ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR СЭНИПАР
MR SENIPAR
Препаратнинг савдо номи: MRСэнипар
Таъсир этувчи моддалар: ибупрофен, парацетамол
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.
Таркиби:
фаол модда: ибупрофен 100 мг/5мл, парацетамол 162,5 мг/5 мл;
ёрдамчи моддалар: глицерин, ксантан елими, натрий бензоати, натрий сахарини, сахароза, лимон кислотаси, динатрий эдетати, озуқавий хушбўй эссенцияси, тозаланган сув.
Таърифи: оқдан бироз сарғиш ранглигача бўлган суспензия. Сақлашда чайқатилганида бартараф бўладиган қатламларга ажралиб қолиш кузатилиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик.
АТХ коди: M01AE51
Фармакологик хусусиятлари
MR Сэнипар суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол асосан марказий нерв тизимида циклооксигеназани ингибиция қилади.
Парацетамолнинг иситмани туширувчи хусусияти асосан гипоталамусда бевосита простагландинлар биосинтезини, айниқса Е2 ва F2 простагландинларнинг марказий терморегуляция медиаторларини бостирилиши билан боғлиқ. Ибупрофен анальгетик ва иситмани туширувчи хусусиятларига қўшимча сезиларли яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ибупрофен циклооксигеназа ферментининг самарали ингибитори бўлиб, оғриқ ва яллиғланиш патогенезида қатнашувчи простагландинларнинг синтезини сезиларли бостирилишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
MR Сэнипар суспензиясининг таркибига кирувчи парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан сўнг 10-60 минутдан кейин эришилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқ муҳитларида бир маромда тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва буйрак орқали чиқарилади. Парацетамолнинг ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил қилади. MRСэнипар суспензиясининг таркибидаги ибупрофен меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Ибупрофен плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Асосан сийдик билан тез метаболитлари ва уларнинг конъюгатлари кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
MR Сэнипар суспензияси оғриқ ҳисларида, иситмада, эмлаш (иммунизация) дан кейинги даврда, тиш оғриғида, инфекцион яллиғланишда, ҳар қандай тур мушак-скелет оғриқларида, шунингдек спорт жароҳатларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун.
Қўллашдан олдин чайқатилсин.
7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: кунига 5 мл дан 15 мл гача 3 марта;
4 ёшдан 6 ёшгача: кунига 5 мл дан 10 мл гача 3 марта;
бир ёшдан 3 ёшгача болаларга: кунига 5 мл дан 3 марта;
6 ойликдан то 1 ёшгача: кунига 2,5 дан 5 мл гача 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
Ножўя таъсирлари
Ўта юқори сезувчанлик, пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетиши, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада дискомфорт, бош айланиши, баъзи ҳолларда аллергик реакциялар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Одатда ножўя таъсирларнинг симптомлари препаратни қабул қилишни тўхтатилганида йўқолади. Симптомларнинг давом этиши чўзилса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, бронхоспазм, астма, меъданинг яра касаллиги ва меъда-ичакдан қон кетиши, буйрак функциясини бузилиши, гипертонияда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсирлари
Препаратни антигипертензив воситалар, диуретиклар, циклоспорин қатори препаратлари, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфарин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Препарат буйрак ва жигар функциясини жиддий бузилишлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.Препаратни шифокорнинг тавсиясидан ташқари ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Парацетомол: парацетамолни 10 г ёки ундан кўпроқ қабул қилинганида, катталарда жигарнинг шикастланиши мумкин. Узоқ вақт карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки бошқа препаратлар ёки жигар ферментларини рағбатлантирувчи бошқа препаратлар ёки мунтазам алкоголни ҳаддан ташқари истеъмол қилувчи беморлар парацетамолни 5 г дан ёки ундан кўпроқ қабул қилиш жигарнинг шикастлашига олиб келиши мумкин.
Препарат қабул қилинганидан сўнг бир соат давомида фаоллаштирилган кўмир билан даволаш асосланган.
Ибупрофен: Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқлар ёки камдан ҳолларда диарея, бош оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиши каби симптомлар билан бирга кечиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун суспензия. 50 мл ёки 100 мл дан ПЭТ флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.