📜 Инструкция по применению Ралмизол
💊 Состав препарата Ралмизол
✅ Применение препарата Ралмизол
📅 Условия хранения Ралмизол
⏳ Срок годности Ралмизол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РАЛМИЗОЛ

RALMIZOL

 

Препаратнинг савдо номи: Ралмизол

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетоконазол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем 2%

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди;

фаол модда: 200 мг кетоконазол;

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, цетостеарил спирти, цетомакрогол 1000, енгил суюқ парафин, хлорокзесол, пропиленгликоль, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли юмшоқ крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01AC08

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кетоконазол – замбуруғларга қарши препаратдир. Замбуруғларга қарши самараси эргостерол синтези сусайтириши ва замбуруғлар мембранасининг қолган липид компонентларининг таркибини ўзгариши билан боғлиқ. Кетоконазол дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum, Microsporum spp.), ачитқи замбуруғлари (Candida spp., Pityrosporum, Torulopsis, Cryptococcus, Malassezia furfur), диморф юқори замбуруғлар (эумицетлар) га нисбатан фунгицид ва фунгистатик таъсир намоён қилади. Aspergillus spp., Sporotrix schenskii, айрим Dermatiaceae, Mucor spp. ва Entomophthrales дан ташқари бошқа фукомицетлар кетоконазолга камроқ сезгир. Кетоконазол препаратлари билан даволаш даврида резистентликни ривожланиши аниқланмаган. Препарат қичишишни тез бартараф этади.

Фармакокинетикаси

Кетоконазол креми маҳаллий қўлланганда деярли сўрилмайди; узоқ вақт қўлланганда қонда аниқланмайди.

Қўлланилиши

Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum чақирган дерматофит тери инфекциялари:

  • силлиқ тери дерматомикози,
  • чов эпидермофитияси,
  • кафт ва панжа эпидермофитияси,
  • тери кандидози,
  • кепакланувчи темиратки,
  • Pityrosporum ovale чақирган себореяли дерматитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Крем маҳаллий қўлланади. Препаратни суртишдан олдин шикастланган соҳаларни синчковлик билан тозалаш ва қуритиш керак. Силлиқ тери дерматомикози, чов эпидермофитияси, кафт ва панжа эпидермофитияси, тери кандидози, шунингдек кепакланувчи темираткини даволаганда кремни шикастланган соҳага ва унга яқин жойдаги терига суткада 1 марта суртиш тавсия этилади. Себореяли дерматитни даволаганда крем шикастланиш даражасига қараб суткада 1 ёки 2 марта суртилади.

Даволашни етарли даражада давомийликда, касалликнинг барча симптомлари йўқолгандан кейин ва микологик текширувнинг манфий натижалари олингандан кейин яна бир неча кун давом эттириш керак.

Одатда даволаш муддати қуйидагиларни ташкил этади: кепакланувчи темиратки – 2-3 ҳафта; ачитқи инфекциялари – 2-3 ҳафта; чов эпидермофитияси – 2-4 ҳафта; силлиқ тери дерматомикози – 3-4 ҳафта; панжа эпидермофитияси – 4-6 ҳафта; себореяли дерматит – 2-4 ҳафта, лекин бундай касалликда самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун крем ҳафтада 1-2 марта суртиш давом эттирилади.

Препаратни қўллашни ўтказиб юборманг! Агар Сиз қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз, кремни иложи борича тезроқ суртинг. Лекин кейинги қўллаш вақти яқинлашган бўлса, мунтазам қўллаш усулига қайтинг.

Ножўя таъсирлари

Препарат суртилган жойларда кам ҳолларда терини таъсирланиши ва ачишиш ҳисси ёки контакт дерматит кўринишидаги аллергик реакцияларни маҳаллий кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Ҳар қандай нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кетоконазол ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Юқори сезувчанлик симптомларига препарат қўлланилгандан кейин пайдо бўладиган терини қизариши ва қичишиши киради.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Крем фақат терига сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Кремни кўзларга тушишидан сақланиш керак. Кремни кўзларга тушган ҳолатда уларни сув билан ювиш керак. Маҳаллий ёки аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда кремни оқава сув билан ювинг ва дарҳол шифокорга мурожаат этинг! Агар даволаш бошлангандан 4 ҳафтадан кейин клиник яхшиланиш кузатилмаса, диагнозни микробиологик усулда тасдиқлаш ва касалликнинг бошқа сабабини инкор этиш керак. Агар Сиз кортикостероидлар сақловчи кремлар, суртмалар ёки лосьонлардан фойдалансангиз, Ралмизол креми билан даволашни кортикостероидларни қўллаш билан бирга бошлаш мумкин. Кортикостероидлар билан даволашни тўсатдан тўхтатганда терини қизариши ёки қичишиши пайдо бўлиши мумкин. Бу кўринишларни олдини олиш учун кортикостероидлар билан даволашни давом эттириш тавсия этилади. Даволашни қуйидагича давом эттиринг:

  • бир ҳафта давомида кортикстероид сақловчи препаратни эрталаб, Ралмизолни эса кечқурун қўлланг;
  • кейинги 1-2 ҳафта давомида кортикстероид сақловчи препаратни эрталаб 2-3 суткада 1 марта, Ралмизол кремини ҳар кун кечқурун қўлланг;
  • ва ниҳоят, кортикостероидни қўллашни тўхтатинг ва зарурати бўлганида Ралмизол креми билан даволашни давом эттиринг.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўлланганида хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти

Препаратнинг автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиши текширилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кремлар маҳаллий қўлланганида кетоконазол тизимли қон оқимига деярли сўрилмаганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Кремни ортиқча миқдорда қўллаш эритема, терини шиши ва ачишиш ҳиссига олиб келиши мумкин. Бу симптомлар одатда даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

30 г крем алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.