ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОКСИТОЦИН
OXYTOCINE
Препаратнинг савдо номи: Окситоцин
Таъсир этувчи модда (ХПН): окситоцин
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
1 мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: синтетик окситоцин – 5 ХБ;
ёрдамчи моддалар: хлорбутанол гемигидрати – 5,0 мг, 1 М сирка кислотаси эритмаси рН 3,0-4,5 гача.
Инъекция учун сув – 1 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: миометрийнинг қисқарувчанлигини кучайтирувчи восита.
АТХ коди: Н01ВВ02
Фармакологик хусусиятлари
Окситоцин – гипофизнинг орқа қисми пептид гормонининг синтетик аналогидир – бачадоннинг силлиқ мушаклари (айниқса ҳомиладор) ва сут безларидаги миоэпителиал хужайраларни қисқаришини рағбатлантиради.
Окситоцин кучсиз антидиуретик самара кўрсатади ва терапевтик дозаларда артериал босимга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди.
Самараси тери остига ва мушак ичига юборилганда 1-2 минутдан кейин кузатилади, 20-30 минут давом этади; вена ичига юборилганда 0,5-1 минутдан кейин бошланади.
Фармакокинетикаси
Т1/2 – 1-6 минут (ҳомиладорликнинг кечки даврларида ва лактация даврида қисқаради). Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (30%).
Жигар ва буйракда метаболизмга учрайди. Ҳомиладорлик даврида нишон-аъзоларда, йўлдошда эндоген ва экзоген окситоцинни фаолсизлантирувчи окситоциназанинг даражаси ошади. Ўзгармаган кўринишда асосан буйрак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Туғруқ фаолиятини қўзғатиш ва рағбатлантириш учун; туғруқдан кейинги эрта даврда бачадондан гипотоник қон кетишларини олдини олиш ва даволаш учун ва бачадонни туғруқдан кейинги инволюциясини тезлаштириш учун: кесар кесишда (йўлдош олиб ташлангандан кейин) бачадонни қисқарувчанлик қобилиятини кучайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Окситоцин вена ичига, мушак ичига юборилади. Туғруқни қўзғатиш учун мушак ичига 0,5-2,0 ХБ окситоцин юборилади; зарурати бўлганида ҳар 30-60 минутда инъекция такрорланади.
Вена ичига томчилаб юбориш учун 1 мл окситоцин (5 ХБ) 500 мл 5% ли декстроза эритмасида суюлтирилади. Юборишни минутига 5-8 томчидан бошланади, кейинчалик туғруқ фаолиятининг характерига қараб тезлик оширилади, лекин минутига 40 томчидан ошмаслиги керак. Инфузия жараёнида бачадон фаоллиги ва ҳомиланинг ЮҚС ни доимий назорат қилиш керак.
Бачадондан гипотоник қон кетишларни олдини олиш учун окситоцин мушак ичига 3-5 ХБ дан суткада 2-3 марта 2-3 кун давомида ҳар куни, бачадондан гипотоник қон кетишларни даволаш учун эса 5-8 ХБ дан кунига 2-3 марта 3 сутка давомида юборилади.
Ножўя таъсирлари
Аритмия ва брадикардия (онада ва ҳомилада), артериал босимни пасайиши ёки ошиши, шок, субарахноидал қон кетишлар, кўнгил айниши, қусиш, неонатал сариқлик, ҳомилада фибриноген даражасини камайиши, аллергик реакциялар, бронхоспазм, сувни тутилиши, туғруқ фаолиятини ҳаддан ташқари фаоллиги, бу ҳомиланинг ўткир гипоксияси, нормал жойлашган йўлдошни муддатидан олдин кўчиши, бачадонни ёрилишига олиб келиши мумкин. Бундай асоратларнинг симптомлари пайдо бўлганида препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, буйрак етишмовчилиги, бачадон ёрилишига мойиллик, она чаноғининг ўлчамларини ҳомиланинг ўлчамларига мос келмаслиги (анатомик ва клиник тор чаноқ), ҳомилани кўндаланг ёки қийшиқ жойлашиши, муддатидан олдинги туғруқ, бачадон ёрилиши хавфи, кесарев кесиш ёки бачадондаги бошқа операциялардан кейин чандиқларни мавжудлиги, бачадонни ҳаддан ташқариши чўзилиши, кўп марта туғруқдан кейинги бачадон, бачадон сепсиси, бачадон бўйини инвазив карциномаси, бачадон гипертонуси (туғруқ жараёнида пайдо бўлмаган), ҳомилани эзилиши, йўлдошни муддатидан олдин кўчишига гумон, ҳомилани бачадон ичидаги гипоксияси, йўлдошни олдин келишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Окситоцинни симпатомиметиклар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўлланади (симпатомиметикларнинг прессор таъсирини кучайтиради).
МАО ингибиторлари билан бирга қўллаш артериал босим ошиши хавфини оширади. Галотан ва циклопропан артериал гипотензия ривожланиши хавфини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Фақат шифокор кузатуви остида стационар шароитда бачадоннинг қисқарувчанлик фаолияти, ҳомиланинг ҳолати, аёлнинг артериал босими ва умумий ҳолатининг назорати остида қўлланилсин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бачадонни ҳаддан ташқари рағбатлантирилиши, бу гипертонусга ва бачадонни тетаник қисқаришларига олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида бачадонни ёрилиши, туғруқдан кейинги қон кетишлар, ҳомиланинг юрак фаолияти томонидан турли ўзгаришларга, гипоксияга ва ҳомилани нобуд бўлишига олиб келиши мумкин: ҳомилани эзилиши, ҳомиланинг асфиксияси, ҳомиланинг брадикардияси, бачадон-йўлдош гипоперфузияси, гиперкапния, ҳомиланинг туғруқ жароҳатлари, сувли интоксикация, тиришишлар.
Даволаш: окситоцинни юборишни дарҳол тўхтатиш, суюқликни юборишни камайтириш, диурезни жадаллаштириш, симптоматик препаратлар ва гипертоник тузли эритмаларни (электролит мувозанатни нормаллаштириш мақсадида), барбитуратларни (эҳтиёткорлик сифатида) юбориш керак. Пациентни синчковлик билан кузатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 5 ХБ/мл.
1 мл дан нейтрал шиша ампулада.
5 ампула поливинилхлорид (ПВХ) плёнкали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампула скарификатори билан картон қутида.
5 ёки 10 ампулалар қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампула скарификатори билан гофрирланган киритмали картон қутида.
Синдириш нуқтаси ёки ҳалқаси бўлган ампулалар ишлатилганида ампула скарификатори жойланмайди.
Стационарлар учун ўрамлар.
50 ёки 100 контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гофрирланган картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 4°С дан 20°С гача ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.