ИЛОВАВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
ДЕТРАЛЕКС 500 мг, плёнка қобиқ билан қопланган,
Микронлаштирилган тозаланган флавоноидли фракция
Ушбу иловани диққат билан охиригача ўқиб чиқинг, чунки сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади. Бироқ Детралекс ни максимал самарали ишлатиш учун уни барча йўриқномаларга риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак.
- Ушбу илававарақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
- Агар Сиз қўшимча маълумот ёки маслаҳат олмоқчи бўлсангиз, фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар симптомлар ёмонлашса ёки яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
- Агар препаратни қабул қилиш фонида жиддий ножўя таъсирлар ёки ушбу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- САВДО НОМИ
ДЕТРАЛЕКС
- ДОРИ ШАКЛИ
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
- ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАНИНГ НОМИ
Микронлаштирилган тозаланган флавоноидли фракция
- ТАРКИБИ
ДЕТРАЛЕКС нима сақлайди:
500 мг микронлаштирилган тозаланган флавоноидли фракция:
450 мг диосмин,
50 мг гесперидин кўринишидаги флавоноидлар сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: желатин, магний стеарати, микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, талк, глицерин, макрогол 6000, гипромеллоза, темир III оксиди (Е172), натрий лаурилсульфати, титан диоксиди (Е171), темир II оксиди (Е172).
ДЕТРАЛЕКС қандай кўринишда бўлади ва ўрам таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган зарғалдоқпушти рангли овал таблеткалар.
– Плёнка қобиқ билан қопланган 30 таблетка сақлайдиган ўрам: плёнка қобиқ билан қопланган 15 та таблетка 2 контур уяли ўрамда, шунингдек пациент учун маълумотни сақловчи илова-варақа билан картон қутига жойланган.
– Плёнка қобиқ билан қопланган 60 таблетка сақлайдиган ўрам: плёнка қобиқ билан қопланган 15 та таблетка 4 контур уяли ўрамда, шунингдек пациент учун маълумотни сақловчи илова-варақа билан картон қутига жойланган.
Эҳтимол барча ўлчамдаги ўрамлари сотувда бўлмаслиги мумкин.
- ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ
Фармакотерапевтик гуруҳи: капиллярлар ўтказувчанлигини сусайтирувчи восита. Биофлавоноидлар.
АТХ коди: С05СА53
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Фармакологияда:
Детралекс венадан қон оқиб чиқиш тизимига таъсир қилади:
- веноз тизими даражасида веналарни чўзилувчанлиги ва веналарда димланишини камайтиради;
- микроциркуляция даражасида капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва уларнинг резистентлигини оширади.
Клиник фармакологияда:
Одамда ушбу дори препаратининг фармакологик хусусиятлари веноз гемодинамикага дори моддасининг таъсирини ўрганишга имкон берувчи объектив ва миқдорий усуллардан фойдаланган ҳолда икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотларнинг, натижалари билан тасдиқланди.
- доза-самара боғлиқлиги:
Статистик яҳамиятли дозага боғлиқ самараси қуйидаги плетизмографик веноз параметрлар бўйича кўрсатилган: веналарнинг ҳажми, веналарнинг чўзилувчанлиги, веналарни бўшаш вақти. Доза ва самаранинг энг яхши нисбати 2 таблеткани қабул қилинганида кузатилади.
- венотоник фаоллик:
Вена тонусини оширади: симоб тензиометр ёрдамида ўтказилган окклюзион плетизмография веналарни бўшаш вақтини камайишини кўрсатди.
- микроциркуляцион фаоллиги:
Икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотлар, ушбу дори препарати ва плацебо ўртасида статистик аҳамиятли фарқни намойиш этди. Капиллярлар синувчанлигининг белгилари бўлган пациентларда у капиллярларнинг резистентлигини оширади, бу ангиостереометрия ёрдамида тасдиқланади.
Клиник амалиётда:
Икки ёқлама яширин плацебо-назоратли тадқиқотлар оёқлардаги сурункали веноз етишмовчилигини (функционал ва органик) даволашда дори препаратининг терапевтик фаоллигини кўрсатди.
- ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ
Одамда 14С билан нишонланган диосминли препаратни перорал қабул қилингандан кейин қуйидагилар кузатилган:
– препаратни чиқарилиши асосан ахлат билан юз беради; сийдик билан препаратнинг қабул қилинган дозасининг ўртача 14% чиқарилади.
Т½ 11 соатни ташкил қилади.
– препарат фаол метаболизмга учрайди, бу сийдикда турли фенол кислоталарнинг борлиги билан тасдиқланади.
- ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Қўлланилиши:
Оёқ веналарининг сурункали органик ва функционал етишмовчилиги қуйидаги симптомларини даволашда қўлланади:
– оёқларда оғирлик ҳисси;
– оғриқ;
– тунги тиришишлар.
Ўткир гемороидал ҳуружлар билан боғлиқ функционал симптомларни даволашда қўлланади.
- ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ
ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишда шифокор ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига ҳар доим қатъий риоя қилинг. Агар сиз препаратни тўғри қабул қилинаётганлигига шубҳалансангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак.
Дозалаш тартиби
Веноз етишмовчилигида:
Одатдаги дозалаш:
Кунига плёнка қобиқ билан қопланган 2 таблетка, 1 таблетка тушликда ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш пайтида қабул қилинади.
Ўткир геморроидал ҳуружда:
Биринчи 4 кунда плёнка қобиқ билан қопланган 6 таблетка, сўнгра кейинги 3 кунда кунига 4 таблеткадан қабул қилинади.
Қўллаш усули
Препарат перорал қўлланади.
Препаратни қўллаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги хусусида сизга шифокорингиз ёки фармацевт хабар беради. Шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг.
Агар сиз ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишни унутсангиз
Кейинги дозани оширманг.
Агар сизда ушбу препаратни қўлланилиши юзасидан қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР
Бошқа барча дори препаратлари каби, ДЕТРАЛЕКС ҳам, ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар:
Кўп тарқалган (10 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 100 тадан 1 пациентдан кўпроқ): диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш
Кам тарқалган (100 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 1000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): колит
Кам (1000 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 10 000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): бош айланиши, бош оғриги, лоҳаслик, тер тошмаси, қичишиш, эшакеми
Тез -тезлиги аниқланмаган: лаб, юз ва қовоқни алоҳида шиши; қоринда оғриқ. Камдан-кам ҳолларда Квинке шиши.
Агар препаратни қабул қилишда жиддий ножўя таъсир ёки ушбу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсир пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
ДЕТРАЛЕКС ни қуйидагиларда қабул қилиш мумкин эмас
Агар сизда фаол модда ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик бўлса препаратни қўллаш мумкин эмас.
ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорликни намоён этинг
Ушбу дори препарати касалхонага ётқизилган ёки ҳаракатсиз пациентларда флебит ҳавфини олдини олиш учун етарли эмас.
Веноз етишмовчилигини даволаш учун эластик пайпоқларни қўллаш каби, махсус чоралар кўриш зарурати туғилиши мумкин.
Даволашга қарамасдан, оғриқни, анал қон кетишини тўхтамаслигини геморрой оқибатида эмас, балки бошқа касаллик оқибатида юз берган бўлиши мумкин: даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Худди шундай, кутилмаганда анал соҳадан қон кетишини сезган 50 ёшдан ошган пациентлар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Ўткир геморройни симптоматик даволаш учун ушбу препаратни қабул қилиш бошқа анал касалликларни даволаш заруратини инкор этмайди. Агар симптомлар тез ўтмаса, проктологик текширувдан ўтиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
- БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа препаратларни қабул қилиш
Агар сиз бошқа препаратларни, шунингдек рецептсиз бериладиганларини ҳам қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга айтинг.
- МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик бу аёл ҳаётидаги шифокор маслаҳатисиз ҳеч қандай дори препаратларни қабул қилмаслик жуда муҳим бўлган давр. Шундай қилиб, агар сиз ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Ушбу даврда организмга ҳар қандай хавфли таъсирдан сақланиш керак.
Эмизиш: она сутига препаратнинг кириши тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизиш даврида ушбу препаратни қабул қилишдан сақланиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмни бошқариш
ДЕТРАЛЕКС автомобилни ёки машина ускуналарини бошқариш қобилиятига жуда кам таъсир кўрсатади ёки умуман таъсир кўрсатмайди.
- ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Агар сиз сизга тавсия қилинганидан кўп ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилган бўлсангиз
Агар сиз ДЕТРАЛЕКС ни жуда кўп қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорингиз ёки фармацевт билан алоқада бўлинг.
- САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар кўрмайдиган ва олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
- ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Яроқлилик муддати: 4 йил.
- БЕРИШ ТАРТИБИ
Рецептсиз.