📜 Инструкция по применению Кокарбоксилазы гидрохлорид
💊 Состав препарата Кокарбоксилазы гидрохлорид
✅ Применение препарата Кокарбоксилазы гидрохлорид
📅 Условия хранения Кокарбоксилазы гидрохлорид
⏳ Срок годности Кокарбоксилазы гидрохлорид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОКАРБОКСИЛАЗЫ ГИДРОХЛОРИД

COCARBOXYLASЕ HYDROCHLORIDЕ

 

Препаратнинг савдо номи: Кокарбоксилазы гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): кокарбоксилаза гидрохлориди

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:  50 мг кокарбоксилаза гидрохлориди;

ёрдамчи модда: натрий карбонати.

Таърифи: оқ рангли, бироз ўзига хос ҳидли, гигроскопик, ғовак масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни тўғриловчи восита.

АТХ коди: А11DA.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кокарбоксилаза модда алмашинув жараёнларини бошқарувчи ферментларнинг оқсилсиз таркибий қисми (коферменти) дир. Организмда тиаминдан уни фосфорланиши натижасида ҳосил бўлади. Айниқса углеводлар алмашинувида, хусусан, кетокислоталарнинг (пироузум, α-кетоглютар ва бошқа) оксидланишли декарбоксилланишида, шунингдек глюкозанинг парчаланишини пентозофосфат йўлида муҳим роль ўйнайди. Организмда сут ва пироузум кислоталарнинг даражасини пасайтиради, глюкозанинг ўзлаштирилишини, нерв тўқимасини трофикасини яхшилайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини нормаллашишига ёрдам беради.

Кокарбоксилаза В1 гиповитаминози ва авитаминозини даволаш учун қўлланмайди, чунки унинг биологик хусусиятлари тиаминнинг хусусиятлари билан тўлиқ тўғри келмайди.

Фармакокинетикаси

Организмда тўпланмайди. Сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Келиб чиқиши диабетик бўлган ацидоз; жигар ва диабетик кома, прекоматоз ҳолатлар; жигар ва буйрак етишмовчилиги; ўпка-юрак етишмовчилигидаги нафас ацидози, қон айланишининг сурункали етишмовчилиги, экстросистолия, пароксизмал тахикардия, хилпилловчи аритмия ва ритмнинг бошқа бузилишлари билан кечувчи юрак касалликлари, тарқоқ склерознинг енгил шакллари, преэклампсик ҳолатлар ва эклампсия, периферик невритлар, углеводлар алмашинувини яхшилашни талаб қилувчи турли патологик жараёнлар.

 

Қўллаш усуллари ва дозалари

Одатда мажмуавий даволашнинг компоненти сифатида қўлланади. Мушак ичига, кам ҳолларда – тери остига ёки вена ичига юборилади. Юборишдан олдин ампуланинг ичидагиси 2 мл инъекция учун сувда эритилади. Вена ичига оқим билан юбориш учун ҳажмни 10-20 мл етказиш, томчилаб юборганда эса, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасини қўшиб, 200-400 мл га етказиш керак. Юбориш учун доза касалликнинг характери ва пациент ҳолатининг оғирлигини ҳисобга олиб, шахсий равишда белгиланади. Катталарга суткада 50-100 мг дан бир марта юборилади. Даволаш курси 15-30 кун. Зарурати бўлганида (диабетик комада) кўрсатилган доза 1-2 соатдан кейин такроран юборилиши мумкин. Кейинчалик тутиб турувчи даволашга ўтилади –
50 мг дан суткада 1 марта. Ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида суткада 3 марта 100-150 мг (4-6 мл) дан вена ичига оқим билан ёки томчилаб (5% ли глюкоза эритмасида) 100-150 мг (4-6 мл) дан 1-1,5 ой давомида юборилади.

Болаларга тери остига ёки мушак ичига юборилади: туғилганидан бошлаб ҳаётининг уч ойлигигача – 25 мг дан суткада 1 марта; 4 ойликдан 7 ёшгача – 25-50 мг суткада 1 марта, 8-18 ёшда – 50-100 мг суткада 1 марта. Зарурати бўлганида кўрсатилган суткалик дозаларни икки қабулга бўлиб юбориш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Симптомлари қичишишдан, тери тошмасидан, эшакемидан то анафилактик шоккача бўлиши мумкин; вена ичига юборилганда – инъекция жойида гиперемия, қичишиш, шиш бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кокарбоксилазага юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Кокарбоксилаза юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтиради ва уларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.

Номутаносиблик. Тайёрланган эритмани бошқа дори воситалари билан қўллаш мумкин эмас. Фақат ўрамига жойланган эритувчи ишлатилсин.

 

Махсус кўрсатмалар

Мажмуавий даволашни ўтказишда кокарбоксилазани юрак гликозидларининг кардиотоник таъсирини кучайтириш хусусиятини ҳисобга олиш лозим. Хилпилловчи аритмияда препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Кокарбоксилаза гидрохлоридини ҳомиладорларни даволаш учун ёки эмизиш даврида қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни бу даврда буюриш тавсия қилинмайди.

Болалар.

Туғилганидан бошлаб қўлланади. Препарат вена ичига қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти. Текширилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя реакциялари яққолроқ шаклда кўринишида намоён бўлади. Препаратни қўллашни тўхтатиш, нафасни ва юрак-томир тизимининг фаолиятини меъёрлаштиришга қаратилган симптоматик даволаш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

50 мг дан препарат ампулаларда. 2 мл дан эритувчи ампулаларда.

5 ёки 10 препаратли ампуладан қутида, ёки 5 ёки 10 препаратли ампулалар ва 5 ёки 10 эритувчили ампулалар қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғлик таъсири ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.