📜 Инструкция по применению Неуровитан
💊 Состав препарата Неуровитан
✅ Применение препарата Неуровитан
📅 Условия хранения Неуровитан
⏳ Срок годности Неуровитан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕУРОВИТАН

NEUROVITAN

 

Препаратнинг савдо номи: Неуровитан

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: октотиамин – 25 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 40 мг, рибофлавин (В12 витамини) – 2,5 мг, цианокобаламин (В12  витамини) – 0,25 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, маккажўхори крахмали, повидон К30, микрокристалл целлюлоза, аэросил, магний стеарати,

қобиқ таркиби: тальк, титан диоксиди, сахароза, шеллак, канакунжут мойи, желатин ранги 150, 1351 FD&C Yellow №6 бўёвчиси, 36003 Edicol Erythrosine Red бўёвчиси, карнауб муми, парафин.

Таърифи: овал шаклли, пушти-тўқ сариқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар

АТХ коди: А11А.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи витаминларнинг ҳусусиятлари билан белгиланади.

Тиамин (В1 витамини) одам организмида фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Тиамин углевод, оқсил ва ёғ алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Синапсларда нерв қўзғалишларини ўтказиш жараёнларида фаол қатнашади.

Октотиамин (В1 витамини тиоктоат кислотаси билан мажмуаси) узайтирилган самарага эга, тиамин гидрохлоридига нисбатан кислотага чидамлироқ, сўрилиши ва самарадорлиги кучлироқ.

Рибофлавин (В2 витамини) кўриш ва тўқималар нафаси жараёнларининг ўта муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини йўлга солиб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида қатнашади, тўқималарнинг (шу жумладан тери хужайраларининг) регенерацияси жараёнларига, хужайралардаги трофик бузилишларнинг тўғриланишига ёрдам беради.

Пиридоксин (В6 витамини) марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун зарурдир. Фосфорланган ҳолда аминокислоталар метаболизмининг (декарбоксилланиш, переаминланиш ва бошқаларда) коферменти ҳисобланади Нерв тўқималарида фаолият кўрсатувчи муҳим ферментларнинг коферменти сифатида ўзини намоён этади. Допамин, норадреналин, адреналин, гистамин ва ГАМК каби кўпчилик нейромедиаторларнинг биосинтезида иштирок этади, глутамин кислотаси алмашинувида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) нормал қон ҳосил бўлиши ва эритроцитларни етилиши учун зарур бўлиб, шунингдек организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи қатор биокимёвий реакцияларда: метил гуруҳларини ташиб ўтилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтезида, аминокислоталар, углеводлар, липидлар алмашинувида иштирок этади. Нерв тизимидаги жараёнларга (нуклеин кислоталарини синтезида ва цереброзидлар ва фосфолипидларни липид таркибига) ижобий таъсир кўрсатади. Цианокобаламиннинг кофермент шакллари – метилкобаламин ва аденозилкобаламин хужайраларни репликацияси ва ўсиши учун зарур.

Фармакокинетикаси

Препарат бутун ингичка ичак бўйлаб сўрилиб, барча тўқималарга ўтади, организмда биотрансформацияга учрайди, сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Ўсишда ортда қолиш, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, операциядан олдин ва кейинги даврда, парҳез (диабет, урицемия), сурункали инфекциялар, антибиотиклар билан даволаниш вақтида ва ундан кейинги жигар ва тери касалликлари, анемия, иммун танқислиги.

Неуровитан шунингдек мувозанатлашмаган озиқланиш, юқори алкоголь ва тамаки истеъмол қилувчи, фаол яшаш тарзидаги инсонлар учун буюрилади.

Неуровитан шунингдек узоқ муддатли невритни даволашда, турли келиб чиқишга эга бўлган невралгияларда, парестезияда, периферал фалажликда, люмбагода, артралгияларда ва миалгияларда, диабетик невропатияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни овқатдан кейин, чайнамасдан ва кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан  қабул қилиш лозим.

Одатда 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади.

6 ёшдан катта болаларга шифокор тавсиясига кўра, 1 таблеткадан суткада 1-3 мартадан буюрилади.

Курс давомийлиги одатда 2-3 ҳафтани (шифокор тавсияси бўйича) ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда:

  • бош оғриғи, бош айланиши
  • кўнгил айниши

Жуда кам ҳолларда:

  • В6 витаминини жуда катта дозаларда нотўғри қўлланганда сезувчанликни бузилиши
  • қичишиш ва уртикар тошма кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Леводопа билан бирга қўлланганда препарат леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтиради.

Этанол тиаминни сўрилишини кескин пасайтиради.

Препаратни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминлари бўлган поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги сабабли препаратни қабул қилишда сийдик сариқ рангга бўялиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилияти таъсирининг ўзига хослиги.

Белгиланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли ва ўрами

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.

3 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15о-25оС ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.