ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕНОГАМ
BENOGAM
Препаратнинг савдо номи: Беногам
Таркиби:
Препаратнинг 1 капсуласида сақланади:
Женьшень экстракти – 50 мг
Махсар мойи – 200 мг
Эссенциал фосфолипидлар – 10 мг
А витамини – 5000 ТБ
D3 витамини – 400 ТБ
Е витамини – 30 мг
В1 витамини – 5 мг
В2 витамини – 5 мг
В6 витамини – 2 мг
В12 витамини – 3 мкг
С витамини – 75 мг
Фолат кислотаси – 0,4 мг
Кальций пантотенати – 5 мг
Никотинамид – 25 мг
Инозитол – 40 мг
D (+) Биотин – 0,015 мг
Молибден – 0,2 мг
Йод – 0,15 мг
Мис – 1 мг
Марганец – 1 мг
Рух – 1,2 мг
Калий – 5 мг
Магний – 6 мг
Темир – 10 мг
Кальций – 88,2 мг
Фосфор – 68,1 мг
Чиқарилиш шакли: Ичга қабул қилиш учун юмшоқ желатин капсулалар. 12 ва 24 тадан желатин капсулалар ўрамда.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Микро- ва макроэлементлар. эссенциал фосфолипидлар ва женьшень экстракти бўлган мажмуавий поливитамин препарати, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самаралари билан ифодаланади.
Фармакологик хусусиятлари
Микро- ва макроэлементлар, аминокислоталар, ўсимлик компонентлари ва биоген адоптогени бўлган мажмуавий поливитамин препарати. БЕНОГАМ препаратининг фармакологик ҳусусиятлари, унинг таркибига кирувчи, асосий метаболик жараёнларда иштирок этадиган ферментлар тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган компонентларнинг организмга таъсири билан ифодаланади.
Женьшень кенг фармакологик таъсир доирасига эга. Женьшеннинг биологик фаол моддаларининг мажмуаси МНТга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади. Организмнинг табиий қаршилиги ва регенератив ҳусусиятларини оширади.
Ретинол (А витамини) кўрув пигментларини шаклланишида иштирок қилади; эпителиал тўқималарнинг бутунлигини таъминлайди, организмнинг ўсишини бошқаради.
Тиамин хлориди (В1 витамини) кофермент сифатида карбонсувлар алмашинувида, нерв тизимининг фаолиятида иштирок қилади.
Рибофлавин (В2 витамини) ҳужайра нафаси ва кўришнинг катализатори; ДНК ни шаклланишида муҳим рол ўйнайди, тўқималарнинг (шу жумладан, тери ҳужайраларининг) регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.
Пиридоксин (В6 витамини) кофермент сифатида аминокислоталар, оқсиллар, шунингдек нейромедиаторларнинг синтези жараёнида иштирок қилади.
Цианокобаламин (В12 витамини) фолат кислотаси билан бирга нуклеотидларнинг синтезида иштирок қилади; шунингдек организмнинг ўсиши учун зарур бўлган эритроцитларнинг ва миелин ҳужайраларининг шаклланишида иштирок қилади.
Фолат кислотаси (Вс витамини) нормобластларнинг ҳосил бўлиши ва мегалобластларнинг нормал етилиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан, метионин, серин), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинларнинг синтезида, холин алмашинувида иштирок қилади.
Кальций пантотенати (В5 витамини) коэнзим А нинг таркибий қисми сифатида ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди; эпителий ва эндотелийнинг қурилиши ва регенерациясига ёрдам беради.
Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда муҳим рол ўйнайди, коллагеннинг синтезини таъминлайди; фолат кислотаси ва темирнинг метаболизмида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинларнинг синтезида иштирок қилади.
Е витамини антиоксидант ҳусусиятларига эга, мембраналарда тўйинмаган ёғ кислоталарининг липопероксидациядан ҳимояланишини таъминлайди; ҳужайралараро моддалар, коллаген ва эластик толаларнинг шаклланишида иштирок қилади. Е витамини мембраналарнинг бутунлигини сақланишига ёрдам беради ва ҳужайра тузилмаларини эркин радикаллар ва липидларнинг перекисли оксидланишини, реакцион ҳусусиятли маҳсулотлари билан шикастланишидан ҳимоя қилади. Ўсмаларга қарши ва иммунорағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
D3 витамини ичакдан кальций, фосфатлар ва магнийнинг сўрилишини рағбатлантиради ва суякнинг оқсил стромасининг синтезини ва суяк тўқимаси ва дентинда кальцийнинг тўпланишини фаоллаштиради, суяк тўқимасининг резорбциясига қаршилик қилади, организмдан қўрғошиннинг чиқарилишига ёрдам беради.
Биотин ёғ ва карбонсувлар алмашинувида, пироузум кислотасининг оксидланишида иштирок қилади.
Никотинамид (РР витамини) тўқималарнинг нафаси жараёнларида, ёғ ва карбонсувлар алмашинувида иштирок қилади.
Магний нейронларнинг қўзғалувчанлигини ва мушакларга нерв импульсларининг ўтишини пасайтиради, кофактор сифатида кўпчилик ферментатив реакцияларда иштирок этади.
Фосфор метаболик жараёнлар, энергия алмашинуви, суяк тўқимасининг шаклланиши, ўсиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди.
Кальций суяк тўқимаси ва тишларнинг шаклланиши учун зарур; қоннинг ивиши жараёнини таъминлайди.
Калий ҳужайра ичида осмотик босимни тутиб туришда, нерв импульсларининг ўтиши жараёнларида иштирок қилади; мушаклар, шу жумладан, миокарднинг фаолияти ва метаболизмида муҳим рол ўйнайди.
Темир эритропоэзда иштирок қилади, гемоглобиннинг таркибида тўқималарга кислороднинг ташилишини таъминлайди.
Рух В гуруҳ витаминларининг ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради, суяк тўқимасининг нормал ривожланиши учун муҳим, меъда ости бези ширасини таркибий қисми ҳисобланади, қатор гормонларнинг ҳосил бўлишида иштирок қилади.
Йод қалқонсимон бези гормонларини синтези учун зарур.
Мис тўқима нафаси, қон яратиш, иммун реакцияларда иштирок қилади.
Марганец суяк тўқимасининг ривожланишига таъсир кўрсатади, тўқима нафаси, иммун реакцияларда иштирок қилади.
Молибден оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок қилади, ферментнинг кофактори каби таъсир қилиши мумкин.
Махсар мойи жуда кўп монотўйинган ёғ кислоталарини сақлайди, улар қонда юқори зичликка эга липопротеинларнинг миқдорини (“яхши холестерин”) ўзгартирмасдан паст зичликка эга (“ёмон холестерин”) липопротеинларнинг даражасини пасайтиришга қодир.
Эссенциал фосфолипидлар ҳужайра мембраналарининг универсал пластик материали ҳисобланади. Фосфолипидлар ҳужайра мембраларининг фаоллигини ва тузилмаларини тикланишига ёрдам беради, кўпчилик ҳаётий муҳим жараёнларнинг фаолиятини бошқаради.
Фармакокинетикаси
Беногам препаратининг таъсири компонентларининг таъсирини йиғиндиси ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш мумкин эмас; компонентларининг барчасини биргаликда маркер ёки биотекширувлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.
Қўлланиши
- катталар ва 12 ёш ли ва ундан катта болаларда гипо- ва авитаминозларни олдини олиш ва даволаш;
- ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, чарчоқлик ҳолати, диққатни жамлаш қобилиятини бузилиши;
- тузалиш жараёнини, хусусан, оғир касалликлар, жарроҳлик муолажалари ва радиотерапиядан сўнг тезлаштириш учун;
- келиб чиқиши турли анемиялар;
- спортчиларда жисмоний чидамлиликни ошириш учун;
- стресснинг оқибатларини олдини олиш учун;
- аёлларда климактерик даврда;
- эркаклардаги импотенция;
- сексуал астения ва бепуштлик;
- жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган юқори талаб;
- қатъий парҳезга риоя қилувчи шахслар учун;
- мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда;
- сочларнинг синувчанлиги ва тўкилишида;
- неврозларда , қандли диабетда, бўғимларнинг яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликларида ва бошқа сурункали касалликларда;
- организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун.
Қўллаш усули ва дозалари
Нонуштадан кейин кунига бир капсуладан қабул қилинади. Тавсия қилинган даволаш курси 2−3 ҳафта. Бошқа ҳолларда шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми). Яққол ножўя кўринишлари ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Беногам препаратини қўллаш мумкин эмас:
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;
- 12 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнин ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача Беногам препаратини бошқа дори воситалари билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврида Беногам препаратини қўллаш шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича тавсия қилинади.
Дозани ошириб юборилиши
Беногам препарати тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида, дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Тасодифан доза ошириб юборилганида, дарҳол тиббий ёрдам кўрсатиш керак, чунки Беногам препаратига кирувчи компонентлар (асосан, ёғда эрувчи витаминлар ва темир) организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Сақлаш шароити
300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептисиз.