ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ZO-20
(SIMVASTATIN)
Халқаро патентланмаган номи: симвастатин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик (гипохолестеринемик) восита.
АТХ коди – [С10АА01]
ТАРКИБИ
Қобиқ билан қопланган бир таблетка препарати 20 мг фаол модда – симвастатин сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: лактоза, желатинланган крахмал (Uni-Pure WG 220), бутилгидроксианизол, лимон кислотаси, аскорбин кислотаси, микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, желатинланган крахмал (Uni-Pure FL), магний стеарати.
ДОРИ ШАКЛИ
Қобиқ билан қопланган таблеткалар
ТАЪРИФИ
Думалоқ, икки томони қавариқ, пушти рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
ТАЪСИРИ
Фармакодинамикаси
ZO-20 гипохолестеринемик препарат.
Ичга қабул қилинганидан кейин симвастатин (ZO-20 нинг фаол моддаси) мувофиқ гидроксикислота ҳосиласини ҳосил қилиб гидролизга учрайди. Охиргиси асосий метаболити бўлиб, 3-гидрокси-метилглютарил-коэнзим А (HMG-CoA) – редуктазага, холестерин синтезини бошланғич босқичини катализловчи ферментга, ингибирловчи таъсир кўрсатади. ZO-20 қон плазмасида умумий холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар (ЛНП) ва жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЛОНП) миқдорини пасайтиради. ZO-20 шунингдек юқори зичликдаги липопротеинлар (ЛВП) холестерини миқдорини ўртача ошишини ва плазмада триглицеридлар миқдорини пасайишини чақиради.
ZO-20 гиперхолестеринемиянинг гетерозигот оилавий ва оилавий бўлмаган шакллари ҳолларида, ҳамда аралаш гиперхолестеринемиядаги холестерин миқдорини ошиши хавф омили бўлганида, умумий холестерин ва ЛНП ни пасайтириши бўйича юқори самарадорликка эга. Икки ҳафта давомида кўринадиган самарага эришилади, максимал терапевтик самарага даволаш бошланганидан кейин 4-6 ҳафта давомида эришилади. Самара даволаш давом эттирилганда сақланади.
Фармакокинетикаси
Симвастатин яхши сўрилади ва жигар орқали биринчи ўтишида қонда жадал экстагирланиш содир бўлади. Фаол метаболитларининг Сmах симвастатинни қабул қилгандан кейин 1-2 соатдан сўнг эришилади. Овқатни қабул қилиш препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Препаратни узоқ муддат қўллаганда организмда унинг кумуляцияси пайдо бўлмайди.
Симвастатин ва унинг фаол метаболитларини қоннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Симвастатин – бу CYP3A4 изоэнзим субстратидир. Қон плазмасида мавжуд бўлган унинг асосий метаболитлари β- гидроксикислота ва 4 та бошқа метаболитлар ҳисобланади. Радиоактив изотоп билан қуролланган симвастатинни перорал қабул қитлгандан кейин, радиактивлигини 13% сийдикда ва 96 соат давомида 60% – ахлатда аниқланади.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Гиперхолестеринемия: бирламчи гиперхолестеринемияни ёки парҳез билан даволашга қўшимча сифатида аралаш дислипидемияни ёки парҳезни самараси етарли бўлмаганда ва бошқа нофармакологик даволаш усуллари, масалан жисмоний зўриқиш, тана вазнини камайишини даволаш; парҳезга қўшимча сифатида гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни ва липидларни камайтирувчи бошқа даволаш турлари, масалан ХС ЛПНП афераза ёки ушбу даволаш усулларини ўтказишни имкони бўлмаган ҳолатда даволаш учун қўлланилади.
Юрак –қон томир патологияларини олдини олиш: юрак – қон томирлар сабаб бўладиган ўлимларни камайтириш ва атеросклероз фонидаги касалликларда ёки кардиопротектор даволаш ва хавф омилларини коррекцияси фонида ХС даражасини нормал ёки ошган қандли диабетда қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- жигар касалликлари (фаол босқичдаги);
- келиб чиқиши номаълум бўлган трансаминазалар фаоллигини турғун ошиши;
- ҳомиладорлик; лактация;
- препаратга юқори сезувчанлик
- CYP3A4 изоферментларининг фаол ингибиторлари, масалан итраконазол, кетоконазол, ОИВ протеаза ингибиторлари, эритромицин, кларитромицин, телитромицин ва нефазодонни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни болаларга буюриш тавсия қилинмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Симвастатин билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш курси вақтида пациентлар гипохолестеринемик парҳезда бўлишлари керак.
Даволашни бошлаш олдидан барча беморларда жигар фаолиятини текшириш тавсия қилинади, уни вақти-вақти билан такрорлаш керак. Суткалик доза 80 мг ни ташкил қилган пациентларда текширишни 3 ойда 1 марта ўтказиш керак. Трансаминазалар фаоллиги юқори бўлган пациентларга алоҳида эътибор бериш керак. Препарат билан даволаниш вақтида симптомларсиз кечадиган ва симвастатинни бекор қилишни талаб қилмайдиган трансаминазалар фаоллигини транзитор ўртача ошиши ривожланиши мумкин. Трансаминазалар даражаси ошиб борган ҳолларда, айниқса норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошганида, ва турғун характерга эга бўлганида, препаратни бекор қилиш керак.
Миопатия/рабдомиолиз. Симвастатин ГМК –КоА –редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, кам ҳолларда мушакларда оғриқ, пальпацияда оғриқ ёки мушакларнинг ҳолсизлиги ва КФК ни концентрациясини нормадан 10 марта аҳамиятли даражада ошиши билан кечувчи миопатияни чақиради. Баъзи ҳолларда миопатия миоглобинурия билан боғлиқ бўлган иккиламчи буйрак етишмовчилиги ёки усиз рабдомиолиз шаклида ривожланади. Жуда кам ҳолларда рабдомиолизни ривожланиши летал ҳолатга олиб келади. Қонда ГМК –КоА –редуктазанинг ингибиторларини юқори даражасида миопатия ривожланиши хавфи ошади.
Симвастатинни қўллашдан олдин унинг аввалги даражасини аниқлаш мақсадида КФК миқдорини аниқлаш лозим ва 70 ёшдан ошган беморларда, буйрак фаолияти бузилганида, назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреозда, анамнезида скелет мушакларининг наслий касалликларида, алкогольга қарамликда симвастатинни мониторингини ўтказиш лозим. Бундай ҳолларда препаратни буюришдан аввал режалаштирилган даволашни хавф/фойда нисбатини баҳолаш лозим; кейинчалик клиник мониторинг ўтказиш тавсия этилади. Агар беморнинг анамнезида ҳар қандай фибратлар ёки статинларни қўллаш билан боғлиқ бўлган скелет мушаклари томонидан бузилишлар аниқланса, ушбу синфдаги бошқа препаратлар билан даволашни эҳтиёткорлик билан бошлаш лозим. Агар қон плазмасида КФК нинг бошланғич дозаси аҳамиятли даражада юқори бўлса (нормадан 5 марта юқори), препарат буюрилмайди. Даволаш давомида миалгиялар, мушаклар кучсизлиги ёки спазмлар пайдо бўлса, КФК нинг даражасини аниқлаш лозим. Агар аҳамиятли жисмоний зўриқиш бўлмаганида КФК миқдори аҳамиятли даражада ошган бўлса (нормадан 5 марта юқори) ва миопатияга шубҳа бўлганида, даволашни тўхтатилади. Симптомлар баратараф бўлганида ва КФК миқдори нормаллашганида препаратни қабул қилишни янгилаш ёки альтернатив статинни минимал дозада, доимий мониторинг шарти билан буюрилади. Режали, катта юзали хирургик аралашувларни ўтказишни бошлашдан бир неча сутка олдин ёки агар пациентда ҳар қандай бошқа касалликлар ёки скелет мушакларини жароҳатли шикастланиши келиб чиқса, симвастатин билан даволашни вақтинчалик тўхтатилади.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлган миопатияни ривожланиши хавфини камайтириш бўйича чоралар.
CYP3A4 изоэнзимнинг самарали ингибиторлари (масалан, итраконазол, кетоконазол, эритромицин, кларитромицин, телитромицин, нефазодон, ОИВ протеаза ингибиторлари), шунингдек гемфиброзил, циклоспорин ва даназолни симвастатин билан бир вақтда қўлланганда ошади. Фибратлар, ниацинни липидлар даражасини камайтирувчи дозаларда (суткада > 1 г) биргаликда қўлланганда ёки амиодарон ёки верапамил ва симвастатинни юқори дозаларда бир вақтда буюрилганида миопатия ва рабдомиолизни ривожланиш хавфи ошади. 80 мг дозадаги симвастатинни дилтиазем билан бир вақтда қўлланганида миопатия ва рабдомиолизни ривожланиш хавфи кам даражада ошади. Фузид кислотаси ва статинларни бир вақтда қўлланганида миопатия ва рабдомиолизни ривожланиш хавфи ошади. Шунинг учун симвастатин ва CYP3A4 изоэнзим ингибиторларини биргаликда қўллаш мумкин эмас. Агар CYP3A4 изоэнзим ингибиторларини буюришини зарурати бўлса, юқорида кўрсатилган препараталар билан даволаш вақтида симвастатинни қўллашни тўхтатиш лозим. Бундан ташқари, симвастатинни CYP3A4 изоэнзимнинг кам самарали ингибиторлари, циклоспорин, верапамил, дилтиазем билан қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Симвастатин ва грейпфрут шарбатини бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Циклоспорин, даназол, гемфиброзил ёки ниацинни қонда липидлар даражасини камайтирувчи дозаларда (суткада >1 г) қабул қилаётган беморлар учун симвастатинни дозаси суткада 10 мг дан ошмаслиги лозим.
Қандли диабет. Айрим пациентларда статинлар қонда глюкоза миқдорини ошириши ҳақида тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Бундай пациентларда келажакда қандли диабетни келиб чиқишини, шунингдек қонда ТГ даражасини ошишини юқори хавфи бўлиши мумкин. Асоратлар хавфи қандли диабетни келиб чиқиши хавфидан ошади, шунинг учун бундай ҳолларда статинларни қўллашни тўхтатмаслик лозим. Хавф гуруҳи бўлган беморларда клиник ва лаборатор назоратни ўтказиш лозим (глюкоза миқдори 5,6 -6,9 ммоль/л, тана вазни индекси >30 кг/м2, қонда ТГ миқдорини ошиши, АГ).
Ўпканинг интерстициал тўқималари томонидан бузилишлари.
Статинларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ўпканинг интерстициал тўқималари томонидан бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилган, айниқса узоқ муддат қўлланганида. Улар диспноэ, махсулотларсиз йўтал ва умумий ҳолатни ёмонлашуви (тез чарчаш, тана вазнининг камайиши, иситма) ҳолида намоён бўлади. Беморларда ушбу бузилишлар ривожланишига шубҳа бўлганида, симвастатинлар билан даволашни тўхтатиш зарур.
Болалар. Симвастатинни болаларда қўллаш тажрибаси чегараланган, шунинг учун уни педиатрия амалиётида қўллаш тавсия этилмайди.
Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот.
Препарат лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмасликнинг наслий касаллигида, лактаза танқиислиги (Лаппа) ёки глюкоза ва галактозани кам сўрилиши синдроми бўлган пациентларга, ушбу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Симвастатин транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятли даражада таъсир қилади. Бироқ, бош айланиши эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас; ҳомиладорлик режалаштирилаётганда уни қабул қилишни тўхтатилади.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг пациентлар учун ҳеч қандай асоратларсиз бўлган бир неча ҳолатлари аниқланган. Симвастатиннинг максимал қабул мқилинган дозаси 3,6 гни ташкил қилади. Препарат билан дозани ошириб юборилиши махсус даволаш чораларини талаб этмайди. Дозани ошириб юборилиши ҳолатида зарурати бўлса, умумий чоралар ва симптоматик даволаш ўтказилади.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Симвастатин билан даволаш даврида CYP3A4 изоэнзимнинг фаол ингибиторлари: итраконазол, кетоконазол, эритромицин, кларитромицин, телитромицин, ОИВ протеаза ингибиторлари, нефазодон қон плазмасида ГМК –КоА –редуктаза ингибиторларининг концентрациясини ошиши ҳисобига миопатия ва рабдомиолизнинг ривожланиш хавфини оширадилар. Симвастатин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Агар уларни биргаликда қўллашдан сақланишни иложи бўлмаса, уларни қўллаш даврида симвастатин билан даволашни тўхтатилади.
Циклоспорин, даназол, бошқа фибратларни (фенофибрат бундан истисно), суткада >1 г дозада никотин кислотаси, амиодарон, верапамил ва дилтиазем, фузид кислотаси билан биргаликда қўлланганда миопатия/рабдомиолизни ривожланиш хавфи ошади, асосан симвастатинни юқори дозаларда қўлланганда.
Гемфиброзил билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида симвастатинннинг концентрацияси ошади.
Амлодипинни қабул қилаётган беморларда симвастатинни дозаси суткада 20 мгдан ошмаслиги лозим. Грейпфрут шарбати цитохром Р450 3А4 ни бостиради. Кўп миқдордаги
грейпфрут шарбатини (суткада 1 л) ва симвастатинни бир вақтда қўллаш симвастатин кислотасининг таъсирини 7 марта кучайтиради.
Колхицин ва симвататинни бир вақтда қабул қилган буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда миопатия ва рабдомиолизни ривожланиши хақида хабар берилган.
Рифампицинни узоқ муддат қабул қилаётган беморларда (CYP3A4 нинг кучли индуктори) симвастатинни самараси йўқолиши мумкин.
Флуконазол ва симвастатинни бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган рабдомиолиз ривожланиши хақида кам хабарлар берилган.
Симвастатинни 20-40 мг дозада қўлланганда, кумарин тури антикоагулянтларининг таъсирини бироз кучайтиради.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ
Дозалаш диапазони суткада 5-80 мг ни ташкил қилади. Препаратни суткада 1 марта кечқурун ичга буюрилади. Дозани ошириш зарурати бўлса, суткада 80 мг максимал дозага эришилгунигача дозани ошириб боришлар орасидаги интервал камида 4 хафта бўлишига риоя қилиш лозим, бунда суткада 1 марта кечқурун буюрилади.
Суткада 80 мг доза фақат оғир гиперхолестеринемия ва юрак-томир асоратларини ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларга тавсия этилади.
Гиперхолестеринемия. Препаратни қабул қилиш даврида беморлар стандарт гипохолестеринли парҳезга риоя қилишлари лозим. Препаратни одатий дозаси кечқурун суткада 1 марта 10-20 мгни ташкил қилади. ХС ЛПНП даражасини камида 45% га камайтириш зарурати бўлган павциентлар учун бошланғич доза суткада 20-40 мг ни ташкил қилиши мумкин. Дозани ошириш юқорида келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ ўтказилади.
Гомозиготали, оилавий гиперхолестеринемия. Препаратни бошланғич тавсия этилган дозаси суткада 40 мг ни ташкил қилади, уни кечқурун қабул қилинади ёки суткада 80 мг 3 қабулга: 20 мгдан 2 та доза кун давомида ва 40 мг – кечқурун.
Юрак-томир патологияларини олдини олиш. Юракнинг ишемик касаллиги гиперлипидемия билан ёки усиз бўлган пациентлар учун препаратнинг одатий дозаси суткада 20-40 мгни ташкил қилади ва у кечқурун 1 марта қабул қилинади. Медикаментоз даволашни парҳез ва жисмоний машқларни бир вақтда буюриш билан бирга бошлаш мумкин. Дозани оширишнинг зарурати бўлса, юқорида келтирилган схема бўйича ўтказилади. Препаратни монотерапия ҳолида ҳам, ва ўт кислотаси секрециясини кучайтирадиган препаратлар билан мажмуада буюриш ҳам мумкин. Оҳирги ҳолатда препаратни ўт кислоталари секрециясини кучайтирувчи препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қабул қилинади.
Мувофиқ даволаш
Монотерапия ҳолида ҳам, ва ўт кислотаси секрециясини кучайтирадиган препаратлар билан мажмуада буюриш ҳам мумкин. Оҳирги ҳолатда препаратни ўт кислоталари секрециясини кучайтирувчи препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 4 соатдан кейин қабул қилинади.
Буйрак етишмовчилиги. Кучсиз буйрак етишмовчилигида дозага тўғрилашни киритиш талаб этилмайди; оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига <30 мл) – суткада 10 мг дан ошадиган дозани буюришда синчковлик билан асосланган бўлиши зарур, препаратни эса эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Кекса ёшли беморларда қўлланилиши. Дозага тўғрилашни киритишни талаб этилмайди.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ножўя самарали келиб чиқиши тез-тезлигига қараб қуйидаги гуруҳларга таснифланган:
жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), шу жумладан алоҳида ҳолатлар.
Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда — анемия.
Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда — депрессия, либидони бузилиши.
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда — бош оғриғи, парестезиялар, бош айланиши, периферик нейропатия, уйқусизлик.
Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда — гавҳарни хиралашиши.
МИЙ томонидан: кам ҳолларда — қабзият, қоринда оғриқ, метеоризм, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит.
Жигар ва ўт қопи томонидан: кам ҳолларда — гепатит, сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам ҳолларда — тошма, қичишиш, алопеция; жуда кам ҳолларда — дерматомиозит.
Суяк-мушак аппарати, бириктирувчи тўқима ва суяклар тизими томонидан: кам ҳолларда — миопатия, рабдомиолиз, миалгия, мушаклар спазми.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда —буйрак фаолиятини бузилиши, протеинурия.
Умумий бузилишлар: кам ҳолларда — астения.
Юқори сезувчанликнинг яққол синдроми ҳақида кам ҳолларда хабар берилган, улар қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олади: ангионевротик шиш, қизил югириксимон синдром, ревматоид полимиалгия, дерматомиозит, васкулит, тромбоцитопения, эозинофилия, ЭЧТ ошиши, артрит ва артралгия, эшакеми, ёруғликка сезгирлик, иситма, иссиқликни қуйилиб келиши, хансираш ва дискомфорт.
Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда — зардобда трансаминаза миқдорини ошиши (АлАТ, АсАТ ва γ-глутамилтранспептидаза), қон плазмасида алкалинфосфатаза ва креатинкиназанинг миқдорини ошиши.
Статинларни қўллашда қуйидаги ножўя самаралар ҳақида хабар берилган: уйқуни бузилиши, хотирани бузилиши, жинсий тизим томонидан бузилишлар, узоқ муддат қўлланганда ўпканинг интерстициал тўқималари томонидан бузилишлар. Статинларни қўллашда қандли диабетни ривожланиши хақида хабар берилган.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ ВА САҚЛАШ
10-250С ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати – 3 йил. Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатиш мумкин эмас.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Қобиқ билан қопланган таблеткалар 20 мг дан, ўрамда 20 таблеткадан.
БУЮРИЛИШИ
Шифокор рецепти бўйича!
_____________________________________________________________________________