ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГРИППАУЗ ХОТРЕМ
GRIPPAUZ HOTREM
Препаратнинг савдо номи: Гриппауз Хотрем
Дори шакли: ананас, қора қорағат, апельсин, лимон таъмли ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
парацетамол 325 мг,
фенилэфрин гидрохлориди 10 мг,
аскорбин кислотаси 60 мг;
ёрдамчи моддалар: маннитол, сувсиз лактоза, сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, натрий хлориди, сукралоза, динатрий ЭДТА, сариқ «қуёш шафағи»;
таъми: «ананас» ёки «қора қорағат», «апельсин» ёки “лимон”.
Таърифи:
ананас таъмли кукун: оқдан сариқ ранглигача ананас таъмли кукун.
қора қорағат таъмли кукун: оқдан сариқ ранглигача қора қорағат таъмли кукун.
апельсин таъмли кукун: оқдан сариқ ранглигача апельсин таъмли кукун.
лимон таъмли кукун: оқдан сариқ ранглигача лимон таъмли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касалликлар симптомларини бартараф қилиш учун восита.
АТХ коди: N02BE51
Фармакологик хусусиятлари
Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқ қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, гипоталамик терморегуляция марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва кучли терлаш ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликни чиқарилиши кучаяди.
Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, қон томирларнинг a-адренорецепторларинг рағбатлантирувчи восита ҳисобланади, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир қилади. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайишига олиб келади ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик самараси атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, қон томирларни торайишини чақиради. Бу эса, яллиғланиш оқибатида пайдо бўлган нафас йўллари шиллиқ қаватини шишини вақтинчалик камайтиради.
Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, фолат кислотанинг фаол шаклини ҳосил бўлишида иштирок этади, гемоглобин ва оксигемоглобинни, Р450 цитохромларнинг темирини ҳимоя қилади. Аскорбин кислотаси коллаген, серотонин, буйрак усти безлари гормонлари, карнитиннинг биосинтезида муҳим роль ўйнайди, темирни трансферин билан боғланган ҳолатидан ажралиб чиқишига ва уни ичакда сўрилишига ёрдам беради. Аскорбин кислотаси (С витамини) хужайрадан ташқари ва хужайра ички антиоксиданти ҳисобланади, эркин радикалларни фаол боғлайди.
Фармакокинетикаси
Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар фаолиятини бузилишида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади.
Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш самарасига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйрак орқали чиқарилади.
Аскорбин кислотасини плазма оқсиллари билан боғланиши – 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотасининг плазмадаги концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни ташкил қилади, организмдаги заҳиралари – тавсия қилинган дозалар ҳар куни қабул қилинганида тахминан 1,5 г ни, суткада 200 мг қабул қилинганида 2,5 г ни ташкил қилади. Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса – барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрацияси без аъзоларда, лейкоцитларда, жигарда ва кўз гавҳарида бўлади; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғида, кўз эпителийсида, уруғ безларининг оралиқ ҳужайраларида, тухумдонларда, жигарда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакларда, қалқонсимон безида тўпланади; йўлдош орқали ўтади.
Қўлланилиши
Грипп, шамоллаш, бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар, буруннинг ёндош бўшлиқларида яллиғланиш (пешона қисми, гаймор бўшлиғи) симптоматик даволаш, касаллик симптомларини:
- бош оғриғи, бўғим ва мушакларда оғриқлар, (танада увишиш хисси), томоқда оғриқ;
- тана ҳароратини ошиши;
- бурундан нафас олишни бузилиши (бурун “битиши”);
- бурун оқиши;
- аксириш, бурунда, кўзларда қичишиш хисси, томоқда «кичишини» ҳисси;
- кўз ёш оқишини бартараф этиш / камайтириш максадида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 пакетча ичидагисини кружкага солиш, иссиқ сувни қуйиш, эриб кетгунича аралаштириш керак. Агар зарур бўлса, совуқ сув ва қанд қўшиш мумкин. Катталар: бир пакетча ҳар 6 соатда буюрилади. 24 соат давомида 4 пакетчадан кўп қабул қилмаслик керак. Препаратни 4 соатдан тез қабул қилмаслик керак.
12 ёшдан катта болалар: бир пакетча ҳар 6 соатда. 24 соат давомида 3 пакетчадан кўп қабул қилмаслик керак.
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга шифокорни кўрсатмасисиз буюрмаслик керак.
Шифокорнинг маслаҳатисиз 5 кундан ортиқ қўллаш тавсия қилинмайди. Агар симптомлар сақланиб қолса, шифокорга мурожаат қилинг.
Кўрсатилган дозаларни оширманг. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида, ҳатто ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, тез тиббий ёрдам керак, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланиши хавфи мавжуд. Парацетамол билан заҳарланишда махсус антидот-ацетилцистеиндир.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари.
Гипертиреоидизм (тиреотоксикоз).
Қандли диабет ва қандни сўрилишини наслий бузилишлари (қанд сақлайди).
Юрак касалликлари (аорта тешигини яққол стенози, ўткир миокард инфаркти, тахиаритмиялар).
Артериал гипертензия.
Трициклик антидепрессантларни, бета-адреноблокаторларни, МАО ингибиторларини , шу жумладан бекор қилингандан 14 кунгача бўлган даврда қабул қилиш.
Бошқа парацетамол сақловчи воситаларни ва шамоллаш, грипп ва бурунни битишини енгиллаштириш учун воситаларни қабул қилиш.
Простата бези аденомаси.
Ёпиқ бурчакли глаукома.
12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Глюкозо-6-фосфат дегидрогеназани генетик танқислигида, хавфсиз гипербилирубинемияда, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ножўя таъсирлари
Парацетамол ножўя самараларни кам чақиради. Баъзида аллергик реакциялар: терида тошма, эшакеми, ангионевротик шиш бўлиши мумкин. Кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз. Дозани узоқ муддат оширилганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсир бўлиши мумкин. Гепатотоксик таъсирнинг ошиш хавфи барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовуддин ва бошқа жигар ферментлари индукторларини бир вақтда қабул қилинганда ошади.
Фенилэфрин кўнгил айниши, бош оғриғи, қон босимини бироз ошиши ва жуда кам ҳолларда юрак уришини чақириши мумкин бўлиб, у препаратни қабул қилишни тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади. Ноодатий реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.
Дориларнинг ўзаро таъсири
МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг самараларини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғиз қуриши, қабзият хавфини оширади. Глюклокортикостероидлар глаукомани ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Галотан қоринчалар аритмияси хавфини оширади. Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфриннинг альфа-адренорецепторларни рағбарлантирувчи, трициклик антидепрессантлар эса – симпатомиметик самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қабул қилишдан аввал: метоклопрамид, домперидон, холестерамин, антикоагулянтларни (варфарин) қабул қилиш, гипонатрийли парҳезга риоя қилиш зарур бўлган (ҳар бир пакетча 0,12 г натрий сақлайди) ҳолларда шифокор маслаҳати зарур.
Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун парацетамолни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш, шунингдек алкоголни сурункали исътемол қиладиган шахслар қабул қилиши мумкин эмас.
Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаганлиги туфайли, тавсия этилган дозаларда автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашда чекловлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши кузатилади.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
5 г дан ичи ламинирланган алюмин фольгали қоғоз пакетчаларда ёки 5 г дан ташқи ламинирланган ПВХ-қопламли қоғоз пакетчалар ва ичи ламинацияланган алюмин фольга билан қопланган.
5 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.