Қўллаш бўйича йўрикнома
РиноМакс окси
RinomaХ oksi
Препаратнинг савдо номи: Риномакс Окси
Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин
Дори шакли: назал спрей
Таркиби:
0,05% ли 100мл эритма сақлайди
фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди – 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: левоментол, рацемик камфора, эвкалипт мойи, натрий дигидрофосфати, натрий эдетати, бензалконий хлорид эритмаси, пропиленгликоль, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, ўзига хос ҳидли, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.
АТХ коди: R01 AA05
Фармакологик ҳусусиятлари
Оксиметазолин томирларни торайтирувчи ва антиконгестив таъсир кўрсатади. Альфа 1–адренорецепторларни рағбатлантиради ва апликация жойида томирларни торайтиради, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини шишини камайтиради, бурундан нафас олишни енгиллаштиради, веноз синусларига қоннинг оқиб келишини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида оксиметазолин аҳамиятсиз даражада тизимли сўрилишга учрайди, шунинг учун уни қон плазмасидаги концентрацияси кам. Таъсири 15 минутдан кейин намоён бўлади. Таъсирининг давомийлиги 10-12 соат. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-8 сутка.
Қўлланилиши
Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:
– шамоллаш касалликларида (ўткир ринит);
– бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);
– евстахиитда;
– аллергик ринитда; (шу жумладан, пичан иситмасида);
– ўткир отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради).
Шунингдек бурун бўшлиғининг қўришни енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда – ҳар бир бурун йўлига бир мартадан сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.
Сепиш вақтида бошни орқага ташлаш тавсия этилмайди.
Даволанишнинг максимал мумкин бўлган давомийлиги – 5 кун.
Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йуналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра шаффоф ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учлик бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вактида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу оксиметазолинни оптимал юборилишига ёрдам беради.
Ножўя таъсирлари
Оксиметазолин одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратни тез-тез ёки узоқ муддат қўлланганида: бурун йўлларининг шиллиқ қаватининг таъсирланиши, ачишиши ва торайиши, гиперсекреция, бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, қўзғалиш, юрак уриши, тахифилаксия, кўнгил айниши, артериал босимни (АБ) ни ошиши, бурун ва томоқда санчилиш ёки қуриши, аксириш, бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва атрофияси кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга, шу жумладан бошқа интраназал қўллаш учун шишга қарши воситаларига ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, гипертиреоз, бурун йўлларининг секрет ажратиб чиқаришисиз бўлган яллигланиши, 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация.
Эҳтиёткорлик билан: сурункали буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, простата безининг гиперплазияси, клиник белгилари билан, ёпиқбурчакли глаукома, яққол атеросклероз, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет, артериал гипертензия.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бошқа томирларни торайтирувчи воситалари билан буюрилганда (юбориш усулидан қатъий назар) ножўя самараларининг ўзаро кучайиши мумкин. Оксиметазолин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларининг сўрилишини секинлаштиради ва уларнинг самарасини узайтиради. МАО ингибиторлари (улар бекор қилингандан кейинги 14 кунлик даври давомида) ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – АБ ни ошиши.
Махсус кўрсатмалар
Буюрилган дозаларни оширмаслик керак. Юрак-томир тизимининг касалликлари, гипертиреоз, артериал гипертонияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Одатда тавсия қилинган дозаларда оксиметазолин қўлланганида ринит белгиларини йўқ қилиш учун 3 кун етарли. Агарда бу даврда белгилар йўқолмаса даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бир флаконни бир нечта шахсларда ишлатиш инфекциянинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат кўришга таъсир қилади, реакция тезлигини пасайиши мумкин. Препарат тавсия қилинганидан ортиқ дозаларда узоқ муддат қўлланганида юрак-томир тизимига ва марказий нерв тизимини (МНТ) умумий таъсирини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: тахикардия, артериал гипертензия, МНТ сусайиши.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Бурун учун спрей 0,05% ли 10 мл дан, тўқ шиша флаконларида, йиғиб олувчи трубкадан, дозаловчи насосдан ва сепувчи учликдан ташкил топган мослама билан беркитилган. Сепувчи – учликка шаффоф қопқоқча ўрнатилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.