📜 Инструкция по применению Ампициллин-SEEM
💊 Состав препарата Ампициллин-SEEM
✅ Применение препарата Ампициллин-SEEM
📅 Условия хранения Ампициллин-SEEM
⏳ Срок годности Ампициллин-SEEM

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМПИЦИЛЛИН-SEEM

AMPICILLINUM-SEEM

Препаратнинг савдо номи: Ампициллин-SEEM

Таъсир этувчи модда (ХПН): ампициллин тригидрат

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: ампициллин тригидрат (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 0,25 г;

ёрдамчи моддалар: крахмал, тальк, декстрин, магний стеарати, гидроксипропилцеллюлоза, натрий крахмал гликоляти.

Таърифи: оқ ёки деярли думалоқ, бир томони рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

Код АТХ: J01CA01

Фармакологик хусусиятлари

Ампициллин – кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик. Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини тўхтатиб бактериоцид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.

Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.Coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимий сезгир эмас.

Дорига чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганида меъданинг кислотали муҳити таъсирида парчаланмайди, қонга яхши сўрилади. Қабул қилингандан сўнг плазмадаги энг юқори миқдорига тахминан 1,5-2 соатлар атрофида эришилади. Организм тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва бўғим суюқликларида, сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Ярим чиқарилиш даври 1 соат атрофида, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори аниқланади. Препарат қайта қабул қилинганда, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни юқори дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.

Қўлланилиши

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанликда, холецистит, кўк йўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияси, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген юқумли касалликлар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, суткалик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда – 10 г, менингитда – 14 г. Болаларга буюриладиган препаратнинг суткалик дозаси тана вазнига 50-100 мг/кг. Бир ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача – 0,75-1,5 г/кунига, 6 ёшдан 15 ёшгача – 1,5-2 г/кунига. Суткалик дозани 2-4 мартага бўлиб қабул қилинади, менигитда 6-8 марта. Гонококкли уретритда 3,5 г препаратни бир мартада қабул қилиш тавсия этилади. Препаратни овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилинади. Даволаш муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ортиқ.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (эшакем, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок). Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга жуда юқори дозаларда қўлланилганда), диспепсик ҳолатлар (диарея, кўнгил айниши, қусиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мутлоқ: пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлик. Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида. Миастенияда. Бир ёшгача бўлган болаларга. Препаратга сезгир бўлмаган микроорганизм штаммлари, айниқса псевдомонада ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликларда.

Нисбий: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезида аллергия, бронхиал астма, узоқ вақт давом этган иситма ёки эшакеми, инфекцион мононуклеоздаги иккиламчи инфекцияларда, лимфолейкозда, лактация даврида, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро антагонизм кузатилади. Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробларга қарши таъсирини синергизми кузатилади. Пробеницид билан қўлланилганда препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради, натижада қон зардобида унинг миқдори ошади, аллопуринол билан қўлланганда препаратнинг метаболизмини секинлашади, тери тошмасини пайдо бўлиш тезтезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар юзага келганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш, десенсибилизацияловчи даволаш чораларини қўллаш лозим. Сепсисли беморларда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволанганда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) суперинфекция чақириши мумкин. Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи ва С витаминларини, зарурати бўлганда, нистатин ёки леворин дори воситаларини тавсия қилиш зарур. Бронхиал астма, узоқ вақт иситма ва бошқа аллергик касалликларда, препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситаларни бирга қўллаш тавсия этилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қабул қилаётганда, буйрак, жигар фаолияти ва қон таркибини доимо назорат қилиб бориш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга препарат жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Блистерда 10 таблеткадан. 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.