📜 Инструкция по применению Нифуроксазид
💊 Состав препарата Нифуроксазид
✅ Применение препарата Нифуроксазид
📅 Условия хранения Нифуроксазид
⏳ Срок годности Нифуроксазид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИФУРОКСАЗИД

NIFUROXAZIDE

Препаратнинг савдо номи: Нифуроксазид

Таъсир этувчи модда (ХПН): нифуроксазид

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: нифуроксазид, 100% моддага қайта ҳисобланганда – 200 мг;

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза; повидон; лактоза моногидрати; кальций стеарати; қобиқ учун аралашма “Opadry II Yellow” 33G22623 қуйидагиларни сақлайди: гипромеллоза; лактоза моногидрати; титан диоксиди (Е 171); полиэтиленгликоль 3000 (макрогол); триацетин; хинолин сариғи (Е 104); сариқ шафақ FCF (Е 110); темир (II)-оксиди (Е 172); индигокармин (Е 132).

Таърифи: овал шаклга эга, икки томони қавариқ юзали, таблетканинг бир томонида рискаси, бошқа томонида “КМП” ёзуви бўлган сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Иккига бўлинганида ёрқин сариқ рангли ядроси кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ичак инфекцияларида қўлланадиган микробларга қарши восита. Нифуроксазид.

АТХ коди: А07АХ03

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид – 5-нитрофуранлар гуруҳига мансуб бўлган микробларга қарши препарат бўлиб, ичак антисептикларига киради. Дегидрогеназаларнинг фаоллигини блоклайди, ҳужайра нафаси, уч карбон кислоталар цикли жараёнларини сусайтиради, шунингдек микроб ҳужайрасида оқсил синтезини бузади. Микроорганизмлар томонидан токсинларни ишлаб чиқарилишини камайтиради. Ўртача терапевтик дозаларда бактериостатик фаоллик намоён қилади, юқорироқ дозаларда эса – бактерицид таъсир қилади.

Препарат Staphylococcus оиласига мансуб бўлган граммусбат микроорганизмлар ва Enterobacteriaceae оиласига мансуб бўлган грамманфий микроорганизмлар (Ecsherichia, Citrobacter, Enterobacter, Klebsiella, Salmonella, Shigella, Yersinia), шунингдек Vibrio cholerae га нисбатан намоён этади. Pseudomonas қатори ва Proteus қатори бактериялари (Proteus inconstans тури) ва Providentia alcalifaciens тури А кичик гуруҳининг штаммларига нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг нифуроксазид овқат ҳазм қилиш йўлларида сўрилмасдан, ичакда таъсир этувчи модда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Қон плазмасида препаратнинг жуда кам концентрацияси аниқланади; озгина миқдори сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланади. Ахлат билан чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги препаратнинг қабул қилинган дозасига ва овқат ҳазм қилиш йўлининг моторикасига боғлиқ.

Қўлланилиши

Инфекцион диарея, сурункали колитлар ва инфекцион этиологияли энтероколитлар, ичак дисбактериозини комплекс даволаш таркибида қўлланади; жарроҳлик аралашувларида меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нифуроксазид овқатланишдан қатъий назар, перорал қўлланади. Катталар ва 7 ёшдан ошган болалар – 1 таблеткадан суткада 3-4 марта (суткалик дозаси – 600-800 мг).

Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Аъзолар ва аъзолар тизими томонидан бузилишлар кам ҳолларда ривожланиши мумкин:

Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан: гранулоцитопенияни бир марта учраган ҳолати таърифланган.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: нифуроксазидга индивидуал ўта юқори сезувчанлик реакциялари, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диареяни зўрайиши билан намоён бўлади. Аҳамиятсиз жадалликдаги шундай симптомлар пайдо бўлганида махсус даволаш ўтказиш ёки нифуроксазидни тўхтатиш зарурати йўқ, чунки симптомлар тезда камаяди. Агар реакцияларни зўрайиши яққол бўлса, нифуроксазид қабул қилишни тўхтатиш керак. Кейинчалик бемор нифуроксазид ва бошқа нитрофуран ҳосилаларини қабул қилишдан сақланиши керак.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда терида ўзгаришлар (тери тошмаси, қичишиши, эшакеми, пўрсилдоқ) кузатилади. Ягона ҳолларда оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш ва анафилактик шок ривожланиши мумкин.

Препарат сариқ шафақ FCF (Е 110) бўёвчисини сақлайди, у аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

5-нитрофуран ҳосилаларига ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид билан даволаниш вақтида қизиб кетиш ҳисси, терини қизариши, қулоқларни шанғиллаши, нафасни қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўладиган дисульфирамсимон реакция ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголь ва спирт сақловчи препаратларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Нифуроксазид кучли адсорбцион ҳусусиятларга эга эканлиги сабабли, бошқа перорал дори воситаларни бир вақтда (бир вақтнинг ўзида) қабул қилишдан сақланиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Нифуроксазидни 7 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Даволаш бошланганидан сўнг диарея 3 кундан ортиқ давом этганида, симптомларнинг ривожланиш сабабини аниқлаш мақсадида диагностикани кучайтириш керак. Антибиотиклар билан даволаш зарурати туғилиши мумкин.

Препарат септицемия билан асоратланган ичак инфекцияларини даволаш учун монотерапия сифатида буюрилмайди. Сувсизланиш симптомлари бўлганида Нифуроксазидни қўллаш билан бирга регидратация ўтказиш керак.

Оғир даражадаги инвазив диареяда антибиотик юбориш керак, чунки нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (ҳансираш, тери тошмалари, қичишиши) пайдо бўлганида нифуроксазид қабул қилишни тўхтатиш керак.

Даволаниш вақтида маълум парҳезга риоя қилиш керак: шарбатлар, янги узилган сабзавотлар ва мевалар, аччиқ ва қийин ҳазм бўладиган маҳсулотлар истисно этилади. Препаратнинг таркибида лактоза мавжуд. Углеводлар алмашинувини кам учрайдиган наслий бузилишлари, хусусан галактозани ўзлаштиролмаслик, Lapp-лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга ушбу препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Агар она учун кутилган самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Нифуроксазидни меъда-ичак йўлларидан сўрилмаслиги ва кўкрак сутига ўтмаслиги маълумдир, бироқ етарли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, эмизиш даврида препаратни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Болалар. Нифуроксазид 200 мг таблеткалар 7 ёшдан ошган болаларда қўлланади. 7 ёшгача бўлган болаларга нифуроксазиднинг бошқа дори шакли буюрилади.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти. Нифуроксазид автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари номаълум. Дозаси ошириб юборилганда меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1 блистер қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.