ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРО®
AMBRO
Препаратнинг савдо номи: Амбро®
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол
Дори шакли: таблеткалар 30 мг
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди
Фаол модда: амброксол гидрохлориди 30,0 мг,
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди (аэросил), кальций стеарати.
Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли ясси цилиндр шаклли таблеткалар. Таблетканинг бир томонида фаска, бошқа томонида – фаска ва хоч шаклидаги фирма логотипи мавжуд.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Шамоллаш симптомлари ва йўтални бартараф этувчи препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. Амброксол.
АТХ коди: R05СВ06
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амброксол муколитик препарат. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга; бронхларнинг шиллиқ қаватларидаги безларнинг сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, шиллиқ қават секрети миқдорини ва альвеолалар ва бронхларда юқори фаол моддани (сурфактантни) ажралишини оширади; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларни бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва лизосомаларни Кларк ҳужайраларидан ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради. Киприкчали эпителийни ҳаракатланувчи фаоллигини оширади, уни ёпишиб қолишини олдини олади, мукоцилиар транспортни оширади. Амброксол яллиғланишга қарши самарага, шунингдек антиоксидант хусусиятларга эга, маҳаллий иммунитетни рағбатлантиради, балғам ва бронхиал секретда антибиотиклар концентрациясини оширади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши юқори ва деярли тўлиқ бўлиб, терапевтик дозага тўғридан-тўғри боғлиқ. Плазмадаги максимал концентрациясига 12,5 соат давомида эришилади. Ичга қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач намоён бўлади ва 612 соат давом этади.
Ўпка тўқималарига тез катта концентрацияда тақсимланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади.
Ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 30% метаболизмдан биринчи ўтишидаёқ элиминация қилинади. Амброксол асосан жигарда конъюгатларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди.
Охирги ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил қилади.
Буйраклар орқали 90% сувда эрувчан метаболитлар шаклида, 5% ўзгармаган шаклда чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври оғир сурункали буйрак етишмовчилигида ошади, лекин жигар фаолиятини бузилишларида ўзгармайди.
Пациентларни жинси ва ёши амброксолнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва дозага тузатиш киритишни талаб қилмайди.
Қўлланилиши
- ўткир ва сурункали бронхит
- пневмония
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)
- қийин балғам кўчиши билан кечувчи бронхиал астма
- бронхоэктатик касаллигида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқат қабул қилгандан кейин етарли миқдорда суюқлик билан чайнамасдан қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: дастлабки 23 суткада суткасига 3 марта 1 таблетка (30 мг) дан, кейин суткада 2 марта 1таблеткадан буюрилади.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½ таблеткадан (15 мг) кунига 23 марта буюрилади.
Даволаш давомийлиги касаллик кечишини ўзига хослигига боғлиқ.
Шифокор тавсиясисиз препарат 45 кундан ортиқ қабул қилинмаслиги керак.
Ножўя таъсири
Кам
холсизлик, бош оғриғи
гастралгиялар, кўнгил айниши, қусиш, диарея
оғиз ва нафас йўлларини қуриши, ринорея
аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар)
Жуда кам
нафасни бузилиши
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
амброксол ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик
меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги
ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амбро® ни йўталга қарши таъсирга эга бўлган дори воситалари (масалан, кодеин сақловчи) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Амбро® ни антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин ва бошқалар) ўпка йўлларига ўтишини яхшилайди, бу даволаш муддатини қисқартириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишларида, бронхларнинг мотор дисфункциясида ёки кўп миқдорда секрет ажралиб чиқишида (шиллиқни тўпланиши ҳавфи туфайли) эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Оғир жигар ва буйрак етишмовчилигида препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишлар орасидаги вақт оралиқларини узайтириш керак.
Педиатрияда қўлланилиши
Ушбу дори шаклини 6 ёшдан кичик болалар қабул қилиши тавсия қилинмайди.
Ёрдамчи моддалар
Препаратни кам учрайдиган наслий галактоза ўзлаштираолмаслиги, лактаза (Лапп тури) етишмовчилиги ёки глюкозагалактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар қабул қилиши тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида препаратни агар даволашдан кутилаётган самара ҳомила/бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.
Амбро® кўкрак сутига ўтади, бироқ, терапевтик дозада у болага салбий таъсир қилмайди.
Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хослиги
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш: препарат қабул қилинганидан кейин дастлабки 12 соатда меъдани ювиш, симптоматик терапия.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
10 таблеткадан поливинилхлорид пленка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилидаги, тасдиқланган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили истеъмолчи тарага жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.