📜 Инструкция по применению Церебролизин®
💊 Состав препарата Церебролизин®
✅ Применение препарата Церебролизин®
📅 Условия хранения Церебролизин®
⏳ Срок годности Церебролизин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕРЕБРОЛИЗИН®

CEREBROLYSIN®

Препаратнинг савдо номи: Церебролизин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пептидларнинг мажмуаси

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Фаол модда: препаратнинг 1 мл сувли эритмаси 215,2 мг церебролизин концентрати (чўчқанинг бош миясидан олинган пептидларнинг мажмуаси) сақлайди. Церебролизиннинг фаол фракцияси пептидлардан иборат бўлиб, уларнинг молекуляр вазни 10 000 дальтондан ошмайди.

Ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди ва инъекция учун сув.

Таърифи: механик қўшимчалардан ҳоли бўлган қаҳрабо рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТХ коди: N06BX

 

Фармакологик хусусиятлари

Церебролизин гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиб, тўғридан-тўғри нерв ҳужайраларига кирадиган пастмолекуляр биологик фаол нейропептидларни сақлайди. Препарат бош мияга органоспецифик мультимодал таъсирга эга, яъни метаболик бошқарувни, нейропротекцияни, функционал нейромодуляцияни ва нейротрофик фаолликни таъминлайди.

а) метаболик бошқарув: церебролизин бош миянинг аэроб энергетик метаболизмининг самарадорлигини оширади, ривожланаётган ва қариётган бош мияда ҳужайра ички оқсил синтезини яхшилайди.

б) нейропротекция: церебролизин нейронларни лактацидознинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, эркин радикалларни ҳосил бўлишини олдини олади, гипоксия ва ишемия шароитларда нейронларнинг яшаб қолиш даражасини оширади ва нобуд бўлишини олдини олади, қўзғатувчи аминокислоталарнинг (глутамат) шикастловчи нейротоксик таъсирини камайтиради.

в) нейротрофик фаоллик: церебролизин – нейротрофик фаоллиги исботланган, нейронал ўсишнинг (NGF) табиий омиллари таъсирига ўхшаш таъсирли,  самараси периферик шароитда юборилганда намоён бўладиган ягона ноотроп пептидергик препаратдир.

г) функционал нейромодуляция: церебролизин когнитив функциялар бузилганида, маълумотларни эслаб қолиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Фаол фракцияси умумий полифункционал таъсирга эга бўлган, биологик фаол олигопептидларнинг мувозанатланган ва барқарор аралашмасидан иборат бўлган церебролизиннинг мураккаб таркиби алоҳида компонентларни одатдаги фармакокинетик таҳлилини ўтказишга йўл қўймайди.

Қўлланилиши

Альцгеймер касаллиги, турли генезли деменция синдроми, сурункали цереброваскуляр етишмовчилик, ишемик инсульт, бош ва орқа миянинг травматик шикастланишлари, болалардаги ақлий ривожланишнинг кечикиши, болалардаги диққатнинг камайиб кетиши билан боғлиқ бўлган паришонхотирлик; антидепрессантларга резистент бўлган эндоген депрессияни мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Парентерал қўлланади. Дозалари ва даволаш давомийлиги, касалликнинг оғирлиги ва характери, шунингдек, беморнинг ёшига боғлиқ. Миқдори 50 мл га етиши мумкин бўлган бир марталик дозаларни буюриш мумкин, бироқ даволаш курсини ўтказиш маъқулроқдир.

Тавсия этилган оптимал даволаш курси 10-20 кун давомидаги кундалик инъекциялардан иборат.

Қўлланилиши Тавсия қилинадиган дозалар
1.Ўткир ҳолларда (ишемик инсульт, бош-мия жароҳати, нейрохирургик операцияларнинг асоратлари) 10 мл дан 50 мл гача
2.Бош ва орқа мия жароҳати ва мия инсультининг резидуал даври 5 мл дан 50 мл гача
3.Психоорганик синдроми ва депрессия 5 мл дан 30 мл гача
4.Альцгеймер касаллиги, томир ва қўшилган Альцгеймер-томир генезили деменция 5 мл дан 30 мл гача
5.Нейропедиатрик касалликлар 0,1-0,2 мл/кг вазнга

Даволаш самарадорлигини ошириш учун, даволаш натижасида пациентнинг ҳолатини яхшиланиши кузатилгунича такрорий курслар ўтказилиши мумкин. Биринчи курс ўтказилганидан кейин дозаларни буюриш даврийлиги ҳафтасига 2 ёки 3 мартагача камайтирилиши мумкин.

Церебролизин инъекциялар кўринишида: мушак ичига (5 мл гача) ва вена ичига (20 мл гача) қўлланади. 10 мл дан 50 мл гача дозаларни инфузия учун таклиф қилинган стандарт эритмалар билан суюлтирилгандан кейин, фақат секин вена ичига инфузиялар ёрдамида юбориш тавсия қилинади. Инфузиянинг давомийлиги 15 дан 60 минутгачани ташкил қилади.

Эҳтиёткорлик ва тиббий персонал учун маълумот

Инъекция ҳаддан ташқари тез бажарилганида қизиш ҳисси, терлаш, бош айланиши бўлиши мумкин. Шунинг учун препарани секин юбориш керак.

Препаратни (24 соат давомида хона ҳароратида ва ёруғликда) инфузия учун қуйидаги стандарт эритмалар билан мутаносиблиги текширилган ва исботланган:

  1. Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси (9 мг NaCl/мл).
  2. Рингер эритмаси (Na+ – 153,98 ммоль/л; Са2+ – 2,74 ммоль/л; К+ – 4,02 ммоль/л; Cl – 163,48 ммоль/л).
  3. 5% ли глюкоза эритмаси.

Церебролизинни витаминлар ва юракда қон айланишини яхшиловчи препаратлар билан бир вақтда буюришга йўл қўйилади, бироқ бу препаратларни Церебролизин билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Фақат тиниқ эритмани ва фақат бир марта ишлатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари – 1/100 дан ортиқ – 1/10 дан кам; кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/1000 дан кўп – 1/100 дан кам; жуда кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/10000 дан кўп – 1/1000 дан кам; камдан-кам учрайдиган ножўя самаралари – 1/10000 дан кам.

Ҳаддан ташқари тез юборилганида кам ҳолларда қузиш ҳисси, терлаш, бош айланиши ва (якка ҳолларда) юракни тез уриши ва аритмиялар бўлиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзиятлар, кўнгил айниши ва қусиш кузатилган.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда тахмин қилинаётган фаоллашув самараси қўзғалиш (агрессив хулқ, онгни чалкашиши, уйқусизлик билан намоён бўладиган) билан кечган. Церебролизин билан даволаниш даврида якка ҳолларда (<0,01%) катта тутқаноқ хуружлари ва тиришишлар пайдо бўлганлиги ҳақида хабарлар бор.

Иммун тизими томонидан: камдан-кам ҳолларда бош оғриғи; бўйинда ва қўл-оёқларда, орқанинг пастки қисмида оғриқ ҳислари; ҳансираш, эт увишиши ва коллаптоид ҳолат билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари ёки аллергик реакциялар аниқланган.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда терини қизариши, инъекция жойида қичишиш ва ачишиш аниқланади.

Бошқалар: текшириш натижалари бўйича гипервентиляция, артериал гипертония, артериал гипотония, чарчоқлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши ва гриппга ўхшаш симптомларнинг (йўтал, тумов, нафас йўлларининг инфекциялари) камдан-кам ҳоллари тўғрисида хабар берилган.

Айрим нохуш самаралари (қўзғалиш, артериал гипертония, артериал гипотония, ланжлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши, бош оғриғи, ҳансираш, диарея, кўнгил айниши) клиник синовлар вақтида аниқланган ва Церебролизин олган пациентларда ҳам, плацебо гуруҳидаги пациентларда ҳам бир хил даражада рўй берган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • эпилептик статус.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Церебролизиннинг фармакологик профилини ҳисобга олиб, антидепрессантлар ёки МАО ингибиторлари билан бирга буюрилганида пайдо бўлиши мумкин бўлган аддитив самараларга махсус эътибор қаратиш керак. Бундай ҳолларда антидепрессантнинг дозасини пасайтириш тавсия этилади.

Церебролизинни ва аминокислоталарнинг мувозанатланган эритмаларини инфузия учун бир эритмада аралаштириш мумкин эмас Церебролизин таркибига липидлар кирган эритмалар ва рН муҳитни ўзгартирадиган (5,0-8,0) эритмалар билан номутоносиб.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида Церебролизин фақат, даволашнинг ижобий самараси ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган хавф орасидаги ўзаро нисбат синчиклаб таҳлил қилинганидан кейингина қўлланиши керак. Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари, Церебролизинни қандайдир тератоген таъсирга эгалиги ёки ҳомилага заҳарли таъсир кўрсатишини тахмин қилишга асос бўлмайди. Бироқ, худди шундай клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Клиник синовлар Церебролизинни транспорт воситаларни бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир этмаслигини кўрсатди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1 мл, 2 мл ампулаларда

1 мл, 2 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 10 ампуладан, ялтироқ қоғоз билан қопланган, ПВХ контур уяли ўрамга жойланган. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Инъекция учун эритма 5 мл, 10 мл ва 20 мл ампулаларда

5 мл, 10 мл, 20 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 5 ампуладан, ялтироқ қоғоз билан беркитилган ПВХ контур уяли ўрамга жойланган. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Изоҳ: ампулалар/флакон очилганидан кейин эритмани дарҳол ишлатиш керак.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.