📜 Инструкция по применению Ноотроцин
💊 Состав препарата Ноотроцин
✅ Применение препарата Ноотроцин
📅 Условия хранения Ноотроцин
⏳ Срок годности Ноотроцин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НООТРОЦИН

NOOTROCINUM

Препаратнинг савдо номи: Ноотроцин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Пирацетам ва циннаризин.

Чиқарилиш шакли: Қаттиқ желатин капсулалар 400/25 мл, 10 капсуладан контур уяли ўрамда.

Таркиби:

Фаол моддалар: пирацетам – 400 мг ва циннаризин – 25 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза, кремний диоксиди, картошка крахмали, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ноотроп восита.

Фармакологик хусусиятлари

Ноотроцин – яққол гипоксияга қарши ва томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, мияда қон айланишини ва мия метаболизмини яхшиловчи таъсирга эга мажмуавий (пирацетам+циннаризин) ноотроп препарат.

Пирацетам миянинг алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатувчи ноотроп моддалар синфига киради. У мия тўқимасида АТФ концентрациясини оширади, рибонуклеин кислотаси ва фосфалипидларнинг биосинтезини кучайтиради, гликолитик жараёнлар ва глюкоза утилизациясини рағбатлантиради. Пирацетам бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, хотиранинг консолидациясига ёрдам беради, церебрал гипоксиянинг турли шаклларида ҳимояловчи таъсир кўрсатади, ўрганиш жараёнини енгиллаштиради.

Пирацетам ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Организмга юборилганида турли аъзолар ва тўқималарга, шу жумладан мия тўқимасига ҳам киради. Метаболизмга деярли учрамайди. Буйраклар орқали чиқарилади. У кам заҳарли (ҳайвонлардаги ўткир тажрибаларда вена ичига юборилганида ўлим дозаси 10 г/кг дан ортиқ).

Пирацетам неврология, психиатрия ва наркология амалиётида қўлланади.

Неврология амалиётида пирацетам асосан бош миянинг қон томир касалликларида (атеросклероз, гипертония касаллиги, томирли паркинсонизм) қўлланади, сурункали церебрал томир етишмовчилигининг кўринишлари билан бирга кечувчи хотира, диққат, нутқ бузилишлари, бош айланиши ва бош оғриғи билан ифодаланган; бош мия жароҳатлари ва интоксикацияларидан кейинги мияда қон айланишини бузилишлари ва коматоз ва субкоматоз ҳолатларда, ҳамда бу ҳолатлардан кейинги тикланиш терапияси даврида, беморларнинг ҳаракат ва рухий фаоллигини ошириш мақсадида қўлланади. Пирацетам шунингдек интеллектуал-мнестик фаолиятни сусайиши ва эмоционал-ирода соҳасини бузилишлари билан бирга кечувчи нерв тизими касалликлари бўлган болаларда қўлланади.

Психиатрия амалиётида пирацетам клиник кўринишида адинамия белгилари, астеник ва сенесто-ипохондрик бузилишлари устун бўлган турли генезли невротик ва астеноадинамик депрессив ҳолатлари бўлган беморларда қўлланади. Идеатор тормозланиш, шунингдек шизофрениядаги сустапатик нуқсонли ҳолатларни даволашда, турли этиологияли психоорганик синдромларда, сенил ва атрофик жараёнларда, «органик сифатсиз замин»да кечувчи руҳий касалликларни мажмуавий даволашда қўлланади. Бундан ташқари, пирацетам антидепрессантларга резистент бўлган депрессив ҳолатларни даволашда ёрдамчи восита сифатида, шунингдек нейролептиклар ва бошқа психотроп воситаларни ёмон ўзлаштирилишида, улар чақирган сомато-вегетатив, неврологик ва рухий асоратларни бартараф қилиш ёки олдини олиш мақсадида қўлланади. Ёрдамчи восита сифатида пирацетам тутқаноқда қўлланилиши мумкин.

Наркология амалиётида у алкоголизм ва наркоманиядаги абстинент, пре- ва делириоз ҳолатларни йўқ қилиш воситаси сифатида, шунингдек алкоголь, морфин, барбитуратлар ва фенамин ва ҳоказолар билан ўткир заҳарланиш ҳолларида қўлланади. Бундан ташқари, пирацетам рухий фаолиятнинг турғун бузилишлари кўринишлари билан бўлган (астения, интеллектуал-мнестик бузилишлар ва ҳоказолар) сурункали алкоголизмни даволашда қўлланади.

Циннаризин мия, периферик ва коронар қон айланишини ва микроциркуляцияни яхшилайди, қоннинг ошган қовушқоқлигини камайтиради ва тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади, эритроцитларнинг деформацияланиш хусусиятини оширади.

У қон томирларига бевосита спазмолитик таъсир ҳам кўрсатади, биоген томирларни торайтирувчи моддаларга (адреналин, норадреналин) уларни реакциясини камайтиради, қон томирларига СО2 таъсирини потенциялайди. Тизимли артериал босимга, юрак қисқаришлари сонига, юрак қисқарувчанлиги ва ўтказувчанлигига циннаризин деярли таъсир қилмайди.

Циннаризин ўртача антигистамин фаолликка эга, вестибуляр аппарат қўзғалувчанлигини камайтиради (нистагмни бостиради).

Циннаризиннинг фармакологик хусусиятлари кўпроқ даражада уни мембраналарнинг кальций каналларини блоклаш қобилияти билан боғлиқ. У кальций ионларининг хужайрага киришини ингибирлайди ва плазмолеммалар депосида уларнинг миқдорини камайтиради.

Циннаризин яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганида қон плазмасида унинг чўққи концентрацияси 1-3 соатдан сўнг кузатилади; ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соат. У фаол метаболизмга учрайди. Метаболитларининг учдан бири сийдик билан, 2/3 қисми эса ахлат билан чиқарилади,

Циннаризин мия ва периферик қон айланишининг бузилишларида; вестибуляр бузилишларда қўлланади. Гистаминга қарши фаоллиги бўлишига қарамасдан, самаралироқ препаратлар бўлганлиги учун, махсус гистаминга қарши восита сифатида ишлатилмайди.

Цереброваскуляр восита сифатида томирларнинг спазми, атеросклероз, ўтказилган бош мия жароҳатлари, инсульт билан боғлиқ бўлган мияда қон айланишини бузилишларида буюрилади. Препарат цереброастеник кўринишларни, бош оғриғини, қулоқлардаги шовқинни камайтиради, умумий ҳолатни яхшилайди.

Циннаризин мигренда, Меньер касаллигида буюрилади.

Циннаризин шунингдек облитерирловчи эндартеритда, тромбангиитда, Рейно касаллигида, алмашиниб турадиган чўлоқликда, акроцианозда ва бошқа периферик қон айланишининг бузилишларида, периферик қон томирлар спазмини камайтиради ва қон айланишини яхшилайди.

Пирацетам ва циннаризин қўшилганида иккала компонент ўзаро бир-бирининг таъсирини, заҳарлилигини оширмасдан потенциялайди, чунки мажмуанинг заҳарлилиги алоҳида компонентларнинг заҳарлигидан ошмайди.

Препаратни марказий нерв тизимига бўлган таъсирида седатив самараси устунлик қилади. Препаратнинг терапевтик самараси 1-6 соатдан сўнг намоён бўлади.

Қўлланиши

Препарат қуйидагиларда қўлланади:

  • келиб чиқиши турлича бўлган психоорганик синдром (шу жумладан мия томирларининг ўткир ва сурункали касалликлари, мия жароҳатларидан кейин, нерв тизимининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида);
  • бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, нистагм, кўнгил айниши ва қусиш билан бирга кечувчи лабиринтопатия;
  • Меньер синдроми;
  • кинетозларни олдини олиш;
  • мигренни олдини олиш ва даволаш;
  • ним ўткир босқичдаги ва сурункали босқичга ўтиш жараёнидаги мия инфаркти;
  • энцефалопатия билан кечувчи сурункали гипертензия;
  • травматик энцефалопатия;
  • психоген келиб чиқишга эга бўлган астеник синдром (хавотирлик, эмоционал дискомфорт, юқори қўзғалувчанлик, хотира, диққатни бузилиши, эмоционал лабиллик);
  • интеллектуал ривожланишини қолоқлиги бўлган болаларни хотирасини ва ўрганиш қобилиятини яхшилаш учун қўлланади.

Ноотроцинни, айниқса шифокор пирацетам ва циннаризинни бир вақтда буюрган ҳолларда қўллаш қулай – икки капсула ўрнига фақат битта қабул қилиш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга касалликнинг оғирлигига қараб, препарат 1-2 капсуладан суткада 3 марта 1-3 ой давомида буюрилади.

5 ёшдан 12 ёшгача болаларга катталарнинг дозасини ярми буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ноотроцинни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • буйраклар фаолиятининг бузилиши;
  • паркинсонизм;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсирлари

Дерматологик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тошма, қичишиш, фотосенсибилизация.

Бош айланиши, қалтираш, асабийлик, қўзғалиш (шу жумладан якка ҳолларда сексуал), қўзғалувчанлик, безовталик, уйқуни бузилиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриқлари.

Махсус кўрсатмалар

Ноотроцин таркибида циннаризин бўлганлиги сабабли, препарат спортчиларда допинг-синама ўтказилганида мусбат реакция чақириши мумкин.

Пирацетам билан монотерапия беморда зўриқиш ва уйқусизлик чақирган ҳолларда, Ноотроцин танлов препаратидир.

Кротикал миоклонияси бўлган беморларни даволашда даволашни кескин бекор қилишдан сақланиш керак (хуружларнинг қайта бошланишини хавфи).

Рухий бузилишлари бўлган пациентлар учун ножўя кўринишларни ривожланиши кўпроқ характерли эканлигини кўзда тутиш керак. Коронар етишмовчиликнинг зўрайиши кўпроқ оғир беморларда пайдо бўлади; бундай ҳолларда дозани пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

Автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш имкониятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқаришда ва техника билан ишлашда, Ноотроцинни терапевтик дозаларда қабул қилиш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ноотроцин билан бир вақтда қўлланилганда седатив препаратлар, учциклик антидепрессантлар, ноотроп ва гипотензив воситалар, ҳамда этанолнинг таъсирини кучайиши мумкин.

Бир вақтда қўлланилганда вазодилататорлар Ноотроциннинг таъсирини кучайтиради, гипотензив воситалар эса уни камайтиради.

Кекса ва қари ёшдаги пациентларда Ноотроцин антиангинал препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Нитроглицеринга эҳтиёжни камайтиради.

Дозани ошириб юборилиши

Ноотроцин дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Сақлаш шароити

Қуруқ , ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт билан.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.