📜 Инструкция по применению Глюгицир
💊 Состав препарата Глюгицир
✅ Применение препарата Глюгицир
📅 Условия хранения Глюгицир
⏳ Срок годности Глюгицир

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮГИЦИР

GLUGICIRUM

 

Препаратнинг савдо номи: Глюгицир

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): декстроза + натрий цитрати&

Дори шакли: гемоконсервант эритмаси

100 мл таркиби.

Натрий гидроцитрати сесквигидрати – 2,0 г, декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати, глюкоза (С*ФармДекс)) (декстрозага қайта ҳисобланганда) – 3,0 г, инъекция учун сув
100 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемоконсервант

АТХ коди: V07AC

Фармакологик хусусиятлари

Глюгицир эритмаси кальций катионларини цитрат анионлари томонидан боғланиши йўли билан антикоагулянт самарани таъминлайди, препаратдаги глюкоза қон хужайралари учун озуқа бўлиб хизмат килади.

Гемоконсервант 1 ҳажмга 4 ҳажм қон нисбатда қон билан аралаштирилади.

Қўлланилиши

Донор қонини консервация қилиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Қонни “Гемасин” полимер контейнерларида тайёрланади, 1 ҳажм гемоконсервантга 4 ҳажм қон нисбатда сиғими 250 мл, 375 мл, 500 мл ва 600 мл бўлган плазмаферез учун полимер контейнерлар ёки тромбоцитаферез учун полимер контейнерлар ишлатилади.

Қон, ундан олинган компонентларини тайёрлаш ва кейинчалик қўллаш Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1995 йил 29 майда тасдиқланган “Донор қонини тайёрлаш ва консервация қилиш бўйича йўриқнома” га ва буюмни қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.

Глюгицир билан консервацияланган қоннинг яроқлилик муддати – 21 кун.

Қўллашдан олдин истеъмолчилар тараси ва контейнернинг герметиклигини текшириш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Гемоконсервант эритмаси.

50 мл, 75 мл, 100 мл, 113 мл, 120 мл контейнерларда:

Қон учун бир камерали полимер контейнерлар:

250 мл сиғимли контейнерда 50 мл, 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл, 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл, 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл – “Гемасин”;

Қон ва унинг компонентлари учун икки камерали полимер контейнерлар:

250 мл сиғимли контейнерда 50 мл (контейнернинг бўш сиғими 200 мл), 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл (контейнернинг бўш сиғими 300 мл), 500 мл сиғимли контейнерда
100 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл), 575 мл сиғимли контейнерда
113 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл) – “Гемасин”;

500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл), 575 мл сиғимли контейнарда 113 мл (контейнернинг бўш сиғими 400 мл) – плазмаферез учун полимер контейнерлар.

Қон ва унинг компонентлари учун уч камерали полимер контейнерлар:

250 мл сиғимли контейнерда 50 мл (200 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 375 мл сиғимли контейнерда 75 мл (300 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (400 мл дан контейнернинг 2 бўш сиғимлари) – “Гемасин”;

750 мл сиғимли контейнерда 100 мл (200 мл дан контейнернинг бир бўш ва 400 мл контейнернинг бир бўш сиғимлари), 750 мл сиғимли контейнерда 113 мл (200 мл дан контейнернинг бир бўш ва 400 мл дан контейнернинг бир бўш сиғимлари) – эритроцитларни криоконсервацияси учун буюмлар комплекти;

500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан контейнернинг бир бўш сиғими, 400 мл дан бошқа сиғимли контейнер 100 мл “Эрнаф®” эритмаси билан), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг бир бўш сиғими, 400 мл дан бошқа сиғимли контейнер 100 мл “Эрнаф®” эритмаси билан) – “Гемасин”;

500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан контейнернинг икки бўш сиғими), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан контейнернинг икки бўш сиғими) – плазмафереза учун полимер контейнерлар;

600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (400 мл дан контейнернинг икки бўш сиғимлари) – тромбоцитаферез учун полимер контейнерлар.

Қон ва унинг компонентлари учун тўрт камерали полимер контейнерлар:

500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан икки ва 100 мл дан контейнернинг бир бўш сиғимлари), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан икки ва 100 мл дан контейнернинг бир бўш сиғимлари), 600 мл сиғимли контейнерда 120 мл (400 мл дан икки ва 100 мл дан контейнернинг бўш сиғимлари) – “Гемасин”;

500 мл сиғимли контейнерда 100 мл (400 мл дан икки контейнернинг бўш сиғимлари, 400 мл дан контейнернинг учинчи сиғими 100 мл “Эрнаф®” эритмаси), 575 мл сиғимли контейнерда 113 мл (400 мл дан икки контейнернинг бўш сиғимлари, 400 мл дан контейнернинг учинчи сиғими 100 мл “Эрнаф®” эритмаси) – “Гемасин”;

500 мл сиғимли икки идишда 100 мл (400 мл дан контейнернинг икки бўш сиғими), 575 мл сиғимли икки идишда 113 мл (400 мл дан контейнернинг икки бўш сиғими)- аппаратсиз плазмаферез учун полимер контейнер.

Ҳар бир гемоконсервант эритмали контейнер буюмга жойланади.

Буюм қадоқланади:

  • учта полиэтилен пакетга: иккита пакет истеъмолчилар тараси (ички ва ташқи пакет) ва битта гуруҳлаш пакети.

ёки

  • полиэтилен (ички) пакет ва мажмуавий кўп қаватли плёнка, алюмин фольга асосидаги гуруҳланган (ташқи) пакетга жойланади.

Ҳар бир гуруҳланган (ташқи) мажмуавий кўп қаватли плёнка ва алюмин фольга асосидаги пакетга 10 г силикагели бўлган латекс қопламали махсус қоғоз пакетчага жойланади.

Гемоконсервант эритмасини қўллаш бўйича йўриқномаси жойланади:

Гуруҳлаш пакетига – буюмни учта полиэтилен пакетга ўрамлашда;

Транспорт тарасига – буюмни полиэтилен (ички) пакет ва алюмин фольга асосли кўп қаватли мажмуавий плёнка пакет (ташқи) ўрамлашда буюмлар билан гуруҳлаш пакетлари сонига мувофиқ миқдорда.

 

 

Яроқлилик муддати

Буюмни учта полиэтилен пакетга ўрамланганда 2 йил.

Буюмни полиэтилен (ички) пакет ва алюмин фольга асосли кўп қаватли мажмуавий плёнка пакет (ташқи) ўрамланганда 2,5 йил.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғлик ва агрессив муҳитдан ҳимояланган жойда, 5 дан 25оС гача ҳароратда.

Транспортировкада музлатишга йўл қўйилади.

Полимер контейнер сиғимини хиралашиши ва контейнерларни герметиклиги шароитида контейнерли пакетда намликни мавжудлиги қўллашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Дорихоналардан бериш тартиби

Стационарлар учун

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.