📜 Инструкция по применению Микроспан-40/5D
💊 Состав препарата Микроспан-40/5D
✅ Применение препарата Микроспан-40/5D
📅 Условия хранения Микроспан-40/5D
⏳ Срок годности Микроспан-40/5D

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКРОСПАН™40/5D

MIKROSPAN40/5D

Препаратнинг савдо номи: Микроспан™-40/5D

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстран 40, глюкоза

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби

Хар 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: декстран 40 – 10,0 г; глюкоза – 5,0 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, деярли рангсиз, бироз қовушқоқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: плазма ўрнини босувчи воситалар.

АТХ коди: В05АА05

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат қоннинг суспензион барқарорлигини оширади, унинг қовушқоқлигини камайтиради, майда капиллярларда қон оқимини тикланишига ёрдам беради, қоннинг шаклли элементлари агрегациясини олдини олади ва пасайтиради. Таркибида глюкоза бўлган препарат инфузия қилиниши оқибатида артериал босимни нормаллашиши кузатилади, айланиб юрувчи қон ҳажми ошади, юрак фаолияти яхшиланади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан сўнг, препарат бутун қон томирлар тизими бўйлаб бир текис тақсимланади. Энг кичик молекуляр массага эга бўлган декстран молекулалари буйрак орқали чиқарилади. Препаратни тахминан 50% 6 соат давомида ва 75% 24 соат давомида чиқарилади. Қолган 25% қисман гидролизга учрайди ва сийдик ҳамда, қисман ахлат билан чиқарилади ва қисман оксидланади. Декстраннинг чиқарилмаган молекулалари қон-томирлардан ташқари бўшлиқлар бўйлаб тақсимланади ва вақтинчалик ретикулоэндотелиал тизимда сақланади, ушбу молекулалардан айримлари лимфа орқали қон томирлар ҳавзасига қайтади. Чиқарилмаган декстран бир неча ҳафта давомида аста-секин оксидланади

Қўлланилиши

Препарат капилляр қон оқимини бузилишларида, жароҳат, операцион ва куйиш оқибатидаги шокни олдини олиш ва даволаш учун; артериал ва веноз қон айланишини бузилишларида; тромбозлар ва тромбофлебитларда, эндартериитда; сунъий қон айланиш аппаратини ёрдамида ўтказиладиган юракдаги операцияларда (перфузион суюқликка қўшиш учун); маҳаллий циркуляцияни яхшилаш учун қон-томирлар ва пластик жарроҳликда; куйишлар, перитонит, панкреатитда дезинтоксикация учун, шунингдек препарат тўр парданинг ва кўрув нервининг касалликларида (миопия билан асоратланган, тўр парда дистрофияси ва бошқаларда ) шох парда ва томирли қаватнинг яллиғланиш жараёнларида, организмни сувсизланишида, буйракларнинг фильтрацион хусусияти пасайганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат парентерал: вена ичига (оқим билан, оқимли-томчилаб ва томчилаб) буюрилади. Препаратнинг дозалари ва юбориш тезлиги беморнинг умумий ҳолати ва кўрсатмаларга мувофиқ индивидуал равишда танланади. Шошилинч ҳоллардан ташқари, препаратни бевосита қўллашдан олдин тери синамаси ўтказилади. Бунинг учун билакнинг ички юзаси ўрта қисмидаги инъекция қилинадиган жой этанол билан ишлов берилганидан кейин тери ичига (т/и) 0,05 мл эритма лимон пўстлоғи кўринишида юборилади. Инъекциядан сўнг 10-15 минут ўтгач, инъекция жойида 1,5 мм диаметрдан ортиқ қизаришни пайдо бўлиши, тугунчалар ҳосил бўлиши ёки кўнгил айниши, бош айланиши кўринишидаги организмнинг умумий реакциялари ва бошқаларни пайдо бўлиши препаратга нисбатан беморнинг ўта юқори сезувчанлигидан далолат беради (хавф гуруҳи). Препарат қўлланганида биосинамани ўтказиш шарт: препаратнинг биринчи 5 томчиси аста-секин юборилганидан сўнг 3 минутга тўхтатилади, сўнгра яна 30 томчи юборилади ва яна 3 минутга тўхтатилади. Реакция бўлмаса, препаратни юбориш давом эттирилади. Синаманинг натижалари албатта касаллик тарихида қайд этилади.

Капилляр қон оқимини бузилишларида (шокнинг турли шакллари) в/и томчилаб ёки оқимли-томчилаб, 0,5 дан 1,5 л гача дозада, гемодинамик кўрсаткичлар ҳаёт учун хавф туғдирмайдиган даражага барқарорлашгунича юборилади. Зарурати бўлганида препаратнинг миқдори 2 л гача оширилиши мумкин. Болаларда шокнинг турли шаклларида тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобида юборилади, зарурати бўлганида дозаси тана вазнига 15 мл/кг гача оширилиши мумкин. Гематокрит кўрсаткичини 25% дан камайтириш тавсия этилмайди.

Юрак қон-томирларда ўтказиладиган ва пластик операцияларда в/и томчилаб, бевосита жарроҳлик аралашувдан олдин, катталарга ва болаларга тана вазнига 10 мл/кг дозада 30-60 минут давомида, операция вақтида катталарга – 500 мл, болаларга – тана вазнига 15мл/кг дан юборилади. Операциядан кейин препарат вена ичига томчилаб (60 минут давомида) 5-6 кун давомида: катталарга – тана вазнига 10 мл/кг, бир марта; 2-3 ёшгача бўлган болаларга – тана вазнига 10 мл/кг дан суткада 1 марта, 8 ёшгача бўлган болаларга – тана вазнига 7-10 мл/кг дан суткада 1-2 марта; 13 ёшгача бўлган болаларга – тана вазнига 5-7 мл/кг дан суткада 1-2 марта юборилади. 14 ёшдан ошган болаларга катталар учун мўлжалланган дозаларда буюрилади.

Сунъий қон айланиши ёрдамида ўтказиладиган операцияларда оксигенатор насосини тўлдириш учун препарат қонга беморнинг тана вазнига 10-20 мл/кг ҳисобида қўшилади. Перфузион эритмадаги декстраннинг концентрацияси 3% дан ошмаслиги керак. Операциядан кейинги даврда препаратнинг дозаси капилляр қон оқимини бузилишларида қўлланадиган дозаларда қўлланади.

Дезинтоксикация мақсадида препарат 500 дан 1250 мл гача бўлган бир марталик дозада (болаларга тана вазнига 5-10 мл/кг) 60-90 минут давомида в/и томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида биринчи суткада яна 500 мл препаратни юбориш мумкин (болаларда препаратни юбориш биринчи суткаларда юқорида келтирилган дозаларда қайтарилиши мумкин). Кейинги кунларда препарат томчилаб юборилади, катталарга 500 мл суткалик дозада, болаларга – тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобида юборилади. Сув-электролитлар мувозанатини нормаллаштириш учун (айниқса сувсизланган беморларни даволашда ва жарроҳлик операциялардан кейин муҳим) препарат билан бирга кристаллоид эритмаларни (Рингер ва Рингер-ацетати ва бошқалар) тенг миқдорда юбориш мақсадга мувофиқдир, препарат, одатда диурезни оширади (диурезни камайиши бемор организмини сувсизланганлигини кўрсатади).

Офтальмология амалиётида электрофорез йўли билан қўлланади, умумий қабул қилинган усулда ўтказилади. Бир муолажа учун 10 мл препарат сарфланади. Муолажа кунига 1 марта ўтказилади, ҳам мусбат, ҳам манфий қутблардан юборилади. Ток зичлиги – 1,5 мА/кв.см гача бўлади. Муолажанинг давомийлиги – 15-20 минутни ташкил этади. Даволаш курси 5-10 муолажадан иборат бўлади.

 

 

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (коллапсни ривожланиши билан кечувчи анафилактик реакциялар – бундай ҳолатларда кальций хлориди, глюкоза эритмаси, антигистамин препаратлар юборилади), қон кетиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тромбоцитопения, буйрак касалликлари (анурия билан кечувчи), юрак етишмовчилиги, қандли диабет, углеводлар алмашинувини бузилиши, лактация даври ва суюқликни катта миқдорда юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Декстранни инфузион эритмаларга қўшиш учун режалаштирилган дори воситалари билан мос келишини олдиндан текшириш керак.

Махсус кўрсатмалар

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга, полицитемияда препаратни юбориш зарур бўлган ҳолатларда, жуда эҳтиёткорлик билан юборилиши керак. Суюқликнинг дозаси ошириб юборилишидан ҳамиша эҳтиёт бўлиш керак. Аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, эритманинг биринчи 10-20 мл ни аста-секин, пациентнинг ҳолатини назорати остида юбориш тавсия этилади. Артериал гипертензияни ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш ва уни жадал даволаш учун мувофиқ воситалар талаб этилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Яққол сувсизланган пациентларда декстранни юборишдан олдин суюқлик танқислигини олдиндан тиклаш тавсия этилади, уларни юбориш тезлиги соатига 500 мл дан ошмаслиги керак. Тавсия этилган дозаларда юбориш гемостаз тизимига деярли таъсир қилмайди. Тавсия этилган дозадан ошириш қон кетиши вақтини узайтириши мумкин.

Препаратни ҳомиладор аёлларга буюриш зарурати бўлганида, препарат қатъий шифокор назорати остида буюрилади.

Декстранни юбориш қон гуруҳини аниқлашга ва стандарт усуллар билан кесишган синамаларни ўтказишга тўсқинлик қилмайди (текширишдан олдин эритроцитларни 0,9% NaCl эритмасида ювиш тавсия этилади).

Қонда декстранни борлиги папаинга асосланган ферментли усулларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Қондаги глюкозанинг миқдори сульфит ва сирка кислоталарининг эритмалари ёрдамида аниқланганида, глюкозанинг концентрацияси аслида бўлиши керак бўлган концентрацияга нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин (улар декстранни гидролизлаши мумкин).

Декстран қоннинг тиниқлигини пасайтиради ва уни қонда мавжудлиги билирубин ва оқсилнинг концентрациясини аниқлаш натижаларини ўзгартириши мумкин.

Декстранни юборишдан олдин билирубин ва оқсилнинг концентрацияларини аниқлаш учун қон синамаларини олиш тавсия этилади. Декстран катта ҳажмларда тез юборилганида ўткир чап қоринча етишмовчилиги ва ўпка шиши ривожланишини қўзғатиши мумкин.

Препарат музлатишга чидамли ва –10°С ҳароратда ташилиши мумкин. Ўрамининг герметиклиги сақланган ҳолда, препаратни музлаши,уни қўллашга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган терапевтик дозалардан юқори (тана вазнига 15 мл/кг дан ортиқ) дозаларда қўлланганида, қон оқишини, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишини чақириши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Эритма 250 мл ва 500 мл дан пластик флаконларда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ҳароратни кескин ўзгаришларидан сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.