📜 Инструкция по применению Метолан
💊 Состав препарата Метолан
✅ Применение препарата Метолан
📅 Условия хранения Метолан
⏳ Срок годности Метолан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Метолан

Metolan

 

Препаратнинг савдо номи: Метолан

Таъсир этувчи модда (ХПН): Триметилгидрозиний пропионат дигидрати (мельдоний).

Чиқарилиш шакли: 10% инъекция учун эритма, ампулаларда 5 мл дан.

Таркиби 1 мл эритмада сақланади:

фаол модда: триметилгидразиний пропионат дегидрати (мельдоний) – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат – гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир хужайрасида бўлади.

Юқори юклама шароитида препарат ҳужайраларни кислородга эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли мельдоний юрак-томир тизими фаолиятининг, мия қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари тез-тезлигини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияланган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизмга бўлган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини йўқотади.

Фармакокинетикаси

Препаратни  вена ичига (в/и) юборилганидан кейин биокираолишлиги 100%га тенг. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Cmax) уни юборилгандан кейин дарҳол эришилади. Организмда иккита асосий метаболитларини  ҳосил қилиб метаболизмга учрайди ва улар  буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3-6 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни мажмуавий даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволашда қўлланади.

Гемофтальм ва тўр пардага турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва уни шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).

Пасайган иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги.

Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада).

Қўллаш усули ва дозалари

Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Юрак-томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инъекция учун эритма 5-10 мл 500мг/5 мл), ҳамма доза бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи – 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар – перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.

Тўр парданинг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари:

Парабульбар 0,5 мл инъекция учун 500 мг/5 мл эритмаси 10 кун давомида қўлланади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар:

Катталарга 0,5 г вена ичига (5-10 мл инъекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам-тахикардия, артериал босимни ўзгариши;

МНТ томонидан: кам-психомотор қўзғалиш;

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам-диспептик ҳолатлар;

Аллергик реакциялар: кам-терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);

– МНТ нинг органик шикастланишлари;

– ҳомиладорлик, лактация даври;

– препаратга юқори сезувчанлик;

– 18 гача бўлган ёшлар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедепин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Мельдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган.

Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирларидан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.

Она сути билан препарат чиқарилиши аниқланмаган. Агарда мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.