ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕМИСТРОН®
FEMISTRON®
Препаратнинг савдо номи: Фемистрон®
Таъсир этувчи модда (ХПН): Конъюгирланган эстрогенлар
Дори шакли: Қин ичига қўллаш учун крем, дозатори билан
Таркиби
Фемистрон креми хайвонлардан олинадиган, сувда эрувчи натрийли тузлари кўринишидаги, конъюгирланган эстрогенларнинг аралашмасини сақлайди.
1 г крем сақлайди:
фаол моддалар – конъюгирланган эстрогенлар – 0,625 мг
ёрдамчи моддалар: цетил спирти, этилпарагидроксибензоати, глицерин, глицерилмоностеарати, суюқ парафин, натрий лаурилсульфати, стеарин кислотаси, оқ мум (ари мум), тозаланган сув.
Таърифи: Оқдан фил суяги рангигача бўлган бир хил консистенцияли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Эстроген
Фармакологик хусусиятлари
Эндоген эстрогенлар асосан аёл репродуктив тизимини сақланишини ва аёллар иккиламчи жинсий белгиларининг шаклланишини ривожланиши учун жавобгар ҳисобланади. Эндоген эстрогенлар оралиқ-қайта ҳосил бўлган метаболитлари билан динамик мувазанатда бўлса ҳам, эстрадиол хужайра ичининг асосий эстрогени ҳисобланади ва унинг рецептор даражасида таъсир қиладиган эстраном ва эстриол каби метаболитлари билан солиштирганда таъсири кучлироқ намоён бўлади.
Эндоген эстрогенлар манфий қайта боғланиш механизми орқали гонадотропин, лютеинловчи гормонлар (ЛГ) ва фолликуластимулловчи гормонларни (ФСГ) секрециясини бошқаради.
Эстрогенлар аёлларда постменопауза даврида гонадотропин ошган миқдорини камайтиради. Менопаузадан олдинги даврида аёлларда қиннинг рН кўрсаткичи 3,5-5,0 ни ташкил этади. Бу лактобацилл бактериялар томонидан сут кислотаси ишлаб чиқарилишини кўрсатади. Посменопауза даврида қиннинг рН кўрсаткичи 6,0-8,0 гача ошади, бу юзаки ҳужайраларни камайиши, шу тариқа гликогенни камайиши ва қин эпителийсини юпқалашиши билан кечувчи қинда лактобактериаларни колонизациясини қисқариши билан боғлиқ. Бундан ташқари эстроген концентрациясини камайиши билан бирга қиннинг ушбу атипик рН 6,0-8,0 кўрсаткичи ачитқи замбуруғлари ва бактериялар, шу жумладан ичак таёқчасини кўпайиши учун қулай патоген омил ҳисобланади. Шу сабабли постменопауза даврида қинда инфекциялар ва яллиғланишлар ривожланиши хавфи ошади. Сийдик чиқариш йўлларининг соғлом ҳолати қиннинг ҳолати билан боғлиқ, айниқса эстрогенлар етишмовчилиги ҳолатида. Қиннинг атипик рН 6,0-8,0 кўрсаткичи ва патоген организмлар ўткир ва қайталанувчи уритрит ва цистит билан касалланиши хавфини ошириб, қуйи сийдик чиқариш йўлларига таъсир қилиши мумкин. Шу тариқа эстроген қиннинг кислотали муҳитини нормаллашишига ёрдам беради. Эстрогенлар етишмовчилиги сийдик қоп учбурчагида атрофик ўзгаришларни чақиради, сийдик таносил диафрагмасининг мушак, бириктирувчи тузилмалар таранглигини қисқартиради, коллаген метаболизмини бузади, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналининг сфинктерини иннервацияловчи адренергик тизими фаоллигини камайтиради. Шу тариқа экзоген эстрогенлар тез-тез, дарҳол сийиш, бироз сийдикни тутиб тураолмаслик каби сийиш бузилишларини даволашга ёрдам бериши ва сийдик таносил тизим физиологиясини тиклаши мумкин.
Фармакокинетикаси
Эстрогенларни қин ичига қўллаш, таъсир жойида оптимал биокираолишлигини таъминлайди. Шунингдек эстрогенлар сўрилади ва умумий айланиб юрувчи қон тизимига тушади сўрилади, бу қон плазмасида конъюгирланмаган эстрогенларнинг концентрациясини тез ўсишида намоён бўлади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси юборилгандан кейин 1-2 соат ўтгач кузатилади.
Дори воситаси кўринишида организмга тушган эстрогенларнинг тақсимланиши, эндоген келиб чиқишга эга бўлган эстрогенларга ўхшаш. Эстрогенлар организмда кенг тақсимланади ва одатда, жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи нишон аъзоларда юқори концентрацияларда бўлади. Эстрогенлар қонда глобулин (SHBG) ва альбумин бирикмалари кўринишида айланиб юради. Қонда деярли тўлиқ оқсиллар билан боғланади. Дори воситаси кўринишидаги эстрогенлар эндоген келиб чиқишга эга бўлган эстрогенлар каби метаболизмга учрайди.
Айланиб юрувчи эстрогенлар асосан жигарда юз берувчи метаболик ўзаро айланиши динамик мувозанатда бўладилар. Эстрадиол қайтувчи эстронга айланади, ва иккиси ҳам эстриол – асосий сийдик метаболитига қайта айланиши мумкин. Эстрогенлар сульфат ва глюкуронид бирикмаси орқали жигарда ичак-жигар рециркуляциясига учрайди, кейинчалик ўт-сафро секрецияси билан ичакка тушади ва ичакда кейинги қайта сўрилиш билан гидролизга учрайди. Аёлларда хайз кўришдан олдин эндоген эстрогенларнинг аҳамиятли қисми сульфат бирикмалари кўринишида, кўпроқ даражада эстрон сульфати кўринишида мавжуд бўлади, бу фаолроқ эстрогенларнинг шаклланиши учун захира бўлиб хизмат қилади.
Эстрадиол, эстрон ва эстриол глюкуронидлар ва сульфатларнинг мураккаб бирикмалари кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Фемистрон креми қин ичига қўллаш учун ва эстрогенлар танқислиги чақирган аёлларда ҳайз даврида ва ҳайздан кейин пайдо бўладиган ҳолатларни даволаш учун мўлжалланган:
- қиннинг қуруқлиги, диспаренурия, қичишиш, вульванинг краурози, атрофик вагинит каби қин белгилари;
- қиндаги муҳитни нордонлигини нормаллаштириш учун;
- сийишнинг бузилишлари: тез-тез, шошилинч сийиш, сийдикни бироз тутиб туролмаслик;
- аёлларда постменопауза вақтида кичик чаноқ аъзоларидаги операциядан олдинги ва операциядан кейинги давр;
- қин ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекцион касалликларини қайталанишини олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари
Фемистрон креми қин ичига 0,5 г-2,0 г дан кунига бир марта, касалликнинг босқичига қараб қўлланади. Фемистрон кремини сиртга, ташқи жинсий аъзоларнинг қичишида қўллаш мумкин. Препаратни қўллашни қисқа муддатлилигини ҳисобга олиб, даволаш жуда кам самарали дозадан бошланади.
Қўллаш циклик бўлиши керак (уч хафта – препарат қўлланади, бир хафта – препаратни қўлашда танаффус қилинади).
Симптомлари яққол бўлган пациентларга даволаш курсининг қисқа муддатлигини ҳисобга олиб (0,625 мг дан таблеткалар бир кунда 1 марта 10 кун), қин шиллиқ қавати суртмага мослашиши учун, кремни оғиз орқали қабул қилинадиган препарат билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинади.
Эстроген сақловчи препаратларни қабул қилувчи пациентлар, шифокорнинг тавсиясига мувофиқ вақти-вақти билан текширувдан ўтиб туришлари керак. Дозани аниқлашда пациентнинг шахсий реакциясига асосланади.
Дозаторни қўллаш
- Қўлни ювиб ва дозаторнинг поршени ва корпусини илиқ совунли сув билан ювиб, тюбикдан қалпоқчани ечинг.
- Резбали дозаторнинг учини тюбикка бураб ўрнатинг.
- Шифокор буюрган керакли дозани олиш учун, дозаторнинг корпусига туширилган белгидан (рискадан) фойдаланинг. Дозатор поршенини чиқармай туриб, уни тюбикдаги крем билан аста-секин тўлдиринг.
- Дозаторни тюбикдан ечинг.
- Тиззаларни букиб тепага қараб орқа билан ётинг. Эҳтиёткорлик билан дозаторни қинга чуқур киргазинг ва поршенни босиб кремни юборинг.
Тозалаш: Дозатор корпусидан поршенни чиқаринг. Иссиқ сувда совун билан ювиб ташланг.
ҚАЙНАТМАНГ ВА ИССИҚ СУВ ИШЛАТМАНГ.
Ножўя таъсирлари
Шахсий аллергик реакциялар: шиш, бош айланиши, эшакеми, қичишиш, нафас муаммолари. Улар пайдо бўлган ҳолда шифокорга мурожаат қилинг. Бўлиши мумкин (жуда кам ҳолларда, препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик): меъда бузилишлари, қоринни дам бўлиши, либидони ошиши/пасайиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши ва кўкракнинг сезувчанлиги. Ҳар қандай ножўя самаралари ёмонлашса ёки зўрайган ҳолда ўзингизнинг шифокорингизга маълум қилинг. Агарда Сизда қўл ёки оёқларнинг шиши, кўкракда шишлар, одатдаги бўлмаган қиндан қон кетишлар (масалан, доғсимон, тўсатдан қон кетишлар, давомли/вақти-вақти билан қон кетишлар), офтальмологик ўзгаришлар (масалан, контакт линзаларни тақишдаги ўзгаришлар, кўришни йўқотиш), одатдаги бўлмаган қиндан ажралмалар/қичишиш/ҳид, кўкракда оғриқ, руҳий/кайфиятни ўзгариши (масалан, оғир депрессия, хотирани йўқотиш), нафас муаммолари, кўзлар ёки терини сарғайиши/шиш, тўсатдан кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, нутқнинг ноаниқлиги каби одатдаги бўлмаган, аммо жиддий ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолда ўз шифокорингизга маълум қилинг.
Агарда Сиз Фемистрон кремини юқорида санаб ўтилмаган бошқа ножўя самараларини сезсангиз, унда шифокор ёки фармацевт билан боғланинг. Кўпчилик аёллар, Фемистрон кремини қабул қила туриб, жиддий ножўя самараларга эга бўлмайдилар.
Ўрганилмаган ножўя самараларга гинекомастия киради (эркакларда).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Келиб чиқиши аниқланмаган бачадондан қон кетиши;
- Аниқланган ёки олиб ташланган сут безининг раки, метастазланган ўсмани даволовчи пациентлардан ташқари;
- Аниқланган ва мумкин бўлган эстрогенга боғлиқ неоплазия (ўсма, масалан, рак ва эндометрийнинг гиперплазияси);
- Чуқур веналарнинг мавжуд бўлган ёки ўтказилган тромбоэмболик касалликлари, ўпка артериясининг эмболияси.
- Ўтказилган (сўнгги йилда) ёки ўткир миокард инфаркти ёки инсульт;
- Жигарнинг ўткир ёки сурункали дисфункцияси ёки касалликлари;
- Препаратга ва унинг ингредиентларига юқори сезувчанлик;
- Маълум бўлган ёки кутилаётган ҳомиладорлик;
- Лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиз илгари қабул қилган ёки қабул қилаётган ҳар қандай препаратлар, жумладан рецептсиз сотиладиган дорилар хақида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериш керак. Айрим дорилар Фемистрон препарати билан ўзаро таъсирлашиши мумкин, бундай ҳолларда дозани ўзгартириш ёки улардан бирини қабул қилишни тўхтатиш керак бўлиши мумкин.
Агарда Сиз қуйидаги препаратлардан бирини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорга маълум қилиш жуда муҳим: карбамазепин, фенобарбитал, примидон, фенитоин, варфарин, дексаметазон, гидрокортизон, метилпреднизолон, преднизолон, триамцинолон, циклоспарин, дантролен, рифампицин, теофиллин, амитриптилин, нортриптилин, имипромин ва доксипин.
Мутахассиснинг олдига Сиз қабул қилаётган ҳамма дориларингизни рўйҳатини олиб боринг: рецепт бўйича, рецептсиз, озуқа қўшимчалари ва витаминлар.
Махсус кўрсатмалар
Қўллашдан олдин умумий тиббий ва гинекологик кўрикдан ўтказиш, кичик чаноқ аъзоларини ҳам қўшиб, сут безлари, артериал босимни (АБ) ўлчаш, эндометрийнинг цитологик анализини ўтказиш керак. Ҳомиладорликни истисно қилиш керак. Давомли даволанишда бундай текширувларни ҳар 6-12 ойда ўтказиш керак.
Режалаштирилган хирургик аралашувлардан 3-6 хафта олдин ва узоқ муддатли иммобилизация даврида тромб ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида даволашни тўхтатиб туриш тавсия этилади.
Препаратни қабул қилишни қуйидаги ҳолларда дарҳол тўхтатиш керак: чуқур веналарнинг тромбози, тромбоэмболик касалликлар, АБ ни аҳамиятли ошиши, сариқликни пайдо бўлиши, мигренга ўхшаш бош оғриғини пайдо бўлиши, кўришни тўсатдан бузилиши.
Гипертензияси бўлган беморларда ўрин босар гормонал терапия вақтида, АБ ни мунтазам назорат қилиш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар даволашнинг бошланғич даврида глюкозага толерантликни мумкин бўлган пасайиши туфайли синчков кузатувни талаб қиладилар.
Даволовчи шифокорга барбитуратлар, фенилбутазон, рифампицинни бир вақтда қўллаш, мунтазам бўлмаган қон кетишларларни пайдо бўлиши ёки препаратни қўллаш орасидаги даврда одатдаги бўлмаган жуда кўп қон кетишлар, эпигастрий соҳасидаги ёқимсиз ҳислар хақида хабар бериш керак.
Препаратни қабул қилиш вақтида номунтазам бачадондан қон кетишлар пайдо бўлган ҳолда эндометрийнинг цитологик анализини ўтказиш керак.
5 йилдан ортиқ давомли даволашда даволашнинг ижобий самараларини салбий самаралари билан синчиклаб баҳолаш керак.
Сут безларининг тугунли ёки фиброз-кистоз ўзгаришлари мавжуд бўлган ёки илгари бўлган аёлларга препаратни буюришда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай ҳолларда синчиклаб кузатиш ва мунтазам маммография ўтказиш керак.
Климактерик даврда эстроген препаратларни қабул қилаётган аёлларда ўт-тош касаллигининг пайдо бўлишини юқори хавфи кузатилади (эстрогенлар ўт-сафронинг литогенлигини оширадилар).
Препарат ҳомиладорликка қарши восита эмас ва уруғланиш қобилиятини тикламайди.
Препарат презервативларнинг ишончлилигини пасайтириши мумкин, қўшимча ҳимоя воситалари бўйича ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Фемистронни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Фемистронни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.
Болаларда қўлланиши
Агарда даволаш соғлом ўсмирларда физиологик ўсиш ва жинсий етилиш якунланиши бошланган бўлса, эстрогенлар билан катта ва такрорланувчи дозаларда узоқ вақт даволаш эпифизнинг ўсиш соҳасининг бекилишини тезлаштириши мумкин, у физиологик ўсишни тўхтатиши мумкин. Агарда жисмоний ўсиш якунланмаган пациентларга эстрогенлар буюрилса, пациентни кейинчалик ривожланишини ва эпифизар марказларга эстрогенларнинг таъсирини натижаларини мониторингини ўтказиш керак.
Ўсмирларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Пубертат даврда қизларни эстроген билан даволаш вақтидан олдин кўкракларнинг ривожланишини ва қиннинг мугузланишини чақиради ва қиндан қон кетишини чақириши мумкин.
Ўғил болаларда эстроген билан даволаш нормал жинсий етилиш жараёнини ўзгартириши ва гинекомастия чақириши мумкин.
Дори воситасининг автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, сут безида оғриқ, бош айланишини, қорин оғриғи, уйқучанлик, катталар ва ўсмирларда чарчоқликни чақириши мумкин.
Доза ошириб юборилган ҳолда симптоматик даволашни қўллаш керак, чунки махсус заҳарсизлантирувчи воситалар йўқ.
Доза ошириб юборилганида препаратни бирдан бекор қилиш “бекор қилиш” қон кетишини чақириши мумкин.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
14 г дан крем ичидан лак билан қопланган алюмин тубага жойланади.
1 тубадан дозатор давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Зич ёпилган ўрамда, 15°С-25°С ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил
Бериш тартиби
Рецепт бўйича