📜 Инструкция по применению Лендацин
💊 Состав препарата Лендацин
✅ Применение препарата Лендацин
📅 Условия хранения Лендацин
⏳ Срок годности Лендацин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕНДАЦИН®

LENDACIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Лендацин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): цефтриаксон

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг, 500 мг, 1 г ёки 2 г натрийли тузи шаклида цефтриаксон сақлайди.

Таърифи: оқ ёки сарғиш рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (Цефалоспоринлар гуруҳи)

ATХ коди: J01DD04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Цефтриаксон –бу учинчи авлодга мансуб бўлган ярим синтетик цефалоспориндир. У кўплаб грамманфий ва граммусбат бактерияларга нисбатан бактериал ҳужайра девори синтезини сўндирилишидан келиб чиқадиган бактерицид таъсирга эга.

Сезувчан турлари

Граммусбат аэроблар: коагулазонегатив Staphylococcus spp., Staphylococcus aureus*, Streptococcus spp., Streptococcus pyogenes*, В гуруҳидаги стрептококклар (шу жумладан Streptococcus agalactiae), Streptococcus pneumoniae*, Viridans Streptococci*.

Грамманфий аэроблар: Citrobacter spp., Citrobacter diversus, Citrobacter freundii, Escherichia coli*, Haemophilus influenzae*, Haemophilus parainfluenzae*, Klebsiella spp., Klebsiella pneumoniae*, Klebsiella oxytoca*, Moraxella catarrhalis*, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae*, Neisseria meningitidis*, Proteus mirabilis*, Proteus vulgaris*, Providencia spp., Salmonella spp., Serratia spp., Serratia marcescens, Shigella spp.

Оралиқ сезувчан турлари

Граммусбат аэроблар: Staphylococcus epidermidis*.

Грамманфий аэроблар: Enterobacter spp., Enterobacter aerogenes*, Enterobacter cloacae*.

Резистент турлари

Граммусбат аэроблар: Enterococcus spp., Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium, Listeria monocytogenes, метициллинга чидамли Staphylococcus spp., метициллинга чидамли Staphylococcus aureus.

Граммусбат анаэроблар: Clostridium difficile.

Грамманфий аэроблар: Aeromonas spp., Achromobacter spp., Acinetobacter spp., Alcaligenes spp., Flavobacterium spp., Legionella spp., Proteus vulgaris*, Pseudomonas spp., Pseudomonas aeruginosa.

Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Bacteroides spp.

Бошқалар: хламидиялар, микобактериялар, микоплазма, Rickettsia spp.

* Клиник самарадорлиги тасдиқланган клиник кўрсатмалар бўйича сезувчан изолятлар учун намоён қилинган.

Резистент штаммларнинг тарқалганлиги географик жиҳатдан ва вақт мобайнида ўзгарувчан бўлади, шу сабабли, айниқса оғир инфекцияларни даволашда, резистентлик ҳақидаги маҳаллий маълумотга таянган афзал. Агар резистент штаммларнинг тарқалганлиги препаратдан энг камида айрим инфекцияларда фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олса, маслаҳат олиш учун экспертга мурожаат қилиш зарур.

Пенициллинларга чидамли бўлган Streptococcus pneumoniae цефалоспоринларга, шу жумладан цефтриаксонга нисбатан кесишган резистентликка эга.

Кенг доирадаги бета-лактамазани ишлаб чиқувчи Klebsiella spp. Ва Escherichia coli штаммлари резистент сифатида кўриб чиқилиши керак.

Enterobacter spp., Citrobacter freundii, Morganella spp., Serratia spp. ва Providencia каби айрим штаммлар барча мавжуд цефалоспоринларга резистент бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда цефтриаксон қўлланилмайди.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин биокираолишлиги–100%. Вена ичига юборилганидан кейин цефтриаксон тўқималардаги суюқликларга тезда тарқалади, бунда (тавсия этилган дозаларда қўлланилганида) камида 24 соат сақланиб қолинадиган бактерицид концентрацияларга эришилади.

Болаларда миянинг яллиғланган қобиқлари орқали диффузияланиши даражаси плазмадаги концентрациясидан ўртача 17% ни ташкил этади. Бу яллиғланмаган қобиқлар орқали диффузияланишидан деярли 4 марта юқоридир. Цефтриаксонни вена ичига 50–100 мг/кг дозаларда юборилганидан кейин 24 соат ўтгач орқа мия суюқлигида цефтриаксон концентрацияси > 1,4 мкг/мл ни ташкил этади.

Менингит бўлган катта ёшдаги пациентларда цефтриаксон тана вазнининг ҳар килограммига 50 мг дозада юборилганидан кейин 2 соатдан 24 соатгача вақт мобайнида орқа мия суюқлигида цефтриаксон концентрацияси менингитнинг энг кўп учрайдиган қўзғатувчиларининг кўпчилигини сўндириш учун зарур бўлган минимал концентрациялардан бир неча марта юқори бўлади. 24 соат ўтгач орқа мия суюқлигида концентрацияси 1 мкг/мл га қадар пасаяди.

Цефтриаксон тезда кўкрак сутига ўтади ва ундан 12-17 соат бўлган ярим чиқарилиши даври билан чиқарилади. Кўкрак сутида концентрацияси она зардобидаги концентрациясидан (1 г доза юборилганидан кейин 0,5–0,7 мкг/мл) тахминан 3-4% ни ташкил этади. Цефтриаксонни кўкрак сутига ўтиши клиник жиҳатдан катта аҳамиятга эга эмас.

Цефтриаксон киндик қонига ва амниотик суюқликка тезда ўтади. Эришиладиган концентрациялар (вена ичига 2 г юборилганидан кейин мувофиқ равишда тахминан
20 мкг/мл ва 15 мкг/мл), она ва ҳомилада инфекцияларни даволаш учун эҳтимол етарлича бўлади.

Цефтриаксон плазма оқсиллари, айниқса альбумин билан қайтувчан равишда боғланади. Боғланиш даражаси цефтриаксон концентрациясига тескари пропорционал бўлади
(100 мкг/мл дан паст концентрациясида 95%, 300 мкг/мл концентрацияда эса 85% боғланган ҳолатда бўлади).

Цефтриаксон ичак микрофлораси билан нофаол метаболитларига қадар метаболизмга учрайди. Препарат буйраклар (60%) ва жигар (40%) орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Вена ичига 1 г дозада юборилганидан кейин 1-3 соат ўтгач цефтриаксон сафрода 600–900 мкг/мл концентрацияда аниқланади. Ўт қопи тўқимасида концентрацияси 80 мкг/мл ни ташкил этади.

Алоҳида клиник вазиятларда фармакокинетикаси

Ҳаётнинг биринчи ҳафтасида дозанинг 80% сийдик билан чиқарилади; бир ой ўтгач ушбу кўрсаткич катталарда аниқланадиган даражага қадар пасаяди. 8 кунликдан кичик бўлган болаларда ва 75 ёшдан катта бўлган пациентларда ярим чиқарилишининг ўртача даври навқирон ёшдаги катталарга нисбатан одатда икки-уч марта кўпроқ бўлади. Терминал буйрак етишмовчилигида ярим чиқарилиши даврининг 14 соатгача қадар яққол узайиши кузатилади. Буйрак функцияси бузилганида цефтриаксонни сафро билан ажралиши ортади, жигар функциясининг бузилиши эса цефтриаксонни буйраклар орқали чиқарилишининг ортишига олиб келади. Ҳар иккала ҳолда ҳам цефтриаксонннинг ярим чиқарилиши даври сезиларсиз даражада узаяди. Биргаликда буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ярим чиқарилиши даври каттароқ даражада узайиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Цефтриаксонга нисбатан аниқланган ёки тахмин қилинган сезувчанлиги бўлган микроорганизмлар келтириб чиқарадиган ва парентерал даволашни талаб қиладиган қуйидаги оғир инфекцияларни даволашда қўлланилади:

  • бактериал менингит;
  • пневмония;
  • қорин бўшлиғи инфекциялари, айнан эса перитонит ва ўт чиқариш йўллари инфекциялари; цефтриаксон анаэробларга қарши фаолликка эга бўлган бошқа антибиотик билан мажуада қўлланилиши керак;
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари;
  • суяк ва бўғимлар инфекциялари;
  • Лайм касаллигининг кеч намоён бўлиши (II ва III босқичлари);
  • гонореяда қўлланилади.

Юрак-қон томир, колоректал жарроҳликда операциядан кейинги инфекцияларни ва урологик муолажаларда инфекцияларни мустақил равишда ҳам, бошқа антибиотиклар билан мажмуада ҳам олдини олишда қўлланилади. Колоректал операцияларда цефтриаксон анаэробларга қарши фаолликка эга бўлган антибиотиклар билан мажмуада қўлланилиши зарур.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалари

Дозаси ва қўллаш усули инфекция жараёнининг оғирлиги ва жойлашиши, микроорганизмларнинг сезувчанлиги, пациентнинг ёши ва ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак. Даволаш давомийлиги даволашга нисбатан жавобга боғлиқ. Цефтриаксон билан даволаш бошқа антибиотиклар билан даволашдаги каби иситма ёки инфекция касаллигининг бошқа белгилари йўқолганидан кейин камида 48-72 соат мобайнида давом этиши керак.

Катталар ва тана вазни ≥50 кг бўлган 12 ёшдан катта ўсмирлар

Суткада (ҳар 24 соатда) 1 марта 1-2 г цефтриаксон одатдаги доза бўлиб ҳисобланади. Оғир инфекцияларда ёки ўртача сезувчан микроорганизмлар келтириб чиқарган инфекцияларда доза суткада бир марта 4 г гача оширилиши мумкин.

Катталар ва тана вазни ≥50 кг бўлган 12 ёшдан катта ўсмирларда асоратланмаган гонореяда бир марта 250 мг цефтриаксон мушак ичига буюрилади.

Менингит

Катталар, ўсмирларва тана вазни ≥50 кг бўлган 12 ёшдан катта болаларда даволашни бир кунда бир марта суткада 100 мг/кг дозадан бошланади. Суткада 4 г бўлган максимал дозадан ошириш мумкин эмас.

Болаларда бактериал менингитда даволашни суткада бир марта 50–100 мг/кг дозалардан
(2 г максимал дозагача) бошланади.

2 ҳафтадан кичик бўлган болаларга 50 мг/кг дан ортиқ буюриш мумкин эмас.

Инфекция қўзғатувчиси ва унинг сезувчанлиги аниқланганидан кейин дозани тегишли равишда пасайтириш мумкин.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Одатда 1–2 ҳафта етарли бўлади.

Лайм касаллиги (II ва III босқич)

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларда цефтриаксоннинг даволаш дозаси 14 кун давомида суткада бир марта 50 мг/кг (максимал 2 г) ни ташкил этади.

Болаларда: 14 кун давомида суткада бир марта тана вазнининг ҳар килограммига
50–100 мг (суткада максимал 2 г).

Операциядан кейинги профилактика

Ифлосланган ёки потенциал инфекцияланган жарроҳлик майдонида операциядан кейинги инфекцияни олдини олиш учун тавсия этиладиган бир марталик доза операцияга қадар
30-90 минут олдин 1-2 г ни (инфекция хавфига боғлиқ ҳолда) ташкил этади. Колоректал операцияларда цефтриаксонни анаэробга қарши фаолликка эга бўлган антибиотик билан мажмуада буюриш лозим.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар буйраклар ва жигар функцияси қониқарли бўлиши шарти билан катталар учун дозага тузатиш киритилиши талаб этилмайди.

Янги туғилган чақалоқлар ва тана вазни <50 кг бўлган 12 ёшгача болалар

Суткада бир марта юборилиши тез-тезлиги билан қуйидаги дозалаш тартиблари тавсия этилади.

  • Янги туғилган чақалоқлар: тавсия этилган суткалик доза вена ичига 60 минут давомида юборган ҳолда тана вазнининг ҳар килограмига 25-50 мг ни ташкил этади. Доза тана вазнининг ҳар килограмига 50 мг дан ҳеч қачон ошмаслиги керак. Доза чала туғилган болаларга ҳам, ўз муддатида туғилган болаларга ҳам бир хил.
  • 12 ёшгача бўлган болаларда: тавсия этилган суткалик доза тана вазнининг ҳар килограмига 25-50 мг ни ташкил этади, аммо жуда оғир инфекцияларда доза суткада 80 мг/кг гача оширилиши мумкин. 80 мг/кг бўлган суткалик дозадан ошириш мумкин эмас. Тана вазнининг ҳар килограмига 50 мг дан ортиқ вена ичига юбориладиган дозалар инфузиялар кўринишида 30 минут давомида юборилиши керак.
  • Тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга катталар учун стандарт доза тавсия этилади.

Буйрак етишмовчилиги

Агар буйрак функцияси бузилган пациентларда жигар функцияси сақланиб қолган бўлса, цефтриаксон дозасини ўзгартириш зарурати йўқ. Суткалик дозани 2 г максимал дозагача чеклаш фақат жуда оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси <10 мл/минут бўлганида) зарур бўлади.

Буйрак ва жигарнинг оғир етишмовчилиги биргаликда бўлганида плазмада цефтриаксон концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш ва препарат дозасига тегишли тузатиш киритиш зарур.

Гемодиализ ёки перитонеал диализда бўлган пациентлар диализдан кейин цефтриаксоннинг қўшимча дозасига эҳтиёж сезмайди. Айни вақтда бундай пациентларда дозага тузатиш киритиш заруратини аниқлаш учун плазмада цефтриаксон концентрациясини назорат қилиш лозим, чунки препаратни чиқарилиши тезлиги пасайиши мумкин.

Жигар етишмовчилиги

Агар буйрак функцияси нормал бўлса, дозани ўзгартириш зарурати йўқ. Буйрак ва жигарнинг оғир етишмовчилиги биргаликда бўлганида плазмада цефтриаксон концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш ва препарат дозасига тегишли тузатиш киритиш зарур.

Қўллаш усули

Эритма тайёрланганидан кейин вена ичига оқим билан, вена ичига томчилаб ёки мушак ичига кўрсатмаларга мувофиқ юборилиши мумкин.

Эритмани тайёрлаш ва вена ичига юбориш учун уни кейинги суюлтириш учун кальцийни сақловчи эритувчилардан (масалан, Рингер эритмаси ёки Хартман эритмасидан) фойдаланиш мумкин эмас, чунки чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Агар цефтриаксон вена ичига юбориш учун битта тизимда кальцийни сақловчи эритмалар билан аралаштирилса, цефтриаксон-кальций комплексини чўкмага тушиши шунингдек юз бериши мумкин. Шу сабабли цефтриаксонни ва кальций сақловчи эритмаларни аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас (шунингдек «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига ва тўлиқроқ «Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).

Мушак ичига юбориладиган инъекциялар 2 ёшдан кичик болаларга буюрилмайди. Лендацинни лидокаин гидрохлоридининг 1% ли эритмасидан (фақат мушак ичига инъекциялар учун) ташқари бошқа препаратлар билан битта шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Физик жиҳатдан номутаносиблиги туфайли цефтриаксон сақлайдиган эритмани санаб ўтилганлардан ташқари ванкомицин, флуконазол, аминогликозидлар, амсакрин, лабеталол ёки бошқа инфузияли эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Лендацинни мушак ичига, вена ичига ёки вена ичига инфузия кўринишида буюриш мумкин.

Мушак ичига юборилганида. 250 мг цефтриаксонга 2 мл, 1 г цефтриаксонга эса
3,5 мл лидокаиннинг 1% ли эритмаси қўшилади. Эритма ёнбош мушагига чуқур ҳолда юборилади. 1 г дан ошадиган дозалар ажратилиши ва бир неча жойга юборилиши керак.

Вена ичига буюрилганида. 250 мг цефтриаксонга 5 мл, 1 г цефтриаксонга эса 10 мл инъекция учун сув қўшилади. Эритма секин-аста вена ичига 2-4 минут давомида юборилади.

Вена ичига инфузиялар. 2 г цефтриаксонга кальций сақламайдиган, инфузиялар учун мос келадиган 40 мл эритма (0,45% ёки 0,9% ли натрий хлориди, 2,5%, 5% ёки 10% ли глюкоза, 5% ли левулоза, глюкозада 6% ли декстран) қўшилади. Эритма вена ичига томчилаб камида 30 минут давомида юборилади.

Мушак ичига ёки вена ичига инъекция учун эритмалар тайёрланганида оқ рангдан сарғиш-тўқ сариқ ранггача бўлган кристалл кукун оч сарғиш рангдан қаҳрабо ранггача ғбўлган эритмани беради.

Тайёрланган эритмаларни диққат билан кўздан кечириш лозим. Фақат кўзга кўринадиган заррачалари бўлмаган тиниқ эритмалар қўллаш учун яроқли бўлади. Тайёрланган эритма фақат бир марталик юбориш учун мўлжалланган, эритманинг ишлатилмаган қисми йўқ қилинади.

Эритманинг барқарорлиги

Тайёрланган эритма 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда 24 соат давомида ва 2–8°C ҳароратда 48 соат давомида кимёвий ва физик жиҳатдан барқарор бўлади.

Микробиологик нуқтаи назаридан қаралганда тайёрланган эритмадан дарҳол фойдаланилиши керак. Акс ҳолда эритмани сақлаш муддати ва шартларига риоя қилиш учун масъулият истеъмолчида бўлади.

 

Ножўя таъсирлари

Эозинофилия, лейкопения, тромбоцитопения, диарея, тошма ва жигар ферментлари миқдорини ошиши ҳақида кўпроқ хабар берилган.

Ножўя реакциялар ривожланишининг тез-тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез
(≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100–< 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1 000–< 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10 000– < 1/1 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра аниқлаш мумкин эмас).

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез эмас: генитал замбуруғли инфекция; кам ҳолларда: сохтамембраноз колит*;
тез-тезлиги номаълум: суперинфекция*.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез: эозинофилия, лейкопения, тромбоцитопения; тез-тез эмас: гранулоцитопения, анемия, коагулопатия; тез-тезлиги номаълум: гемолитик анемия*, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: анафилактик шок, анафилактик реакция, анафилактоид реакция, юқори сезувчанлик*.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши; тез-тезлиги номаълум: тиришишлар.

 

Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: вестибуляр бош айланиши.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: диарея*, ичнинг суюқ келиши; тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш; тез-тезлиги номаълум: панкреатит*, стоматит, глоссит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: жигар ферментлари даражасини ошиши; тез-тезлиги номаълум: ўт қопида преципитатлар*, ядровий сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез: тошма; тез-тез эмас: қичишиш; кам ҳолларда: эшакеми; тез-тезлиги номаълум: Стивенс–Джонсон* синдроми, токсик эпидермал некролиз*, кўп шаклли эритема, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: гематурия, глюкозурия; тез-тезлиги номаълум: олигурия, буйракларда преципитатлар (қайтувчан).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар

Тез-тез эмас: флебит, инъекция жойида оғриқ, иситма; кам ҳолларда: шиш, қалтираш.

Лаборатория ва инструментал маълумотлар

Тез-тез эмас: қонда креатинин даражасини ошиши; тез-тезлиги номаълум: Кумбс* сохта мусбат реакцияси, галактоземияга* сохта мусбат реакцияси, глюкозага* ноферментатив сохта мусбат реакцияси

*«Алоҳида кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг.

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Цефтриаксон қўлланилганидан кейин юзага келганлиги ҳақида хабар берилган диарея Clostridium difficile томонидан келтириб чиқарилиши мумкин. Тегишли сув-электролит мувозанати ушлаб турилишини таъминлаш зарур.

Кальций цефтриаксони тузи преципитацияси

Цефтриаксон ва кальцийни вена ичига қабул қилган чала туғилган ва муддатида туғилган (<28 кунлик) чақалоқларда кам ҳолларда оғир, гоҳида ўлим билан якунланувчи нохуш реакциялар ҳақида хабар берилган. Ёриб кўрилганида уларнинг ўпка ва буйракларида кальций цефтриаксон тузининг чўкмага тушиши аниқланган. Янги туғилган чақалоқларда чўкмага тушишнинг юқори хавфи катталарга қараганда қон ҳажмининг пастлигидан ва цефтриаксон ярим чиқарилиши даврининг узоқ давом этишидан келиб чиқади.

Цефтриаксон, кўпинча юқори дозаларни (масалан, суткада 80 мг/кг ёки 10 г дан юқори умумий дозаларни) қабул қилган ва бошқа хавф омилларига эга бўлган (масалан, дегидратацияда бўлган ёки ётиб даволанаётган) болаларда, сийдик чиқариш йўлларида чўкмага тушган. Ушбу таъсир клиник кўринишлар билан кечиши ёки кечмаслиги мумкин; у сийдик йўлларининг обструкциясига ва посттренал ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, аммо одатда цефтриаксон қўлланилиши бекор қилинганидан кейин қайтувчан бўлиб ҳисобланади («Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).

Кальций цефтриаксон тузининг чўкиши ўт қопида, асосан тавсия этилган стандарт дозалардан ортиқ дозаларни қабул қилган пациентларда кузатилган. Чўкиш тез-тезлиги секин инфузияларда (20-30 минут) пасаяди. Ушбу ҳолат одатда симптомсиз ўтади, аммо кам ҳолларда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш билан кечади. Бундай ҳолларда симптоматик даволаш тавсия этилади. Чўкиш одатда цефтриаксон қўлланилиши бекор қилинганидан кейин қайтувчан бўлади.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефтриаксонга, ҳар қандай бошқа цефалоспоринга ёки мазкур препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Анамнезда ҳар қандай бошқа бета-лактам антибиотикка (пенициллинлар, монобактамлар ва карбапенемларга) оғир юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилактик реакциялар) мавжуд бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • чала туғилган чақалоқлар онанинг сўнги ҳайз цикли бошланишидан эътиборан 41 ҳафталик муддатга эришишига (яъни, гестацион плюс постнатал календарь ёшига) қадар*;
  • муддатида туғилган чақалоқларга (28 кунлик муддатга қадар):
  • гипербилирубинемия, сариқлик, гипоальбуминемия ёки ацидозда, чунки ушбу ҳолатларда билирубиннинг боғланиши бузилиши мумкин*;
  • кальцийни ёки кальций сақловчи эритмаларни вена ичига юбориш зарурати (ёки зарурат эҳтимоли) бўлганида, чунки цефтриаксон-кальций тузларининг чўкиши хавфи мавжуд.

*Цефтриаксон зардобдаги альбумин билан боғидан билирубинни сиқиб чиқариши мумкин, бу бундай пациентларда билирубинли энцефалопатия ривожланиши хавфини келтириб чиқаради.

Мушак ичига инъекцияни ўтказишдан олдин лидокаиндан цефтриаксонни суюлтириш учун фойдаланилганида уни қўллаш мумкин бўлмайдиган ҳолатларни истиснго этиш зарур («Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг). Маълумот олиш учун лидокаин препаратини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасига (хусусан «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига) мурожаат қилинг. Лидокаин сақловчи цефтриаксон эритмаларини вена ичига юборишга йўл қўйилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цефтриаксон эритмасини тайёрлаш ёки вена ичига юбориш мақсадида уни кейинги суюлтириш учун Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби кальций сақловчи эритувчилардан фойдаланманг, чунки чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Агар цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар билан вена ичига юбориш учун айнан битта тизимда аралаштирилса, цефтриаксон-кальций комплекси чўкиши шунингдек юз бериши мумкин. Цефтриаксонни вена ичига юбориш учун кальций сақловчи эритмалар билан, шунингдек кальций сақловчи эритмаларни узлуксиз инфузияларда, масалан Y-симон порт орқали парентерал озиқлантиришда бир вақтда юбориш мумкин эмас (шунингдек «Дозалари ва қўллаш усули», «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» вабатафсил «Алоҳида кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари», «Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Перорал антикоагулянтлар билан биргаликда қўлланилиши К витамини таъсирини кучсизлантириши ва қон кетишлар юзага келиши хавфини ошириши мумкин. Лендацин билан даволашда ва ундан кейин халқаро нормаллашган нисбатни мунтазам равишда назорат қилиш ва К витамини антагонистлари дозасини мос равишда танлаш тавсия этилади.

Цефалоспоринлар билан биргаликда қўлланилганида аминогликозидлар нефротоксиклигини потенциал ошишига доир маълумотлар қарама-қарши бўлиб, бундай ҳолларда клиник амалиётда аминогликозидлар даражасини (буйраклар функциясини) тавсия этиладиган назоратига қатъий амал қилиш лозим.

Хлорамфеникол ва цефтриаксон биргаликда қўлланилганида уларнинг антагонистик таъсири аниқланган. Мазкур ҳолатнинг клинк аҳамияти номаълум.

Цефтриаксон ва ичга қабул қилиш учун кальций сақловчи препаратларнинг ёки мушак ичига юборилган цефтриаксон ва кальций сақловчи препаратларнинг (вена ичига юборилган ёки ичга қабул қилинган) ўзаро таъсири ҳақидаги хабарлар келиб тушмаган.

Лендацин билан даволанганда Кумбс реакцияси, галактоземияга ва сийдикда глюкозани ноферментатив аниқланишига доир тадқиқотлар сохта мусбат натижа бериши мумкин. Сийдикда глюкозани аниқлаш учун ферментатив усуллардан фойдаланиш лозим.

Цефтриаксон ва кучли диуретикларнинг (масалан, фуросемиднинг) юқори дозалари бир вақтда юборилганидан кейин буйраклар функциясини бузилиши қайд этилмаган.

Пробенецидни биргаликда қўлланилиши цефтриаксоннинг чиқарилишини пасайтирмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Юқори сезувчанлик реакциялари

Оғир ва ўлим билан якунланувчи юқори сезувчанлик реакциялари ва оғир тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми/токсик эпидермал некролиз) кузатилган. Улар ривожланганида дарҳол Лендацин қўлланилишини бекор қилиш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш лозим. Препарат қўлланилиши бошланишидан олдин цефтриаксонга, бошқа цефалоспоринларга ёки бета-лактамли препаратларнинг ҳар қандай бошқа турига оғир юқори сезувчанлик реакциялари ривожланишига нисбатан пациентнинг анамнезини аниқлаш зарур. Ушбу препарат анамнезида бошқа бета-лактамли антибиотикларга оғир бўлмаган юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Кальций сақловчи препаратлар билан ўзаро таъсири

Цефтриаксон-кальций комплексини чала туғилган ва 1 ойдан кичик бўлган ўз вақтида туғилган болаларда ўпка ва буйракларда чўкиши билан боғлиқ ўлим билан якунланувчи реакция ҳоллари таърифланган. Цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмалар ёки препаратларни қабул қилган пациентларда, бундан янги туғилган чақалоқлар мустасно, томир ичида тасдиқланган чўкиши ҳақидаги хабарлар қайд этилмаган. Янги туғилган чақалоқларда бошқа ёш гуруҳларига нисбатан цефтриаксон-кальций комплексини чўкиши хавфи юқори бўлади.

Пациентларнинг ёшига боғлиқ бўлмаган ҳолда цефтриаксонни вена ичига юбориладиган кальций сақловчи эритмалар билан аралаштириш ёки ҳатто бошқа инфузия тизими орқали ёки инфузияларни бошқа жойдан ҳам бир вақтда юбориш мумкин эмас. Шунга қарамай, 28 кунликдан катта бўлган пациентларга цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмаларни инфузия тизимлари бошқа юборилиш жойида қўлланилганида бир-биридан кейин кетма-кет ёхуд инфузия тизимлари алмаштирилганидан ёки физиологик эритма билан яхшилаб ювилганидан кейин юбориш мумкин, бу чўкмага тушишини олдини олиш учун зарур. Тўлиқ парентерал озиқлантириш (ТПО) учун кальций сақловчи эритмаларнинг узлуксиз инфузиясини талаб қиладиган пациентларда чўкмага тушиши хавфи йўқ бўлган бошқа антибактериал даволаш имкониятини кўриш лозим. Агар узлуксиз озиқлантиришни талаб қиладиган пациентларда цефтриаксон қўлланилиши зарур бўлса, ТПО учун эритмалар ва цефтриаксонни бир вақтда, аммо турли юбориш жойидан турли инфузия тизимлари орқали юбориш мумкин. Бошқа усул – бу ТПО учун эритма инфузиясини цефтриаксон инфузияси юборилиши вақтида тўхтатиб, инфузия тизимларини эритмалар юборилиши орасида кейинги ювишдир («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар», «Ножўя таъсирлар», «Фармакокинетикаси» ва «Қўллаш усули» бўлимларига қаранг).

Болаларда. Янги туғилган чақалоқларда, бир ёшгача ва ундан катта бўлган болаларда цефтриаксоннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги «Дозалари ва қўллаш усули» бўлимида таърифланган дозалари учун аниқланган. Цефтриаксон зардобдаги альбумин билан боғланиш жойларидан билирубинни сиқиб чиқариши мумкин. Препаратни чала туғилган чақалоқларда ёки билирубинли энцефалопатия ривожланиши хавфи бўлган ўз муддатида туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.

Катталар ва болаларда иммун тизими билан боғлиқ оғир ва ўлим билан якунланувчи гемолитик анемия ривожланиши мумкин. Агар Лендацин билан даволаш вақтида анемия ривожланса, унинг этиологияси аниқланишига қадар препаратни қўллаш бекор қилинади.

Узоқ муддатли даволанишда мунтазам интерваллардан кейин қоннинг умумий таҳлили ўтказилади.

Колит/сезувчан бўлмаган микрофлоранинг ортиқча ўсиши

Енгил даражада ҳам, оғир, ҳаётга хавф соладиган даражада ҳам антибиотик билан боғлиқ ва сохтамембраноз колит ривожланиши мумкин. Лендацинни қўллаш вақтида ёки ундан кейин ривожланадиган оғир доимий давом этувчи диареяли пациентларда бу ҳақда унутмаслик жуда муҳим. Лендацин билан даволашни бекор қилиш ва Clostridium difficile га қарши йўналтирилган махсус даволашни буюриш эҳтимоли кўриб чиқилади. Перистальтикани сўндирувчи препаратларни қўлланилишига йўл қўйилмайди.

Сезувчан бўлмаган флора келтириб чиқарган суперинфекция ривожланиши мумкин. Оғир буйрак ва жигар етишмовчилигида хавфсизлик ва самарадорликни синчков клиник назорати тавсия этилади.

Серологик таҳлиллар натижаларига таъсири. Кумбс реакцияси, галактоземияга синамалар ва сийдикда глюкозани ноферментатив аниқлаш юзасидан сохта мусбат натижалар олиниши мумкин. Лендацин билан даволаш вақтида сийдикда глюкозани аниқлаш учун ферментатив усуллардан фойдаланиш лозим.

Лендацин қонда глюкозанинг автоматик тизимлар ёрдамида олинган қийматларини сохта пасайтириши мумкин. Ҳар бир тизимни қўллаш бўйича йўриқномаларга мурожаат қилиш лозим. Зарурат бўлганида бошқа аниқлаш усулларидан фойдаланиш лозим.

Антибактериал спектр. Цефтриаксон микробга қарши фаолликнинг чекланган спектрига эга ва инфекцияларнинг айрим турларида монотерапия сифатида қўллашга яроқсиз бўлиши мумкин, қўзғатувчи тўлиқ тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно. Цефтриаксон таъсирига чидамли бўлган қўзғатувчиларни ичига олган деб тахмин қилинган полимикроб инфекцияларда қўшимча антибиотикни буюриш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Лидокаинни қўлланилиши. Агар эритувчи сифатида лидокаин қўлланилса, цефтриаксон эритмасидан фақат мушак ичига инъекциялар учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг. Лидокаин эритмасини вена ичига юбориш мумкин эмас.

Ўт-тош касаллигида. Ультратовуш ёрдамида ўтказилган тадқиқотларда янглишган ҳолда сафро тошлари сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган қоронғилашган жойлар аниқланганида кальций цефтриаксони преципитатлари ҳосил бўлиши эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Қоронғилашган жойлар цефтриаксонни суткада 1 г ва ундан юқори дозаларда қўлланилганида тез-тез кузатилади.

Болаларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Бундай преципитатлар цефтриаксон билан даволаш бекор қилинганидан кейин йўқолади .Кам ҳолларда улар симптоматика билан кечган бўлиб, унда жарроҳлик билан боғлиқ бўлмаган консерватив тактика, шунингдек хавф ва фойда нисбатини баҳолаш асосида Лендацин билан даволашни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилади.

Сафронинг тутилиб қолиши. Кам ҳолларда, эҳтимол сафро йўлларининг тутилиб қолишидан келиб чиқадиган панкреатит ҳақида хабар берилган. Кўпчилик пациентларда сафронинг тутилиб қолиши ва билиар сладж хавфи омиллари, масалан, олдинги салмоқли даволаш, оғир касаллик ва тўлиқ парентерал озиқлантириш мавжуд бўлган. Цефтриаксон келтириб чиқарадиган триггер ёки преципитация кофактори мавжудлигини истисно қилиб бўлмайди.

Нефролитиаз. Цефтриаксон билан даволаш бекор қилинганидан кейин қайтувчан бўлган нефролитиаз ҳоллари ҳақида хабар берилган. Симптоматик ҳолларда ультратовуш тадқиқоти ўтказилиши зарур. Анамнезда нефролитиази ёки гиперкальциурияси бўлган пациентларда қўлланилишига шифокор томонидан хавф ва фойда нисбати баҳоланганидан кейин йўл қўйилади.

Лендацин натрийни сақлайди. 1,0 г Лендацинда 83 мг (3,6 ммоль) натрий сақланади. Буни натрий чекланган парҳезга риоя қилаётган пациентлар ҳисобга олиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Препаратни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар жуда кам. Ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида Лендацинни буюрилишига фақат фойда хавфдан юқори бўлганида йўл қўйилади. Цефтриаксон қуйи концентрацияларда кўкрак сутига ажратилади, аммо даволаш дозалари қўлланилганида эмизилаётган болага цефтриаксонни таъсири кутилмайди. Шунга қарамай, болада диарея, шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекцияси ривожланиши ва сенсибилизация хавфини истисно этиб бўлмайди. Бола учун эмизишни фойдалилигини ва аёл учун препарат билан даволашни фойдалилигини эътиборга олган ҳолда ёки эмизишни тўхтатиш ёхуд Лендацин билан даволашни бекор қилиш/тўхтатиб туриш зарур.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар (масалан, бош айланиши) бўлиши мумкин («Ножўя таъсирлар» бўлимига қаранг). Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби симптомлар юзага келиши мумкин.

Цефтриаксон концентрациясини гемодиализ ёки перитонеал диализ воситасида камайтириш мумкин эмас. Махсус антидот мавжуд эмас. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Каучукдан тайёрланган тиқини ва пластик қопқоқли алюмин қалпоқчаси бўлган тиниқ шиша флаконлар. 1 ёки 5 та флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Картон қутида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритма 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда 24 соат давомида ёки 2–8°C ҳароратда 48 соат давомида яроқлидир.

 

Яроқлилик муддати

Кукун: 3 йил. Тайёрланган эритма: «Сақлаш шароити» бўлимига қаранг.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.