ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КВАНИЛ®
QUANIL®
Препаратнинг савдо номи: КВАНИЛ®
Таъсир этувчи модда (ХПН): цитиколин натрий
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколинга эквивалент бўлган цитиколин натрий – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза PH101, повидон K-90, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, оқ опадрай 03F58750, изопропил спирти ва дихлорметан.
Таърифи: капсуласимон шаклдаги силлиқ оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Психостимуляторлар, СДВГ ни даволаш воситалари ва ноотроплар.
АТХ коди: N06BX06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кванил® – бу ноотроп препаратдир. Цитиколин ҳужайра мембранаси муҳим ультратузилмавий компонентларининг (кўпроқ фосфолипидлар) ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга – ҳужайраларнинг шикастланган мембраналарининг тикланишига ёрдам беради, фосфолипазалар таъсирини ингибиция қилади, эркин радикалларнинг ортиқча ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек апоптоз механизмига таъсир кўрсатган ҳолда ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини олдини олади.
Кванил® ацетилхолин синтезини оширгани ҳолда холин манбаи бўлиб ҳисобланади ва нейронлар мембранасида тузилмавий (таянч) фосфолипидлар биосинтезини рағбатлантиради.
Холинергик нейронларда нерв импульслари узатилишини яхшилайди, нейронал мембраналар пластиклигига ва рецепторлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни кучайтиради, бош миянинг ретикуляр шаклланиши тузилмаларини фаоллаштиради.
Инсультнинг ўткир даврида шикастланган тўқима ҳажмини камайтиради, холинергик узатишни яхшилайди.
Кванил® бош мия гипоксияси ва ишемиясида кузатиладиган симптомларни, шу жумладан хотира сусайиши, эмоционал лабиллик, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўзига хизмат кўрсатишда қийинчиликларни юмшатади.
Бош мия шикастланишида шикастланишдан кейинги кома давомийлигини ва неврологик симптомлар ифодаланганлигини камайтиради.
Кванил® шишга қарши хусусиятларга эга ва нейронал мембранага ўзининг барқарорлаштирувчи таъсири туфайли бош мия шишини камайтиради.
Соғайишни тезлаштиради ва шикастланишдан кейинги синдром давомийлигини ва жадаллигини камайтиради.
Кванил® дегенератив ва томир этиологиясидаги когнитив, сезувчан ва ҳаракатланишга доир неврологик бузилишларни даволашда самаралидир.
Фармакокинетикаси
Цитиколин перорал, мушак ичига ва вена ичига юборилганида яхши сўрилади. Препарат юборилганидан кейин қон плазмасида холин даражасининг сезиларли ошиши кузатилади. Перорал қўлланилганида препарат деярли тўлиқ сўрилади. Тадқиқотлар перорал ва парентерал юбориш йўлларида биокираолишлиги деярли бир хил эканлигини кўрсатди.
Препарат ичакда ва жигарда холин ва цитидинни ҳосил қилган ҳолда метаболизмга учрайди. Цитиколин юборилганидан кейин бош мия тўқималари томонидан ўзлаштирилади, бунда холинлар фосфолипидларга, цитидин цитидинли нуклеоидларга ва нуклеин кислоталарига таъсир кўрсатади. Цитиколин тезда бош мия тўқималарига етиб боради ва фосфолипидлар фаолиятини фаоллаштирган ҳолда ҳужайралар мембраналарига, цитоплазмага ва митохондрияларга фаол ўрнашади.
Фақат юборилган дозанинг унча катта бўлмаган миқдори (3% дан кам) сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 12% нафас йўллари орқали чиқарилади. Препаратни сийдик билан ва нафас йўллари орқали чиқарилиши 2 та босқичга эга: биринчи босқичда тезда чиқарилади (сийдик билан – биринчи 36 соат давомида, нафас йўллари орқали – дастлабки 15 соат давомида), иккинчи босқичда секин чиқарилади. Препарат дозасининг асосий қисми метаболизм жараёнларига киришади.
Қўлланилиши
- инсультнинг ўткир фазасида;
- инсульт асоратлари ва оқибатларини даволашда;
- бош-мия шикастланиши ва унинг оқибатларида;
- келиб чиқиши дегенератив ва томирли бўлган церебрал патология келтириб чиқарган когнитив, сенситив, мотор ва неврологик бузилишларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Тавсия этиладиган доза суткада 500-2000 мг ни (1–4 та таблеткани) ташкил этади.
Препарат дозаси ва даволаш муддати бош мия шикастланишининг оғирлигига боғлиқ бўлади ва шифокор томонидан белгиланади.
Кекса ёшдаги пациентлар дозага тузатиш киритишга эҳтиёж йўқ.
Болаларда: болаларда цитиколин қўлланилишига доир етарлича маълумотлар йўқ, шу сабабли препаратни фақат препаратни қўллашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан юқори бўлганида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлари жуда кам ҳолларда (<1/10 000), шу жумладан айрим якка ҳолларда юзага келади.
Руҳият томонидан: галлюцинациялар, қўзғалувчанлик, уйқусизлик.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия ёки гипотензия.
Нафас олиш тизими томонидан: диспноэ.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, гиперсаливация, жигар функцияси кўрсаткичларининг сезиларли бўлмаган ўзгариши, диарея.
Тери томонидан: қизариш, эшакеми, экзантема.
Умумий бузилишлар: тана ҳароратининг ошиши, қизиб кетиш, титраш, шишлар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препарат компонентларига юқори сезувчанликда;
- парасимпатик нерв тизимининг гипертонуси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Цитоколин L-дигидроксифенилаланин ва леводоп таъсирларини кучайтиради.
Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни қўллаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат лактоза сақлайди. Агар Сизда айрим қанд моддаларининг таъсирини ўзлаштираолмаслик мавжуд бўлса, препарат билан даволаш бошланишига қадар шифокор билан маслаҳатлашинг.
Триметиламинурия, Паркинсон касаллиги, тутқаноғи бўлган пациентлар ва анамнезда депрессия билан касалланган беморлар Кванил® препаратини эҳтиёткорлик билан қўллашлари зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолдагина мумкин бўлади.
Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Айрим ҳолларда МНТ томонидан айрим ножўя реакциялар автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этиши мумкин.
Шу сабабли даволаш вақтида автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Токсиклиги паст бўлганлиги туфайли, интоксикация юзага келиши эҳтимоли ҳатто терапевтик дозалари тасодифан ошириб юборилганида ҳам кам бўлади.
Доза тасодифан ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
- 10 та таблетка блистерда; 1 та блистер (1×10) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
- 10 та таблетка блистерда; 1 та блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга моноўрамда, 3 та бундай ўрам (3х1×10) картон қутига жойланган.
- 10 та таблетка блистерда; 1 та блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга моноўрамда, 10 та бундай ўрам (10х1×10) картон қутига жойланган.
- 10 та таблетка блистерда; 3 та блистер (3×10) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
- 10 та таблетка блистерда; 10 та блистер (10×10) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.