ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТРУМ® БЬЮТИ
VITRUM BEATY
Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® БЬЮТИ
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка сақлайди:
Фаол таъсир этувчи моддалар:
Бетакаротен1 1700 ХБ2
Альфа токоферол ацетати (Е витамини) 10 ХБ3
Колекальциферол6 (D3 витамини) 67 ХБ4
Аскорбин кислотаси (С витамини) 40 мг
Фолат кислотаси 133 мкг
Тиамин моногидрати (В1 витамини) 2 мг
Рибофлавин (В2 витамини) 2 мг
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 5 мг
Цианокобаламин (В12 витамини) 4 мкг
Никотинамид 10 мг
Биотин 133 мкг
Пантотен кислотасига қайта ҳисобланган
кальций пантотенати 10 мг
Рутозид5 10 мг
Инозит 20 мг
Холин тартрати 50 мг
Биофлавоноидлар 20 мг
Бетаин гидрохлориди 10 мг
пара-Аминобензой кислотаси 10 мг
Цистеин 3,3 мг
Метионин 3,3 мг
Папаин 3,3 мг
Кальций (кальций гидрофосфати) 200 мг
Йод (калий йодиди) 75 мкг
Темир7 2 мг
Магний (магний оксиди) 50 мг
Фосфор (кальций гидрофосфати) 155 мг
Рух (рух оксиди) 5 мг
Марганец (марганец глюконати) 3,3 мг
Селен7 8,3 мкг
Бор (бор цитрати) 0,5 мг
Дала қирқбўғин ўти 20 мг
1 – бета-каротин синоними
2 – 1,02 мг бета-каротенга мос келади
3 – 10 мг альфа токоферол ацетатига мос келади
4 – 1,68 мкг колекальциферолига мос келади
5 – рутин синоними
6 – колекальциферол синоними
7 – хелатли аминокислота мажмуаси кўринишида.
Ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси – 61,90 мг, микрокристаллик целлюлоза – 40,36 мг, магний стеарати – 13,81 мг, кремний диоксиди – 7,40 мг, кроскармеллоза натрий – 7,40 мг.
Қобиғи: гипромеллоза – 30 мг, титан диоксиди (Е171) – 17 мг, кармин бўёвчиси (Е120) –
2,9 мг, триацетин – 0,2 мг, индигокармин бўёвчиси (Е132) – 0,06 мг, ванилин – 0,005 мг.
Таърифи: овал, икки томонлама қавариқ, пушти-бинафша рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бироз тўқроқ рангли доғлари бўлган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита + бошқа препаратлар
АТХ коди: A11AB
Фармакологик хусусиятлари
Таъсири препаратнинг таркибига кирувчи моддаларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат. Препаратнинг фаол компонентлари асосий метаболик жараёнларда иштирок этувчи ферментатив тизимларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Коллаген ва тери, тирноқлар ва сочларнинг структурасини яхшилаш қобилиятига эга бўлган бошқа оқсилларнинг шаклланиши учун зарур бўлган аминокислоталарни сақлайди; моддалар алмашинувини меъёрлаштириш қобилиятига эга антиоксидант таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Препарат қуйидагиларда қўлланади:
- гиповитаминозлар, организмда минерал моддалар танқислигини даволаш ва олдини олиш;
- моддалар алмашинувини тиклаш, тери, тирноқлар, сочларнинг структурасини яхшилаш учун;
- юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
- давомли шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
- мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, катталарга кунига 2 таблеткадан овқатдан кейин. Максимал самарага эришиш учун дозалашни 3 таблеткагача ошириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин мажмуаларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлақо безарар ва препаратда рибофлавин мавжудлиги билан тушунтирилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар. Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: оғизни қуриши, ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши.
Доза тасодифан ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.
Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
30 ёки 60 плёнка билан қопланган таблеткадан бураладиган полиэтилен қопқоқчали ва ҳимояловчи фольга клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
10 дан 30°С гача ҳароратда, қуруқ жойда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.