📜 Инструкция по применению Релиф
💊 Состав препарата Релиф
✅ Применение препарата Релиф
📅 Условия хранения Релиф
⏳ Срок годности Релиф

РЕЛИФ® (RELIEF®)

Илова-варақа (пациентлар учун)

 

Савдо номи

Релиф.

Дори шакли

Ректал суртма

Таърифи

Бегона моддаларсиз, ўзига хос кучсиз ҳидли, сариқ суртма.

Таркиби

Фаол ингредиентлари:

2,5 мг/г фенилэфрин гидрохлориди, 30 мг/г акула жигарининг мойи.

Нофаол ингредиентлари: минерал мой, вазелин, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), сувсиз ланолин, бензой кислотаси (Е210), маккажўхори мойи, глицерол, ланолинли спиртлар, қаттиқ парафин (58/60), зиғир мойи, Е витамини, оқ мум,  тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Геморройни маҳаллий даволаш учун препарат.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фенилэфрин гидрохлориди альфа- адреномиметик бўлиб, маҳаллий томирларни торайтирув таъсир кўрсатади, геморрой ва бошқа касалликларда аноректал соҳасидаги эксудация кўринишларини (сероз ажралма, шиш, қичишиш, ачишиш) бартараф қилади.

Акула жигарининг мойи маҳаллий яллиғланишга қарши, гемостатик, ярани битказувчи ва иммуномодуляция қилувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Геморройга, перианал ёриқларга, эрозиялар ва орқа чиқарув тешигининг микрожароҳатларига ёндош бўлган перианал қичишиш, ачишиш ва дискомфортни симптоматик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни гигеник муолажалар ўтказилганидан кейин қўллаш керак. Аппликатордан ҳимоя қалпоқчаси олинади. Аппликатор тюбикка ўрнатилади ва аппликаторни мойлаш учун оз миқдордаги суртма сиқиб чиқарилади. Суртма аппликатор орқали эҳтиёткорлик билан шикастланган соҳаларга, сиртга ёки орқа чиқарув йўлининг ичига кунига 4 мартагача (эрталаб, кечқурун ва ичак ҳар бир бўшалганидан кейин) қўйилади. Ҳар қўллашдан кейин аппликатор яхшилаб ювилади ва у ҳимоя қалпоқчасига жойланади. 12 ёшгача бўлган болаларга – шифокор тавсияси бўйича қўллаш лозим.

Ножўя таъсирлари

Баъзи ҳолларда аллергик реакциялар: ачишиш, гиперемия, анал тешиги соҳасида тери тошмалари бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ингредиентларига юқори индивидуал сезувчанлик, тромбоэмболик касаллиги, гранулоцитопенияда қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозадан ошириб юбориш ҳолларида гиперкоагуляцияга мойиллик кузатилиши мумкин.

Томирларни торайтирувчи воситаларни (фенилэфрин гидрохлориди) узоқ муддат юқори дозаларда аноректал соҳасида қўллаш, кам ҳолларда хавотирлик ва руҳий бузилишларга олиб келиши мумкин. Контакт дерматит ривожланиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Орқа чиқариш йўлидан кўп миқдорда қонли ажралмалар келганида ёки препарат қўлланганидан кейин 7 кун давомида терапевтик самара бўлмаганида, проктолог билан қўшимча маслаҳатлашиш керак.

Шифокорнинг розилигисиз ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Қандли диабет, артериал гипертензия, гипертиреоз, простата безининг касалликларида  препаратни қўллашда шифокор билан келишиш керак.

Препарат автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратни МАО ингибиторлари, антидепрессантлар ва гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Сақлаш муддати

+25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

 

Сақлаш шароити

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Ўрами

Туба 28,4 г (1 oz). Туба аппликатор ва илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.