📜 Инструкция по применению Глюкоза инъекция учун эритма
💊 Состав препарата Глюкоза инъекция учун эритма
✅ Применение препарата Глюкоза инъекция учун эритма
📅 Условия хранения Глюкоза инъекция учун эритма
⏳ Срок годности Глюкоза инъекция учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА

GLUCOSЕ

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза (сувсиз глюкозага қайта ҳисоблаганда) – 400,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 0,26 мг, хлорид кислотаси – рН 3,0-4,0 гача, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Углеводли озиқлантириш восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Глюкоза энергия сарфини субстратли тўлдирилишини таъминлайди. Вена ичига гипертоник эритмалар юборилганида, томир ички осмотик босим ошади, тўқималардан қонга суюқликни кириши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари тезлашади, жигарнинг антитоксик фаолияти яхшиланади, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолияти кучаяди, диурез ошади. Глюкозанинг гипертоник эритмаси юборилганида оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари кучаяди, жигарда глюкозани тўпланиши фаоллашади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин глюкоза қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнларига киришади. Глюкозанинг заҳиралари кўпчилик тўқималарнинг хужайраларида гликоген кўринишида тўпланади. Гликолиз жараёнига киришиб, глюкоза пируват ва лактатгача метаболизмга учрайди, анаэроб шароитларда эса пируват карбонат ангидриди гази ва сувгача, энергия ва АТФ ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Глюкозанинг тўлиқ оксидланишининг якуний маҳсулотлари ўпка ва буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипогликемияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Глюкозанинг 40% ли эритмаси вена ичига юборилади (жуда секин), катталарга – бир юборишга 20-40-50 мл дан. Зарурати бўлганида минутига 30 томчигача (соатига 1,5 мл/кг) тезлик билан томчилаб юборилади. Вена ичига томчилаб юборишда катталар учун доза – суткада 300 мл гача. Катталар учун максимал суткалик доза – 15 мл/кг, лекин суткада   1000 мл дан кўп эмас.

Ножўя таъсирлари

Юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида оғриқ, веналарни таъсирланиши, флебит, веноз тромбози;

эндокрин тизими ва метаболизм томонидан бузилишлар: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия, ацидоз;

сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: полиурия, глюкозурия;

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: полидипсия, кўнгил айниши;

организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, аллергик реакциялар (тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари, ангионевротик шиш, шок).

Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Глюкозанинг 40% ли эритмасини гипокалиемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, бош мия ички ва орқа мия ички қон қуйилиши; оғир даражали дегидратация, шу жумладан алкоголли делирий; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; анурия; қандли диабет ва гипергликемия билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлар; глюкозо-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Препарат қон препаратлари билан бир вақтда юборилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкозанинг 40% ли эритмасини бир шприцда гексаметилентетрамин билан юбориш мумкин эмас, чунки глюкоза кучли оксидловчидир. Бир шприцда ишқорий эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди: умумий анестетиклар ва ухлатувчи воситалари, чунки уларнинг фаоллиги пасаяди, алкалоидларнинг эритмалари билан; стрептомицинни фаолсизлантиради, нистатиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Тиазид диуретиклар ва фуросемиднинг таъсири остида глюкозага толерантлик пасаяди. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушишига ёрдам беради, гликогенни ҳосил бўлишини, оқсиллар ва ёғ кислоталарининг синтезини рағбатлантиради. Глюкоза эритмаси пиразинамидни жигарга токсик таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасининг катта ҳажмини юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланаётган ангишвонагул препаратларининг токсиклигини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қондаги қанднинг даражаси ва электролитларнинг даражасини назорати остида қўллаш керак. Глюкоза эритмасини оғир даражали бош мия жароҳатининг ўткир даврида, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишида буюриш тавсия қилинмайди, чунки препарат мия структураларининг шикастланишини ошириши ва касалликнинг кечишини ёмонлаштириши (гипокалиемияни мувофиқлаштириш ҳолларидан ташқари) мумкин.

Гипокалиемияда глюкоза эритмасини юборишни калийнинг танқислигини мувофиқлаштириш билан бирга олиб бориш (гипокалиемияни кучайиш хавфи туфайли).

Нормогликемик ҳолатларда глюкозани яхши ўзлаштирилиши учун, препаратни юборишни қисқа таъсир қилувчи инсулинни 4-5 г глюкозага (қуруқ моддага) 1 ТБ ҳисобидан буюриш билан (тери остига) қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Эритма тери остига ва мушак ичига қўлланмасин.

Ампула ичидагиси фақат бир пациент учун ишлатилиши мумкин, ампуланинг герметиклиги бузилганидан кейин ишлатилмаган эритмани ташлаб юбориш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Нормогликемияли ҳомиладорларга глюкозани инфузияси ҳомила гипергликемиясига олиб келиши ва унда метаболик ацидоз чақириши мумкин. Метаболик ацидоз, айниқса бошқа перинатал омиллар билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг дистресси ва гипоксиясида ҳисобга олиш муҳим.

Болалар.

Препарат фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши ривожланади. Бундай ҳолда препарат бекор қилинади ва қондаги глюкозанинг ҳар 0,45-0,9 ммоль га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммоль/л га эришилгунича юборилади. Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак. Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия қилинади.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан ампулада. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.