кинетикасига мувофиқ. Магнийни мувозанат концентрациясида ва жигар фаолиятини бузилиши бўлмаганида, магнийнинг дозаси юқори бўлишига қарамасдан, организмда магнийнинг норма чегарасидан ортиқча тўпланиши кузатилмайди.

Ичакда сўрилгандан кейин магнийни чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради. Ўзлаштирилмаган магний ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Организмда магнийни танқислигини даволаш ва олдини олиш, мушак фаолияти томонидан бузилишлар сабаб бўлган ҳолларда (нейромушак бузилишлари, тиришишлар) сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, таъсирчанлик, миалгия, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, ҳомиладорликда қўлланади. Узоқ вақт чекиш ва алкоголни суиистеъмол қилиш натижасида пайдо бўлган гипомагниемияда, сурги воситаларини узоқ қўллаганда, контрацептив воситаларни, айрим диуретикларни ёки мунтазам гипергликемияли ёки осмотик диурезли қандли диабети бўлган беморларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Биолектра Магнезиум фортенинг дозаси организмда магнийнинг танқислик даражасига боғлиқ. Ўртача суткалик дозаси 1-2 вишилловчи таблеткалар (243-486 мг магний ионлари = 10-20 ммоль) ни ташкил қилади. Биолектра Магнезиум форте учун доза бўйича қуйидаги тавсиялар мавжуд:

6 ёшдан катта болаларга: 1 вишилловчи  таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.

Ўсмирларга ва катталарга: 1 вишилловчи  таблеткадан кунига 1-2 марта.

Оғир магний танқислигида шифокор назорати остида Биолектра Магнезиум фортени юқорироқ дозалари буюрилиши мумкин.

1 вишилловчи таблетка бир стакан сувда эритилади, тайёр бўлган эритмани ичиш керак.

Даволаш давомийлиги организмда магний танқислиги асосидаги сабабларга боғлиқдир.

Магнийни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилиш шифокор кузатуви остида амалга оширилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самаралар тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

Жуда тез-тез (≥1/10)

Тез-тез (≥1/100 – <1/10)

Тез-тез эмас (≥1/1 000 – <1/100)

Кам ҳолларда (≥1/10 000 – <1/1 000)

Жуда кам ҳолларда (<1/10 000)

Номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Юқорироқ дозаларда хавфли бўлмаган ва дозани камайтиргандан кейин ўтиб кетадиган ич кетиши кузатилиши мумкин. Биолектра Магнезиум фортени юқори дозаларда узоқ қабул қилганда толиқиш ҳисси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор клиник ва кимёвий тахлил усуллари ёрдамида магнийни кейинчалик қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддаига ёки бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Буйрак фаолиятини бузилишларида ва брадикардияга олиб келувчи юрак қўзғалувчанлиги ўтказувчанлигини бузилишларида (юқори даражадаги AV–блокада), Биолектра Магнезиум форте препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек минерал ва электролит алмашинувига (гипермагнеземия, гиперкалиемия) нисбатан қўллаш мумкин бўлмаган холатлар мавжудлигини текшириш керак.

Биолектра Магнезиум фортени оғир миостенияда, эксикозда ва кальций-магний-фосфатоамоний диатезида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир, натрий фториди ёки тетрациклинни бир вақтда қўлланганда темирни, натрий фторидни, тетрациклинни ва магнийни ўзлаштирилиши бузилиши мумкин.

Бундай холатларда Биолектра магнезиум форте препаратини ва темир, фторид натрий, тетрациклин препаратларини қабул қилиш орасида 3-4 соат интервалга риоя қилиш керак.

Алюмин сақловчи препаратларни (масалан, антацид воситалар) бир вақтда қабул қилганда алюмин сўрилиши ошиши мумкин.

Номутаносиблик

Номаълум.

Махсус кўрсатмалар

1 вишилловчи таблетка 7,35 ммоль (169 мг) натрий сақлайди. Буни натрийни кам сақловчи парҳезга риоя қилувчи шахсларга инобатга олиш керак (натрийни кам сақловчи/ош тузи).

1 вишилловчи таблетка 7,35 ммоль (169 мг) калий сақлайди. Буни жигар фаолияти сусайган пациентларга, шунингдек калийни кам сақловчи парҳездаги пациентларга инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашдаги хавфи йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва махсус ускуналар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Магний тузларини ичга қабул қилганда гипермагнезиемия фақат буйрак етишмовчилигида пайдо бўлади. Бундай беморларга магний тузларини қабул қилиш мумкин эмас.

Интоксикация симптомлари

Магнийни юқори қонцентрациялари мушак скелетларини бўшашини чақиради (қон плазмасида магний концентрацияси 5,5 ммоль/л дан юқори). Янада юқорироқ магний ионлари концентрацияси (10-20 ммоль/л) юракда ўтказувчанлик даврини узайтиради, ундан хам юқорироқ концентрациялари диастолада юрак тўхташига олиб келади.

Интоксикациясини даволаш

Кальцийни вена ичига дархол юбориш таърифланган симптомларни бартараф қилишга олиб келади, чунки ушбу ионлар ўртасида антагонизм мавжуд.

Чиқарилиш шакли

Вишилловчи таблеткалар № 10.

10 вишилловчи таблеткадан тубада, 1 тубадан йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.    

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.