ҚЎЛЛАШБЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR ЦЕРУГЛАН
MR SERUKGLAN
Препаратнинг савдо номи: MR Церукглан
Таъсир этувчи модда (ХПН): метоклопрамид гидрохлориди
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метоклопрамид гидрохлориди (сувсиз метоклопромид гидрохлоридига қайта ҳисоблаганда) – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Қусишга қарши воситалар.
АТХ коди:A03FA01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Метоклопрамид марказий нерв тизимининг дофаминэргик (D-2) ва серотонинэргик (5-НТ-3) рецепторларининг специфик блокаторларидир, яққол қусишга қарши таъсир кўрсатади (психоген ва вестибуляр генезли қусишдан ташқари), меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини асосан, меъда ва ўникки бармоқ ичак тонуси ва моторикасини бошқаради, айни пайтда меъда ва меъда ости бези секрециясига таъсир қилмайди. Бундан ташқари, метоклопрамид қизилўнгач сфинктерининг босимини оширади ва гастроэзофагеал рефлюксни пасайтиради. Метоклопрамиднинг прокинетик таъсири овқат ҳазм қилиш йўлларининг дистал йўналишида пасаяди. Препарат Одди сфинктерининг спазмини камайтириб, ўт-сафро чиқарилишини меъёрлаштиради ва ўт қопчасининг дискинезиясини камайтиради. Пролактинни секрециясини рағбатлантиради (дофамин рецепторларининг бошқа блокаторлари каби). Тўқималарнинг ацетилхолинга сезувчанлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Овқат ҳазм қилиш йўлларига таъсирини бошланиши вена ичига (в/и) юборилгида 1-3 минут, мушак ичига (м/и) юборилганида – 10-15 минут, ичга қабул қилинганида – 20-40 минутдан кейин аниқланади. Антиэметик (қусишга қарши) таъсири 12 соат давомида сақланади. Ичга қабул қилинганида тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал концетрациясига 30–120 минутдан кейин эришилади. Биокираолишлиги – тахминан 5%. Қон плазмаси оқсиллари билан 13–30% метоклопрамид боғланади. Тақсимланиш ҳажми – 3,5 л/кг. Терапевтик самараси ичга қабул қилинганида ва вена ичига (в/и) юборилганда бир хил. Жигарда метаболизмга учрайди. Яримчиқарилиш даври – 4–6 соат, сурункали буйрак етишмовчилигида 14 соатгача узаяди. Сийдик билан 24–72 соат давомида юборилган дозанинг 85% гачаси чиқарилади, тахминан 30% – ўзгармаган ҳолда. Гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Наркоз, нур терапияси, кимётерапия, жигар ва буйрак касалликлари, бош-мия жароҳатлари, мигрень, ангишвонагул препаратлари, антибиотиклар, морфин билан боғлиқ бўлган қусиш ва кўнгил айнишида; ҳомиладорлар қусиши; меъданинг пептик яраси, меъданинг диабетик парези, унинг операциядан кейинги шу жумладан меъда резекциясидан кейинги атониясида, гастритларда; гастроэзофагеал рефлюкс; функционал диспепсия, жигар циррозидаги диспепсия, холецистопатия, сурункали панкреатитда, уремияда; асосий касалликнинг туридан қатий назар, юз берган хиқичоқ ва кекиришда; гастроскопияни ўтказишда, дуоденал зондлашда, меъда ва ўникки бармоқ ичак касалликларини рентгендиагностикасини ўтказишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Метоклопрамид в/и ва м/и буюрилади. Меъда парезида катталарга 10-15 мг дан суткада 4 мартагача; болаларга 0,1 мг/кг тана вазнига суткада 4 мартагача, максимал доза – суткада 0,5 мг/кг. Кимётерапияни ўтказишда қусиш ва кўнгил айнишни бартараф этиш учун: болалар ва катталарга кимётерапия сеансини ўтказишдан 30 минут олдин в/и 1-2 мг/кг, сўнгра ҳар 2-4 соатда. Овқат ҳазм қилиш йўлларини рентгенологик текширишида ичак зондини киритишдан олдин метоклопрамид в/и юборилади: 6 ёшгача болаларга – 0,1 мг/кг; 6 дан 14 ёшгача – 2,5-5 мг; катталарга – 10 мг юборилади.
Ножўя таъсирлари
Метоклопрамид нисбатан хавфсиз дори воситаси ҳисобланади. Одатдаги терапевтик дозаларда ножўя таъсирлари кам кузатилади. Препарат қўлланганида уйқучанлик, юқори чарчоқлик, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, оғизни қуриши, эшакеми, гинекомастия, галакторея кузатилиши мумкин. Метоклопрамид шишлари бўлган беморларда натрийни тутилишини ва калийни чиқарилишини кучайтиради, чунки альдостеронни секрециясини рағбатланишини чақиради. Паркинсонизм учун хос бўлган (гиперкинето-дистоник кўринишлар) турли экстрапирамидал бузилишлар ёки симптомлар аниқланган. Метоклопрамидни узоқ муддат қўлланганда паркинсонизм ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Меъда-ичак йўлларининг аъзоларидан қон кетиши, механик ўтказмаслик ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг ҳаракат фаоллигини кучайиши маъқул бўлмаган бошқа ҳолатлар; феохромоцитома, анамнезда препаратга аллергик реакциялар, тутқаноқ, сут безининг ракидаги қусиш, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, эмизиш даврида, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Метоклопрамид ацетилсалицил кислотаси, парацетамол, диазепам, этил спирти, леводопа, тетрациклин, ампициллинни сўрилишини кучайтиради. Этанолнинг таъсирини кучайтиради. Дигоксиннинг кардиотроп таъсирини камайтиради. Циметидинни сўрилишини камайтиради, шунинг учун унинг юқорироқ дозалари талаб қилинади. Анаприллин ичга қабул қилинганида метоклопрамид унинг қон зардобидаги даражасига таъсир қилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда, бронхиал астмада, артериал гипертензияда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Овқат ҳазм қилиш йўлларида ўтказилган операциялардан кейин буюрилмайди, чунки метоклопрамиднинг пропульсув самараси чокларни битишига тўсқинлик қилади. Метоклопрамидни қўллаш фонида функционал жигар синамаларининг, қон зардобидаги альдостерон ва пролактин концентрациясини аниқлаш натижалари ўзгариши мумкин. Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак. Кўпчилик ножўя самаралар даволаш бошланганидан кейин 36 соат давомида пайдо бўлади ва метоклопромид бекор қилинганидан кейин 24 соат давомида йўқолади. Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин
Дозани ошириб юборилиши.
Симптомлари: юз мушакларининг спазми, тризм, нутқнинг бульбар тури, экстраокуляр мушаклар спазми (шу жумладан окулогир кризлар), бош ва елкаларнинг табиий бўлмаган ҳолати, опистотонус, мушаклар тонусини умумий кучайиши.
Даволаш: баъзида дозани ошириб юбориш белгиларини йўқотиш учун препаратни бекор қилиш етарли бўлади (одатда улар 24 соат ўтганидан кейин йўқолади). Дозани ошириб юборилишини медикоментоз даволаш учун кофеин, антихолинэргик паркинсонизмга қарши воситалар ёки бензодиазепинлар қўлланади.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун 0,5% ли эритма 2 мл дан ампулада. 10 ампуладан ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.