📜 Инструкция по применению Гепарин Суртма
💊 Состав препарата Гепарин Суртма
✅ Применение препарата Гепарин Суртма
📅 Условия хранения Гепарин Суртма
⏳ Срок годности Гепарин Суртма

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

ГЕПАРИН

HEPARINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Гепарин

Таъсир этувчи модда: Гепарин

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол моддалар: Гепарин – 100 ХБ (120 ХБ/мг гепарин фаоллигида 0,000833 г), анестезин (бензокаин) – 0,04 г, бензилникотинат – 0,0008 г.

Ёрдамчи моддалар: глицерин (глицерол), эмульгатор №1, тиббий вазелин, стеарин кислотаси, тозаланган кунгабоқар мойи, нипагин, нипазол, тозаланган сув – 1 г гача.

Таърифи: Оқ сарғиш тусли ёки оқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антикоагулянт.

АТХ коди: С05ВА53

 

Фармакологик хусусиятлари

Бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт. Суртмадан аста-секин ажралаётган гепарин яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва антитромботик таъсир кўрсатади. Бор бўлган тромбларни сўрилишига ёрдам беради ва янги тромбларнинг ҳосил бўлишини олдини олади. Тромбин синтезини блоклайди, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Гиалуронидаза фаоллигини сусайтиради, қоннинг фибринолитик хусусиятларини фаоллаштиради. Никотин кислотасининг бензил эфири юза томирларни кенгайтириб, гепаринни сўрилишига ёрдам беради. Маҳаллий анестетик бензокаин оғриқнинг яққоллигини камайтиради. Терига қўйилганида маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Юза веналар тромбофлебитини олдини олиш ва даволаш, инъекциядан кейинги ва инфузиядан кейинги флебит, ташқи геморрой, туғруқдан кейинги геморроидал тугунларни яллиғланиши, болдирнинг трофик яралари, фил оёқлари (слоновость), юза перифлебитлар, лимфангиит, юза мастит, чегараланган инфильтрат ва шишлар, тери қопламаларининг бутунлигини бузилишисиз травмалар ва лат ейишлар (шу жумладан мушак тўқимаси, пайлар, бўғимлар), тери ости гематомасида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Суртма шикастланган соҳага юпқа қават қилиб қўйилади (диаметри 3-5 см жойга 0,5-1 г ҳисобида (2-4 см суртма)) ва эҳтиёткорлик билан суртма терига ишқаланади. Суртма кунига 2-3 марта то яллиғланиш қўринишлари йўқолгунча ҳар куни, ўртача 3 дан 7 кунгача қўлланади. Узоқроқ даволаш курсини ўтказиш мумкинлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ташқи геморродиал тугунларининг тромбозида суртма сурп ва мато тагликка қўйилади ва бевосита тромбланган тугунларга қўйилади ва маҳкамланади. Суртмани ҳар куни то белгилари йўқолиб кетгунича қўллаш керак, ўртача 3 дан 14 кунгача. Шу мақсадда гепарин суртмаси шимдирилган тампонни ишлатиш мумкин, у орқа тешикка киритилади.

 

Ножўя таъсирлари

Терининг гиперемияси, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига бўлган ўта юқори сезувчанлик, ярали-некротик жараёнлар, тери қопламаларининг бутунлигини травматик бузилишлари. Тромбоцитопения ва қон кетишларга юқори мойиллик бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма 100 ХБ/г 20 г, 25 г ёки 30 г дан тубаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.